Узун тумани ҳокимлиги
ТАРМОҚЛАР КЕЛИШУВИ-АМАЛДА

             

              Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Давлат меҳнат инспексияси томонидан,  Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ўртасида ижтимоий-иқтисодий масалаларга оид 2021-2023 йиллар учун ТАРМОҚ КЕЛИШУВИ Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 51-моддасига асосан Б-26 сон билан билдириш рўйхатидан ўтказилганлиги маълум қилинган.

           Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси (бундан кейин «Иш берувчи») ва Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши (бундан кейин «Республика кенгаши») кейинги ўринларда “Томонлар” деб аталади. Ушбу Тармоқ келишуви Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг ИВ-боби асосида тузилган. Тармоқ келишуви Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг барқарор ишлашини таъминлашга йўналтирилган бўлиб, тармоқ ходимларининг ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий кафолатларини белгилаб беради, шунингдек тизимдаги қуйи ташкилот ва корхоналарнинг раҳбарлари ва шу жамоанинг барча ходимлари ҳамда касаба уюшмаси қўмиталарига ҳам татбиқ этилади. Мазкур Келишув иш берувчилар билан касаба уюшмаси қўмиталари ўртасида тузиладиган жамоа шартномалари учун асос бўлади. Республика кенгаши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ўртасида ижтимоий-иқтисодий масалаларга оид 2021-2023 йиллар учун ТАРМОҚ КЕЛИШУВИ (келгусида - Тармоқ келишуви деб юритилувчи) меҳнат ва ишлаб чиқариш муносабатларини, меҳнатни мухофаза қилиш масалаларини тартибга солувчи ҳамда ходимларни ижтимоий кафолатлар билан таъминловчи тармок микёсидаги меъёрий хужжат ҳисобланади. Ушбу Тармоқ келишуви Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси, “Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги, “Меҳнатни мухофаза қилиш тўғрисида”ги, “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонунлари ва Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 19 мартдаги «Иш хақи ўз вақтида тўланишига доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ги 88-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федератсияси Кенгаши, Ўзбекистон Иш берувчилар конфедератсияси ўртасида ижтимоий-иқтисодий масалаларга оид имзоланган 2020-2022 йиллар учун Бош келишуви ва бошка норматив-ҳуқуқий хужжатлар талабларидан келиб чиқиб, Томонлар қуйидагиларни амалга оширишни ўз зиммаларига оладилар:  - меҳнат қонунчилиги бузилишининг олдини олиш борасида касаба уюшмалари билан тизимли ҳамкорликни таъминлаш;  -колл-марказлар, сайёр қабулларни жорий этиш ва ишонч телефонлари тармоғини кенгайтириш оркали ижтимоий-меҳнат масалалари юзасидан аҳоли билан қайта алоқа механизмини янада такомиллаштириш;  -тизимдаги Ҳалкаро меҳнат ташкилотининг асос солувчи Конвенсияларига оғишмай риоя этишга доир чоралари тизимини ҳар йили тахлил қилиб бориш; Халқаро Меҳнат Ташкилотининг қуйидаги Конвенсияларига оғишмай риоя этилишини таъминлаш: -«Зўраки ёки мажбурий меҳнат тўғрисида»ги 29-сонли Конвенсия ва шу Конвенсияга Баённома; -«Кирк соатлик иш хафтаси тўғрисида»ги 47-сонли Конвенсия;  -«Ҳақ тўланадиган таътил тўғрисида»ги 52-сонли Конвенсия;  -«Меҳнат инспексияси тўғрисида»ги 81-сонли Конвенсия; -«Бирлашмалар эркинлиги ва касаба уюшмаларига бирлашиш ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги 87-сонли Конвенсия;  -«Жамоа музокараларини ташкил этиш ва юритиш ҳуқуқи принципларини қўллаш тўғрисида»ги 98-сонли Конвенсия;  -«Тенг аҳамиятли меҳнат учун эркаклар ва хотин-қизларга тенг ҳак тўлаш тўғрисида»ги 100-сонли Конвенсия;  -«Оналикни мухофаза қилиш тўғрисида»ги 103- сонли Конвенсия;  -«Мажбурий меҳнатни тугатиш тўғрисида»ги 105-сонли Конвенсия;  -«Меҳнат ва иш турлари соҳасида камситишлар тўғрисида»ги 111-сонли Конвенсия;  -«Иш билан таъминлаш соҳасидаги сиёсат тўғрисида»ги 122-сонли Конвенсия;  -«Қишлоқ  хўжалигида меҳнат инспексияси тўғрисида»ги 129-сонли Конвенсия; -«Меҳнаткашларнинг вакиллари тўғрисида»ги 135-сонли Конвенсия;  -«Ишга қабул килиш учун энг кичик ёш тўғрисида»ги 138-сонли Конвенсия;  -«Халқаро Меҳнат нормалари қўлланилишига кўмаклашиш учун уч томонлама маслаҳатлашувлар тўғрисида»ги 144-сонли Конвенсия;  -«Жамоа музокараларини олиб бориш тўғрисида»ги 154-сонли Конвенсия;

         -тизимдаги барча ташкилотлар рахбарлари, кадрлар бўлими мутахассислари, ҳуқуқшунослар ҳамда касаба уюшмаси қўмитаси раисларининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш борасида меҳнат қонунчилигини бузилишларини олдини олиш ва меҳнат муносабатларини тартибга солиш масалаларида ўкув-семинарлар ташкил қилиш, шунингдек, долзарб ижтимоий-иқтисодий масалаларни муҳокама қилиш учун касаба уюшмаси фаоллари ва вакиллари билан давра сухбатлари ташкил қилиш ҳамда ўқув семинарларига «Халқаро ва миллий меҳнат стандартлари» мавзусида тренинглар ва тушунтиришлар олиб бориш;  -тизим ташкилотлари рахбарлари билан касаба уюшмаси қўмиталари ўртасида жамоа шартномалари тузилишида амалий ёрдам кўрсатиш ҳамда жамоа шартномаларига ходимларнинг касбий, ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий ва интеллектуал манфаатларини ҳимоя қилишнинг энг долзарб масалаларининг киритилишига эришиш ва бажарилишини назорат қилишни;  -иш берувчи тизим ташкилотларда касаба уюшмаси ташкилотларини тузишга кўмаклашиб, уларнинг фаолияти учун керакли шароитлар яратишда ҳамкорлик қилади. Ушбу тармоқ келишуви қуйидаги 12 та бўлимдан иборат;

            1) Умумий бўлим. 2) Меҳнат шартномаси,бандлик кафолатлари. 3) Иш вақти ва дам олиш вақти. 4) Меҳнатга ҳақ тўлаш, кафолатли тўловлар ва компенсатсия тўловлари. 5) Меҳнат интизоми. 6) Меҳнат низоларини ҳал этиш. 7) Меҳнат муҳофазаси ва гигиенаси. 8) Ижтимоий суғурта,имтимоий имтиёз ва кафолатлар. 9) Аёллар меҳнатини тартибга солиш,аёллар ва оилавий вазифаларни бажариш билан машғул шахсларга бериладиган қўшимча имтиёзлар ва кафолатлар. 10) Ёшлар учун қўшимча имтиёзлар ва кафолатлар. 11) Маънавий-маърифий ишлар,жисмоний таробия ва спортни оммалаштириш,меҳнаткашлар ва уларнинг оила аъзоларини соғломлаштириш.12) Келишувнинг амал қилишида уни амалга ошириш механизми бажарилиши учун томонларнинг жавобгарлиги бўлимларидан ва 121-та моддадан иборат. Ушбу тармоқ келишуви ташкилот ва корхоналар билан ходимлар ўртасидаги меҳнат муносабатларида бериладиган имтиёзлар,тўловлар ҳамда бошқа ҳуқуқ ва мажбуриятлари кафолати ҳисобланади,шу муносабат билан туманимизнинг ташкилот, корхона ва муассасаларнида фаолият юритувчи барча ишчи ва ходимлар учун ТАРМОҚ КЕЛИШУВИни ўрганиб чиқиш фойдадан ҳоли бўлмаслиги аниқ.   

                                                                       

Узун тумани Адлия бўлими ЮХКМ

бош юрисконсулъти Р.М.Аллаяров

Сизда камерал текширув:солиқчиларни кутиш керакми

Камерал текширув доирасида солиқ тўловчининг ҳудудига кириш, ҳудудни ва бинони кўздан кечириш, солиқ тўловчидан ҳужжат талаб қилиб олиш ҳамда уни чақириш, солиқ тўловчининг ҳужжатлари ва ашёларини олиб қўйишга энди ҚҚСни қоплаш масаласи кўриб чиқилгандагина йўл қўйилади. Қолган барча камерал текширувларда буларни қилиш тақиқланади (04.09.2023 й. ПҚ-292-сон қарор).

Президентнинг 04.09.2023 йилдаги ПҚ-292-сон қарорида назарда тутилган меъёрдан келиб чиқиб, Солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 07.01.2021 й. 1-сон ВМҚга 2-илова ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Низомда айтилишича, камерал солиқ текшируви солиқ органи жойлашган жойда амалга оширилади, бундан солиқ тўловчининг ҳудудларини ва биноларини кўздан кечириш билан боғлиқ ҳолатлар мустасно. Аввал бу истисно барча камерал солиқ текширувларига доир қўлланилган бўлса, ҳозирда у фақатгина ҚҚС қопланганда (қайтарилганида) солиқ тўловчининг ҳузурига бориб ўтказиладиган текширувларгагина тааллуқлидир. Қолган ҳолатларда камерал солиқ текшируви фақатгина солиқ органи жойлашган жой бўйичагина амалга оширилади.

Ҳудудларни ва биноларни кўздан кечириш солиқ тўловчида белгиланган иш режимига асосан бир иш куни давомида ўтказилади.

ҚҚС қопланганда (қайтарилганида) ҳудудлар ва биноларни кўздан кечириш солиқ тўловчида ўрнатилган иш режимига мувофиқ, 1 иш куни давомида амалга оширилади.  Кўздан кечиришдан мақсад – солиқ ҳисоботида акс эттирилган кўрсаткичлар ва маълумотларнинг, шунингдек солиқ тўловчининг фаолиятига доир солиқ органларида мавжуд бўлган бошқа ахборотнинг ишончлилигини тасдиқлаш.

Солиқ органида солиқ тўловчидан қуйидагиларни талаб қилиб олиш ҳуқуқи қолади:

  • cолиқларни ҳисоблаб чиқариш учун асос бўлган бирламчи ҳужжатлар, регистрлар ҳамда бошқа ҳисоб ҳужжатларини;
  • nақдим этилган солиқ ҳисоботи ва ҳисоб ҳужжатларига доир тушунтиришларни;
  • cолиқларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш билан боғлиқ бошқа ахборотни.

Солиқчиларнинг сўровномасида кўрсатилган ҳужжатлар ва тушунтиришларни солиқ тўловчи уларни олган кундан эътиборан 5 иш куни ичида тақдим этишик ерак.

Сўровнома бўйича ҳужжатлар тасдиқланган кўчирма нусха шаклида тақдим этилади. Зарурат бўлган ҳолларда солиқ органи ҳужжатларнинг асл нусхаларини талаб қилиб олишга ҳақли .

Манба

Buxgalter.uz.дан олинди.

 

Туман Адлия бўлими Юридик хизмат кўрсатиш

марказибош юрисконсульти Н.Х.Турсунов

“Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” комплекс дастури амалга оширилади

“Кичик бизнесни ривожлантиришни молиявий ва институционал қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–306-сон, 14.09.2023 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2023 йил 1 октябрдан “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” комплекс дастури амалга оширилади.

Қуйидагилар “Кичик бизнесга кўмаклашиш маркази” масъулияти чекланган жамиятларига онлайн ариза юбориш орқали Дастурда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлади:

  • камида 1 йил мобайнида ишлаётган ЯТТ, деҳқон хўжаликлари, ўзини ўзи банд қилган шахслар, ҳунарманд, касаначи, НТТ, уч ва ундан ортиқ кишини доимий иш билан таъминлаётган кичик тадбиркорлик субъектлари;
  • оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида ўз бизнес лойиҳаларини муваффақиятли амалга ошириб, ижобий кредит тарихига эга бўлган шахслар.

2023 йил 1 октябрдан Дастурда иштирок этувчи кичик тадбиркорлик субъектларига, жумладан:

- фаолиятини йўлга қўйиш ёки кенгайтириш учун 2 йилгача имтиёзли давр билан 7 йилгача ҳамда айланма маблағлар учун револьвер тарзда 3 йилгача йиллик Марказий банк асосий ставкасидан 4 фоизлик юқори ставкада 1,5 миллиард сўмгача кредитлар ажратилади ва (ёки) асосий воситаларни сотиб олиш учун лизинг берилади.

Бунда, 100 миллион сўмгача кредитларни гаровсиз, 150 миллион сўмгача кредитларни гаров талаби 50 фоизгача пасайтирилган ҳолда ажратиш имконияти назарда тутилади;

  • қиймати 1,5 миллиард сўмгача бўлган асосий воситалар 7 йилгача бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан қарзга берилади;
  • инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш, юқори технологик стартап лойиҳаларига давлат илмий дастурлари доирасида 2 миллиард сўмгача грант маблағлари ажратилади.

2024 йил 1 январдан оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида кредитлар 3 йилгача муддатга 6 ойлик имтиёзли давр билан йиллик Марказий банкнинг асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада ажратилади.

    Қарор билан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги тузилмасида Кичик ва ўрта бизнес ривожланишини таҳлил қилиш, қўллаб-қувватлаш ва соҳада давлат сиёсатини мувофиқлаштириш департаменти ташкил этилди. 

 

                                                                                                                                          Узун туман адлия бўлими юридик хизмат

                                                                                                                                           кўрсатиш маркази бошлиғи У.Донияров

Узун туманининг 2023-йил январ-июл ойлари ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлари

  1. Хизматлар

Дастлабки маълумотларга кўра, 2023- йилнинг январ-июл ойида кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 342,31млрд. сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 107,5% га етди.

2.Ташқи савдо айланмаси 2023- йилнинг январ-июл ойида 10 956,5 минг. АҚШ. Долл ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 75,9% га етди.

Экспорт

2023- йилнинг январ-июл ойида 7 871,9 минг. АҚШ. Долл ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 74,4% га етди.

Импорт

2023- йилнинг январ-июл ойида 3 084,6 минг. АҚШ. Долл ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 80,0% ни ташкил этди.

  1. Ички савдо

2023- йил январ-июл ҳолатига чакана савдо ҳажми 474,6 млрд. сўмни ташкил этиб,  ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 109,4% га етди.

  1. Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши

Дастлабки маълумотлар бўйича 2023- йилнинг январ-июл ойида 193,7 млрд. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган бўлиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 102,1 % ни ташкил этди.

  1. Қурилиш ишлари кўрсаткичлари

Дастлабки маълумотларга кўра, 2023- йилнинг январ-июл ойларида Қурилиш ишлари ҳажми 93,6 млрд. сўмни ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 86,7 % ни ташкил этди.

  1. Узун туманининг демографияси

2023-йилнинг 1-июл ҳолатига кўра, доимий аҳолиси 185 минг. Кишини ташкил этади. Шундан:

-туғилганлар 2339 киши

-вафот этганлар 426 киши

-тузилган никоҳлар 507 киши

-никоҳдан ажралишлар 90 киши

-кўчиб келганлар 167 киши

-кўчиб кетганлар 403 кишини ташкил қилади. 

 

Узун тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш бозор муносабатларини тезлаштирувчи муҳим омили сифатида

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётини мустаҳкамлаш, ҳар томонлама ривожлантириб бориш, иқтисодиётни хусусан бозор муносабатига ўтишни тезлаштирувчи энг асосий йўллардан бири, бу кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобланади. Шунинг учун ҳам тадбиркорликни ривожлантиришга, уни давлат томонидан қўллаб-қувватланиши, хусусий тадбиркорликда ташаббус кўрсатиш, уни рағбатлантиришга бағишланган бир қанча қонун, фармон ва қарорлар қабул қилинди.
Мамлакатимизда кичик бизнесни ва хусусий тадбиркорликни янада барқарор қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатларини кучайтириш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни ташкил қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар, шунингдек, тадбиркорлик субектларининг молиявий ресурслар ва ишлаб чиқариш инфратузилмасидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш тўғрисида” 2019-йил 13-августдаги ПФ-5780-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” 2019-йил 13-августдаги ПҚ-4417-сон қарорлари қабул қилинган.
Ўзбекистонда ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётини барпо этишнинг асосий мақсадларидан бири мамлакатда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик шаклларини устувор ривожлантиришдан иборат. Бу мақсадни амалга ошириш учун иқтисодий ислоҳотлар ўтказилди, унинг ролини ошириш учун йирик институстионал асослар яратилди.Тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш ва уни кафолатловчи ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар, тадбиркорларга кўмаклашувчи нодавлат ташкилотлар, корхоналар шулар жумласига киради.
Ўзбекистонда хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнес корхоналари мажмуини ташкил этиш муваффақиятли бормоқда. Кичик бизнес фаолияти билан шуғулланувчи корхоналар давлатга боғлиқ бўлмаган ҳолда, яъни катта cапитал маблағларсиз ўзлари иш жойларини жорий этишлари, вақтинчалик мавжуд бўлган товарлар танқислигини камайтиришлари ва, ҳаттоки, бу танқисликни бутунлай йўқотишлари мумкин.

 

Узун туман Статистика бўлими

Барчаси: 138 та
Рўйхатдан ўтиш
5 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси