Узун тумани ҳокимлиги
Коррупцияга қарши курашиш – барчамизнинг бурчимиз
Коррупцияга қарши курашиш – барчамизнинг бурчимиз

Коррупцияга қарши курашиш – барчамизнинг бурчимиз

Жамиятда шундай иллатлар борки, у маълум бир соҳага эмас, балки бутун жамият тараққиётига тўғаноқ бўлади. Давлатни ич-ичидан емирадиган ана шундай иллат – коррупция ва порахўрликдир. Айнан шу иллат сабабли кўплаб давлатларнинг инқирозга юз тутгани ҳам тарихдан маълум.

Тараққиётининг янги босқичига қадам қўяётган Ўзбекистон учун коррупциянинг ҳар қандай шаклдаги кўриниши ислоҳотлар шиддатини сусайтириши билан хавфли.

Шу боисдан ҳам давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев ўз ваколатига киришиши билан Президент сифатида имзо чеккан энг биринчи ҳужжат “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни бўлди. Ушбу қонун меъёрларининг самарали ижросини таъминлаш, жамият ва давлат ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш мақсадида Президентнинг 2017 йил 2 февралдаги қарори билан “2017-2018 йилларга мўлжалланган коррупцияга қарши курашиш бўйича давлат дастури” қабул қилинди. Дастур доирасида бир қатор қонун лойиҳалари ишлаб чиқилди, мавжудлари инвентаризациядан ўтказилди. Умуман олганда, сўнгги йилларда қилинган ишлар таҳлили аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишга, жамиятда коррупцияга муросасиз муносабатни шакллантиришга йўналтирилган тизимли чоралар кўрилганини кўрсатиб турибди.

Ислоҳотларни амалга ошириш доирасида фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти очиқлигини, жамоат ва парламент назоратини таъминлаш механизмлари такомиллаштирилди, шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва суд органлари фаолиятининг ҳуқуқий асослари ислоҳ қилинди.
Албатта, бажарилган ишлар салмоқли. Аммо биз кечаги қилган ишимизнинг натижасига маҳлиё бўлиб қолсак, эртанги ишимизнинг якуни биз кутганчалик бўлмаслиги табиий.

Шундан келиб чиққан ҳолда иқтисодиётни янада ўстириш, халқ фаровонлигини ошириш, мамлакатда инвестиция муҳитини яхшилаш борасидаги стратегик вазифаларни ҳал этиш муҳим аҳамиятга эга. Бу эса коррупцияга қарши курашиш соҳасида давлат сиёсатининг самарали амалга оширилишини таъминлаш бўйича янги тизимли чоралар кўрилишини тақозо қилмоқда. Президентимиз томонидан куни кеча имзоланган “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармон ҳам айни шу мақсадни кўзлагани билан аҳамиятли ҳисобланади.

Коррупция шундай иллатки, уни бир ёки икки идоранинг саъй-ҳаракати билан йўқ қилиб бўлмайди. Қачонки, барча фуқароларимиз, жамият унга қарши биргаликда курашиб, унинг илдизларини йўқ қилишга киришилсагина ижобий натижага эришиш мумкин.

Фармоннинг туб моҳиятига эътибор қаратадиган бўлсак, коррупцияга қарши нафақат ҳуқуқни муҳоза қилувчи идоралар ва давлат ташкилотлари, балки жамоатчилик назорати институти имкониятидан ҳам кенг фойдаланиш белгилаб қўйилганини кўришимиз мумкин.

Биринчидан, фармонда жамоатчилик назоратини олиб боришда муҳим ўрин тутувчи Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари ва сиёсий партияларнинг ролини янада кучайтириш алоҳида белгиланган.

Иккинчидан, жойларда коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ишларнинг ҳолатини комплекс ўрганиш ва мавжуд муаммоларни бартараф этиш юзасидан таклифлар тайёрлаб бориш учун Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари, халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашларининг таркибида коррупцияга қарши курашиш комиссияларини ташкил этиш тавсия қилинмоқда.

Учинчидан, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини янада ошириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни кучайтириш, ушбу соҳадаги қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан хабар берган шахсларни ҳимоя қилишнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини жорий этиш таъкидланган.

Тўртинчидан, фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари фаолиятининг чинакам эркинлигини таъминлаш ва уларни коррупцияга қарши чораларни тайёрлаш, ўтказишда ва ижросини мониторинг қилишда иштирок этишга жалб қилиш назарда тутилмоқда.

Бундан ташқари, фармонда давлат хизматчиларининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириб бориш, уларда коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларга нисбатан муросасизлик муносабатини шакллантириш вазифаси белгилаб берилди. Бу норма, албатта, ҳар бир мансабдор шахсдан хулоса чиқаришни талаб этади.

Ваҳоланки, бугун ҳар бир давлат хизматчиси ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи давлат органлари ходимларининг феъл-атворига Ўзбекистон Республикаси қонунларига бўйсуниш ва уларни ҳурмат қилиш одобини сингдириб бориш ўта муҳим вазифадир. Фармонда назарда тутилганидек, жамиятимизда коррупцияга қарши муросасиз кураш олиб борилаётган ҳозирги даврда мансабдор шахсларнинг ҳуқуқий билими ва маданияти даражасига нисбатан алоҳида талаблар ишлаб чиқиш, қонунларга ҳурматсизлик қилган мансабдор шахслар тўғрисида асослантирилган кўрсатувлар, эшиттиришлар ташкил қилиш, мақолалар чоп этиб бориш, уларнинг қилмиши нотўғри эканлигини таъсирчан воситалар орқали кўрсатиб бериш, албатта, ўз самарасини беради.

Хулоса қилиб айтганда, мазкур фармон жамиятда адолатлилик ғояси, барчанинг қонун олдида тенглиги, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда муҳим ҳужжат ҳисобланади. Адолат устувор бўлган мамлакатда эса тараққиёт, халқ фаровонлиги, ислоҳотлар самараси таъминланади.

 

ЖИБ Сурхондарё вилоят суднинг судъяси                      К.Назаров 

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси

1) 245-модданинг биринчи қисмидаги:

«43» рақами «43 (бундан тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг бузилиши ҳоллари мустасно)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

«1972» рақами «1972, 1973» рақамлари билан алмаштирилсин;

«2002» рақами «2002 (бундан тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг бузилиши ҳоллари мустасно)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

«2411 — 2418 ва 24110» деган сўзлар «2415 ва 2417» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 11 январдаги
ЎРҚ–744-сонли Қонуни таҳририда (“Халқ сўзи”газетаси 12.01.2022 й.). 01.12.2021 йилдан кучга кирди.

------------------------------------------------------------------------------------------

 

2) 2458-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

 

2458-модда. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ҳамда унинг девони ходимлари

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилга ушбу Кодекснинг 43 (тадбиркорлик субъектларининг мурожаатлари қисмида), 2002 (тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари бузилиши қисмида), 2411 — 2414, 2416, 2418, 24110-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ҳамда жарима тарзидаги маъмурий жазоларни қўллашга унинг ўринбосарлари ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони бош инспекторлари ҳақлидир».

Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 11 январдаги
ЎРҚ–744-сонли Қонуни таҳририда (“Халқ сўзи”газетаси 12.01.2022 й.). 01.12.2022 йилдан кучга кирди.

       ЖИБ                                                                 О.Жуманов

Сариосиё туман Маҳалла ва фуқароларни қўллаб қувватлаш биносида, Cариосиё туман ташкилотлар ҳамда фермер хўжаликлар иштирокида ўтказилган очиқ мулоқот йиғилиш
Сариосиё туман Маҳалла ва фуқароларни қўллаб қувватлаш биносида, Cариосиё туман ташкилотлар ҳамда фермер хўжаликлар иштирокида ўтказилган очиқ мулоқот йиғилиш
БАЁННОМАСИ

 

        2022 йил 22 январь                                                                               Сариосиё тумани
 
         Раислик этувчи                                                                                 Низомов Муборакшох                                                                                
 
Йиғилишда Сурхондарё вилоят судининг судьяси З.Тожиев, Сариосиё тумалараро суди раси С.Қултўраев, Жиноят ишлари бўйича Сариосиё туман суди раиси В.Норбеков, маҳалладаги фуқаролар ва юридик шахслар иштирок этдилар.

 

КУН ТАРТИБИ:

 

1.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 июллдаги “Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” N ПФ-6034 сонли Фармони ҳақида

 

 

Сурхондарё вилоят судининг суди судьяси З.Тожиев

 

   Йиғилишни раислик этувчи очиб, кун тартибидаги маъруза бўйича сўзни Сурхондарё вилоят судининг судьяси З.Тожиевга берди.

   З.Тожиев ўз маърузасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил
24 июлдаги “Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПФ-6034 сонли Фармони ҳақида тўхталиб ўтди.

 Маърузачи 2016 йилдан то ҳозиргача суд-ҳуқуқ тизими соҳасида 14 дан ошиқ Президент      

Фармонлари ва қарорлари қабул қилинганлиги ва катта ислоҳотлар амалга оширилганлигини таъкиджлади.

ПФ-6034-сонли Фармонда суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш, фуқаро ва тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чораларини кучайтириш, одил судловни самарали таъминлаш ҳамда судьялар ҳамжамияти ролини ошириш бўйича изчил ишлар олиб борилаётганлиги, ноҳақ айбланган 2,3 мингга яқин киши оқланди, адашиб жиноят йўлига кириб қолгани сабабли озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилиниши мумкин бўлган 3,5 мингдан ортиқ ёшлар ва хотин-қизларга маҳалла ва жамоатчилик кафилликлари асосида енгилроқ жазолар тайинланиб, ўз оилалари бағрида қолдирилганлиги, инсон ҳуқуқларини қўпол тарзда бузган 60 нафар ҳуқуқ-тартибот органи ходимлари жиноий жавобгарликка тортилганлиги ва шу билан бирга, суд ҳимоясини таъминлашдаги ортиқча бюрократик тўсиқлар сақланиб қолаётганлиги, суд қарорларини қайта кўришнинг бир-бирини такрорловчи босқичлари мавжудлиги, инвесторлар ҳуқуқларининг суд ҳимоясида бўлиши етарли даражада ташкил этилмаганлиги ва бошқа бир қатор камчиликлар суд органларининг амалдаги тузилишини замон талаблари ва халқаро стандартларга мувофиқ қайта кўриб чиқишни тақозо этаётганлиги такидланган.

Бундан ташқари Фармонда вилоят ва унга тенглаштирилган фуқаролик ишлари бўйича, жиноят ишлари бўйича судлар ва иқтисодий судлар негизида судьяларнинг қатъий ихтисослашувини сақлаб қолган ва суд ишларини юритиш турлари бўйича алоҳида судлов ҳайъатларини ташкил этган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар умумюрисдикция судларини ташкил этиш, маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколатини маъмурий судлардан жиноят ишлари бўйича судларга ўтказиш, маъмурий ва бошқа оммавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишларни кўришга ихтисослаштирилган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳрида туманлараро маъмурий судларини ташкил этиш, шу муносабат билан туман (шаҳар) маъмурий судларини тугатиш. Бунда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари сақлаб қолиниши, Амударё, Нуробод, Бойсун ва Пастдарғом туманлари иқтисодий судларини тугатиш, фуқаролик ишлари бўйича Янгийўл туманлараро судини, фуқаролик ишлари бўйича Ургут, Сўх, Хатирчи, Пахтакор туманлари судларини, Пастдарғом туманлараро иқтисодий судини, жиноят ишлари бўйича Бўзатов, Тахиатош, Бандихон, Тупроққалъа туманлари судларини ташкил этиш, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий малака ҳайъатининг ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари судьялари малака ҳайъатларининг қарорлари устидан Судьялар олий кенгашига шикоят қилиш ҳуқуқини бериш. Суд ишларини назорат тартибида кўриш институтини тугатиш, Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси, Бош прокурори ва улар ўринбосарларининг суднинг ҳал қилув қарорлари, ҳукмлари, ажримлари ҳамда қарорлари устидан назорат тартибида протест киритиш ҳуқуқини бекор қилиш, жиноят ишларини судда кўриш учун тайинлаш босқичида иш юзасидан қарорларни тортишув тамойилига риоя этган ҳолда тарафлар иштирокида қабул қилиш тартибини белгилаш, жиноят ишининг умумий тартибда кўриб чиқилишига тўсқинлик қилувчи омилларни тезкорлик билан аниқлаш ва бартараф этиш имконини берувчи дастлабки эшитув босқичини киритиш, туманлараро, туман (шаҳар) судларининг қарорларини вилоят ва унга тенглаштирилган судлар томонидан, вилоят ва унга тенглаштирилган судларнинг биринчи инстанция суди сифатида чиқарган қарорларини эса Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судлов ҳайъатлари томонидан апелляция тартибида қайта кўриб чиқиш,апелляция тартибида  кўриб чиқилган суд қарорларини Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судлов ҳайъатлари томонидан кассация тартибида қайта кўриб чиқиш,Ўзбекистон Республикаси Олий суди судлов ҳайъатлари томонидан кассация тартибида кўриб чиқилган ишлар бўйича чиқарилган суд қарорларини Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси, Бош прокурори ва улар ўринбосарлари протестига кўра кассация тартибида такроран кўриб чиқиш,прокурор томонидан суднинг қонуний кучга кирган ҳукми, ҳал қилув қарори, ажрими ёки қарори бўйича ишларни, ушбу ишлар юзасидан тарафлар мурожаати мавжуд бўлган ҳолдагина, суддан чақириб олиб ўрганиш, қонунда назарда тутилган ҳоллардан ташқари судларда бошқа шахсларнинг ташаббуси билан қўзғатилган фуқаролик ва иқтисодий ишларнинг кўрилишида прокурор ўз ташаббуси билан иштирок этишини истисно этиш.

Олий суд тузилмасида инвестициявий низоларни ҳамда рақобатга оид ишларни кўриш бўйича судлов таркибини тузиш, судлов таркибига инвестиция киритилган санада йигирма миллион АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган миқдорда инвестицияни амалга оширган жисмоний ёки юридик шахслар ва давлат органлари ўртасида юзага келадиган инвестициявий низолар ҳамда рақобатга оид ишларни кўриш ваколати берилди.

Шунингдек маърузачи ушбу Фармондаги бошқа масалалар бўйича ҳам тўхталиб ўтди.

Шунингдек маърузачи иштирокчиларнинг берган саволларига тушунтиришлар бериб ўтди.

            Шу билан йиғилиш ўз ниҳоясига етди.

 

         Раислик этувчи                                                                                         М.Низомов

 

Баённома юритувчи                                                                                 М.Гадоева

 

Халқ қабулхонаси биносида ўтказилган давра-суҳбати ва семинар машғулотлари
Халқ қабулхонаси биносида ўтказилган давра-суҳбати ва семинар машғулотлари

Б А Ё Н Н О М А С И

 

2022 йил 18 январь                                                                                  Сариосиё тумани

 

Раислик қилувчи:   Сариосиё туман Халқ қабулхонасининг бош мутахассиси Ж.Сатторов

 

Иштирок этди:              Сариосиё туманлараро иқтисодий суди раиси С.Б.Қултўраев, Сариосиё туман ҳокимяти юристконсулти, Сариосиё туман кадастр хизмати рахбарлари, ҳокимлик 1-сектор маъсуллари ва туман ИИБ профилактика инспекторлари, Сариосиё туманида фаолият олиб бораётган давлат хизматлари агентлиги ходимлари

 

КУН   ТАРТИБИДАГИ МАСАЛА:

 

“Коррупцияга қарши бирга курашамиз” мавзусида

 _________________________________________________________________                                                     

                                                        (Ж.Сатторов,С.Б.Қултўраев, Р.Ботиров)

 

Раислик этувчи йиғилишни кириш сўзи билан бошлаб, Давлат хизматлари ходимларининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини янада ошириш мақсадида Сариосиё туманлараро иқтисодий суди раиси ташриф буюрганини таъкидлаб, маъруза учун сўз навбатини Сариосиё туманлараро иқтисодий суди раиси С.Қултўраевга берди.

Суд раиси С.Қултўраев ўз маърузасида давлатимиз томонидан суд тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида тўхталиб, ҳар ким ўзининг бузилган ҳуқуқларини суд орқали ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга эканлигини айтиб бугунги кундаги долзарб мавзулардан бири бўлган коррупцияга қарши барча бирга курашиши тўғрисида тўхталиб ўтди.

«Ўзбекистон Республикасининг жиноят кодексига коррупцияга оид жиноятлар учун жавобгарлик муқаррарлигини таъминлашга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-836-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилиб навбатдаги Олий Мажлиси қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилиши кун тартибига киритилган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ўз ваколатлари доирасида:

коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат дастурларини ва бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этади;

коррупция билан боғлиқ жиноятлар бўйича тезкор-қидирув фаолиятини, терговга қадар текширувни ва дастлабки терговни амалга оширади;

коррупциянинг ҳолати ва коррупцияга қарши курашиш натижалари тўғрисидаги ахборотни йиғади ҳамда таҳлил қилади, миллий хавфсизлик учун таҳдидларни баҳолашни амалга оширади, тегишли давлат органларига зарур ахборотни тақдим этади;

жисмоний ва юридик шахсларнинг коррупция фактларига доир мурожаатларини кўриб чиқади ҳамда уларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш чораларини кўради;

коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг ўз вақтида олди олинишини, аниқланишини ва уларга чек қўйилишини таъминлашга, уларнинг оқибатларини, шунингдек уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этишга доир тадбирларни ишлаб чиқади ҳамда амалга оширади;

коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи бошқа органлар ҳамда ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади;

коррупцияга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга оширади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ваколатлари

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ўз ваколатлари доирасида:

коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат дастурларини ва бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этади;

коррупция билан боғлиқ жиноятлар бўйича тезкор-қидирув фаолиятини, терговга қадар текширувни, суриштирувни ва дастлабки терговни амалга оширади;

коррупциянинг ҳолати ва коррупцияга қарши курашиш натижалари тўғрисидаги ахборотни йиғади ҳамда таҳлил қилади, тегишли давлат органларига зарур ахборотни тақдим этади;

жисмоний ва юридик шахсларнинг коррупция фактларига доир мурожаатларини кўриб чиқади ҳамда уларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш чораларини кўради;

аҳоли ўртасида жамиятда ҳуқуқий онгни, ҳуқуқий маданиятни юксалтиришга ва қонунийликни мустаҳкамлашга қаратилган ҳуқуқий тарғиботга доир фаолиятда иштирок этади;

коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги статистика маълумотларининг ҳисоби юритилишини ва таҳлил қилинишини таъминлайди;

коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг ўз вақтида олди олинишини, аниқланишини ва уларга чек қўйилишини таъминлашга, уларнинг оқибатларини, шунингдек уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этишга доир тадбирларни ишлаб чиқади ҳамда амалга оширади;

коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи бошқа органлар ҳамда ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади;

коррупцияга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга оширади.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ваколатлари

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ўз ваколатлари доирасида:

коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат дастурларини ва бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этади;

коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги қонун ижодкорлиги фаолиятида иштирок этади;

аҳоли ўртасида жамиятда ҳуқуқий онгни, ҳуқуқий маданиятни юксалтиришга ва қонунийликни мустаҳкамлашга қаратилган ҳуқуқий тарғиботга доир фаолиятни амалга оширади ҳамда мувофиқлаштиради;

таълим муассасаларида коррупцияга қарши курашиш соҳасида ҳуқуқий таълим ва тарбияга доир чора-тадбирларни амалга оширишда иштирок этади;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардаги ҳамда уларнинг лойиҳаларидаги коррупция учун шарт-шароитлар яратадиган қоидалар ва нормаларни аниқлаш мақсадида ушбу ҳужжатлар ва лойиҳаларнинг таҳлилини амалга оширади;

коррупцияга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш бўйича чоралар кўради;

коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи бошқа органлар ҳамда ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади;

коррупцияга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга оширади.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ваколатлари

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ўз ваколатлари доирасида:

коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат дастурларини ва бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этади;

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш билан боғлиқ жиноятлар, иқтисодий ва коррупциябилан боғлиқ бошқа жиноятлар бўйича тезкор-қидирув фаолиятини, терговга қадар текширувни ва суриштирувни амалга оширади;

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришнинг эҳтимол тутилган йўллари ва механизмларини аниқлаш учун пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларнинг мониторингини ташкил этади ҳамда ўтказади;

жиноий таъқиб этишни ташкил қилиш ва ҳуқуқий таъсир кўрсатишнинг бошқа чораларини кўриш учун тегишли давлат органларини коррупцияга оид аниқланган ҳуқуқбузарликлар тўғрисида ўз вақтида хабардор қилади;

коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг ўз вақтида олди олинишини, аниқланишини ва уларга чек қўйилишини таъминлашга, уларнинг оқибатларини, шунингдек уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этишга доир тадбирларни ишлаб чиқади ҳамда амалга оширади;

коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи бошқа органлар ҳамда ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади;

коррупцияга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга оширади.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.

Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, нодавлат нотижорат ташкилотларининг ва фуқароларнинг коррупцияга қарши курашишда иштирок этиши;

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролар:

коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат дастурларини ва бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этиши;

аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришда иштирок этиши;

коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчиликнинг ижро этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириши;

коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритиши;

коррупцияга қарши курашиш соҳасида давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиши мумкин.

Нодавлат нотижорат ташкилотлари ушбу моддада назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш мақсадида Миллий кенгаш ва ҳудудий кенгашлар фаолиятида, шунингдек давлат органлари ҳузуридаги ишчи гуруҳлар, комиссиялар ва жамоат-маслаҳат органлари фаолиятида қонунчиликда белгиланган тартибда иштирок этади.

Бугунги куннинг долзарб мавзуси бўлган коррупсияга қарши биргаликда бирдамликда кураш олиб борсак жамиятимиз янада гуллаб яшнайди дея Сариосиё туманлараро иқтисодий суди раиси С.Б.Қултўраев ўз сузини якунлади.

Шундан сўнг, кун тартибидаги масалалар юзасидан йиғилиш қатнашчилари ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди ва саволлар бериб, тегишли тартибда жавоблар олишди.

   Юқоридаги масалалар юзасидан келиб чиқиб, йиғилиш

 

                                              Қ А Р О Р   Қ И Л Д И:

 

  1. Сариосиё туманлараро иқтисодий суди раиси С.Қултўраевнинг “Коррупцияга қарши бирга курашамиз” мавзуси ҳақидаги маърузаси маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
  2. Сариосиё туманлараро иқтисодий суди билан доимий равишда тарғибот тадбирлари ташкиллаштириб борилсин.

 

Раислик этувчи йиғилишни ёпиқ деб эълон қилди.

 

Раислик этувчи                                                          Ж.Сатторов

 

Баёнот тузувчи                                                                Р.Ботиров

2023- йилда юртимизда ўтказиладиган аҳолини рўйхатга олиш тадбирига пухта тайёргарлик кўрилмоқда.
2023- йилда юртимизда ўтказиладиган аҳолини рўйхатга олиш тадбирига пухта тайёргарлик кўрилмоқда.

 

Рўйхатга олиш қандай амалга оширилади?

Мазкур жараён уч босқичда амалга оширилади. Биринчиси, тайёргарлик босқичи бўлиб, уч йилга яқин вақт давом этади. Иккинчиси, асосий босқич бўлиб, бунда бевосита аҳолини рўйхатга олиш амалга оширилади, яъни аҳоли тўғрисидаги маълумотлар йиғилади, назорат текшируви ўтказилади ва аҳолини рўйхатга олиш материаллари топширилади. Бу тахминан икки ой муддатни ташкил этади. Сўнгги босқич қарийб уч йил давом этиб, олинган маълумотлар кодлаштириш ёрдамида таҳлил қилиниб, натижалар эълон қилинади.

Рўйхатга олиш жараёнида тўпланадиган статистик маълумотлар ягона электрон ахборотлар тизимига киритилади. Яъни бундан бу ёғига қоғозбозликдан воз кечиб, замонавий технологияларни жорий этишга эътибор қаратилади.

Рўйхатга олувчиларни танлаш ҳам энг муҳим масалалардан бири ҳисобланади. Чунки маълумотларнинг тўғрилигига бевосита айни улар масъул бўлади ва шакллантирилган маълумотлар реал бўлиши шарт. Бу жараёнга жалб этиладиган ходимлар ҳар хил ёшда ва касбда бўлиши, биринчи навбатда, Давлат статистика қўмитаси ва унинг вилоят, шаҳар ва туман бўлимлари ходимлари, статистика йўналишида таҳсил олаётган талабалар, магистрлар, шунингдек, таянч докторантлар бўлиши мумкин.

Ёши ва касбидан қатъи назар, аҳолини рўйхатга олучилар учун қисқа муддатли ўқув курслари ташкил этилади ва зарурат туғилса, уларга қўшимча маслаҳатлар берилади. Аҳолини рўйхатга олиш тадбирларини ўтказиш билан боғлиқ харажатлар амалдаги ҳужжатларга, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ белгиланади. Жараённи давлат бюджети маблағлари ва қонун билан тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобига молиялаштириш кўзда тутилган.

Амалдаги меъёрий ҳужжатларга биноан, якуний маълумотларни уч тилда эълон қилиниши кўзда тутилган. Чора-тадбирлар дастурида аҳолини рўйхатга олиш натижаларини расмий чоп этиш, тарқатиш, ахборот билан таъминлаш ва эълон қилиш, аҳолини рўйхатга олишнинг дастлабки ва якуний маълумотларини архивда сақлашга тайёрлаш муддати 2025 йил 1 декабрга қадар, деб кўрсатилган. Яъни маълумотлар билан танишишнинг охирги чегара муддати белгиланган. Бироқ агарда тезкор фаолият юритилса, ушбу муддатдан олдин ҳам эълон қилиш имконияти мавжуд.

Барчаси: 138 та
Рўйхатдан ўтиш
9 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси