Узун тумани ҳокимлиги
Судлар фаолиятини рақамлаштириш нима афзалликларга эга?

Мамлакатимизда судлар фаолиятини янада ривожлантириш, бу борада судлар фаолиятини рақамлаштириш юзасидан кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, ўтган давр мобайнида судларга масофадан туриб мурожаат қилиш, суд мажлисларида видеоконференсалоқа тизимидан фойдаланиб иштирок этиш, судялар ўртасида ишларни автоматик тарзда тақсимлаш, суд қарорларини Интернет тармоғида эълон қилиш, ижро ҳужжатларини электрон шаклда мажбурий ижрога юбориш жорий этилди.

Одил судловни амалга оширишда тортишув принципи ва унинг бошқа принциплар билан алоқадорлиги

Тортишувга бевосита алоқадор қонунийлик принципи ЖПКнинг11-моддасида ўз аксини топиб, унда суд, прокурор, терговчи, суриштирувчи ва ҳимоячи ҳамда жиноят ишини юритишда штирок этувчи барча шахслар
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, жиноят ва жиноят процессуал ҳуқуқи муносабатларини тартибга солувчи қонунларга аниқ риоя этишлари ва уларни тўғри бажаришлари шартлиги белгилаб қўйилган

https://uzun.uz/files/11/Одил судлов А.Саъдуллоев.pdf

Суд ҳуқуқ ислоҳатлари йўлида яна бир муҳим ҳужжат

Сўнгги йилларда Янги Ўзбекистонни барпо этишнинг муҳим шарти ҳисобланган самарали фаолият юритувчи бошқарув тизимини шакллантириш бўйича кенг кўламли маъмурий ислоҳотлар амалга оширилди.

Маълумки, Президентимизнинг “Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳатларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 

Ушбу Фармонда:

давлат органларининг соҳага оид бўлмаган вазифаларини қисқартириш ва фаолиятига рақамли технологияларни кенг жорий этиш орқали уларнинг тузилмаси ўртача 15 фоизга мақбуллаштирилганлиги, шунингдек, 26 та давлат органлари ва ташкилотларида 40 та раҳбар ўринбосарлари лавозимлари қисқартирилганлги;

Давлат органлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш ҳисобидан бюрократик тўсиқларни қисқартириш ва аҳолига давлат хизматларини кўрсатиш тизимини яхшилаш мақсадида 30 га яқин турдаги лицензия ва рухсатномалар бекор қилинганлиги, 70 дан зиёд давлат хизматлари соддалаштирилганлиги, давлат ташкилотлари томонидан 60 дан ортиқ ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинганлиги;

«Электрон ҳукумат» тизимининг фойдаланувчилари сони 4 миллиондан ошиб, у орқали давлат идораларининг 130 дан ортиқ ахборот ресурсларидан фойдаланиш имкониятлари яратилганлиги,ягона интерактив давлат хизматлари порталида қарийб 350 турдаги хизматлар онлайн шаклда кўрсатилиши йўлга қўйилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги кенгашининг Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларининг биринчи босқичи доирасида 2023 йил 1 январдан бошлаб ихчам, профессионал бошқарув тамойилларига асосланган ва самарадорликка йўналтирилган республика ижро этувчи ҳокимият органларининг вазирликлар, қўмиталар, агентликлар ва инспекцияларни ўз ичига оладиган яхлит тизимини шакллантириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинган.

Шунингдек, фармон билан қуйидагилар белгиланган:

вазирлик — тегишли соҳаларда ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқувчи ва амалга оширувчи, муайян йўналишда ижро этувчи ҳокимият органларининг фаолиятини мувофиқлаштирувчи ҳамда тизимдаги раҳбарий фаолиятни яккабошчилик асосида ташкил этадиган республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади;

қўмита — тегишли соҳа ичидаги тармоқ фаолиятини мувофиқлаштирувчи ва тартибга солувчи ҳамда тизимдаги раҳбарий фаолиятни коллегиал асосда ташкил этадиган, шунингдек, вазирликнинг ташкилий бўйсунувида фаолият юритадиган республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади;

агентлик — асосий вазифаси сифатида тегишли соҳада давлат хизматларини кўрсатиш ва қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқни қўллаш функцияларини амалга оширувчи, шунингдек, вазирлик ташкилий бўйсунувида фаолият юритадиган республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади;

инспекция — асосий вазифаси сифатида тегишли соҳа ва тармоқларда давлат назорати ва текширувни амалга оширувчи, шунингдек, вазирлик ташкилий бўйсунувида фаолият юритадиган республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади;

қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ алоҳида мақомга эга ҳамда бевосита Ўзбекистон Республикаси Президенти ва (ёки) Вазирлар Маҳкамасига бўйсунадиган қўмита, агентлик ва инспекциялар ташкил этилиши мумкин.

Шунингдек, Фармонда Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳатларни амалга ошириш бўйича тегишли масалалар қайд этилган.

 

Жиноят ишлари бўйича

Узун туман судининг раиси О.Жуманов

ҚОНУНЧИЛИКДАГИ ЯНГИЛИКЛАР

Хабарингиз бор, Адлия вазирлиги томонидан болалар учун махсус ҳуқуқий портал – “bola huquqlari.uz” ишлаб чиқилган.

Мазкур “бола ҳуқуқлари.уз” портали болалар ҳамда ота-оналарга мўлжалланган бўлиб, маълумотлар болалар ёшига мос равишда, улар учун тушунарли тарзда баён қилинган ва портал болаларнинг бошланғич ҳуқуқий кўникмаларга эга бўлиши учун қуйидаги бўлим ва саҳифалардан иборат:

         -Ҳуқуқий ўйинлар;

         -Ҳуқуқий дарсхона;

         -Ота-оналар учун ҳуқуқий маслаҳатлар;

         - Конститусияни ўрганиш;

         -Юридик луғат;

         -Ҳуқуқий мавзулардаги видеороликлар;

-Давлат рамзлари ҳақида бошланғич тушунчалар;

Ҳуқуқий маслаҳатлар олиш учун болаларга мўлжалланган онлайн маслаҳатчи (иш кунларида 09:00 – 18:00).

Бола ҳуқуқлари.ўз билан ҳуқуқни болаликдан ўрганинг!

Шунингдек, Тиббиёт муассасаларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 3416, 16.01.2023 й.)

Низомга кўра, Жамғарма маблағлари қуйидаги 2 йўналиш бўйича сарфланади:

75 фоизи барча давлат тиббиёт муассасалари тиббиёт, фармасевтика ва бошқа ходимларини моддий рағбатлантиришга;

25 фоизи тиббиёт муассасасининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, модернизатция қилиш ҳамда таъмирлашга.

Тиббиёт муассасаси ходимларига моддий рағбатлантиришнинг қуйидаги турлари қўлланилади:

Тиббиёт муассасасининг юқори малакали, алоҳида натижага эришган, ҳалол ва виждонан ишлаётган тиббиёт ҳамда фармасевтика ходимларига ойлик лавозим маошининг 100 фоизигача ҳамда бошқа ходимларга 75 фоизигача ойлик устамалар;

Янги иш бошлаган салоҳиятли ёш шифокорларга 1 миллион сўмгача махсус ойлик устамалар;

Оилавий шифокор пунктлари, оилавий поликлиникалар ва кўп тармоқли марказий поликлиникаларда кундузги статсионар иш вақтини соат 20:00 гача узайтириш ҳисобига иккинчи сменада ишловчи шифокор ҳамда ҳамшираларга лавозим маошининг 30 фоизигача ойлик қўшимча устамалар;

Тиббиёт муассасалари барча ходимларига касбий ва бошқа байрамлар муносабати билан бериладиган мукофот пуллари, шунингдек, моддий ёрдам пуллари шулар жумласидандир.

Ойлик фоизли устамалар тиббиёт муассасаси ходимларини рейтинг баҳолаш тизими асосида амалга оширилиши белгиланган.

 

 

Узун туман адлия бўлими

юридик хизмат кўрсатиш

маркази бош юрист консулти А.Турсунов

Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш тартибларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ҳамда ҳуқуқий хизмат кўрсатишда адлия органлари ва муассасалари фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2022 йил 17 мартдаги ПФ-89-сон фармонига мувофиқ аҳолига фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш билан боғлиқ давлат хизматларини осон ва қулай шароитларда кўрсатиш,туғилганлик ҳолатларини ўз вақтида қайд этиш,никоҳ тузиш ва никоҳдан ажралганлик ҳолатларини қайд этишда оворагарчиликларнинг олдини олиш фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари ходимлари ўртасида коррупциявий ҳолатларни ва ундаги навбатларни бартараф этиш ҳамда фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш тартибларини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 540-сонли қарори қабул қилинди.

Шунга кўра,туғилганликни тиббиёт муассасалари орқали фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимларида қайд этиш тартиби 2023 йил 1 январдан Тошкент шаҳрида, 2023 йил 1 июндан эса бутун республика ҳудудида жорий этилади. Туғилганлик ҳолати фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимларида қайд қилинганлиги ҳақида тиббиёт муассасалари  томонидан QR-код (матрик штрихли код)тасвири туширилган маълумотнома берилади ва ушбу маълумотнома туғилганлик ҳақидаги гербли гувоҳномага тенглаштирилади ҳамда давлат органлари ва ташкилотлар томонидан қабул қилишни рад этиш тақиқланади.

Туғилишни қайд этиш вақтида никоҳда бўлмаган ота-онадан  туғилган болага нисбатан туғилганликни қайд этиш эса (баъзи ҳуқуқий оқибатларнинг келиб чиқишини олдини олиш мақсадида) ФҲДЁ органларида амалга оширилиши белгиланган.

 Тиббиёт муассасалари томонидан тақдим этилган QR-код тасвири туширилган маълумотномалар ўрнига туғилганлик ҳақидаги гербли гувоҳномани фуқаролар истаган вақтда ФҲДЁ бўлимига қилган мурожаатларига асосан, белгиланган герб йиғими ундирилгач, расмийлаштириб берилади.

 

             

                           Узун туман ФҲДЁ бўлими мудири в.в.б 

 Бозорова Дилсўз Абдумуродовна

Барчаси: 138 та
Рўйхатдан ўтиш
7 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси