Узун тумани ҳокимлиги
Сариосиё туман Халқ қабулхонаси биносида, ўтказилган давра-суҳбати ва Семенар машғулотлари
Сариосиё туман Халқ қабулхонаси биносида, ўтказилган давра-суҳбати ва Семенар машғулотлари

 

БАЁННОМАСИ 01-01-22

 

“18” январь 2022  йил                                                   Сариосиё тумани

                                                                                       

КУН   ТАРТИБИДА:

 

1.Коррупцияга қарши курашиш асосий мақсадимиздир

 

Раислик қилувчи Сариосиё туман Халқ қабулхонасининг Бош мутахассиси Ж.Сатторов,  йиғилишни очиб, кун тартибидаги масалаларни эълон қилиб, бугунги йиғилишда ФИБ Сариосиё туманлараро судининг  судьяси С.М.Мустафаев ҳамда девонхона мудири Ё.Боборажабов иштирок этиб келаётгналигини эслатиб ўтди ва кун тартибидаги биринчи масала юзасидан сўзни ФИБ Сариосиё туманлараро судининг судьяси С.М.Мустафаевга берди. Кун тартибидаги масала юзасидан ФИБ Сариосиё туманлараро судининг судьяси С.М.Мустафаев  сўзга чиқиб, маъруза бошида йиғилиш қатнашчиларига, кун тартибидаги биринчи масаласи юзасидан маърўза қилиб, маъруза бошида йиғилиш қатнашчиларига, ҳар бир қонун яхшиликни кўзлаб, эзгу мақсадда қабул қилинади. Айрим қонунлар ўз мазмун-моҳиятига кўра давлат ва жамият тақдири, халқ келажаги, ҳар биримизга дахлдор бўлади. Миллий парламентимиз томонидан қабул қилиниб, Президентимиз томонидан 2017 йил 3 январь куни имзоланган «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги қонун анна шундай тарихий аҳамиятга эга ҳужжатлардан биридир. Коррупция нима?  Бу ҳақда ҳамманинг ўзига хос тасаввури, тушунчаси бор, албатта.

Қонунда унга шундай таъриф берилган: «коррупция — шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худи шунингдек, бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этиш».Қонунда коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи органлар ҳамда ташкилотлар, коррупцияга қарши курашиш соҳасида ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирлар, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, уларга чек қўйиш, жавобгарликнинг муқаррарлиги каби масалалар аниқ белгилаб қўйилган.Мазкур қонун билан яқиндан танишиш, унинг ҳар бир моддасини чуқур ўрганиб, ҳаётимизга татбиқ этишга интилиш, содда қилиб айтганда, коррупция балосининг нақадар мудҳиш иллат эканини тушуниш, мустақил идрок этиш, энг муҳими, унга қарши курашиш ҳар биримизнинг фуқаролик бурчимиздир.Дунёда коррупциянинг тури ҳам, тавсифи ҳам жуда кўп. Унинг келиб чиқиш сабабларини очиш, унга қарши курашишнинг самарали йўлларини топиш бўйича олимлар, турли институтлар ва халқаро ташкилотлар томонидан юзлаб, минглаб тадқиқотлар ўтказилган. Турли кўрсаткич ва рақамлар акс этган жадваллар яратилган, ўзига хос рейтинглар тузилган. Ҳатто коррупциянинг хилма-хил формулалари ҳам ишлаб чиқилган. Бу борадаги ишлар ва изланишлар изчил давом этмоқда.Ижтимоий-тарихий вазият, фуқароларнинг ҳуқуқий дунёқараши, давлат тузилиши, иқтисодий ривожланиш омилларидан келиб чиқиб, ҳар бир давлат коррупцияга қарши ўзига хос усулларда курашмоқда. Бу борада энг самарали йўл ҳали топилган эмас.

Чунки коррупция бир қарашда оддий жиноят бўлиб кўрингани билан аслида унинг келиб чиқиши ва яшовчанлик сабаблари жуда чигал ва мураккабдир.Бир давлатда натижа берган усул бошқа давлатда у қадар самара кўрсатмаслиги мумкин. Шунинг учун ҳар бир давлат ва жамият коррупцияга қарши курашиш йўлини ўзи танлайди, аниқроғи, қандай йўл тўғри эканини ҳаёт кўрсатади. Қонунда коррупцияга қарши курашни кенг қамровда олиб бориш чоралари кўзда тутилгани, бу борада ҳар бир масалага алоҳида эътибор қаратилгани бежиз эмас.Коррупция сўзи «сотиш», «сотилиш» деган маъноларни ҳам англатар экан. Раҳбар ёки масъул киши қандай қилиб коррупцияга қўл уради? Бунга қандай омиллар сабаб бўлади?.. Бу саволларга жавоб ҳар хил бўлиши мумкин. Лекин шуниси аниқки, сотадиган, сотиладиган одам ҳеч бир вазифани кўнгилдан  бажармайди. Президентимиз Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисидаги фармонни имзолади. Ҳужжат коррупцияга қарши курашиш тизими самарадорлигини ошириш, энг юқори даражадаги қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш, мамлакатнинг халқаро майдондаги ижобий обрў-эътиборини оширишга қаратилган.Фармонда коррупцияга қарши курашиш соҳасида давлат сиёсатининг устувор йўналишлари ўрта муддатли истиқболда қуйидагилардан, яъни:суд ҳокимиятининг мустақиллигини янада мустаҳкамлаш, судьяларга ҳар қандай тарзда қонунга хилоф равишда таъсир ўтказиш шарт-шароитларини истисно этиш;давлат хизматчиларини танлов асосида саралаб олиш, лавозимга тайинлаш ва юқори лавозимларга кўтаришнинг шаффоф тартибига асосланган давлат хизмати тизимини шакллантириш, улар учун чекловлар, тақиқлашлар, рағбатлантириш чоралари ҳамда коррупциянинг олдини олиш бошқа механизмларининг аниқ рўйхатини белгилаш;давлат хизматчилари даромадларини декларация қилиш тизимини босқичма-босқич жорий этиш ва уларнинг иш ҳақи етарли даражада бўлишини таъминлаш, шунингдек, давлат хизматини ўташда манфаатлар тўқнашувини ҳал этишнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш;коррупция билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар тўғрисида хабар берган шахсларни ҳимоя қилишнинг самарали ташкилий-ҳуқуқий механизмларини жорий этиш;аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини янада ошириш,  жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни кучайтириш;давлат органлари ва ташкилотларининг ҳисобдорлиги ва фаолиятининг шаффофлигини ошириш;фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари фаолиятининг чинакам эркинлигини таъминлаш ва уларни коррупцияга қарши чораларни тайёрлаш, ўтказишда ва ижросини мониторинг қилишда иштирок этишга жалб қилишдан иборат экани белгиланди.Сўнгги вақтларда жамиятимиз ҳаёти, мамлакатимиз иқтисодиётининг турли  соҳаларини янада жадал ривожлантириш бўйича қабул қилинган қонунлар, Президент қарор ва фармонлари ана шу эзгу мақсадга қаратилганлигини англаш қийин эмас. Туризмни ривожлантириш, дунёнинг кўплаб давлатларидан юртимизга ташриф буюрадиган сайёҳлар учун виза режимини бекор қилиш ёки суд-ҳуқуқ тизимини такомиллаштириш, судларнинг ҳақиқий мустақиллигини таъминлаш ёхуд тадбиркорликка кенг эркинлик бериш, турли бюрократик тўсиқ ва ғовларни йўқ қилиш ҳақидаги ҳамда бошқа бир қанча қарор ва фармонлар одамларнинг йўлини очишга, Ўзбекистонимизнинг жозибасини янада оширишга хизмат қилмоқда.Коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонун бу борадаги ислоҳотлар янада изчил тус олишига шароит яратмоқда, бу эса халқимизда катта умид уйғотмоқда. Зеро, коррупцияга қарши курашиш том маънода барчамизнинг бурчимиздир.Девонхона мудири Ё.Боборажабов йиғилиш сўнгида, йиғилиш қатнашчилар томонидан берилган саволларга бирма бир жавоблар бериб, тегилшлича савол-жавоблар қилинди ва ўз маърузасини якунлади.

Кун тартибига бошқа масалалар киритилмади.

Юқорида қайд этилганлардан келиб чиқиб кун тартибидаги масалалар ижросини таъминлаш мақсадида йғилиш

 

Қ А Р О Р  Қ И Л А Д И:

  1. ФИБ Сариосиё туманлараро судининг судьяси С.Мустафаевнинг кун тартибидаги масала юзасидан маърузаси маълумот ва қатъий ижро учун қабул қилинсин.
  2. Сариосиё туман Халқ қабул хонасида маъруза юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгилансин.

3.Ушбу йиғилиш қарорида белгиланган вазифалар бажарилишини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

 

Раислик этувчи йиғилишни ёпиқ деб эълон қилди.

 

Раислик қилувчи

Сариосиё туман Халқ қабулхонасининг

Бош мутахассиси:                                                                                              Ж.Сатторов

       

Баёнот тузувчи:

Сариосиё туман Халқ қабулхонасининг

мутахассиси:                                                                                                   Р.Ботиров

Коррупцияга қарши куришиш – барчамизнинг бурчимиз.
Коррупцияга қарши куришиш – барчамизнинг бурчимиз.

Коррупция – барча жамоатчилик институтларини нормал фаолият юритиши ва механизмига путур етказади, давлат ва жамият ҳаётининг барча жабхаларида туб ислоҳотларни амалга оширишга тўсқинлик қилади. Инсон ҳуқуқ ва эркинликларни бузилишига олиб келади, жамиятда давлат ҳокимиятига нисбатан ишончсизликни вужудга келтиради ва мамлакат хавфсизлигига хавф туғдиради.

Давлат органлари фаолиятининг лозим даражада шаффоф эмаслиги, коррупция сабабларини пухта ва тизимли равишда таҳлил этилмаслиги, коррупция масалаларида, криминоген ҳолат юзасидан соҳада профилактика ишларини олиб боришда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва бошқа давлат органларини – фуқаролик жамияти институтлари билан ўзаро ҳамкорлиги лозим даражада эмаслиги – коррупцияни янада ривожланишига кўмаклашади.

Коррупция мурракаб ижтимоий ҳодиса бўлиб, унга қарши курашиш учун бирёқлама чораларни қўллаш самарали ҳисобланмайди. Ушбу фаолият комплекс-мажмуавий тарзда амалга оширилишини талаб этади.

Коррупцияни олдини олиш бўйича чораларни амалга ошириш – соҳа субъектларининг ўзаро мувофиқ фаолиятига асосланган давлат сиёсатининг муҳим йўналишларидан ҳисобланади.

Мамлакатимиз мустақилликка эришган илк даврдаёқ – коррупцияга қарши курашиш масаласига умумдавлат миқёсидаги вазифа сифатида қаралиб, унинг олдини олиш, соҳасидаги қонунчилик базасини яратиш бўйича изчиллик билан, мунтазам равишда – туб ислоҳотлар олиб борилмоқда ҳамда самарали ва мақсадга йўналтирилган чоралар кўрилмоқда.

Жумладан, мамлакатимизда – коррупцияни самарали олдини олиш, давлат қурилиши ва бошқарувининг барча соҳаларида демократик ислоҳотларни ўтказиш, хавфсизлик ва барқарорликни сақлашга қаратилган ва Конституцияга асосланган – мустаҳкам норматив-ҳуқуқий база шакллантирилди.

Мазкур ҳуқуқий база – 18 та – Кодекс; 50 дан ортиқ – Қонун ва 100 дан ортиқ – қонуности ҳужжатларини ўз ичига қамраб олади.

Бюджет ташкилотларининг асоссиз, мақсадсиз харажатларини олдини олиш, ҳисоб-китоб интизомига сўзсиз амал қилиниши устидан назорат қилиш – асосий вазифалари ҳисобланган махсус молия органи – Молия вазирлиги ҳузурида Ғазначилик бошқармаси ташкил этилди.

Жиноят кодекси, Жиноят-прцессуал кодекси, “Судлар тўғрисида”, “Прокуратура тўғрисида”ги Қонунларнинг қабул қилиниши – коррупцияга қарши курашиш борасидаги ҳуқуқий механизмларни мустаҳкамлашга хизмат қилди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан – коррупция соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни самарали олдини олиш ва жавобгарликнинг муқаррарлиги принципини амалий рўёбга чиқаришга имкон берувчи коррупциявий қилмишларни аниқлаш ҳамда уларни олдини олиш борасида фаолият олиб борилмоқда.

Суд ҳокимиятининг мустақиллиги, судьяликка номзодлар захираси шакллантирилишининг демократик асослари, судья кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш ишларида очиқлик ва ошкораликни таъминлаш, судьялар корпуси барқарорлиги ва самарадорлигини мустаҳкамлаш мақсадида –Президентимизнинг 2017 йил 21 февралдаги Фармонига мувофиқ – Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ташкил этилди.

Бош прокуратура ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тузилмасида – коррупцияга қарши кураш хамда ички хавфсизлик бўйича махсус бўлинмалар ташкил этилиб, хозирда 
улар самарали фаолият олиб бормоқдалар.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан коррупция соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни самарали олдини олиш ва жавобгарликнинг муқаррарлиги принципини амалий рўёбга чиқаришга имкон берувчи коррупциявий қилмишларни аниқлаш ҳамда уларни олдини олиш борасида фаолият олиб борилмоқда.

Коррупцияга қарши курашда муҳим институционал механизм сифатида жиноий даромадларни легаллаштириш ва бошқа коррупциявий ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, уларни аниқлашга қаратилган комплекс чора-тадбирларни тизимли равишда амалга ошириш мақсадида – Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти ташкил этилди.

Ўзбекистон Марказий Осиё минтақасида биринчилардан бўлиб жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашишга ва миллий қонунчиликни халқаро стандартларга мувофиқлаштиришга қаратилган комплекс ҳуқуқий чора-тадбирлар назарда тутилган – “Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунни қабул қилди.

Бундан ташқари, “Ўзбекистон Республикасида жамоатчилик назорати тўғрисида”ги, “Парламент назорати тўғрисида”ги, “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги ва “Коррупцияга қарши кураш тўғрисида”ги Қонунлар коррупцияга қарши курашишда анча аҳамиятли ҳужжатлар ҳисобланади.

Президентимиз 2020 йил 24 январь куни Олий Мажлига қилган Мурожаатномасида “Жамиятимизда коррупция иллати ўзининг турли кўринишлари билан тараққиётимизга ғов бўлмоқда. Бу ёвуз балонинг олдини олмасак, ҳақиқий ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини яратиб бўлмайди, умуман, жамиятнинг бирорта тармоғи ривожланмайди” деб таъкидлаб ўтган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 июндаги “Ўзбекистон Республикаси коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўрисида”ги Фармони қабул қилиниб, мазкур Фармонга асосан Ўзбекистон Республикасида коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатини шакллантириш ва амалга ошириш мақсадида Коррупцияга қарши кураш Агентлиги ташкил қилинди.

Шунингдек, юртбошимиз томонидан 2021 йил 6 июль куни коррупцияга қарши курашиш бўйича яна бир мухим ҳужжат, яъни “Коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтириш ва бунда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонга имзоланди. Ушбу ҳужжатга асосан мамлакатимизда қоррупцияга қарши курашиш бўйича ҳамда ошкоралик ва шаффофликни таъминлаш мақсадида қатор вазифалар белгиланди. Бу саъй-ҳаракатларнинг бари келажак истиқбол йўлидаги жонкуярликлардир.

Шу маънода, “Сен менга тегма, мен сенга тегмай”, “Нима бўлса бўлар, менга нима? Ўзим тинч бўлсам бўлди-да”, деган фикр билан яшамасак, инсоннинг энг катта душмани – лоқайдлик, бефарқликка берилмасак, бир мақсад йўлида бирлашиб, давлатимиз тақдирига бефарқ қарамасак, бу – ҳар қандай кўринишдаги коррупциянинг барҳам топишига хизмат қилади.

 

ЖИБ Узун туман судининг раиси                                                                                   О.Жуманов

ЖИБ Узун туман судининг девонхона мудири                                                             А.Саъдуллоев

Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчига давлат ҳимояси мавжуд.
Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчига давлат ҳимояси мавжуд.

Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишда кўплаб қонун ҳамда қонуности ҳужжатлари қабул қилинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бунга мисол бўла олади. Ушбу қарорда, ҳимоя ордерини бериш тартиби, ҳимоя ордерининг ижросини таъминлаш тартиби, амал қилиш муддатини узайтириш тартиби, амал қилиш муддатини тугатиш тартиби, ҳимоя ордери бериш фаолияти устидан мониторинг олиб бориш тартиблари келтирилган.

Ҳимоя ордери бу — тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчига давлат ҳимоясини тақдим этувчи, хотин-қизларга тазйиқ ўтказаётган ёки уларга нисбатан зўравонлик содир этган шахсга ёхуд бир гуруҳ шахсларга нисбатан ушбу Қонунда белгиланган таъсир кўрсатиш чоралари қўлланилишига сабаб бўладиган ҳужжат.

Ушбу ордерни бериш учун,  тазйиқ ва зўравонлик қурбонининг мурожаати,  жисмоний ёки юридик шахсларнинг хабарлари, шу жумладан, оммавий ахборот воситалари ва (ёки) ижтимоий тармоқлар орқали тарқалган хабарлар, давлат органларидан ва бошқа ташкилотлардан олинган материаллар, тазйиқ ёки зўравонлик содир этиш ёхуд уларни содир этишга уриниш ҳолатларининг ваколатли органлар ва ташкилотлар ходимлари томонидан бевосита аниқланиши, ҳолатларда ҳимоя ордерини бериш учун асос ҳисобланади.

Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилишни амалга оширувчи ваколатли органлар ва ташкилотлар жабрланган хотин-қизлар бўйича маълумотга эга бўлгач белгиланган шаклдаги хабарномани дарҳол ички ишлар органларига тақдим этади. Хабарнома қонун ҳужжатларига мувофиқ ички ишлар органлари навбатчилик қисмидаги дафтарда қайд этилади. Тазйиқ ва зўравонлик тўғрисида ҳабар берган шахслар ва тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизлар тўғрисидаги шахсга доир маълумотлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қўриқланади. Ички ишлар органларининг навбатчилик қисмида белгиланган тартибда қайд этилган мурожаатлар ва хабарлар дарҳол профилактика инспекторига тақдим этилади.

Шунингдек, профилактика инспектори ички ишлар органлари навбатчилик қисмлари томонидан тақдим этилган мурожаатлар ва хабарларни 24 соат мобайнида ўрганиб чиқади ҳамда ўрганиш давомида, жабрланувчи ва зўравонлик содир этган шахслар ҳамда бошқа шахслар билан ҳолат юзасидан суҳбат ўтказади. жабрланувчи ва зўравонлик содир этган шахснинг турмуш тарзи, тазйиқ ва зўравонлик содир этилишининг келиб чиқиши сабаблари ва шарт-шароитларини ўрганади, жабрланувчи ва зўравонлик содир этган шахсларни ижтимоий реабилитация қилиш ва ижтимоий мослаштириш чора-тадбирларини амалга оширади.

Профилактика инспектори мурожаат ва хабарларни ўрганиш якуни бўйича, тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари аниқланган тақдирда — ҳимоя ордерини расмийлаштиради. Ҳимоя ордери ўттиз кун муддатгача берилади ва ушбу ордер расмийлаштирилган пайтдан эътиборан кучга киради. Зўравонлик содир этган шахсларга ҳимоя ордери берилганлиги тўғрисида жабрланувчининг розилиги билан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини, шунингдек, бошқа тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилишни амалга оширувчи ваколатли органлар ҳамда ташкилотларни хабардор қилади, тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари аниқланмаган тақдирда қонун ҳужжатларига мувофиқ тегишли чораларни белгилайди ҳамда бу ҳақда фуқаролар йиғини раиси, котиби, хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассис иштирокида далолатнома расмийлаштиради, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексида назарда тутилган жиноят белгилари аниқланган тақдирда  ҳимоя ордерини бериш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш билан бир вақтда иш материалларини жиноий жавобгарлик масаласини ҳал қилиш учун тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органга юборади.

Ўн саккиз ёшга тўлмаган жабрланувчиларнинг ҳимоя ордерини бериш тўғрисидаги аризаси уларнинг қонуний вакили ёки васийлик ва ҳомийлик органининг вакили иштирокида кўриб чиқилади. Шахс ҳимоя ордерини олишни ва уни имзолашни рад этганда, профилактика инспектори холислар иштирокида далолатнома тузади ҳамда уни ушбу хатти-ҳаракатни давом эттирган тақдирда қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилиши тўғрисида расмий огоҳлантиради ва бу ҳақда жабрланувчини хабардор қилади.

 

ЖИБ Узун туман судининг раиси                                                                                     О.Жуманов

 

ЖИБ Узун туман судининг девонхона мудири                                                                А.Саъдуллоев

“Уддабурон” деҳқон

Шоли курмаксиз бўлмаганидек, маҳалла-кўйда. “Уддабурон” дехқонлар ҳам учраб турибди. Улар ҳар қандай йўл билан бўлсада томорқадан мўмай даромад олишни орзу қилишади ва ана шу ўй-хаёллар билан жиноят кўчасига киришади.

170290
0

ШҲТдаги ташаббуслар минтақада иқтисодий ривожланиш ва барқарорлик кафолати.

ШҲТдаги ташаббуслар минтақада иқтисодий ривожланиш ва  барқарорлик кафолати.

170428
0
Барчаси: 138 та
Рўйхатдан ўтиш
7 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси