Узун тумани ҳокимлиги
Аҳолини рўйхатга олиш

Сурхондарё вилояти Узун туманининг 2024 йилги маҳаллий буджетини тасдиқлаш тўғрисида
2023 йил 4 чорак якунларига кўра ташаббусли бюджетлаштириш натижалари бўйича маълумот
"Инвестиция дастури доирасида туманда амалга оширилаётган ишларнинг 9 ойлик якунлари таҳлили" тўғрисида

Ҳурматли брифинг иштирокчилари!

Сизларга маълумки мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан тараққий этиши, барқарор иқтисодий ўсишга эришиши, аҳоли даромадларининг ошиши, турмуш шароитининг яхшиланиши аксарият ҳолатларда миллий иқтисодиётнинг турли соҳа ва тармоқларига жалб этилаётган инвестиция маблағларининг ҳажми ва таркибига боғлиқ. Мухтасар қилиб айтганда, инвестиция иқтисодиётнинг ҳаракатлантирувчи кучи – драйверидир. Шундай экан, ҳар бир мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланиш стратегиясининг устувор йўналиши миллий иқтисодиётга кўпроқ инвестиция маблағларини жалб этишга қаратилиши керак.
Юқоридагилардан келиб чиқиб бугунги кунда туманимизда хам ушбу йўналишда бир қатор аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб вазифалар белгилаб олинган.
Хусусан, Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси йиғилишининг 87-сон баёнига асосан сон йиғилиши баёнига асосан Узун туманида 2022 йил Ҳудудий инвестиция дастури доирасида қиймати 290,6 млрд. сўмлик 50 та ҳудудий инвестиция лойиҳаларини амалга оширилиши ва 645 та янги иш ўринлари яратилиши белгилаб олинган.
Жумладан соҳалар кесимида
- Саноат йўналишида 202,0 млрд.сўмлик 15 та лойиҳа, 334 та янги иш ўринлари,
- Қишлоқ хўжалигида 52,6 млрд.сўмлик 20 та лойиҳа 182 та янги иш ўринлари,
- Хизмат кўрсатишда йўналишида 35,5 млрд.сўмлик 15 та лойиҳа 129 та янги иш ўринлари ҳисобланади.
Бугунги кунда мазкур ҳудудий инвестиция дастури доирасида саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш йўналишларида амалда қиймати 113,6 млрд. сўм бўлган 46 та лойиҳалар амалга оширилиб 386 та мавсумий ва доимий иш ўринлари яратилди.
Тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш юзасидан туманимизда фаолият олиб бораётган 40 та хорижий ва қўшма корхоналар билан мунтазам хамкорликда амалий ишлар олиб борилмоқда ва туманимизга 9 ой якуни билан 4,2 млн доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб қилинган.
Хусусан, Афғонистонлик инвестор томонидан туманда қиймати 3,0 млн долларлик Уй жойлар қуриш лойиҳаси амалга оширилмоқда ва ушбу лойиҳага бугунги кунда 2,1 млн доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб қилинди.Яна бир Афғонистон корхонаси томонидан қиймати 2,0 млн доллар бўлган Ўсимлик ёғи ишлаб чиқариш ва Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш нуқталарини ташкил этиш лойиҳаси доирасида ҳам бугунги кунда амалий ишлар олиб борилмоқда.Жорий йил якуни билан туманимизда жами 5,6 млн доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб қилишни режалаштирганмиз.
Булардан ташқари махаллий саноатни ривожлантириш мақсадида бугунги кунда мавжуд имкониятларимизни тўлиқ қайта кўриб чиқиб туманнинг табиий, иқтисодий меҳнат ресурсларидан келиб чиқиб “Ўсиш нуқталари”ни аниқлаб олдик ва маҳаллий саноатнинг асосий “драйвер соҳалари” сифатида қурилиш материаллари саноати, мебельсозлик саноати ва металлургия саноати тармоқларини белгилаб олдик, ушбу йўналишларда аниқ чора тадбирлар ишлаб чиқилиб вазифалар белгилаб олинган.
Жумаладан 2021 йил 21 июндаги “Республика ҳудудларида мебелсозлик саноатини ривожлантиришга қаратилган чора тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5155-сон қарорига асосан 2,0 гектар майдонда ташкил этилган кластер усулида мебель махҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган кичик саноат зонаси, лойиха йўналишлари асосида 12 та лотларга ажратилиниб мулк хуқуқи асосида электрон онлайн-аукцион савдосига чиқарилган. Бугунги кунда мазкур худудда ишлаб чиқариш фаолиятларини бошлашлари учун тумандаги мебельчилик сохасида кўп йиллик тажрибага эга тадбиркорларни жалб қилиш чоралари кўрилмоқда.Келгусида мазкур худудга 12 та истиқболли лойихаларни жойлаштириш орқали йиллик 9,0 млрд сўмлик мебель ва унинг бутловчи қисмларини ишлаб чиқарилишини йўлга қўйишни режалаштирганмиз. Бундан ташқари туманда 5,0 гектар майдонда кичик саноат зона ва 3,0 гектар майдондаги ёшлар кичик саноат зоналари хам жами 60 та лотларга ажратилиниб электрон онлайн-аукцион савдосига чиқарилган бўлиб ушбу лотларга ҳам истиқболли лойиҳаларни жойлаштириш орқали саноат ишлаб чиқариш ҳажмини кескин оширишни режа қилганмиз.

Қўшимча тарзда туманимизнинг 3 та худудида ғишт ва кафел ишлаб чиқариш учун яроқли бўлган 1322 минг куб метр ҳажмга эга маҳсус тупроқ қатлами мавжудлиги аниқланган бўлиб мазкур заҳира асосида туманда йирик кафел ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш имкониятлари устида амалий ишлар олиб борилмоқда.
Юқоридагилардан ташқари бугунги кунда туманнинг Боботоғ ҳудудидаги мис ва кумуш қазилма бойликлари заҳираси мавжудлиги аниқланган 5190 гектар майдонга эга 4 та ер қаъри участкалари давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан геологик қидирув ишларини олиб бориш учун аукцион савдоларига қўйилган бўлиб ушбу ҳудудлар тадбиркорлик субъектлари томонидан сотиб олинган.Мазкур ҳудудларда дастлабки ҳисоб китобларга кўра 550 минг 400 тонна мис ва 1 минг 700 тонна кумуш заҳиралари мавжудлиги таҳмин қилинмоқда. Келгусида ушбу йўналишда хам техник-иқтисодий асосланган ва пухта ишланган янги истиқболли лойиҳа таклифларини тайёрлаб молиялаштириш учун Халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари маблағларини жалб қилишни режалаштирганмиз.

Эътиборларингиз учун рахмат!

 

Узун туман ҳокимининг ўринбосари,

туман инвестиция ва ташқи савдо

бўлими бошлиғи Ш. Мақсудов

Барчаси: 8 та
Рўйхатдан ўтиш
4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси