Узун тумани ҳокимлиги
такдирлаш

2022-йилнинг 1-март куни Узун туман ҳокимлиги мажлислар залида тумандаги 49 та МФЙ раислари ва ҳоким ёрдамчилари ҳамда туман ҳокими ўринбосарлари иштирокида туман ҳокими 1-сектор раҳбари Б.Б.Турсунов ҳамда Узун туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи 4-сектор раҳбари Р.М.Боймирзаевлар иштирокида туманда истиқомат қилувчи жисмоний шахсларнинг 2021-йилдан қолган боқиманда қарздорлиги ҳамда 2022-йил учун тўланиши лозим бўлган солиқ йиғимларини ДСИ ходимлари билан МФЙ ходимлари ҳамкорлигида ишларни ташкиллаштириш бўйича йиғилиш бўлиб ўтди.
Ушбу йиғилишда ДСИ ҳодимларига солиқ йиғимлари бўйича жонбозлик кўрсатган 3 та МФЙлар жумладан, Маландиён маҳалла раиси О.Азимов, Бешкаппа маҳалла раиси А.Шамсиев, Хатиб қаҳрамон маҳалла раиси Ў.Алиевларига компютер эсдалик совғалари берилди. Тумандаги қолган маҳаллаларга ҳар хил турдаги совғалар берилди.

Маълумки, давлат раҳбари ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича 5 та муҳим ташаббусни илгари сурган эди.

Маълумки, давлат раҳбари ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича 5 та муҳим ташаббусни илгари сурган эди. Ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шарт-шароитлар яратишга йўналтирилган иккинчи ташаббус асосида жорий йиллнинг 25-феврал куни Узун туманиМустақилликнинг 22 йиллиги маҳалласида маҳалла ёшлари ўртасида спортнинг “мини футбол” тури бўйича туман “ҲОКИМИ КУБОГИ” спорт мусобақаси ташкил этилди. Мусобақада 1200 нафар ёшлар иштирок этишди. “мини футбол” спорт тури бўйича 1-ўринни Мустақилликнинг 22 йиллиги маҳалласи, 2-ўринни “Чақар” маҳалласи ва 3-ўринни “Кичик Жон-чекка” маҳаллалари ўринларни эгаллашдилар. Тақдирлаш маросимида шахсан туман ҳокими Б.Турсунов томонидан биринчи ўринни эгаллаган Мустақилликнинг 22 йиллиги жамоасига 5 mln.soъм, иккинчи ўринни эгаллаган Чақар жамоасига 3 млн. сўм, учинчи ўринни эгаллаган Кичик Жончекка жамоасига 2 млн сўмлик сертификатлар тантанали равишда топширилди.
Ундан ташқари, маҳалладаги уюшмаган ёшлар ўртасида арқон тортиш, тош кўтариш, стол тенниси ва шаҳмат шашка мусобақалари ўтказилди.
Арқон тортиш мусобақасида1-ўринни Мустақилликнинг 22 йиллиги маҳалласи, 2-ўринни Бешкапа маҳалласи ва 3-ўринни Янгийўл маҳалла ёшлари эгаллашди ва уларга фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари берилди.
Тош кўтариш мусобақасида1-ўринни Янгийўл маҳалла ёшлари, 2-ўринни Оқостона маҳалласи ва 3-ўринни Кичик Жончекка маҳалла ёшлари эгаллашди ва уларга фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари берилди.
Маҳаллада ҳарбий оркестр ва бадиий ҳаваскорлик гуруҳларининг консерт дастурларини ўз ичига олган “Ҳарбий ватанпарварлик карвонлари” ҳамда ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида “Ёш гвардиячи” ҳарбий спорт мусобақалари ташкил этилди.
Тўртинчи ташаббус асосида ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида маҳалладаги 19-сонли умумтаълим мактабида “Китоблар ярмаркаси” ўтказилди.

Узун туманида жорий йилнинг 13 февралида “1979-1989 йиллар 15 феврал куни Собиқ Иттифоқнинг 40-армияси 33 йиллиги”га бағишланган тадбир.

Узун туманида жорий йилнинг 13 февралида “1979-1989 йиллар 15 феврал куни Собиқ Иттифоқнинг 40-армияси 33 йиллиги”га бағишланган тумандаги 400 нафар Афғон уруши қатнашчилари иштирокида байрам тадбири ўтказилди. Байрам табригини туман ҳокими очиб бериб ушбу жангларда эл-юрт тинчлиги, осойишталиги ва равнақи учун мардонавор хизмат кўрсатган собиқ ҳарбийларни байрам билан табриклаб уларга туманимиз аҳли номидан чуқур миннатдорчилигини билдириб ўтди. Байрам тадбири жуда кўтаринки руҳда ўтказилиб, давлатимиз томонидан берилган эьтибор учун барча ташриф буюрган собиқ ҳарбийлар томонидан ташаккур билдирилди.

 

94994
0

Боботоғикларнинг ҳаёт даражасини юксалтиришга хизмат қиладиган тарихий ҳужжат қабул қилинди.

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов боботоғликлар билан учрашиб, уларни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2021-2023 йилларда Сурхондарё вилояти Узун тумани Боботоғ ҳудудини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳияти ва ундан келиб чиқадиган вазифалар билан таништирди.

 

 

115707
6
Барчаси: 49 та
Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси