Узун тумани ҳокимлиги
Конституциявий ислоҳотлар-мамлакат тараққиёти асоси

Конституция бу ҳар бир давлатчилик ва фуқаролик жамиятининг асосий ҳуқуқий ҳужжати ҳисобланади. Конституция давлат ва халқ муносабатларининг тарихий ва келажагини мазмунан ўзида мужассамлаштиради.

Жамиятда барча соҳаларда ўзгариш бўлгани каби Конституция ҳам вақт ўтгани сайин, халқ ва жамият эҳтиёжларидан келиб чиқиб, маълум бир ўзгаришларни талаб этади.

Конституцияга ўзгартириш киритиш эҳтиёжи бу ижобий ижтимоий ҳодиса деб баҳолаш мумкин. Чунки ҳар бир жамият бу жараёнда янгиланишларга муҳтожлик сезаётган бўлади.

Маълумки Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 20 июнь куни Конституциявий комиссия аъзоларибилан учрашди.

Учрашувда давлатимиз раҳбари аҳолининг бундай фаоллигини, мамлакатимиз келажагига дахлдорлик ҳиссини юксак баҳолаб, конституциявий ислоҳотлар юзасидан ўз фикрларини билдирди.
Шавкат Мирзиёев Конституциявий ислоҳотни ўтказиш зарурати нимадалигини тушунтирар экан, Шавкат Мирзиёев Конституциявий ислоҳотни ўтказиш заруратига тўхталиб ўтди. Унинг сўзларига кўра, ҳозирги таҳликали замонда Ўзбекистонда инсоннинг юксак ўрни ва қадрини, мамлакат учун қандай қадрият ва манфаатлар устувор аҳамиятга эга эканлигини «Конституцияда акс эттириш — давр тақозосидир» деб таъкидлади. Шу билан бирга Янгиланган Конституция мамлакатимизнинг узоқ муддатли тараққиёт стратегиялари, умуман, юртимиз ва халқимизнинг эртанги фаровон ҳаёти учун мустаҳкам ҳуқуқий асос ҳамда ишончли кафолат яратиши лозим, – деди Шавкат Мирзиёев. Мазкур йиғилишда давлат раҳбари тўртта устувор йўналишга эътибор қаратиб, уларнинг ҳар бири бўйича таклифларини айтди.

 

Шунингдек биринчи йўналиш бўйича Инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, қадр-қиммати, дахлсиз ҳуқуқлари ва манфаатлари масаласи биринчи йўналиш сифатида, Яшаш ҳуқуқи ҳар бир инсоннинг узвий ҳуқуқи экани таъкидланиб, Конституцияга “Ўзбекистонда ўлим жазоси тақиқланади”, деган нормани киритиш, Шахснинг судланганлиги ва ундан келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлар унинг қариндошлари ҳуқуқларини чеклашга асос бўлиши мумкин эмаслиги, шунингдек, озодликдан маҳрум этилган шахсларга нисбатан инсоний муносабатни таъминлаш бўйича конституциявий асосларни мустаҳкамлаш, Маъмурий, фуқаролик, иқтисодий, жиноий жавобгарлик ва бошқа йўналишдаги ишларни кўриб чиқишда инсонга нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чоралари – қонуний мақсадга эришиш учун етарли бўлиши ҳамда шахсга имкон қадар енгиллик яратиши кераклиги таъкидлади.

         Иккинчи йўналишда “Ўзбекистон – ижтимоий давлат” деган ғоя илгари сурилиб, мазкур  йўналишда аҳолини уй-жой билан таъминлаш, оиланинг иқтисодий ва маънавий асосларини мустаҳкамлаш, болаларнинг манфаатлари ва тўлақонли ривожланиши учун барча шароитларни яратиш, ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш, инсон саломатлиги ва экологияни асрашга оид ўз таклифлар билдирдилар.

         Учинчи йўналиш Конституцияда маҳалланинг мақомини ҳамда давлат органларининг бу борадаги вазифаларини аниқ белгилаш ҳақида бўлди. Бунда маҳаллаларнинг давлат ҳокимияти органлари тизимига кирмаслиги, жойлардаги маҳаллий аҳамиятга молик масалаларни мустақил ҳал этиши, бунинг учун давлат органлари уларга кўмак кўрсатишига оид тамойиллар ўз ифодасини топишлиги қайд этилди.

         Тўртинчи йўналиш мамлакатимизда давлат бошқарувини такомиллаштириш, халқ ҳокимиятчилигини кучайтиришга қаратилгани билан жуда муҳим аҳамиятга эга бўлди. Бу йўналишда устувор маслалар сифатида Давлат ҳокимияти устидан халқ назорати ўрнатилади. Конституцияга давлат органлари фаолиятида очиқлик, шаффофлик ва ҳисобдорликни, мазкур органларнинг ихчам ва тежамкор бўлишини таъминлаш юзасидан қоидалар киритиш, Ҳукуматни шакллантириш ва унинг самарали фаолият юритишини таъминлашда Олий Мажлиснинг ваколатларини кенгайтириш, Президентнинг айрим ваколатларини Олий Мажлисга ўтказиш, Ҳокимлар бир вақтнинг ўзида халқ депутатлари кенгашларига ҳам бошчилик қилиши ҳақидаги қоидани Конституциядан чиқариб ташлаш, Конституцияга қонунчилик таклифларини киритиш институтини жорий этиш,  (Бу қоида орқали халқ бевосита ташаббус кўрсатиш ҳуқуқини қўлга киритади. 100 минг кишидан кам бўлмаган миқдордаги фуқаролар ўз қонунчилик таклифларини Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритиш имкониятига эга бўлади). Шу билан бирга Ҳукумат ваколатларини ҳам кенгайтириб, Вазирлар Маҳкамаси ва ҳокимликларнинг экология, ёшлар, оилани қўллаб-қувватлаш, ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий ҳимоя қилиш, жамоат транспортини ривожлантириш, аҳолининг дам олиши учун зарур шароитлар яратиш, фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш бўйича масъулиятини Конституцияда белгилаш лозимлиги қайд этилди. Конституцияга Давлат раҳбари томонидан илгари сурилган ташаббуслар аввало ўзининг инсон қадрини ифода этиши халқ ва жамият манфаатлари устуворлиги кучли давлатчилик ғояларини акс эттирилганлиги билан аҳамиятлидир.

Бугунги кунда Конституциявий ислоҳотлар доирасида давлат ва жамиятнинг барча инстититулари ҳамда фуқаролар ҳам ўзларининг таклифларини бермоқдалар. Мазкур жараённинг ўзи ҳам Конституцияннинг ҳақиқий муаллифи ягона халқ эканлигини кўрсатмоқда.Умуман олганда мазкур Конституциядаги ўзгаришлар авваламбор, халқимиз, жамятимиз ва давлатимиз равнақига хизмат қилади ҳамда давлатимизни дунён ҳаамжамияти сафидан янада мустаҳкам ўрин эгаллашига кўмак беради.

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Олий

Мажлиси Сенати аъзоси, сенатор

А.САНГИНОВ

ЎЗБЕКИСТОН ВА ТОЖИКИСТОН МУНОСАБАТЛАРИ ЯНГИ МАРРАЛАР САРИ

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги алоқалар жуда узоқ тарихга бориб тақалади. Марказий Осиё ҳудудида давлатчилик муносабатлари шакллана бошлабдики, бу икки халқ ўртасида маданий, иқтисодий ва дипломатик алоқалар амалга ошириб келинган. Бизнинг халқларимизни умумий тарих, маданият ва маънавий қадриятлар, ўзаро ҳурмат ҳамда яхши қўшничиликнинг кўп асрлик анъаналари бирлаштириб туради. Бу яқинлик Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасидаги муносабатлар учун мустаҳкам замин, асосий тамойил бўлиб хизмат қилади.

Икки мамлакат ўртасида ўзаро дипломатик алоқалар 1992 йилда ўрнатилган бўлиб, шу кунгача икки мамлакат ўртасида давлатлараро, ҳукуматлараро ва идоралараро даражада юздан ортиқ шартнома ҳамда келишувлар имзоланган.

Ўтган қисқа давр —  олти йил ичида ўзбек-тожик муносабатларини янада мустаҳкамлаш учун улкан ишлар амалга оширилди. 2016 йил сентябрдан то шу кунга қадар Ўзбекистон ва Тожикистон етакчилари 8 марта учрашдилар, бир қатор телефон сўзлашувлари амалга оширилди.

Бугунги кунда мазкур икки мамлакат ўртасида кўплаб соҳаларда ўзаро мустаҳкам ҳамкорлик амалга ошириб келинмоқда. Бунга ёрқин мисол тариқасида 2016 йилдан кейин ушбу икки давлат ўртасидаги чегаралар очилиб фаол алоқалар йўлга қўйилди. Хаттоки автобус қатновлари ҳам амалга оширилмоқда. Олий ва ўрта махсус ҳамда халқ таълими соҳасида ҳам фаол ҳамколик олиб борилмоқда. Бунинг ёрқин мисоли сифати Тожикистонда ўзбек тилига асосланган мактаблар Ўзбекистонда тожик тилига асосланган мактаблар фаолият кўрсатиб келмоқда. Бундан ташқари икки томонлама савдо айланмаси ҳам йилдан йилга ривожланиб бормоқда. Шуни алоҳида қайд этиш лозимки бугун Тожикистон минтақада катта сув-энергетика ресурсларига эгадир. Бугунги кунда Ўзбекистон ва Тожикистон сув-энергетика ресурсларидан минтақа мамлакатлари манфаатлари билан ҳисоблашган ҳолда оқилона ва тенглик асосида фойдаланиш зарурати ҳақида бир тўхтамга келди. Хорижий экспертлар қайд этганидек, ушбу йўналишдаги ўзбек-тожик муносабатларининг конструктив характери Марказий Осиёда сув хавфсизлигини таъминлаш бўйича минтақавий ҳаракатларга фаоллаштирувчи таъсир этиши мумкин.

Айтишимиз мумкинки, сўнгги йилларда минтақада янгича сиёсий иқлим вужудга бўлди.   Ўзбекистон раҳбарияти охирги йилларда энг аввало қўшни давлатлар билан алоқаларни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратди. Бу эзгу мақсад, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида  белгиланди ва энг муҳими изчиллик билан амалга оширилди. Ва бу жараён узлуксиз давом этиб келмоқда. Қўшни ва қардош халқларимизнинг алоқаларини жипслаштириш,  давлатлараро муносабатларда ишончни мустаҳкамлаш ташқи сиёсатимизнинг устувор йўанлишига айланди.

Тожикистон Ўзбекистонни минтақада олиб бораётган хавфсизлик ва барқарорлик, қўшничилик сиёсатини, яъни позициясини қўллаб қувватлайди ва бу борада Тожикистон томони ҳам манфаатдорлигини таъкидлаб келади.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон расмий ташриф билан мамлакатимизга келди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон тор доирада учрашув ўтказдилар. Мазкур учрашувда давлат раҳбарлари биродар халқларимиз ўртасидаги кўп асрлик дўстлик ва яхши қўшничилик ришталарига асосланган ўзаро манфаатли Ўзбекистон-Тожикистон ҳамкорлигини янада кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар.Музокараларда асосий эътибор икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлаш, сиёсий, парламентлараро, савдо-иқтисодий, транспорт-логистика, инвестициявий ва маданий-гуманитар ҳамкорликнинг кун тартибини тубдан кенгайтириш масалаларига қаратилди.Кейинги олти йилда ҳамкорликнинг барча йўналишларда ютуқларга эришилгани эътироф этилди. Олий даражадаги музокаларда эришилган келишувлар муваффақиятли амалга оширилаётганлиги, икки мамлакат ҳукуматлари, вазирлик ва идоралари, ҳудудлари ўртасида мунтазам алоқалар фаол  йўлга қўйилганлиги томонидан таъкидланди.Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон кўп қиррали Ўзбекистон-Тожикистон стратегик шериклигини янада ривожлантириш йўлидан қатъий боришларини тасдиқладилар.

Давлат раҳбарлари савдони фаол кенгайтириш ва саноат кооперациясини кучайтириш, икки мамлакатнинг логистика ва транзит имкониятларини ривожлантириш ҳамда сув энергетикаси лойиҳаларини амалга ошириш орқали муносабатларни янги амалий мазмун билан бойитишга тайёр эканликларини билдирдилар.

Минтақавий ва халқаро кун тартиби юзасидан фикр алмашилди, Марказий Осиёда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш масалалари ҳам  муҳокама қилинди.

Мазкур учрашувларда яна бир муҳим тадбир Тожикистон Президентининг ташрифи доирасида Зарафшон дарёсида Яван гидроэлектр станцияси қурилишини бошлаш маросими бўлиб ўтди.

Президент Шавкат Мирзиёев ва Президент Эмомали Раҳмон рамзий тугмани босиб, қурилишга старт бердилар.

Ушбу иншоот энергетика соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликда биринчи йирик лойиҳа бўлади. 140 мегаватт қувватли замонавий станция мамлакатларимиз энергетик хавфсизлиги, сув ва қишлоқ хўжалиги барқарорлигини таъминлашда муҳим ўрин тутишини алоҳида қайд этишимиз лозим.

Икки томонлама олий даражадаги учрашувда ҳукуматлар, вазирлик ва идоралар даражасида кўп қиррали Ўзбекистон-Тожикистон ҳамкорлигини янада кенгайтиришга қаратилган 11 та ҳужжат имзоланди.

Мазкур учрашувдаги энг муҳим қарор бу Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон тарихий аҳамиятга эга Абадий дўстликни мустаҳкамлаш ва иттифоқчилик тўғрисидаги декларацияни имзоланиши бўлди десак адашмаган бўламиз.

Тошкентда дўстона муҳитда олиб борилган музокараларнинг конструктив руҳи сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда катта миқёсдаги икки тарафлама ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда чуқурлаштириш омили бўлди. Бугун ҳар икки мамлакат раҳбарлари кўп томонлама шерикчиликни изчиллик билан ривожлантириш ва мустаҳкамлаш учун қатъий хоҳиш, шунингдек, янги марраларни елкама-елка туриб забт қилишга бўлган интилишни намоён этмоқда.

             Сўнгги сўз ўрнида айтишимиз мумкинки икки давлат раҳбарларини  учрашувлар икки давлат ва ҳалқларни ҳар томонлама яқинлашатиради ва ўзаро дипломатик алоқалари ва стратегик шерикчилигини янги марраларга олиб чиқади.

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Олий

Мажлиси Сенати аъзоси, сенатор

                                                   А.САНГИНОВ

 

 

Узун тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

2023- йилда юртимизда аҳолини рўйхатга олиш тадбири Қачон, қандай шаклда ўтказилади.

Тайёргарлик  босқичи аниқ ва сифатли якунига етказилгач, 2023 йилнинг ноябр ойида аҳолини рўйхатга олиш ишлари бошланади. Қарор билан белгиланган Шахсга доир маълумотларни йиғиш тартибига кўра, рўйхатга олиш ишлари икки хил усулда —қоғоз шакли ҳамда интернет тармоғи орқали амалга оширилади.

Биринчи усулда  рўйхатга олувчи ходимлар уйма-уй юриб, сўров  ўтказади ва саволлардан иборат варақани респондентларнинг сўзлари асосида тўлдиради. Бунда рўйхатга олиш ишлари беш хил шаклдаги сўровномалар—турар жойнинг хусусиятлари ва унда яшовчилар рўйхати, шахсга оид саволнома, Ўзбекистон Республикасига вақтинча келган чет эл фуқаролари учун саволнома, аҳолининг айрим тоифаларига нисбатан шахсга доир  маълумотларни йиғиш бўйича саволнома ҳамда вақтинча турган жойи бўйича Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун назорат варақаси бериш асосида ўтказилади.

Сўровномалар асосий демографик кўрсаткичлар, аҳолининг механик ҳаракати, миграцияси, миллий хусусиятлари, фуқаролиги, таълим даражаси, уй хўжалиги аъзоларининг иқтисодий ҳолати, болалар сонига оид саволлардан иборат бўлади. Яшаб турган хонадонида рўйхатдан ўтишни истамаган респондентлар учун рўйхатга олиш сўровномаларини тўлдириш уларнинг ўзлари яшаб турган маҳаллаларда ташкил этиладиган инструкторлик участкаларида амалга оширилади.Респондентлар томонидан тақдим этилган шахсга доир маълумотларнинг махфийлиги ва уларнинг мазмуни ошкор этилмаслиги рўйхатга олувчи томонидан кафолатланади.

Иккинчи усулда респондентларга қулайлик яратиш мақсадида интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали рўйхатдан ўтиш имконияти яратилади. Бунда сўровномалар аҳолининг ўзи томонидан махсус дастур орқали тўлдирилиб, белгиланган электрон манзилга жўнатилади.

—Аҳолини рўйхатга олишнинг бирламчи маълумотлари ҳудудий статистика бошқармалари ҳузурида ташкил этиладиган марказларда махсус дастурий таъминот асосида 2024 йил 1 январдан 31 декабрга қадар операторлар томонидан электрон базага киритилади, — деди Қобил Бердиқулов. —Рўйхатга олувчи ходимлар томонидан тайёрланган йиғма рўйхатлар натижалари асосида шаҳар ва қишлоқлар, шу жумладан, эркаклар ва аёллар бўйича аҳоли сони тўғрисидаги дастлабки маълумотлар эса 2024 йил 1 мартга қадар тайёрланади.Аҳолини рўйхатга олишнинг электрон маълумотлар базаси 2025 йил 1 декабргача таҳлил этилади ва якуний маълумотлар республика ҳамда ҳудудлар бўйича шакллантирилиб, расман эълон қилинади.

Мазкур вазифаларнинг бари тизимли тарзда амалга оширилгани ҳолда, рўйхатга олиш орқали республика аҳолиси ва унинг фаровонлиги тўғрисидаишончли маълумотлар тўпланади. Улар аҳоли сони, таркиби ва тақсимланиши бўйича тўлиқбазани шакллантириш билан бирга, Миллий ривожланиш стратегияларини ишлаб чиқиш,уларда фойдаланиладиган демографик ўзгаришлар тенденсиялари, меҳнат ресурслари жойлашуви ҳамда илмий тадқиқотлар олиб боришда қўл келади.

 

 

Ахборот хизмати

ОЧИҚ БЮДЖЕТ АХБОРОТ ПОРТАЛИДА БИРИНЧИ БОСҚИЧ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 13-апрелдаги ”Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5072-сонли Қарорларига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2021-йил 22-апрелдаги КҚ-213-IV-сонли Қарори, шу бўйича Халқ депутатлари Узун туман Кенгашининг 2021-йил 11-августдаги Махаллий бюджет маблағлари сарфланишида жамоатчилик иштирокини таъминлаш тўғрисида”ги №VI-30-23-8-118-К/21-сонли қарорларига асосан, 2022 йил “Ташаббусли бюджет” жараёнининг биринчи босқичи учун бугунги кун холатига Узун тумани “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”га 5 473,2 млн сўм маблағ йўналтирилиб, “Очиқ бюджет” ахборот порталида бевосита фуқароларнинг ташаббуси асосида: таклифлар беришдан ғолибларни аниқлаш ва ғолиб чиққан лойихаларга маблағларни молиялаштириш учун жараён бошланди.
Туманимиз фуқаролари томонидан ҳудуд инфратузулмасини яхшилаш (Ичимлик сув қувурлари тортиш, кўчаларни асфалът қилиш, тунги ёритиш чироқлари ўрнатиш, таъмирга мухтож ижтимоий соҳа муассасаларини таъмирлаш, болалар майдончаси, хиёбонлар барпо этиш ва бошқалар) бўйича “Очиқ бюджет” ахборот порталига жами 480 та лойихалар киритилди, шундан 311 таси овоз бериш жараёнига ўтказилди.
Жорий йил 5 март кунидан 1 апрел кунигача туманимиз фуқаролари томонидан ўзлари киритган лойихаларга овоз берилди, сўнгида “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”да шаклланган маблағлар доирасида энг кўп овоз тўплаган 10 та лойихалар ғолиб топилди, яъни 2272 та овоз билан биринчи ўрин Узун туманидаги 17-сонли умумтаълим мактабининг моддий техник базасини яхшилаш лойихаси (100 млн. сўм), 2164 та овоз билан иккинчи ўрин Узун туман “Янги йўл” махалласидаги 14-умумий ўрта таълим мактабини капитал таъмир қилиш лойихаси (1 млрд. сўм), 2146 та овоз билан учинчи ўрин тумандаги 23-умумий ўрта таълим мактаби моддий-техник базасини яхшилаш лойихаси (200 млн. сўм), 2046 та овоз билан тўртинчи ўрин тумандаги 4-сонли Инглиз тили фанини чуқур ўрганишга ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби ўқув парталари олиш лойихаси (240 млн. сўм), 1909 та овоз билан бешинчи ўрин Олис ҳудуддаги "Хўжақулсин" маҳалласига борувчи 14 км йўлни созлаб қум-тош тўкиш лойихаси (950 млн. сўм), 1899 та овоз билан олтинчи ўрин тумандаги 38-умумий ўрта таълим мактабига замонавий кутубхона қуриш лойихаси (400 млн. сўм), 1895 та овоз билан еттинчи ўрин тумандаги “Иттифоқ” махалласи Мустақиллик кўчасини асфалт қилиш лойихаси (550 млн. сўм), 1876 та овоз билан саккизинчи ўрин тумандаги “Мехнат” махалласи Сурхонбоши қишлоғи ички йўлларини асфалт қилиш лойихаси (966 млн. сўм), 1859 та овоз билан тўққизинчи ўрин тумандаги Давлат мактабгача таълим ташкилотларини жорий таъмирлаш лойихаси (600 млн. сўм) ва охирги ўнинчи ўрин 1787 та овоз тўплаган ҳолда тумандаги “Хатиб қахрамон” махалласи Иқбол ҳамда Узумзор кўчалари асфалт қилиш лойихаси (600 млн. сўм) ғолиб деб топилди.
Халқ депутатлари Узун туман Кенгашининг 2022 йил 25 апрел кунидаги VI-42-46-8-118-K/22-сонли асосан Узун тумани бўйича 2022 йил март ойида ўтказилган биринчи босқич жамоатчилик фикри асосида шаклланган тадбирларни кўриб чиқиш ва молиялаштириш бўйича манзилли рўйхатни тасдиқлаш тўғрисидаги қарори қабул қилинди.
Ҳозирда, мазкур лойиҳалар ижроси юзасидан лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқиш ва тегишли экспертизадан ўтказиш ишлари бошлаб юборилган бўлиб, жараёнлар туман прокуратураси, туман молия бўлими ва бошқа тегишли ташкилотлар вакиллари иштирокидаги ишчи гуруҳлар томонидан алоҳида назоратга олинган.

 

Узун туман Молия бўлими Маҳаллий бюджетни
шакллантириш ва бюджет муассасаларини молиявий
таъминлаш бўлими бошлиғи ўринбосари: И.Худаяров

Миллий гвардия Қўриқлаш бўлинмалари сифат жиҳатдан такомиллашмоқда

Миллий гвардия Қўриқлаш бўлинмалари сифат жиҳатдан

такомиллашмоқда

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бўлинмалари – мамлакатимизда жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкини ишончли ҳимоя қилиш ҳамда моддий-товар бойликларнинг хавфсизлигини таъминлаш, ҳудудларда жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жамоат тартибини сақлашда энг самарали тизимлардан бири саналади. Соҳада замонавий ёндашувлар асосида хизматни ташкиллаштириш, янги инновацион технологияларни амалиётга кенг тадбиқ этиш орқали, қўриқлаш хизматини тубдан такомиллаштириш борасида қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Аҳолининг талаб ва таклифлари ўрганилиб, уларга қулай ва сифатли хизмат кўрсатишга алоҳида эътибор қаратиляпти. Бугунги кунда барча соҳаларда бўлгани каби Миллий гвардия Қўриқлаш бўлинмаларида ҳам қатор ислоҳотлар амалга оширилаётир.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 февраль кунидаги “Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармасининг фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4997-сонли Қарори ҳам тизимнинг янада ривожланишига, хизмат кўрсатишнинг янги механизмларини тадбиқ этишга хизмат қилди.

Қарорга асосан, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўриқлаш хизмати Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармаси этиб қайта ташкил этилди. Объектларни қўриқлаш тизими «Юқори сифат ва қулай нарх» тамойили асосида босқичма-босқич такомиллаштириш белгиланди.

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Сурхондарё вилояти Қўриқлаш бошқармасида ҳам Қарор ижроси доираси қатор ижобий ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Муҳтарам Президентимиз томонидан қабул қилинган ушбу Қарор, замонавий қўриқлаш технологияларини кенг жорий этиш орқали қўриқлаш хизматининг қамровини янада кенгайтириш, ходимларнинг касбий маҳорати, билим ва кўникмаларини ошириш, шунингдек, соҳада бошқарув фаолияти самарадорлигини таъминлашда муҳим омил бўлди.

Қўриқлаш бўлинмаларининг Тезкор ҳаракатланувчи гуруҳ ходимлари янги мавсумий кийим-бош, махсус ҳимоя воситалари, электрошокер қурилмалари билан таъминланиб, уларнинг жанговар шайлиги янада оширилди. Ҳуқуқбузарни зудлик билан қўлга олиш, объектларни ишончли қўриқлаш мақсадида, бўлинмаларда хизмат отлари ва итларидан самарали фойдаланиш йўлга қўйилди.   

Кўрсатилаётган хизматлар сифатини янада яхшилаш, ўзгалар мулкига дахл қилиш, ўғирлик ва талончилик каби жиноятларнинг олдини олиш бўйича соҳа ходимлари жойларда, маҳаллаларда, таълим муассасаларида,  аҳоли ўртасида тарғибот тадбирларини ўтказиб келмоқда. Учрашувлар давомида фуқароларга “Хавфсиз ҳудуд”, “Хавфсиз хонадон” концепсиясининг аҳамияти, мол-мулк даҳлсизлигини таъминлашда қўриқлаш бўлинмаларининг афзалликлари хусусида батафсил маълумотлар берилмоқда. Хонадонини қўриқловга топшириш истагини билдирган фуқароларга қўриқловга олишнинг тартиблари, шартнома асосида қўриқланиши,  сигнализация воситалари бепул ўрнатилган ҳолда хизмат кўрсатилиши ҳақида тушунчалар берилаётир.

Албатта, соҳада амалга оширилаётган бу каби ислоҳотлар юртдошларимизнинг тинч ва осойишта ҳаёт кечиришини  таъминлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Мунис Норматов

Узун тумани Қўриқлаш бўлими бошлиғи

Барчаси: 115 та
Рўйхатдан ўтиш
1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси