ХАЛҚ ДEПУТАТЛАРИ ВИЛОЯТ КEНГАШИНИНГ
ЭЛЛИК ИККИНЧИ СEССИЯСИ
КУН ТАРТИБИ
2022 йил 20 май
1. Вилоятда 2022 йилда тез тиббий ва шошилинч ёрдам хизматларини ривожлантиришга қаратилган ҳудудий дастурни тасдиқлаш тўғрисида.
Маърузачи: Т.Боболов - вилоят ҳокими
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2022 йил 27 апрелдаги “Ҳудудларда янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишларни ўрганиш натижалари тўғрисида” КҚ-337-IV-сон қарори ижроси тўғрисида.
Маърузачилар: Вилоят ҳокимининг ўринбосари Ж.Тўраев ва Ангор (Ш.Абдуллаев), Жарқўрғон (Б.Ўроқов), Олтинсой (А.Джумаев), Сариосиё (А.Хўжақулов), Термиз (Ш.Ўринов), Қумқўрғон (Р.Гаппаров) ҳокимлари
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури ҳамда бошқа давлат дастурлари ижроси устидан назоратни кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-43-сон қарори ижроси тўғрисида.
Саноат, транспорт, қурилиш, коммунал соҳа ва аҳолига хизмат кўрсатиш масалалари бўйича доимий комиссияси
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 мартдаги “2022-2026 йилларда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-172-сонли қарорида белгиланган ишларни амалга ошириш бўйича чора-тадбирларнинг манзилли рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида
Саноат, транспорт, қурилиш, коммунал соҳа ва аҳолига хизмат кўрсатиш масалалари бўйича доимий комиссияси
5. Сурхондарё вилояти бюджетининг жорий йил I чорак якунига кўра даромадлар режасининг ошириб бажарилган қисми ҳисобидан маблағ ажратиш тўғрисида
Маърузачи: Ж.Нормўминов - вилоят Молия бош бошқармаси бошлиғи
6. Вилоят ҳокимининг сессиялар оралиғида қабул қилинган қарорларини тасдиқлаш тўғрисида
7. Бошқа масалалар.
Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг
Эллик иккинчи сессияси
ИШ РEГЛАМEНТИ
1. Маърузалар учун 10 дақиқагача
2. Сўзга чиқувчилар учун 3 дақиқагача
3. Маълумотлар учун 3 дақиқагача



