Узун тумани ҳокимлиги
Сайёр қабул-мурожаат ва ечим

Бугун Узун туман ҳокими Х.Бозоровнинг навбатдаги сайёр қабули “Оқостона” МФЙдаги 24-умумтаълим мактаби биносида бўлиб ўтди. Қабулда 30 нафарга яқин фуқароларнинг 10 дан ортиқ турли масалалардаги мурожаатлари тингланди

80323
0

Ўзбекистон ва Франция: ўзаро тарихий алоқалар тикланмоқда

  

Тарихдан маълумки, икки мамлакат халқлари ўртасидаги ҳар томонлама муносабатлар узоқ ва шонли ўтмишга эга. Аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, ўрта асрлар айнан буюк бобомиз саркарда, соҳибқирон Амир Темур даврига бориб тақалади.

Айнан Европани уйғониши ва ривожланиши ҳамда мазкур минтақада жойлашган давлатларни шаклланиши бевосита Амир Темур шахси билан чамбарчас боғлиқдир.

Амир Темур Европа қироллари билан олиб борган ва бизгача етиб келган тарихий ёзишмаларда сиёсий масалалар билан бир қаторда савдо-иқтисодий алоқаларга ҳам катта эътибор қаратилган. Хусусан, икки томонлама савдо алоқаларини йўлга қўйиш, тижоратчиларнинг ўзаро қатнови учун қулай шароитлар яратиш масалаларига алоҳида урғу берилганлигини гувоҳи бўламиз.

Мазкур халқларни тарихий алоқалари бугун яна қайта жонланаётганини кўришимиз мумкин.

Бугун Франция ўзига хос тарихий ва маданий меросга эга мамлакат, улкан иқтисодий салоҳиятга, илмий-техникавий ва интеллектуал салоҳиятга эга дунёдаги энг йирик саноат марказларидан бири саналади.

Мамлакатимиз мустақилликка эришган дастлабки кунлардан бошлаб Франция-Ўзбекистон муносабатлари тенг ҳуқуқли ҳамкорлик ва ўзаро ишонч руҳида жадал ривожлантириб келинмоқда.

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев 2018 йил октябрь ойида Европа қитъасига илк давлат ташрифини айнан Франция Республикасидан бошлаган эди.

Франция мамлакатимизнинг бугунги кунда Европа қитъасидаги энг йирик ҳамкори саналади.

Маълумки, жорий йилнинг 21-22 ноябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан  Франция Республикасига борди. Ташриф чоғида Ўзбекистон раҳбари катта ҳурмат ва эҳтиром билан кутиб олинганлигини алоҳида эътироф этишимиз жоиз. Мазкур тарихий учрашувда муҳим амалий натижаларга эришилди, икки давлат ўртасида жуда кўплаб битим ва меморандумлар имзоланди.

Расмий ташрифнинг илк кунида давлатимиз раҳбари ўз эътиборини Франциянинг етакчи компаниялар ва молиявий тузилмалар раҳбарлари билан учрашув ўтказишга қаратди.

Францияга бошланган расмий ташриф доирасида Париж шаҳрида Франция тараққиёт агентлиги (ФАР) бош директори Реми Риу билан бўлиб ўтган мулоқотда Ўзбекистон ва Франция тараққиёт агентлиги ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш, янги истиқболли лойиҳалар билан бойитиш масалалари кўриб чиқилди.

Учрашув якунида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Франция тараққиёт агентлиги ўртасида қишлоқ хўжалиги, энергетика, “яшил” иқтисодиёт, шаҳарларни ривожлантириш, сув таъминоти, банк-молия ва транспорт соҳаларида аниқ лойиҳаларни амалга оширишни назарда тутадиган умумий қиймати 1 миллиард евродан ортиқ бўлган 2025 йилгача стратегик ҳамкорлик дастурини имзоланди.

Расмий учрашув давомида Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев "MEDEF" Франция корхоналари ҳаракати бош директори Филипп Готье, «Airbus», «Orano», «Suez», «Alstom», «Total Eren», «EDF», «Schneider Electric», «Natixis» каби 20 га яқин йирик компания ва банклар раҳбарлари билан учрашди.

Мазкур учрашувда президентимиз асосий эътиборни инвестиция ва ишбилармонлик йўналишида келажакда олиб бориладиган ҳамкорлик масалаларига қаратар экан, Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясига мувофиқ тадбиркорликни янада рағбатлантириш, сармоядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, мулк дахлсизлигини таъминлаш ва бошқа йўналишларда аниқ чоралар амалга оширилаётганлигини таъкидлади.

          Шунингдек, 22 ноябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев Париждаги тарихий Бурбон саройида Франция Миллий йиғини Раиси Яэль Браун-Пиве билан учрашувда Парламентлар ўртасидаги ҳамда ижтимоий-сиёсий ҳаётни янада демократлаштириш бўйича ислоҳотларни амалга ошириш борасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш юзасидан фикр алмашди.

Учрашувда ўлим жазосини бекор қилиш, инсон ҳуқуқларининг кафолатларини кучайтириш, экологик муаммоларни ҳал этиш тўғрисидаги нормалар ва бошқа муҳим қоидаларни мустаҳкамлаб қўйиш кўзда тутилган конституциявий ислоҳотни амалга оширишга тайёргарлик борасидаги асосий ёндашувлар муҳокама қилинди.

Эътиборли жиҳати парламентлараро дўстлик гуруҳининг учрашувларини ўтказиш, БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши, Европа Парламенти, Парламентлараро иттифоқ, ЕХҲТ Парламент ассамблеяси доирасидаги ҳамкорликни кучайтиришга келишиб олинди. Бу ўз навбатида мамлакатимиз парламент дипломатиясини янада ривожлантиришга хизмат қилади.

Париждаги Елисей саройида икки мамлакат президентларининг музокаралари кўплаб йўналишларда икки томонлама алоқаларни жадал суръат билан ривожлантиришга туртки беради.

Таъкидлаш жоизки, кейинги йилларда республикамизда Франция компаниялари иштирокидаги қўшма корхона ва лойиҳалар сони уч баробар кўпайди. Ўзбекистонда амалга оширилаётган қўшма лойиҳаларнинг жорий портфели 5 миллиард евродан ошди.

Шаҳар инфратузилмасини ривожлантириш, “яшил” иқтисодиёт, коммунал, гидроэнергетика, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳалардаги лойиҳаларда иштирок этаётган Франция тараққиёт агентлиги билан ҳамкорлик сифат жиҳатидан янги мазмун касб этди.

Давлатимиз раҳбарининг ушбу мамлакатга ташрифи давомида  Ўзбекистон-Франция ишбилармонлари билан музокаралар доирасида умумий қиймати 6 миллиард евродан ортиқ бўлган савдо-иқтисодий битим ва шартномалар имзоланди. Бу ўз навбатида мамлакатимиз иқтисодиётини замонавий тамойиллар асосида ривожлантириш имконини беради.

Икки давлат раҳбарларининг мазкур учрашуви Ўзбекистоннинг ташқи дунё билан мулоқотидаги яна бир улкан ютуқ ҳисобланади.

Францияни Европадаги локомотив давлатлардан бири ҳамда Европа иттифоқидаги сиёсий ўрни юқорилиги инобатга олинса, бу жараён ўзбек дипломатияси учун стратегик аҳамиятга эгадир.

Умуман олганда ушбу мулоқот икки давлат ўртасидаги муносабатларга янгича суръат бағишлашдан ташқари халқларимизни бир-бирига яқинлаштиришда муҳим аҳамиятга эга деб ҳисоблаймиз.

 

А.САНГИНОВ,

Олий Мажлис Сенати
Мудофаа ва хавфсизлик  
масалалари қўмитаси аъзоси

 

 

Узун тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

 

Боботоғ ҳудудида 102 та хонадонли ҳарбий шаҳарча фойдаланишга топширилди

Боботоғ ҳудудида 102 та хонадонли ҳарбий шаҳарча фойдаланишга топширилди
 Мамлакатимизда ҳарбий хизмат нуфузини юксалтириш ва Қуролли Кучларимиз жанговар шайлигини янада ошириш мақсадида ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларининг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ана шундай эътиборнинг навбатдагиси вилоят марказидан олисда жойлашган Боботоғ ҳудудида лойиҳа қиймати 20,5 млрд сўм бўлган “Саодатбону Азиза Термиз” хусусий корхонаси томонидан янгидан қурилган 3 та 5 қаватли ҳамда қайта таъмирланиб, реконструкциядан чиқарилган, замонавий шарт-шароитларга эга бўлган 4 та 2 қаватли турар жой биноларида жами 102 та хонадон ҳамда тикув цехи қад ростлаган ҳарбий шаҳарчанинг тантанали топширилиши бўлди.

Тадбирда вилоят ҳокими Тўра Боболов иштирок этиб, ҳарбий хизматчиларга янги хонадон калитларини тантанали топширди. Тантанали тадбирда шунингдек, вилоят ва туман секторлари раҳбарлари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, фахрийлар, нуронийлар, шунингдек, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари иштирок этишди.

– Боботоғ ҳудудидаги ҳарбий қисмда хизмат фаолиятимни олиб бормоқдаман. Ёш оиламиз, турмуш ўртоғим ва бир нафар фарзандим билан янги хонадонга кўчиб ўтганимиздан хурсандмиз. Барча замонавий қулайликларга эга хонадон соҳиби бўлганимиз мендан ҳам кўра турмуш ўртоғимни бахтиёр қилди, бунинг учун биз ҳарбий хизматчиларга эътибор қаратиб, шундай қулайликларни яратиб бераётганлиги учун Олий Бош Қўмондонимиз, мухтарам Президентимизга оиламизнинг миннатдорчилигини билдираман  – дейди Термизлик ҳарбий, кичик сержант Сирожиддин Қиёмов.

Вилоят раҳбари ва тадбир иштирокчилари янги хонадонларга эга бўлган ҳарбий хизматчилар уйларида меҳмон бўлишиб, хонадонларнинг шароитлари билан танишишди. Замонавий лойиҳалар асосида қурилган, икки ва уч хонадан иборат бўлган бу уйларда ҳарбий хизматчиларнинг фаровон турмуш кечириши учун барча қулайликлар яратилгани эътироф этилди.

Вилоят ҳокими Узун тумани Боботоғ ҳудуди аҳолиси билан учрашди

 

Вилоят ҳокими Узун тумани Боботоғ ҳудуди аҳолиси билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Сурхондарё вилояти Узун тумани Боботоғ ҳудудида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида истиқболли инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда янги иш ўринларини яратиш, янги боғ ва узумзорларни ташкил этиш, пиллачилик ва чорвачилик озуқа базасини мустаҳкамлаш, наслчилик ишларини ва ветеринария хизматини янада ривожлантириш, шунингдек, электр энергияси таъминотини яхшилаш, тиббий ва алоқа хизматлари сифатини ошириш мақсадида “2021-2023 йилларда Сурхондарё вилояти Узун тумани Боботоғ ҳудудини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинган.

Вилоят ҳокими Тўра Боболов сектор раҳбарлари билан биргаликда Узун тумани Боботоғ ҳудудини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасидаги мазкур қарор ижросини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишди ва Боботоғ ҳудудида жойлашган 45-сонли мактаб биносида аҳоли муаммоларини ўрганиш мақсадида сайёр қабул ўтказди.

Сайёр қабулда Боботоғлик 31 нафар фуқароларнинг 52 та турли масаладаги мурожаатлари тингланди. Қабул қилинган мурожаатларнинг 14 таси шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилди ва 38 та мурожаат ижроси муддат ва қўшимча ўрганиш ҳамда маблағ талаб этганлиги сабабли масъулларга йўналтирилиб, ижроси назоратга олинди.

Қабулда иштирок этган Собир Холбоев ҳудуддаги ерлар асосан адирликларда жойлашган, сувсиз ерлар эканлигини билдириб, ер солиғи ставкаларини тушириш масаласида мурожаат қилди. Вилоят раҳбари туман ҳокими ва солиқ органи раҳбарларига ушбу масалани тегишли тартибда кўриб чиқиб, солиқ ставкаларини тушириш масаласини туман Кенгаши депутатлари муҳокамасига киритиш бўйича кўрсатмалар берди.

Учрашув сўнгида вилоят раҳбари Боботоғ ҳудудини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича дастурда белгиланган ҳудуд аҳолиси учун қулайликлар яратиш ва инфратузилмани яхшилаш борасидаги ишлар 2023 йилда ҳам давом эттирилишини маълум қилди.

Дастурда белгиланган чора-тадбирларнинг тўлиқ амалга оширилиши бўйича масъулларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар ҳамда аниқ вазифалар белгилаб берилди.

 

Давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқ қоидаларига амал қилиши талаб этилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат фуқаролик хизматчилари томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилиниб, давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг намунавий қоидалари белгиланди.

Вилоят ҳокимлигида мазкур қарор мазмуни ҳамда давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг намунавий қоидаларини кенг тарғибот-ташвиқот қилиш мақсадида видеоконфренцалоқа шаклида ўқув-семинари ўтказилди. Унда вилоят ҳокими Тўра Боболов, Адлия вазирлиги Давлат хизматлари департаменти бошлиғи Санжар Абдуллаев ва Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Сурхондарё вилояти филиали раҳбари Шерпўлат Бойқулов қатнашди. 

         

                                                                                  

Ўқув-семинарида шунингдек, вилоят ва ҳудудий студиялардан вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, шаҳар ва туманлар ҳокимлари, тармоқлар бўйича ўринбосарлари, ҳокимликлар аппарат ходимлари, вилоят бошқарма ва ташкилотлари ҳамда уларнинг туман (шаҳар) бўлимлари раҳбарлари, ўринбосарлари, кадрлар хизмати ва юридик хизматлари ва бошқа ходимлар иштирок этишди.

Семинарда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Сурхондарё вилояти филиали мутасаддилари давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг намунавий қоидалари хусусида маъруза қилишди ва қарорнинг мазмун-моҳияти билан иштирокчиларни таништиришди. 

           

                         

Давлат фуқаролик хизматчиларининг одоб-ахлоқ қоидалари, аввало, ҳар бир инсоннинг оиласидан бошланадиган одоб-ахлоқ кўринишларидир. Хушмуомалалик, ҳаллолик, ўз ишига виждонан ёндашиш, самимий ва камтарин бўлиш, белгиланган тартиб-интизомга риоя қилиш, касб этикасига амал қилиш кабилар шулар жумласидандир.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор қарорларни қабул қилишда қонунийлик, адолатлилик ва шаффофликни таъминлаши, давлат ва жамият манфаатларига зарар етказувчи, давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти самарадорлигини пасайтирадиган ҳаракатлардан тийилиши керак. Бундан ташқари, ҳар бир давлат хизматчиси ўзининг ҳатти-ҳаракати ва ахлоқи туфайли жамоатчиликнинг танқидига учрамаслик чораларини кўриши, танқид учун таъқибга йўл қўймаслиги, асосли ва конструктив танқиддан ўз фаолиятидаги камчиликлар ҳамда нуқсонларни бартараф этиш йўлида фойдаланиши лозим.     

 

Бундан ташқари, давлат хизматчилари ишдан ташқари вақтда миллий урф-одат, қадрият ва анъаналарга ҳурмат билан муносабатда бўлиш, дабдабабозлик, шуҳратпарастлик, гуруҳбозлик, маишатбозлик, ичкиликбозлик ва бошқа салбий иллатларга йўл қўймаслик, жамоат жойларида — кафе, ресторан ва бошқа кўнгилочар масканларда ўзини тутиш қоидаларига риоя этиш, атрофдагиларнинг эътиборини тортувчи ортиқча ва салбий ҳаракатларга йўл қўймасликка мажбур.

Шунингдек, хизмат гувоҳномаларини сақлаш ва фойдаланиш тартиби, хизмат автотранспорт воситаларидан хизмат фаолиятидан ташқари ҳолатларда шахсий ва бошқа мақсадларда фойдаланмаслик мажбуриятлари ҳам мавжуд эканлиги айтиб ўтилди.

Семинарда адлия вазирлиги вакили жамоатчилик, оммавий ахборот воситалари вакиллари билан муносабатларга оид одоб-ахлоқ қоидалари борасида маъруза қилди ва мазкур қарорнинг аҳамиятига тўхталиб, давлат фуқаролик хизматчилари белгиланган одоб-ахлоқ қоидаларига оғишмай амал қилиши давлат ва жамият ҳаётида муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидладилар.

Тадбирда бу каби тарғибот ишларини мунтазам олиб бориш, давлат фуқаролик хизматчиларининг одоб-ахлоқ қоидалари бўйича тушунтириш ишларини олиб бориш хусусида таклиф-тавсиялар билдирилди.

Барчаси: 55 та
Рўйхатдан ўтиш
1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси