Узун тумани ҳокимлиги
Коррупцияга қарши курашиш-давлат сиёсатининг асосий йўналишларидан бири.

Ўз мансаб ёки хизмат мавқеини суистеъмол қилиш, ундан шахсий ёки ўзгалар манфаатларини кўзлаб моддий ёхуд номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиш жиноий жавобгарликка сабаб бўлади. Англаганингиздек, гап коррупция ҳақида кетмоқда. Бугун жамиятимизда ушбу иллатга қарши жиддий кураш олиб борилмоқда, унинг оқибатлари оммавий ахборот воситалари орқали, турли учрашувлар, давра суҳбатлари, тадбирларда аҳолига тушунтирилишига қарамай, афсуски, коррупциянинг кескин камайишига эришганимиз йўқ.

Биламизки, коррупцияда ҳар доим камида икки томон иштирок этади, бунда, бир томондан, ноқонуний йўл билан ўзи ёки учинчи шахс учун бойлик орттираётган мансабдор шахс ҳамда бошқа томондан мансабдор шахсдан актив ёҳуд пассив усулда унинг манфаатини кўзловчи қарорнинг қабул қилинишини кутаётган шахс. Коррупцияни, соддароқ қилиб, ўз нафси, манфаати йўлида қонунни ҳам четлаб ўтиши орқали ғаразли мақсади ҳамда бирор нарсага эришиш, дейиш мумкин.
Бугунги кунда юртимизда ушбу иллатга қарши курашиш давлат сиёсатининг асосий йўналишларидан бирига айланган. Унинг ҳуқуқий асослари, ташкилий тузилмаси ва амалга ошириш стратегияси ҳам аниқ. Бу борада Ўзбекистоннинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Коррупцияга қарши конвенциясига қўшилиши исботларнинг дастлабки муҳим қадами бўлди. Уни амалга оширишнинг миллий механизми сифатида “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида” ги Қонун, Президентимизнинг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор қабул қилинди. Ушбу қонунларнинг самарали ижроси натижасида кўплаб жиноятлар фош этилмоқда, содир қилиниши хавфи бўлганларининг олди олинмоқда. Буни ҳар куни оммавий ахборот воситалари орқали кузатиб бораяпмиз. Бу яхши, албатта. Лекин шуларнинг ўзигина етарли эмас. Коррупцияга қарши янада фаол курашишимиз керак. Бу борада тарғибот тадбирлари деярли ҳар куни ўтказилади, одамларни огоҳликка чақирамиз. Бу ишларни янада кучайтириш зарур деб ҳисоблайман. Бунинг учун Республикамизда коррупцияга қарши курашиш соҳасида бир қатор муҳим йўналишларга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Хусусан, коррупцияга қарши курашишнинг превентив чоралари самарадорлигига эришиш, яъни иллатнинг олдини олиш назарий пойдевори ---- “таълим, хабардорлик ва тарғибот ” тамойилларига асосланиб, амалий томондан эса “самарадорлик, шаффофлик ва ҳисобдорлик ” тамойиллари асосида коррупцияга қарши курашишининг аниқ хуқуқий механизми, самарали институционал тузилмаси, молиявий ва мехнат ресурслари билан доимий таъминлаб турилиши, мунтазам мониторинг фаолияти ҳамда холис ва шаффоф баҳолаш тизими ишлаши йўлга қўйилган.
Коррупцияга қарши курашиш стратегиясида интеграциялашган ёндашувни қўллаш бунда давлат органларининг фуқаролик жамиятининг барча институти билан ҳамжихат фаол харакатини таъминлаш лозим.
Жамиятнинг хар бир соҳасида, хусусан, тадбиркорлик, таълим, соғлиқни сақлаш соҳаларида коррупцияга қарши курашишни янада кучайтириш, у билан боғлиқ айрим хатти-ҳаракатларни криминализациялаш ҳамда халқаро стандартларни тўлиқ ва тўғри қўллаш лозим.
Шунингдек, мониторинг жараёнида самарали хуқуқий меҳанизмнинг етарли эмаслиги, давлат хизматчиларининг этика қоидаларига риоя қилиш даражасининг пастлиги ва бир қатор шундай муаммоли масалалар хал этилиши лозим.
Коррупцияга қарши курашишда жамият аъзолари фаол иштирокини кучайтириш учун маълумотларни эркин олиш имкониятини яратиш, илғор технологиялардан фойдаланган ҳолда коррупция ҳолатлари ҳақида ахборот бериш ва олдини олиш, коррупцияга оид муаммоларни хал қилиш ва бартараф этишда жамоатчилик иштирокини таъминлаш муҳим омиллардан ҳисобланади.                                                                                                                                 Қолаверса, юртимизда ҳар бир соҳада коррупцияга қарши курашишда соҳанинг хусусиятларидан келиб чиқиб ёндашиш, коррупция ҳолатлари ҳақида хабар беришнинг янги инновацион усулларини ишлаб чиқиш ҳамда қўллаш, коррупция холатини экпертизадан ўтказиш, мониторинг қилиш ва баҳолашнинг реал, ҳаётий, холис ҳамда шаффоф индикаторларини белгилаш ҳам муҳим. Буларнинг барчаси жамиятда коррупция деган иллатни олдини олишда муҳим аҳамият касб этади.

 


                                                                                  Вилоят суди судьяси Д.У.Алмуратова      

Соч юлишиб, судланди

Санам Саломова (исм-фамилияси ўзгартирилган) устахонасини тўсиб, кўчма дўкон ўрнатиб олган қўшниси Муаттар Ражабовага вазиятни тушунтирмоқчи бўлди. Етмаганига одамлар ўтиб-қайтиб турган ариқ устидаги кўприкнинг устини бетонлаш учун қилаётган хатти-ҳаракатлари ҳам ғайри оддий туюлди.
Икки қўшни муросага кела олмади. Ёши каттаси каттаман, кичиги кичикман демай оғзаки ёвлашишди. Орага томонларнинг тарафкашлари қўшилгач, ур-сол, дўппослаш бошланиб кетди. Санамнинг акаси Салим ва маҳалладоши Сарвар Муаттар Ражабова ва келини Дилбарни ура бошлади. Кўрган кўзга уят эканини унутган қўшниларнинг тўполони маҳаллада яхшигина томошага айланди.
Ўртага ички ишлар бўлими нозири аралашмаганида, аҳвол нима кечиши кишини ўйлантириши аниқ. Жанжалкашлар ўз қилмиши учун жавоб беришига тўғри келди. Кейинги сафар тили ёки қўлини югуртиришдан аввал ўйлаб кўрса керак. Яна бир гап, инсон қадри улуғланиб, манфаатлари ҳимоя қилинаётган бир пайтда, биз фуқароларнингда ўз бурчимиз бор, жамиятда ўзимизни рисоладагидек тутишимиз лозим. Хўш, бундай бағрикенглик сиёсати устувор бир пайтда бизнинг муносабатимиз, жавобимиз қандай бўляпти?
Тўғри, ҳар ким масалага ўз томонидан қарайди, ўз қаричи билан ўлчайди. Қарашларимиз ва қаричларимиз одиллик, аҳиллик, адолат мезонлари асосида ўлчанса, изза бўлмасмидик?! Қолаверса, қўштирноқ ичидаги қаҳрамонлар, соч юлишган қўшнилар, уларнинг тарафкашлари икки йиллик озодликни чеклаш жазосини олдилар.

 

Вилоят суди жиноят ишлари бўйича
Судлов ҳайъати судяси
С.Сувонқулов.

“Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун мохияти.

     Коррупция бир давлат эмас, балки бутун бир минтақа ёки жаҳон тараққиётига таҳдид солувчи иллатдир. Чунки у демократия ва ҳуқуқ устуворлигига путур етказади, инсон ҳуқуқларининг бузилишига олиб келади, иқтисодиётни издан чиқаради, уюшган жиноятчиликнинг кенг ёйилишига шароит яратиб беради.

     

     Коррупция атамасининг этимологияси хусусида турли фикрлар мавжуд. Айрим олимларнинг фикрига кўра у лотинча «corruptio» сўзидан келиб чиққан бўлиб, «пора эвазига оғдириш» деган маънони англатади. Бошқа бир қарашга кўра коррупция атамаси лотинча «corrumpere» сўзидан келиб чиққан бўлиб, «бузилиш, айниш, таназзул» деган маънони билдиради.
     Коррупцияга қарши курашиш кўп ҳолда унинг сабабларини аниқлаш ва бартараф этишдан иборат бўлади.
Коррупцияга йўл очадиган омиллар сирасига ҳокимият органлари тизимининг мураккаблиги, буйруқбозлик таомилларининг кўплигини киритиш мумкин. Тақиқлар, рухсат бериш тартибларининг ҳаддан ташқари кўплиги, давлат хизматчиларининг манфаатлари етарлича ҳимоя қилинмагани ҳам коррупцияга йўл очади.
     Мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш соҳасида мустаҳкам ҳуқуқий асос яратилган. Хусусан, 1997 йили қабул қилинган Миллий хавфсизлик концепциясида коррупция мамлакатнинг миллий хавфсизлигига таҳдидлардан бири дея эътироф этилди. Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш миллий дастурида ҳам коррупцияга қарши курашиш масалалари белгиланган.
    Ўзбекистон 2008 йил 7 июлда БМТнинг Коррупцияга қарши конвенциясига (Нью-йорк, 2003 йил 31 октябрь), 2010 йил март ойида Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти доирасида қабул қилинган коррупцияга қарши курашишнинг Истанбул режасига (2003 йил 10 сентябрь) қўшилган. Шунингдек, «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги қонун қабул қилинган.
  Ушбу тадбирларнинг мантиқий давоми сифатида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йилнинг 3 январида «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги қонунни имзолади. Қонунда коррупцияга қарши курашувчи давлат органлари белгиланган бўлиб, булар: Бош прокуратура; Миллий хавфсизлик хизмати; Ички ишлар вазирлиги; Адлия вазирлиги; Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментидир.
  Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, коррупияга қарши курашиш ҳамда унинг олдини олишда давлат органлари билан жамоатчиликнинг мустаҳкам ҳамкорлиги, хусусан, жамоатчилик назорати талаб этилади.
   Жамоатчилик назорати давлат органлари фаолиятининг қонунийлигини таъминлаш, давлат органлари ва мансабдорлари инсон хуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминловчи қонун ҳужжатларига риоя этмаган ҳолатларни аниқлашга қаратилган, жамоатчилик назорати субъектлари томонидан қонун доирасида олиб бориладиган чора-тадбирлар мажмуидир.
Коррупцияга қарши курашиш ҳар бир фуқаронинг маслагига айланиши керак. «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги қонунда ҳам аҳолининг ҳуқуқий онгини юксалтириш масаласига алоҳида эътибор қаратилган.
Коррупцияга қарши курашишда фуқаролик институтларига кенг ваколатлар берилган бўлса-да, бу борада ҳали муаммолар кўп. Мисол сифатида:
-фуқаролик жамияти институтлари томонидан давлат бошқаруви органлари фаолияти устидан назоратнинг ўрнатилмагани;
-давлат бошқаруви органларида коррупция даражасининг камаймаётгани;
- коррупцияга қарши курашувчи давлат органлари билан халқаро ташкилотлар ўртасидаги ҳамкорликни ташкил этиш борасида муаммоларнинг мавжудлиги;
- коррупцияга қарши курашувчи давлат органлари фаолиятининг етарлича шаффоф эмаслигини кўрсатиш мумкин.
    Коррупцияга қарши курашишнинг ҳуқуқий асослари борасидаги янгиликлардан яна бири шуки, Ўзбекистон Президентининг 2017 йил 2 февралдаги «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори асосида 2017-2018-йилларга мўлжалланган Коррупцияга қарши курашиш бўйича давлат дастури тасдиқланди. Шунингдек, Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси тузилди.                Давлат дастурида «Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш миллий дастури» лойиҳасини ишлаб чиқиш белгиланган бўлиб, у орқали мамлакатда ҳуқуқий таълим ва маърифатни, жамиятда ҳуқуқий билимлар ташвиқотини тубдан яхшилаш кўзда тутилган.
Хулоса сифатида айтиш мумкинки, фақатгина коррупция учун жазоларни оғирлаштириш йўли билан бу иллатга қарши курашиб бўлмайди. Фуқароларнинг фаоллиги, ижтимоий ҳодисаларга бефарқ эмаслиги ҳамда ҳар бир давлат хизматчисининг ўз фаолияти жамоатчилик назоратида эканини чуқур ҳис этиши коррупцияга қарши курашишнинг муҳим шартидир.

 

 


Сурхондарё вилоят суди жиноят
ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси К.Назаров

 

 

Йўл қойдаси Умр фойдаси!

         

          Маълумки, Ўзбекистон Республикаси мустақилликга эришгандан сўнг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ўзгаришлар ҳаётга изчил жорий этила бошланди. Республиканинг бозор иқтисодиётига ўтиб бориши, автомобиль саноатининг вужудга келиши, хорижий мамлакатлар билан тенг ҳуқуқли иқтисодий алоқаларнинг йўлга қўйилиши, фуқароларнинг моддий фаровонлиги ортиб бориши табиий равишда автомобиль йўлларида ва шаҳар кўчаларида ҳаракат миқдорининг ортиб боришига олиб келди.
Транспорт воситалари билан боғлиқ жиноятларнинг содир этилиши натижасида, давлат, жамият ва шахс манфаатларига моддий зарар етказилиши, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг поймол этилиши, мулкий ва бошқа зарарлар келиб чиқиши мумкин.
Баъзи ҳолларда мазкур турдаги жиноятларнинг содир этилиши одамлар ўлимига сабаб бўлаётганлиги ачинарли ҳолат эканлигини алоҳида таъкидлаш лозим.
            Йўлларда автотранспорт воситаларининг хавф хатарсиз ҳаракат қилиши ва ҳар қандай ҳайдовчига транспорт воситаларини бошқаришда салбий таъсир кўрсатадиган омилларни бартараф этиш ҳозирги кунда долзарб муаммо бўлиб келмоқда.
      Мамлакатимиз олдида ҳозирги ва истиқболдаги асосий масалалардан бири сифатида автомобиль йўлларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, йўл транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, уларда ҳалок бўлувчилар ва тан жароҳати олувчилар сонининг камайишига эришиш, шунингдек кўриладиган умумий ижтимоий иқтисодий зарарларни камайтириш вазифалари турибти.
Статистик маълумотларга кўра, охирги ўн йил ичида Республикамизда ҳар йили ўн мингдан ортиқ йўл транспорт ҳодисалари содир бўлади, уларда ўртача ўн икки минг киши жароҳатланади ва икки минг киши ҳалок бўлиши қайд этилган.

     Йўл транспорт ҳодисаларининг олдини олиш учун кўрилаётган қатор тадбирларга қарамасдан, уларнинг миқдорини камайтиришга эришиб бўлмаяпти. Бу эса, йўл ҳаракати хавфсизлиги муаммоларига ўта жиддий ёндашиш зарур эканлигини, турли соҳа вакиллари, қолаверса кенг жамоатчилик олдига ўз ечимини топиши керак бўлган вазифа сифатида қўйишни талаб этмоқда.
Мазкур турдаги жиноятларга қарши курашишнинг долзарблиги шундаки, улар фуқароларнинг ўлими, соғлиги ва мулкига зарар етиши билан бир қаторда баъзи транспорт воситалари ҳайдовчиларнинг ижтимоий масъулиятсизлиги ҳамда тартибсизлигининг, худбинлигининг жамият ва унинг аъзоларига нисбатан лоқайдлигининг кўриниши бўлганлиги билан хавфлидир.

 

 

                                                                                                                                                                                                                                                                                                                           Жиноят ишлари бўйича                                                                                                                                             Узун туман судининг раиси                                                                                                                                          О.Жуманов

Коррупция- бу жамият кушандаси

 

Коррупция ҳар қандай давлат ва жамиятнинг барча соҳалари ривожланишига жиддий путур етказади, тарққиётни секинлаштиради, давлатни ич-ичидан емириб боради, халқни хонавайрон этади, ҳуқуқ ва манфаатлар бузилишига сабаб бўлади.
Бугунги кунда мамлакатимизда коррупцияга қарши курашишнинг барча ҳуқуқий асослари яратилган.
Бу борада ҳар биримиздан ҳушёрлик ва масъулият талаб қилинади.
Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев таъкидлаганларидек,коррупция билан ҳеч қачон мақсадимизга эриша олмаймиз.
Зеро, коррупция бор жойда ҳақиқат ва адолат, ҳеч қайси бир соҳанинг ривожланишига, олдимизга қўйган мақсадимизга эриша олмаймиз. Коррупция – қонуннинг қўпол равишда бузилишидир. Коррупцияга йўл қўйганнинг куни қисқа.
Коррупция бу шахснинг ўз мансаб ва хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этишидир.
Коррупция даражасининг юқорилилиги мамлакатнинг халқаро миқёсда обрўсини туширадиган омилдир. Шу сабабли коррупция билан муроса қилиб бўлмайди.
Сўнгги йилларда бу иллатга қарши курашиш, унинг келиб чиқишига шароит яратиб бераётган омилларни бартараф этиш, олдини олиш, уни таг-томири билан йўқ қилиш учун давлатимиз томонидан “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонун ва унинг асосида бир қатор қонуности ҳужжатлари қабул қилиниб ижрога қаратилган.
Давлатимизнинг фаровонлиги, халқимизнинг эртанги куни, келажагимиз йўлида бир мақсад сари бирлашсаккина бу иллатнинг илдизини қуритишга эриша оламиз.
Мухтасар қилиб айтганда,барчамиз коррупциянинг ҳар қандай кўринишига қарши курашишни аввал ўзимиздан бошлашимиз, бунга қарши маънан ва ҳуқуқий тайёрланишимиз, ушбу иллатнинг жамиятимиз келажаги учун хавфлилик даражасини тушуниб етишимиз зарур. Фуқароларимизнинг яъни ҳар бир шахснинг ўзи унинг жамиятдаги ўрни, хатти-ҳаракати қанчалик муҳим аҳамият касб этишини тушунганида ва ўзида масъулият ҳис этган ҳолдагина коррупцияга қарши курашишда самарали натижага эришса бўлади.

 

 

                                                                                        Сурхондарё вилоят суди Фуқаролик                                                                                                                                                                                  ишлари бўйича судьяси Д.У.Алмуратова

Барчаси: 132 та
Рўйхатдан ўтиш
3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси