Узун тумани ҳокимлиги
Аёллар ҳуқуқларининг кафолатлари

Хабарингиз бор, Адлия вазирлиги томонидан жорий йилнинг феврал-март ойлари “Хотин-қизлар ҳуқуқлари бўйича долзарб икки ой” деб эълон қилинган.Ушбу йўналишда Узун тумани ЮХКМ томонидан аёллар ҳуқуқлари ва уларга берилаётган имтиёзлар тўғрисидаги маълумотларни эътиборларингизга ҳавола қилиб борамиз.

“Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни моҳияти ва аҳамияти.

2019 йилнинг 2 сентябрда “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни қабул қилинди.

I. Қонунни қабул қилиш зарурати.

Биринчидан; -хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларни тазйиқ ҳамда зўравонликнинг ҳар қандай шаклларидан ҳимоя қилиш;

Иккинчидан; -хотин-қизларга нисбатан бўладиган турли хил камситишларни олдини олиш тизимини ва ҳуқуқий асосларини яратишдан иборат.

II. Қонуннинг мақсади.

Қонуннинг мақсади хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларни тазйиқ ва зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

III. Қонуннинг моҳияти ва аҳамияти.

Қонун билан хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилишнинг устувор йўналишлари белгиланди:

Хусусан, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчиларнинг ҳуқуқлари белгилаб қўйилган. Жумладан:

-ўзига нисбатан тазйиқ ва зўравонлик содир этилганлиги ёки уларни содир этиш таҳдиди тўғрисидаги ариза билан тегишли ваколатли органларга ҳамда ташкилотларга ёхуд судга мурожаат этиш;

-махсус марказларда текин ҳуқуқий маслаҳат, иқтисодий, ижтимоий, психологик, тиббий ва бошқа ёрдам олиш;

-ички ишлар органларига ҳимоя ордери бериш тўғрисидаги талаб билан мурожаат қилиш.

-Жабрланувчи етказилган моддий ҳамда маънавий зарарни қоплаш тўғрисида ариза билан судга мурожаат этганида давлат божи тўлашдан озод қилинади.

Шунингдек, Қонунда хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари ҳам белгиланди.                      

Булар: -хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш соҳасидаги гендер сиёсатини, давлат дастурларини ҳамда стратегияларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

-хотин-қизларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатлари тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилинишини таъминлаш;

-хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олиш, уларни аниқлаш, уларга чек қўйиш учун самарали ташкилий-ҳуқуқий механизмларни яратиш.

Қонунда хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш соҳасидаги ваколатли органларива уларнинг ваколатлари белгилаб қўйилди. Ушбу органлар:

  • ЎзбекистонРеспубликасиВазирларМаҳкамаси;
  • Маҳаллийдавлатҳокимиятиорганлари;
  • Ичкиишларорганлари;
  • Меҳнаторганлари;
  • Таълимнидавлаттомониданбошқаришорганлари;
  • Соғлиқни сақлаш тизимини бошқариш органлари;
  • Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси;
  • Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, нодавлат нотижорат ташкилотларининг ва фуқаролик жамияти бошқа институтлари.

Ваколатли органлар тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсни ҳимоя механизми, кўрсатиладиган ёрдам ва хизматлар тўғрисида унга тушунарли тилда таништириши лозим.

Ваколатли органлар ҳамда ташкилотлар тазйиқ ёки зўравонлик ишлатилганлик ҳолатлари бўйича якка тартибдаги чора-тадбирларни амалга ошириш лозим.

Қонунга кўра, тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олишга доир қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилади:

  • профилактика суҳбатиниўтказиш;
  • ҳимоя ордерини бериш;
  • тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчиларни махсус марказларга жойлаштириш;
  • зўравонлик хулқ-атворини ўзгартириш бўйича тузатиш дастурларидан ўтиш.

ПРОФИЛАКТИКА СУҲБАТИНИ ЎТКАЗИШ муайян шахсни жамиятда умум қабул қилинган хулқ-атвор нормалари ва қоидаларига риоя этишга ишонтириш, ғайриижтимоий хулқ-атворнинг ижтимоий ҳамда ҳуқуқий оқибатларини тушунтириш, шунингдек қонунда белгиланган жавобгарлик тўғрисида огоҳлантириш.

Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчиларга ички ишлар органлари томонидан ҲИМОЯ ОРДЕРИ берилади.

Ҳимоя ордеритазйиқ ва зўравонлик факти ёки уларни содир этиш хавфи аниқланган пайтдан эътиборан 24 соат ичида ва ўттиз кун муддатгача берилиши лозим.

Тазйиқ ўтказган ва  зўравонлик содир этган ёхуд уларни содир этишга мойил бўлган шахсга ҳимоя ордерининг нусхаси топширилади.

Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчиларни МАХСУС МАРКАЗЛАРГА ЖОЙЛАШТИРИШ жабрланувчининг ёки унинг қонуний вакилининг талаби бўйича ўттиз кунгача бўлган муддатга амалга оширилади.

Зўравонлик содир этган ёки уни содир этишга мойил бўлган шахс зўравонлик хулқ-атворини ўзгартириш бўйича ТУЗАТИШ ДАСТУРИдан ўтади.

Тузатиш дастуридан ўтиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

Қонунга кўра тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсларга оид барча маълумотлар қонун ҳужжатлари билан қўриқланади.

Уларни ошкор этишга йўл қўйган шахслар қонунда назарда тутилган тартибда жавобгарликка тортилади.

Сиз азизлар учун “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунини моҳияти ва аҳамияти ўрганиб чиқиб кундалик ҳаётингизда фойдаланиш учун дастуриламал бўлиб ҳизмат қилишидан мамнунмиз.

 

 

Узун тумани Адлия бўлими  ЮХКМ

 бош юрисконсулъти:   Р.М.Аллаяров.

 

“Меҳнат таътиллари тўғрисида”.

       

           Ҳар йилги меҳнат таътили дам олиш ва ишлаш қобилиятини тиклаш учун иш ўрни (лавозими) ҳамда ўртача иш ҳақи сақлаб қолинган ҳолда ходим ишдан озод этиладиган, ходимга ҳар йили иш йили давомида бериладиган вақт давридир.

Барча ходимлар, шу жумладан ўриндошлик асосида ишлайдиган ходимлар ҳар йилги меҳнат таътилига чиқиш ҳуқуқига эга.

Ҳар йилги меҳнат таътилининг турлари қуйидагилардан иборат:

асосий меҳнат таътили (ҳар йилги асосий энг кам ёки ҳар йилги асосий узайтирилган);

ушбу Кодекснинг 222-моддасида назарда тутилган тартибда асосий энг кам ёки асосий узайтирилган таътил билан жамлаб ҳисобланадиган қўшимча меҳнат таътили.

217-modda. Har yilgi asosiy eng kam mehnat ta’tilining davomiyligi йигирма бир календар кунни ташкил этиши белгиланган.

218-moddada, har yilgi asosiy uzaytirilgan ta’til esa, қуйидагиларга ёши ва соғлиғининг ҳолати ҳисобга олинган ҳолда ҳар йилги асосий узайтирилган :

ўн саккиз ёшгача бўлган шахсларга — ўттиз календар кун;

И ва ИИ гуруҳ ногиронлиги бўлган ходимларга — ўттиз календар кун берилиши белгиланган.

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ходимларига давомийлиги йигирма етти календар кун бўлган ҳар йилги асосий узайтирилган таътил берилиши, бундан давлат ходимларининг айрим тоифалари учун қонунда ҳар йилги асосий узайтирилган таътилнинг узоқроқ давомийлиги белгиланган ҳоллар мустасно эканлиги кўрсатилган.

Ҳар йилги асосий узайтирилган таътиллар айрим тоифадаги ходимлар учун ҳам улар меҳнат вазифаларининг ўзига хос жиҳатлари ва хусусиятларига ҳамда бошқа ҳолатларга қараб белгиланиши, бундай таътиллар олиш ҳуқуқига эга бўлган ходимларнинг рўйхати ва ушбу таътилларнинг давомийлиги қонунчиликда белгиланиши кўрсатилган.

Қонунчиликда белгиланганидан ташқари, ҳар йилги асосий узайтирилган таътиллар бериш, шунингдек ҳар йилги асосий узайтирилган таътилнинг давомийлигини унинг қонунчилик билан кафолатланган давомийлигига нисбатан кўпайтириш жамоа келишувларида, шунингдек жамоа шартномасида, ички ҳужжатларда, меҳнат шартномасида назарда тутилиши мумкинлиги белгилаб қўйилган.

 

 

Узун  туман адлия бўлими Юридик хизмат кўрсатиш маркази

бош юрисконсулти Турсунов Абдурайим Алмарданович 

Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси конституциясида миранда қоидаларининг акс этганлиги

   

      Таъкидлаш керакки, 2023 йилнинг 30 апрель куни мамлакатимиз ҳаётида, ҳеч шубҳасиз, том маънодаги улкан тарихий воқеа бўлди. Биринчи марта умумхалқ референдуми асосида янгиланган Конституциямизни қабул қилдик.

      Ушбу референдумда кейинги йилларда ҳалқимизнинг сиёсий онги, ҳуқуқий маданияти ва дунёқараши нақадар юксалганини амалда кўрсатди.

     Янги таҳрирдаги конституциямизни ишлаб чиқишда нафақат миллий ва турли миллат вакилларининг этник қадриятлари акс этди балки ривожланган хорижий мамлакатларининг илғор тажрибаларидан ҳам самарали фойдаланилди.

     Мисол учун Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг (янги таҳрирдаги) 28-моддасида жиноят содир этганликда айбланаётган шахс унинг айби қонунда назарда тутилган тартибда ошкора суд муҳокамаси йўли билан исботланмагунча ва суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланмагунча айбсиз деб ҳисобланади. Айбланувчига ўзини ҳимоя қилиш учун барча имкониятлар таъминланиши, айбдорликка оид барча шубҳалар, агар уларни бартараф этиш имкониятлари тугаган бўлса, гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг ёки маҳкумнинг фойдасига ҳал қилиниши, гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи ўзининг айбсизлигини исботлаши шарт эмас ва исталган вақтда сукут сақлаш ҳуқуқидан фойдаланиши мумкинлиги, ҳеч ким ўзига ва яқин қариндошларига қарши гувоҳлик беришга мажбур эмаслиги, агар шахснинг ўз айбини тан олганлиги унга қарши ягона далил бўлса, у айбдор деб топилиши ёки жазога тортилиши мумкин эмаслиги, озодликдан маҳрум этилган шахслар ўзига нисбатан инсоний муомалада бўлиниши ҳамда инсон шахсига хос бўлган шаъни ва қадр-қиммати ҳурмат қилиниши ҳуқуқига эканлиги, шахснинг судланганлиги ва бундан келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлар унинг қариндошлари ҳуқуқларини чеклаш учун асос бўлиши мумкин эмаслиги ҳақидаги қоидалар мустаҳкамлаб қўйилди.

      АҚШ ёки бошқа ривожланган мамлакатларнинг тажрибасини кўрадиган бўлсак, полиция кишини ҳибсга олишдан олдин унга асосий ҳуқуқларини санаб ўтаётганини кўриш мумкин.

      Жумладан, полиция ҳибсга олинган шахснинг тўртта асосий ҳуқуқини яъни, сукут сақлаш ҳуқуқини, шахс томонидан айтган ҳар бир сўз ёки хатти-ҳаракат судда унга қарши ишлатилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирилиш ҳуқуқини, адвокатга мурожаат қилиш ҳуқуқини, агар адвокат ёллашга имконият бўлмаса, кишига давлат томонидан адвокат тайинланиши ҳуқуқини санаб ўтади.

    Юқорида санаб ўтилган ҳуқуқлар АҚШда “Миранда ҳуқуқлари” деб аталади. Миранда ҳуқуқлари санаб ўтилмасдан тўпланган ҳар қандай далил номақбул ҳисобланади. АҚШ қонунчилиги сўроқ қилинган шахснинг кўрсатмалари судда далил сифатида қабул қилиниши учун икки шартга жавоб беришини талаб этади. Биринчиси, сўроқ қилинган шахс унинг асосий ҳуқуқлари нимадан иборат эканлигини билиши керак. Иккинчиси, полиция берган саволларга жавоблар ихтиёрий равишда берилган бўлиши керак.

     Полиция томонидан ҳибсга олинган шахс, кўпинча, ўз ҳуқуқларидан унумли фойдалана олмайди. У ё ўз конституциявий ҳуқуқлари доираси ва мазмунидан бехабар бўлади, ёки хабардор бўлса ҳам, ҳибсга олингандан кейин полиция саволларига жавоб бериш мажбурий эмаслигини билмайди. Шу сабабли, юқорида тилга олинган икки шартнинг амалга ошишини таъминлаш мақсадида АҚШ қонунчилиги полицияга ҳибсга олинган шахсга асосий ҳуқуқларини бирма-бир санаб чиқиш мажбуриятини юклайди. Шу орқали ҳибсга олинган шахс барча асосий ҳуқуқларидан хабардор қилинган бўлади ва унинг полиция саволларига берган жавоблари ўз эркин иродасига кўра қилинган ҳисобланади.

      Шу сабабли ҳам мазкур қоидалар янги таҳрирдаги конституциямизда ўз аксини топди. 

 

 

Термиз туманлараро маъмурий

судининг судьяси А.Алиқулов

 

ТАРМОҚЛАР КЕЛИШУВИ-АМАЛДА

             

              Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Давлат меҳнат инспексияси томонидан,  Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ўртасида ижтимоий-иқтисодий масалаларга оид 2021-2023 йиллар учун ТАРМОҚ КЕЛИШУВИ Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 51-моддасига асосан Б-26 сон билан билдириш рўйхатидан ўтказилганлиги маълум қилинган.

           Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси (бундан кейин «Иш берувчи») ва Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши (бундан кейин «Республика кенгаши») кейинги ўринларда “Томонлар” деб аталади. Ушбу Тармоқ келишуви Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг ИВ-боби асосида тузилган. Тармоқ келишуви Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг барқарор ишлашини таъминлашга йўналтирилган бўлиб, тармоқ ходимларининг ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий кафолатларини белгилаб беради, шунингдек тизимдаги қуйи ташкилот ва корхоналарнинг раҳбарлари ва шу жамоанинг барча ходимлари ҳамда касаба уюшмаси қўмиталарига ҳам татбиқ этилади. Мазкур Келишув иш берувчилар билан касаба уюшмаси қўмиталари ўртасида тузиладиган жамоа шартномалари учун асос бўлади. Республика кенгаши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ўртасида ижтимоий-иқтисодий масалаларга оид 2021-2023 йиллар учун ТАРМОҚ КЕЛИШУВИ (келгусида - Тармоқ келишуви деб юритилувчи) меҳнат ва ишлаб чиқариш муносабатларини, меҳнатни мухофаза қилиш масалаларини тартибга солувчи ҳамда ходимларни ижтимоий кафолатлар билан таъминловчи тармок микёсидаги меъёрий хужжат ҳисобланади. Ушбу Тармоқ келишуви Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси, “Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги, “Меҳнатни мухофаза қилиш тўғрисида”ги, “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонунлари ва Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 19 мартдаги «Иш хақи ўз вақтида тўланишига доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ги 88-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федератсияси Кенгаши, Ўзбекистон Иш берувчилар конфедератсияси ўртасида ижтимоий-иқтисодий масалаларга оид имзоланган 2020-2022 йиллар учун Бош келишуви ва бошка норматив-ҳуқуқий хужжатлар талабларидан келиб чиқиб, Томонлар қуйидагиларни амалга оширишни ўз зиммаларига оладилар:  - меҳнат қонунчилиги бузилишининг олдини олиш борасида касаба уюшмалари билан тизимли ҳамкорликни таъминлаш;  -колл-марказлар, сайёр қабулларни жорий этиш ва ишонч телефонлари тармоғини кенгайтириш оркали ижтимоий-меҳнат масалалари юзасидан аҳоли билан қайта алоқа механизмини янада такомиллаштириш;  -тизимдаги Ҳалкаро меҳнат ташкилотининг асос солувчи Конвенсияларига оғишмай риоя этишга доир чоралари тизимини ҳар йили тахлил қилиб бориш; Халқаро Меҳнат Ташкилотининг қуйидаги Конвенсияларига оғишмай риоя этилишини таъминлаш: -«Зўраки ёки мажбурий меҳнат тўғрисида»ги 29-сонли Конвенсия ва шу Конвенсияга Баённома; -«Кирк соатлик иш хафтаси тўғрисида»ги 47-сонли Конвенсия;  -«Ҳақ тўланадиган таътил тўғрисида»ги 52-сонли Конвенсия;  -«Меҳнат инспексияси тўғрисида»ги 81-сонли Конвенсия; -«Бирлашмалар эркинлиги ва касаба уюшмаларига бирлашиш ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги 87-сонли Конвенсия;  -«Жамоа музокараларини ташкил этиш ва юритиш ҳуқуқи принципларини қўллаш тўғрисида»ги 98-сонли Конвенсия;  -«Тенг аҳамиятли меҳнат учун эркаклар ва хотин-қизларга тенг ҳак тўлаш тўғрисида»ги 100-сонли Конвенсия;  -«Оналикни мухофаза қилиш тўғрисида»ги 103- сонли Конвенсия;  -«Мажбурий меҳнатни тугатиш тўғрисида»ги 105-сонли Конвенсия;  -«Меҳнат ва иш турлари соҳасида камситишлар тўғрисида»ги 111-сонли Конвенсия;  -«Иш билан таъминлаш соҳасидаги сиёсат тўғрисида»ги 122-сонли Конвенсия;  -«Қишлоқ  хўжалигида меҳнат инспексияси тўғрисида»ги 129-сонли Конвенсия; -«Меҳнаткашларнинг вакиллари тўғрисида»ги 135-сонли Конвенсия;  -«Ишга қабул килиш учун энг кичик ёш тўғрисида»ги 138-сонли Конвенсия;  -«Халқаро Меҳнат нормалари қўлланилишига кўмаклашиш учун уч томонлама маслаҳатлашувлар тўғрисида»ги 144-сонли Конвенсия;  -«Жамоа музокараларини олиб бориш тўғрисида»ги 154-сонли Конвенсия;

         -тизимдаги барча ташкилотлар рахбарлари, кадрлар бўлими мутахассислари, ҳуқуқшунослар ҳамда касаба уюшмаси қўмитаси раисларининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш борасида меҳнат қонунчилигини бузилишларини олдини олиш ва меҳнат муносабатларини тартибга солиш масалаларида ўкув-семинарлар ташкил қилиш, шунингдек, долзарб ижтимоий-иқтисодий масалаларни муҳокама қилиш учун касаба уюшмаси фаоллари ва вакиллари билан давра сухбатлари ташкил қилиш ҳамда ўқув семинарларига «Халқаро ва миллий меҳнат стандартлари» мавзусида тренинглар ва тушунтиришлар олиб бориш;  -тизим ташкилотлари рахбарлари билан касаба уюшмаси қўмиталари ўртасида жамоа шартномалари тузилишида амалий ёрдам кўрсатиш ҳамда жамоа шартномаларига ходимларнинг касбий, ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий ва интеллектуал манфаатларини ҳимоя қилишнинг энг долзарб масалаларининг киритилишига эришиш ва бажарилишини назорат қилишни;  -иш берувчи тизим ташкилотларда касаба уюшмаси ташкилотларини тузишга кўмаклашиб, уларнинг фаолияти учун керакли шароитлар яратишда ҳамкорлик қилади. Ушбу тармоқ келишуви қуйидаги 12 та бўлимдан иборат;

            1) Умумий бўлим. 2) Меҳнат шартномаси,бандлик кафолатлари. 3) Иш вақти ва дам олиш вақти. 4) Меҳнатга ҳақ тўлаш, кафолатли тўловлар ва компенсатсия тўловлари. 5) Меҳнат интизоми. 6) Меҳнат низоларини ҳал этиш. 7) Меҳнат муҳофазаси ва гигиенаси. 8) Ижтимоий суғурта,имтимоий имтиёз ва кафолатлар. 9) Аёллар меҳнатини тартибга солиш,аёллар ва оилавий вазифаларни бажариш билан машғул шахсларга бериладиган қўшимча имтиёзлар ва кафолатлар. 10) Ёшлар учун қўшимча имтиёзлар ва кафолатлар. 11) Маънавий-маърифий ишлар,жисмоний таробия ва спортни оммалаштириш,меҳнаткашлар ва уларнинг оила аъзоларини соғломлаштириш.12) Келишувнинг амал қилишида уни амалга ошириш механизми бажарилиши учун томонларнинг жавобгарлиги бўлимларидан ва 121-та моддадан иборат. Ушбу тармоқ келишуви ташкилот ва корхоналар билан ходимлар ўртасидаги меҳнат муносабатларида бериладиган имтиёзлар,тўловлар ҳамда бошқа ҳуқуқ ва мажбуриятлари кафолати ҳисобланади,шу муносабат билан туманимизнинг ташкилот, корхона ва муассасаларнида фаолият юритувчи барча ишчи ва ходимлар учун ТАРМОҚ КЕЛИШУВИни ўрганиб чиқиш фойдадан ҳоли бўлмаслиги аниқ.   

                                                                       

Узун тумани Адлия бўлими ЮХКМ

бош юрисконсулъти Р.М.Аллаяров

Сизда камерал текширув:солиқчиларни кутиш керакми

Камерал текширув доирасида солиқ тўловчининг ҳудудига кириш, ҳудудни ва бинони кўздан кечириш, солиқ тўловчидан ҳужжат талаб қилиб олиш ҳамда уни чақириш, солиқ тўловчининг ҳужжатлари ва ашёларини олиб қўйишга энди ҚҚСни қоплаш масаласи кўриб чиқилгандагина йўл қўйилади. Қолган барча камерал текширувларда буларни қилиш тақиқланади (04.09.2023 й. ПҚ-292-сон қарор).

Президентнинг 04.09.2023 йилдаги ПҚ-292-сон қарорида назарда тутилган меъёрдан келиб чиқиб, Солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 07.01.2021 й. 1-сон ВМҚга 2-илова ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Низомда айтилишича, камерал солиқ текшируви солиқ органи жойлашган жойда амалга оширилади, бундан солиқ тўловчининг ҳудудларини ва биноларини кўздан кечириш билан боғлиқ ҳолатлар мустасно. Аввал бу истисно барча камерал солиқ текширувларига доир қўлланилган бўлса, ҳозирда у фақатгина ҚҚС қопланганда (қайтарилганида) солиқ тўловчининг ҳузурига бориб ўтказиладиган текширувларгагина тааллуқлидир. Қолган ҳолатларда камерал солиқ текшируви фақатгина солиқ органи жойлашган жой бўйичагина амалга оширилади.

Ҳудудларни ва биноларни кўздан кечириш солиқ тўловчида белгиланган иш режимига асосан бир иш куни давомида ўтказилади.

ҚҚС қопланганда (қайтарилганида) ҳудудлар ва биноларни кўздан кечириш солиқ тўловчида ўрнатилган иш режимига мувофиқ, 1 иш куни давомида амалга оширилади.  Кўздан кечиришдан мақсад – солиқ ҳисоботида акс эттирилган кўрсаткичлар ва маълумотларнинг, шунингдек солиқ тўловчининг фаолиятига доир солиқ органларида мавжуд бўлган бошқа ахборотнинг ишончлилигини тасдиқлаш.

Солиқ органида солиқ тўловчидан қуйидагиларни талаб қилиб олиш ҳуқуқи қолади:

  • cолиқларни ҳисоблаб чиқариш учун асос бўлган бирламчи ҳужжатлар, регистрлар ҳамда бошқа ҳисоб ҳужжатларини;
  • nақдим этилган солиқ ҳисоботи ва ҳисоб ҳужжатларига доир тушунтиришларни;
  • cолиқларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш билан боғлиқ бошқа ахборотни.

Солиқчиларнинг сўровномасида кўрсатилган ҳужжатлар ва тушунтиришларни солиқ тўловчи уларни олган кундан эътиборан 5 иш куни ичида тақдим этишик ерак.

Сўровнома бўйича ҳужжатлар тасдиқланган кўчирма нусха шаклида тақдим этилади. Зарурат бўлган ҳолларда солиқ органи ҳужжатларнинг асл нусхаларини талаб қилиб олишга ҳақли .

Манба

Buxgalter.uz.дан олинди.

 

Туман Адлия бўлими Юридик хизмат кўрсатиш

марказибош юрисконсульти Н.Х.Турсунов

Барчаси: 111 та
Рўйхатдан ўтиш
1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси