Узун тумани ҳокимлиги
ШҲТдаги ташаббуслар минтақада иқтисодий ривожланиш ва барқарорлик кафолати.

Маълумки 2021 йил 16-17 сентябр кунлари Тожикистон Республикаси пойтахти Душанбеда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги видеоконференция шаклидаги Саммити ташкил этилди. Мазкур саммитда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этди. Президент томонидан Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасидаги амалий ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган қатор долзарб ташаббуслар ва прогрессив ғоялар илгари сурилди.

Душанбеда бўлиб ўтаётган Шанхай ҳамкорлиги ташкилотида сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Афғонистон борасида ўзаро ҳамкорликни мувофиқлаштириш ҳамда ахборот хавфсизлигини кучайтиришни ҳақида гапирар экан, ШҲТ доирасида қуйидаги йўналишларда ҳамкорликни ривожлантиришни таклиф қилди.

Афғонистондаги вазият бўйича:

▫️ ўзаро келишилган ёндашувларни ишлаб чиқиш;

▫️ янги ҳукумат билан мулоқотни йўлга қўйиш;

▫️ Афғонистон жамиятининг барча қатлам ва гуруҳлари вакиллари давлат бошқарувида бўлиши жуда муҳим;

▫️ ҳудудда экстремизм ва радикал ғоялар ўсишига йўл қўймаслик;

▫️ Афғонистон ҳудудидан учинчи мамлакатларга хавф солишга йўл қўймаслик;

▫️ инсон ҳуқуқлари, аёллар ҳуқуқларини таъминлаш;

▫️ ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш;

▫️ хорижий банклардаги Афғонистон давлат активларини блокдан чиқариш;

▫️ доимий равишда «ШҲТ-Афғонистон» форматида юқори даражали учрашувлари ўтказиш;

▫️ Биринчи саммитни Тошкентда ўтказиш.

Афғонистондаги тинчлик ва барқарорлик бўйича Президентнинг юқоридаги таклифлардан ҳам кўришимиз мумкинки, Ўзбекистон Афғонистонда тинлик ўрнатилишидан манфаатдордир.

Афғонистондаги тинчлик ва барқарорлик авваламбор афғон халқи, минтақадаги бошқа давлатлар учун қолаверса Ўзбекистон учун ҳам катта имкониятлар эшигини очади. Масалан:

  • Марказий осиё минтақаси сиёсий ва хавфсизлик нуқтаи назаридан барқарорлашади;
  • Барқарор ва тинчлик кафолатланган ҳар бир давлатни инвестицион жозибадорлиги янада ошади;
  • Ўзбекистон нисбатан арзон бўлган денгиз ва океан савдо портлари орқали жаҳон бозорига чиқиш масофаси 2 мартага қисқаради ва осонлашади;
  • Ўзбекистон учун Афғонистон каби йирик исътемол бозори вужудга келади;
  • Ўзбекистон Афғонистон орқали Покистон, Ҳиндистон, Эрон умуман Жанубий, Жанубий-шарқий осиё ва Шарқий осиё мамлакатлари чиқиш имконияти пайдо бўлади;
  • Буюк ипак йўлини жанубий тармоғи қайта тикланади ва Ўзбекистон шимол ва жанубни боғлайдиган асосий транзит ва савдо тармоғи ўтадиган асосий давлат бўлиб қолади.

Юқоридаги факторлар бугунги кунда мамлакатимизни ташқи иқтисодий, геосиёсий хавфсизлик ва барқарорлик  борасидаги миллий манфаатларни ва мақсадларини тўлиқ қаноатлантира олади.

Бундан ташқари  2021-22 йиллар ШҲТ раислиги Ўзбекистонга ўтади. Шунингдек Давлат раҳбари саммит давомида ташкилотнинг келгусидаги фаолиятини янада риволантириш бўйича қуйдаги стратегик таклиф ва ташаббусларини илгари сурди.   

ШҲТнинг истиқболлари бўйича:

  1. ШҲТ обрўйи ва потенциалини ошириб бориш муҳим. Келажак 5 йилга мўлжалланган яхши қўшничилик ва ҳамкорлик комплекс дастурини тузиш.
  2. ШҲТ ҳудудида ички савдони йўлга қўйиш. Унинг ичига савдо тўсиқларини олиб ташлаш бўйича биргаликда қабул қилинган чоралар киритилади. Техник регламентлар ва божхона жараёнларини умумлаштириш.
  3. ШҲТ саноат кооперация дастурини қабул қилиш. Давлатларда индустриал кооперация марказлари ташкил қилиш. Келгуси йилда ШҲТнинг иқтисодий форуми ва инновациялар ҳафталиги ўтказишга Ўзбекистон тайёр.
  4. Транспорт алоқалари бўйича ШҲТ стратегиясини қабул қилиш. ШҲТ давлатларининг транспорт потенциалини ҳамда «Шарқ - Ғарб» ва «Шимол - Жануб» транспорт коридорлари самарадорлигини оширади. Энергетика коммуникация ва «Яшил тараққиёт» соҳаларида ШҲТнинг узоқ муддатли инфратузилма лойиҳаларини қабул қилиш.
  5. ШҲТ доирасида камбағалликни қисқартириш ва озиқ-овқат муаммоларига бағишланган вазирлар даражасида доимий учрашувлар ўтказиш.
  6. ШҲТ ҳудудида тинчлик ва тотувликни таъминлаш. Бунинг учун ШҲТ РАТС имкониятларидан кенг фойдаланиш.
  7. ШҲТнинг кибер хавфсизлик бўйича экспертлар форуми ташкил қилиш.
  8. ШҲТ доирасида маданият, спорт, туризм соҳаларида ва ҳудудлараро ҳамкорликни йўлга қўйиш.
  9. Соғлиқни сақлаш соҳасида инфекцион касалликларни профилактика қилиш ва даволаш борасида биргаликда йўл харитаси қабул қилиш. Ўзаро вакциналар сертификатларни тан олиш.

Умуман олганда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Шанхай Саммитидаги иштироки ҳам анжуманда билдирилган таклифлари нафақат мамлакатимиздаги ёки минтақада балки глобал миқёсдаги тинчлик ва барқарорлик учун  конструктив аҳамият касб этади.

 

Ўзбекистон Республикаси Олий

 Мажлиси Сенати аъзоси, сенатор         

 А.САНГИНОВ

 

 

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?
Аъло
7%
Яхши
6%
Қониқарли
14%
Қониқарсиз
100%
Жами: 6506 овоз берилди.

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси