Узун тумани ҳокимлиги
ҚОНУНЧИЛИКДАГИ ЯНГИЛИКЛАР

Хабарингиз бор, Адлия вазирлиги томонидан болалар учун махсус ҳуқуқий портал – “bola huquqlari.uz” ишлаб чиқилган.

Мазкур “бола ҳуқуқлари.уз” портали болалар ҳамда ота-оналарга мўлжалланган бўлиб, маълумотлар болалар ёшига мос равишда, улар учун тушунарли тарзда баён қилинган ва портал болаларнинг бошланғич ҳуқуқий кўникмаларга эга бўлиши учун қуйидаги бўлим ва саҳифалардан иборат:

         -Ҳуқуқий ўйинлар;

         -Ҳуқуқий дарсхона;

         -Ота-оналар учун ҳуқуқий маслаҳатлар;

         - Конститусияни ўрганиш;

         -Юридик луғат;

         -Ҳуқуқий мавзулардаги видеороликлар;

-Давлат рамзлари ҳақида бошланғич тушунчалар;

Ҳуқуқий маслаҳатлар олиш учун болаларга мўлжалланган онлайн маслаҳатчи (иш кунларида 09:00 – 18:00).

Бола ҳуқуқлари.ўз билан ҳуқуқни болаликдан ўрганинг!

Шунингдек, Тиббиёт муассасаларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 3416, 16.01.2023 й.)

Низомга кўра, Жамғарма маблағлари қуйидаги 2 йўналиш бўйича сарфланади:

75 фоизи барча давлат тиббиёт муассасалари тиббиёт, фармасевтика ва бошқа ходимларини моддий рағбатлантиришга;

25 фоизи тиббиёт муассасасининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, модернизатция қилиш ҳамда таъмирлашга.

Тиббиёт муассасаси ходимларига моддий рағбатлантиришнинг қуйидаги турлари қўлланилади:

Тиббиёт муассасасининг юқори малакали, алоҳида натижага эришган, ҳалол ва виждонан ишлаётган тиббиёт ҳамда фармасевтика ходимларига ойлик лавозим маошининг 100 фоизигача ҳамда бошқа ходимларга 75 фоизигача ойлик устамалар;

Янги иш бошлаган салоҳиятли ёш шифокорларга 1 миллион сўмгача махсус ойлик устамалар;

Оилавий шифокор пунктлари, оилавий поликлиникалар ва кўп тармоқли марказий поликлиникаларда кундузги статсионар иш вақтини соат 20:00 гача узайтириш ҳисобига иккинчи сменада ишловчи шифокор ҳамда ҳамшираларга лавозим маошининг 30 фоизигача ойлик қўшимча устамалар;

Тиббиёт муассасалари барча ходимларига касбий ва бошқа байрамлар муносабати билан бериладиган мукофот пуллари, шунингдек, моддий ёрдам пуллари шулар жумласидандир.

Ойлик фоизли устамалар тиббиёт муассасаси ходимларини рейтинг баҳолаш тизими асосида амалга оширилиши белгиланган.

 

 

Узун туман адлия бўлими

юридик хизмат кўрсатиш

маркази бош юрист консулти А.Турсунов

Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш тартибларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ҳамда ҳуқуқий хизмат кўрсатишда адлия органлари ва муассасалари фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2022 йил 17 мартдаги ПФ-89-сон фармонига мувофиқ аҳолига фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш билан боғлиқ давлат хизматларини осон ва қулай шароитларда кўрсатиш,туғилганлик ҳолатларини ўз вақтида қайд этиш,никоҳ тузиш ва никоҳдан ажралганлик ҳолатларини қайд этишда оворагарчиликларнинг олдини олиш фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари ходимлари ўртасида коррупциявий ҳолатларни ва ундаги навбатларни бартараф этиш ҳамда фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш тартибларини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 540-сонли қарори қабул қилинди.

Шунга кўра,туғилганликни тиббиёт муассасалари орқали фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимларида қайд этиш тартиби 2023 йил 1 январдан Тошкент шаҳрида, 2023 йил 1 июндан эса бутун республика ҳудудида жорий этилади. Туғилганлик ҳолати фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимларида қайд қилинганлиги ҳақида тиббиёт муассасалари  томонидан QR-код (матрик штрихли код)тасвири туширилган маълумотнома берилади ва ушбу маълумотнома туғилганлик ҳақидаги гербли гувоҳномага тенглаштирилади ҳамда давлат органлари ва ташкилотлар томонидан қабул қилишни рад этиш тақиқланади.

Туғилишни қайд этиш вақтида никоҳда бўлмаган ота-онадан  туғилган болага нисбатан туғилганликни қайд этиш эса (баъзи ҳуқуқий оқибатларнинг келиб чиқишини олдини олиш мақсадида) ФҲДЁ органларида амалга оширилиши белгиланган.

 Тиббиёт муассасалари томонидан тақдим этилган QR-код тасвири туширилган маълумотномалар ўрнига туғилганлик ҳақидаги гербли гувоҳномани фуқаролар истаган вақтда ФҲДЁ бўлимига қилган мурожаатларига асосан, белгиланган герб йиғими ундирилгач, расмийлаштириб берилади.

 

             

                           Узун туман ФҲДЁ бўлими мудири в.в.б 

 Бозорова Дилсўз Абдумуродовна

Ўзаро ҳамкорликнинг янги истиқболлари

Ўзбекистон ва Сингапурнинг дипломатик алоқалари узоқ тарихга бориб тақалмаса-да, самарадорлиги нуқтаи назаридан алоҳида ажралиб туради.
Ўзбекистон мустақилликка эришганидан кейин Осиё-Тинч океани минтақасидаги ривожланаётган мамлакатлар, жумладан, Сингапур Республикаси билан дўстона алоқаларга киришди. Сингапур мамлакатимиз мустақиллигини 1992-йилда тан олган, 1997-йил 8-апрелдан дипломатик алоқалар ўрнатилган.
2017-йилга келиб Ўзбекистон ва Сингапур ўртасидаги дипломатик ва иқтисодий алоқалар ривожи янги босқичга кўтарилди. Бунинг мантиқий давоми сифатида шу йилнинг 10-январ куни Сингапурда "Ўзбекистон ва Сингапур: ўзаро манфаатли шериклик истиқболлари" мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтганлигини таъкидлаб ўтишимиз мумкин.
Тадбирда Сингапур ва Ўзбекистон муносабатларининг жорий ҳолати, алоқаларни янада ривожлантириш истиқболлари ва манфаатли ҳамкорлик йўналишлари муҳокама этилди.
Ўрнатилган ишончли муносабатлар туфайли барча йўналишдаги ўзаро муносабатлар динамикаси барқарор ўсиб бораётганлигини кўришимиз мумкин.
Бугунги кунда Сингапур Жанубий-шарқий Осиё минтақасининг ҳар жиҳатдан энг ривожланган мамлакати ҳисобланади. Шу билан бирга, дунёнинг энг йирик молия марказларидан бири ҳам ҳисобланади.
Сингапур томони икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий алоқаларни кенгайтириш истиқболларига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. “Яшил” энергетика, кенг тарқалган инновациялар, иқтисодиёт тармоқларини рақамлаштириш ва энергия тежайдиган технологиялар каби соҳалардаги ҳамкорликка катта қизиқиш билдирмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг шу йил 17-январ куни амалга оширилган Сингапурга давлат ташрифидан кўзланган мақсад ҳам мазкур мамлакат билан алоқаларни янги босқичга кўтаришга қаратилгандир. Ва айтиш жоизки, ушбу тарихий ташриф чоғида муҳим амалий натижаларга эришилди. 
Давлатимиз раҳбари ташриф чоғида ушбу мамлакат Президенти Ҳалима Яқуб ва Бош вазир Ли Сян Лун билан музокаралар ўтказди. Музокаралар жараёнида томонлар мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатларни янада чуқурлаштириш истиқболлари, ижтимоий-сиёсий ҳаётни демократлаштириш борасидаги ислоҳотлар юзасидан фикр алмашилди.
Таълим соҳасида фаол ҳамкорлик қилинаётгани мамнуният билан қайд этилди. Тошкентда Сингапур менежментни ривожлантириш институти ҳамда Сингапур технологиялар, менежмент ва коммуникациялар академияси муваффақиятли фаолият юритмоқда. 
Ташриф чоғида делегациялар раҳбарлари ҳузурида икки мамлакат ҳукуматлари, вазирлик ва идоралари даражасида Ўзбекистон – Сингапур ҳамкорлигини янада кенгайтиришга қаратилган 8 та ҳужжат алмашилди.
Хусусан, таълим, транспорт, соғлиқни сақлаш, кадрлар, шу жумладан, давлат хизматчиларини тайёрлаш соҳаларида ҳамкорлик тўғрисида битимлар имзоланди. Шунингдек, савдо-иқтисодий шериклик ва икки мамлакат прокуратуралари ўртасидаги ҳамкорлик бўйича келишувларга эришилди.
Ўзбекистон Президенти куннинг иккинчи ярмида Сингапур ишбилармон доиралари билан учрашув ўтказди.
Тадбирда Сингапур меҳнат вазири – савдо ва саноат иккинчи вазири Ленг Си Танг, Сингапур бизнес федератсияси раиси Минг Ян Лим, ушбу давлатнинг Индорама, Меинҳардт гроуп, CПГ Cорпоратион, Чанги Аирпортс, Сингапур менежментни ривожлантириш институти, ТМC Аcадемй, Виртус Ҳеалтҳ каби 15 та йирик компаниялар раҳбарлари иштирок этди.
Мазкур учрашув конструктив амалий натижалар руҳида ташкил этилди.
Музокаралар якунида Ўзбекистон – Сингапур бизнес форуми натижалари мамнуният билан қайд этилди. Зеро, униг доирасида умумий қиймати қарийб 5 миллиард долларлик инвестиция, савдо ва молиявий келишувларга эришилди.
Хулоса ўрнида айтганда, икки давлат раҳбарларининг мазкур учрашуви Ўзбекистоннинг ташқи дунё билан мулоқотидаги яна бир улкан ютуқ ҳисобланади. Ва мазкур ташриф ўзбек дипломатиясининг Жанубий Осиё минтақасига янги истиқболли йўналиш сифатида қараётганлигини англатади.

 

 

Абдуғани САНГИНОВ,
Олий Мажлис Сенати аъзоси.

Таълим муассасаларида ҳаво ҳарорати 16º С дан паст бўлмаслиги лозим

Таълим муассасаларининг ўқув хоналарида машғулотлар ўтказишда меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига мувофиқ ўқув хоналарида ҳаво ҳарорати енгил жисмоний ишда 21º С, ўртача оғир ишда 17º С ва оғир ишда 16º С дан паст бўлмаслиги керак.

 Физика ўқув лаборатория хонасида мунтазам равишда ҳарорат 18º С – 21º С, ҳавонинг намлиги 40 – 60 фоиз бўлиши керак.

Таълим муассасаси ҳудудидаги ҳожатхоналар иссиқ сув ва канализация тизимига уланган бўлиши лозим.

 Таълим муассасасида канализация тизими йўқ бўлганда давлат санитария назорати органлари билан келишилган ҳолда таълим муассасасида ер қатламини ифлослантирмаган ҳолда душхоналардан ва юз-қўл ювгичлардан сув оқмайдиган қурилмали ахлат ўраларининг мавжуд бўлишига рухсат этилади.

(Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг “Таълим муассасаларининг ўқув хоналарида машғулотлар ўтказишда меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида”ги (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 1 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2446) 2013 йил 1 мартдаги 14-Б-сон буйруғи).

 

Туман адлия бўлими бошлиғи
У.Донияров

ЙЎЛЛАРДА ЭҲТИЁТ БЎЛАЙЛИК

Жиноят ишлари бўйича Узун туман судининг 2022 йил 21 октябрдаги ҳукмига кўра фуқаро А.Б.ни (исми шарифи ўзгартирилган) Ўзбекистон Республикаси ЖК 266-моддасининг 2-қисми билан айбли деб топиш ҳақидаги жиноят иши кўриб чиқилди.

Унга кўра, судланувчи А.Б.2022 йил 2 июль куни соат 21-55 ларда фуқаро Б.Б.ни номига расмийлаштирилган “Кобальт” русумли, 75S 000 NA (рақами ўзгартирилган)давлат рақамли автомашинани Узун тумани “Серҳаракат” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4Р-108А-автомобиль йўлидан бошқариб бораётиб, ушбу йўлнинг 116-километрида амалдаги “Йўл ҳаракати қоидалари”нинг 4-бандидаги “Йўл ҳаракати қатнашчилари йўлдаги бошқа ҳаракат қатнашчиларининг ҳаракатланишига тўсқинлик қилмаслиги ва хавф туғдирмасликлари керак”, 77-банди 3-қисмидаги “Ҳайдовчи транспорт воситасини бошқариш пайтида аниқлай олиши мумкин бўлган хавф юзага келса, у транспорт воситасининг тезлигини тўлиқ тўхташни таъминлайдиган даражада камайтириши ёки тўсиқни бошқа ҳаракат қатнашчилари учун хавф туғдирмаган ҳолда айланиб ўтиш чораларини кўриши керак” деб кўрсатилган талабларига зид равишда ҳаракатланиб, йўналиши бўйича йўлнинг чап томонидан ўнг томонига кесиб ўтаётган 16.02.2014 йилда туғилган вояга етмаган В.В.ни (исм шарифи ўзгартирилган) автомашинанинг ўнг олд томони билан уриб юборган.

Натижада вояга етмаган В.В. ҳаёти учун хавфли бўлган тан жароҳатлари олиб ҳодиса жойида вафот этган.

Суд томонидан судланувчи А.Б.ни Ўзбекистон Республикаси ЖК 266-моддасининг 2-қисми билан айбли деб топиб, унга нисбатан тегишли жазо чораси қўлланилди.

Аммо шуни унутмаслигимиз керакки вафот этган шахсни ҳеч ким ҳаётга қайтара олмайди. Айбдор суд тайинлаган жазодан ташқари бир умр виждон азобида, вафот этган шахсни яқин қариндошлари бир умр айрилиқ азобида қийналишади.

Шунга кўра, шошилаётган жойимизга бироз кечиксак ҳам агар пиёда бўлсак йўлни кесиб ўтаётганда, ҳайдовчи бўлсак тезликни оширмасдан хушёр ҳолатда эҳтиёткорлик билан ҳаракатланишимиз лозим бўлади.

 

ЖИБ Узун туман судининг

девонхона мудири                                                                   Д.Тангирқулов

Барчаси: 115 та
Рўйхатдан ўтиш
5 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси