Узун тумани ҳокимлиги
Фирибгарга жазо тайинланди.

Сариосиё тумани “Афросиёб” маҳалласида яшовчи фуқаро (Исм шарифи ўзгартирилган) А.Б. ўзганинг мол-мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш мақсадида, 2020 йил 5 март куни Сариосиё тумани Саъдий Шерозий маҳалласида яшовчи фуқаро (Исм шарифи ўзгартирилган) О.З.ни алдаб, АТ “Микрокредитбанк” Узун филиали орқали унинг номига 1 йил муддатга йиллик 36 фоиз устама тўлаш шарти билан 11 млн. сўм миқдорида кредит маблағлари чиқариб олиб, кредитни асосий қарз ва фоизларини ўзи тўлаб боришини айтиб, ўзининг эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.

Шунингдек, А.Б ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, такроран ўзганинг мол-мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш мақсадида, 2020 йил 4 июнь куни Узун тумани “Бешкапа” маҳалласида яшовчи фуқаро (исм шарифи ўзгартирилган) К.У.ни алдаб, АТ “Микрокредитбанк” Узун филиали орқали унинг номига 3 йил муддатга йиллик 32 фоиз устама тўлаш шарти билан 20 млн. сўм миқдорида кредит маблағлари чиқариб олиб, кредитни асосий қарз ва фоизларини ўзи тўлаб боришини айтиб, ўзининг эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.

Бундан ташқари, А.Б. ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, такроран ўзганинг мол-мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш мақсадида, 2020 йил 30 октябрь куни Сариосиё тумани “Шарқ юлдузи” маҳалласида яшовчи фуқаро (исм шарифи ўзгартирилган) В.Ж.нинг номидан сохта кредит ҳужжатлари тақдим этиб, расмий ҳукжжатларни қалбакилаштириш йўли билан АТ “Микрокредитбанк” Узун филиали орқали унинг номига 2 йил муддатга йиллик 23 фоиз устама тўлаш шарти билан 25.000.000 сўм миқдорда кредит маблағларини олиб, ўзининг эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.

Судда сўралган А.Б. айбига иқрорлик билдириб, олинган кредит маблағларини фоизлари билан бирга банкка тўлаб, моддий зарарларни қоплаганлигини, бошқа бу каби ноқонуний ишлар билан шуғулланмаслигини, қилмишидан пушаймонлигини, жабрланувчиларни ҳам ўзига нисбатан даъвоси йўқлигини, қарамоғида вояга етмаган фарзандлари борлигини инобатга олиб, енгиллик беришни сўраб кўрсатув берди.

Жиноят ишлари бўйича Узун туман судининг 2022 йил 19 декабрдаги ҳукмига кўра судланувчи А.Б. Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 3-қисмининг “б” банди ва 228-моддасининг 1-қисми билан айбли деб топилиб, унга нисбатан ЖКнинг 59-моддасига асосан тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил-кесилиш ҳақининг 20 фоизи миқдорида давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 (икки) йил 6 (олти) ой муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган.

Хулоса ўрнида шуни айтиш лозимки, ҳар қандай жиноят жазосиз қолмайди. Жиноятчига нисбатан қонунда белгиланган жазо чоралари қўлланилади. Лекин фуқаролардан келгусида алданиб қолмаслик учун фирибгарнинг тузоғига тушўиб қолмаслик учун жуда эхтиёткор бўлиш лозим бўлади.

           

            Жиноят ишлари бўйича

Узун туман судининг раиси

О.Жуманов

Судлар фаолиятини рақамлаштириш нима афзалликларга эга?

Мамлакатимизда судлар фаолиятини янада ривожлантириш, бу борада судлар фаолиятини рақамлаштириш юзасидан кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, ўтган давр мобайнида судларга масофадан туриб мурожаат қилиш, суд мажлисларида видеоконференсалоқа тизимидан фойдаланиб иштирок этиш, судялар ўртасида ишларни автоматик тарзда тақсимлаш, суд қарорларини Интернет тармоғида эълон қилиш, ижро ҳужжатларини электрон шаклда мажбурий ижрога юбориш жорий этилди.

Одил судловни амалга оширишда тортишув принципи ва унинг бошқа принциплар билан алоқадорлиги

Тортишувга бевосита алоқадор қонунийлик принципи ЖПКнинг11-моддасида ўз аксини топиб, унда суд, прокурор, терговчи, суриштирувчи ва ҳимоячи ҳамда жиноят ишини юритишда штирок этувчи барча шахслар
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, жиноят ва жиноят процессуал ҳуқуқи муносабатларини тартибга солувчи қонунларга аниқ риоя этишлари ва уларни тўғри бажаришлари шартлиги белгилаб қўйилган

https://uzun.uz/files/11/Одил судлов А.Саъдуллоев.pdf

Суд ҳуқуқ ислоҳатлари йўлида яна бир муҳим ҳужжат

Сўнгги йилларда Янги Ўзбекистонни барпо этишнинг муҳим шарти ҳисобланган самарали фаолият юритувчи бошқарув тизимини шакллантириш бўйича кенг кўламли маъмурий ислоҳотлар амалга оширилди.

Маълумки, Президентимизнинг “Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳатларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 

Ушбу Фармонда:

давлат органларининг соҳага оид бўлмаган вазифаларини қисқартириш ва фаолиятига рақамли технологияларни кенг жорий этиш орқали уларнинг тузилмаси ўртача 15 фоизга мақбуллаштирилганлиги, шунингдек, 26 та давлат органлари ва ташкилотларида 40 та раҳбар ўринбосарлари лавозимлари қисқартирилганлги;

Давлат органлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш ҳисобидан бюрократик тўсиқларни қисқартириш ва аҳолига давлат хизматларини кўрсатиш тизимини яхшилаш мақсадида 30 га яқин турдаги лицензия ва рухсатномалар бекор қилинганлиги, 70 дан зиёд давлат хизматлари соддалаштирилганлиги, давлат ташкилотлари томонидан 60 дан ортиқ ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинганлиги;

«Электрон ҳукумат» тизимининг фойдаланувчилари сони 4 миллиондан ошиб, у орқали давлат идораларининг 130 дан ортиқ ахборот ресурсларидан фойдаланиш имкониятлари яратилганлиги,ягона интерактив давлат хизматлари порталида қарийб 350 турдаги хизматлар онлайн шаклда кўрсатилиши йўлга қўйилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги кенгашининг Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларининг биринчи босқичи доирасида 2023 йил 1 январдан бошлаб ихчам, профессионал бошқарув тамойилларига асосланган ва самарадорликка йўналтирилган республика ижро этувчи ҳокимият органларининг вазирликлар, қўмиталар, агентликлар ва инспекцияларни ўз ичига оладиган яхлит тизимини шакллантириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинган.

Шунингдек, фармон билан қуйидагилар белгиланган:

вазирлик — тегишли соҳаларда ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқувчи ва амалга оширувчи, муайян йўналишда ижро этувчи ҳокимият органларининг фаолиятини мувофиқлаштирувчи ҳамда тизимдаги раҳбарий фаолиятни яккабошчилик асосида ташкил этадиган республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади;

қўмита — тегишли соҳа ичидаги тармоқ фаолиятини мувофиқлаштирувчи ва тартибга солувчи ҳамда тизимдаги раҳбарий фаолиятни коллегиал асосда ташкил этадиган, шунингдек, вазирликнинг ташкилий бўйсунувида фаолият юритадиган республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади;

агентлик — асосий вазифаси сифатида тегишли соҳада давлат хизматларини кўрсатиш ва қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқни қўллаш функцияларини амалга оширувчи, шунингдек, вазирлик ташкилий бўйсунувида фаолият юритадиган республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади;

инспекция — асосий вазифаси сифатида тегишли соҳа ва тармоқларда давлат назорати ва текширувни амалга оширувчи, шунингдек, вазирлик ташкилий бўйсунувида фаолият юритадиган республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади;

қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ алоҳида мақомга эга ҳамда бевосита Ўзбекистон Республикаси Президенти ва (ёки) Вазирлар Маҳкамасига бўйсунадиган қўмита, агентлик ва инспекциялар ташкил этилиши мумкин.

Шунингдек, Фармонда Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳатларни амалга ошириш бўйича тегишли масалалар қайд этилган.

 

Жиноят ишлари бўйича

Узун туман судининг раиси О.Жуманов

Барчаси: 115 та
Рўйхатдан ўтиш
1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси