Узун тумани ҳокимлиги
Доимий комиссиясининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди.

Халқ депутатлари Узун туман Кенгашининг “Маҳаллий буджет, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, туризим, инвестициялар ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалалари” бўйича доимий комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Бугунги йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 3-декабрда “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-31-сон қарорида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш, соҳада амалга оширилган ишлар юзасидан Узун тумани Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш марказининг маъсул ходими Н.Бердиевнинг ҳисоботи муҳокама қилинди.

 

"Давлат божи тоғрисида" ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонунларни ҳар томонлама таҳлил қилиш

Жорий йилнинг 1- март куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасида қабул қилиниб, мақуллаш учун Сенатга юборилган "Давлат божи тоғрисида" ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонунларни ҳар томонлама таҳлил қилиш мақсадида Халқ депутатлари Узун туман Кенгашининг “Маҳаллий буджет, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, туризим, инвестициялар ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалалари” бўйича доимий комиссияси ҳамда туман Адлия бўлими раҳбари Абдуғаффор Шарипов томонидан муҳокама қилиниб, ўз таклиф ва мулохазаларини билдирдилар.

Доимий комиссиянинг навбатдаги йиғилиши

 Жорий йилнинг 22-декабр куни Халқ депутатлари Узун туман Кенгашининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупсияга қарши курашиш бўйича доимий комиссияси йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Узун тумани Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Дилором Сафарова Узун туманидаги маҳалла фуқаролар йиғинлари чегараларини белгилаш юзасидан ахбороти тингланди.

Халқ депутатлари Узун туман Кенгашининг Саноат, транспорт, қурилиш, коммунал соҳа ва аҳолига хизмат кўрсатиш масалалари бўйича доимий комиссиясисининг навбатдаги йиғлиши бўлиб ўтди.

Йиғлиш кун тартибига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 25-октябрдаги "2022/2023-йилларда маҳаллалар инфратузилмасининг янада яхшилаш бўйича чора тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-408-сонли Қарори бўйича Узун туманида бажариладиган лойиҳалар юзасидан туман ҳокими ўринбосари Х.Бердимуратовнинг ҳисоботи эшитилди.

Ҳисоботдан келиб чиқиб, доимий комиссия раиси ва аъзолари ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришдилар

Доимий комиссиясининг навбатдаги йиғилиши

Халқ депутатлари Узун тумани Кенгашининг таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича доимий комиссиясининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди.

Кун тартиби доирасида Узун туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг тиббиёт муассасалари фаолиятининг самарадорлигини ошириш юзасидан ҳисоботи эшитилди.

Ўзбекистон Республикаси ёшлар ишлари Агентлиги Узун туман бўлими бошлиғи  С.Ташанов тиббиёт соҳасида кескин бурилишлар қилишни, халқ орасида тиббий маданиятни тарғиб қилиш ҳамда дорихона соҳаси бизнесга айланиб кетишини олдини олиш, дориларнинг нархи-навосини меъёрлаштириш, айрим шифокорлар дорихоналар билан келишув асосида ишлашига барҳам бериш,   беморларга керак-нокерак дориларни  ёзиб бераришнинг олидини олиш чораларини кўриш ҳақида ўз фикрларини билдирди ва мутасаддилар ушбу муаммога етарлича эътибор қаратишларни сўради.  

 

 

Узун тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Барчаси: 12 та
Рўйхатдан ўтиш
1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси