Узун тумани ҳокимлиги
Узун туманида пробация ҳисобидаги шахслар учун сайёр суд ўтказилиб, меҳнат ярмаркаси ташкил этилди

2019 йил 1 январдан эътиборан юртимизда Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармаси ҳузурида Пробация хизмати йўлга қўйилди. Унинг ҳудудий бўлинмалари ҳам ташкил этилди.

12-декабр куни туман ички ишлар бўлими пробация гуруҳи ҳамда Жиноят ишлари бўйича Узун тумани Суди томонидан педагогика коллежи биносида сайёр суд мажлиси бўлиб ўтди.

Ўтказилган сайёр судда туман прокурори ўринбосари Ғ.Исмоилов, Жиноят ишлари бўйича Узун тумани суди раиси О. Жуманов ва туман Пробация гуруҳи катта инспектори, майор Э.Шаймардоновлар иштирок этишди.

Узун тумани пробация гуруҳи ҳисобида 160 нафар маҳкум жазо муддатини ўтаётган бўлиб, шундан 51 нафари озодликдан чеклаш, 69 нафари ахлоқ тузатиш жазосини ўтаётганлар, 28 нафари муаян ҳуқуқдан маҳрум қилинганлар, 2 нафари синов жазосини ўтаётган махкумлар жазо муддатини ўтаётган бўлиб, сайёр судда Пробация бўлинмасида жазони ўтаётган 5 нафар шахсларни жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш бўйича судга киритилган тақдимномалар кўриб чиқилди.

Судда кўриб чиқилган ҳужжатлар асосида назорат остидагиларнинг 1 нафари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 75-моддаси (касаллик ёки меҳнат қобилиятини йўқотиш оқибатида жазодан озод қилиш ҳамда қолган 4 нафари ЖКнинг 73-моддаси (жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш)га асосан тузалиш йўлига ўтган, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлган, меҳнатга ижобий ёндашиб, жазони ўташ тартиби ва қоидаларига қатъий амал қилиб келаётганликлари туфайли жазодан ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод этилдилар.

Ички ишлар бўлими бошлиғининг ўринбосарлари томонидан махкумлар билан қайта жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этмаслик бўйича профилактик суҳбатлар олиб борилди.

Шундан сўнг,туман ИИБ ташаббуси билан Пробация назоратидаги шахслар учун Меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. Унда туман Бандлик бўлими бошчилигида давлат ва хусусий ташкилотлар бўш иш ўринлари билан қатнашди.

Ярмаркада Пробация хизмати ҳисобида туриб ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўтаётган, вақтинча ишсиз бўлган – 9 нафар шахсларнинг 1 нафари ушбу меҳнат ярмаркасида ишга жойлашган бўлса, яна саккиз нафари туман Бандлик бўлими томонидан назоратга олиниб, ишга жойлашиши учун йўлланма берилди.

 

Узун туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси