Узун тумани ҳокимлиги
Боботоғ ҳудудида 102 та хонадонли ҳарбий шаҳарча фойдаланишга топширилди

Боботоғ ҳудудида 102 та хонадонли ҳарбий шаҳарча фойдаланишга топширилди
 Мамлакатимизда ҳарбий хизмат нуфузини юксалтириш ва Қуролли Кучларимиз жанговар шайлигини янада ошириш мақсадида ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларининг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ана шундай эътиборнинг навбатдагиси вилоят марказидан олисда жойлашган Боботоғ ҳудудида лойиҳа қиймати 20,5 млрд сўм бўлган “Саодатбону Азиза Термиз” хусусий корхонаси томонидан янгидан қурилган 3 та 5 қаватли ҳамда қайта таъмирланиб, реконструкциядан чиқарилган, замонавий шарт-шароитларга эга бўлган 4 та 2 қаватли турар жой биноларида жами 102 та хонадон ҳамда тикув цехи қад ростлаган ҳарбий шаҳарчанинг тантанали топширилиши бўлди.

Тадбирда вилоят ҳокими Тўра Боболов иштирок этиб, ҳарбий хизматчиларга янги хонадон калитларини тантанали топширди. Тантанали тадбирда шунингдек, вилоят ва туман секторлари раҳбарлари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, фахрийлар, нуронийлар, шунингдек, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари иштирок этишди.

– Боботоғ ҳудудидаги ҳарбий қисмда хизмат фаолиятимни олиб бормоқдаман. Ёш оиламиз, турмуш ўртоғим ва бир нафар фарзандим билан янги хонадонга кўчиб ўтганимиздан хурсандмиз. Барча замонавий қулайликларга эга хонадон соҳиби бўлганимиз мендан ҳам кўра турмуш ўртоғимни бахтиёр қилди, бунинг учун биз ҳарбий хизматчиларга эътибор қаратиб, шундай қулайликларни яратиб бераётганлиги учун Олий Бош Қўмондонимиз, мухтарам Президентимизга оиламизнинг миннатдорчилигини билдираман  – дейди Термизлик ҳарбий, кичик сержант Сирожиддин Қиёмов.

Вилоят раҳбари ва тадбир иштирокчилари янги хонадонларга эга бўлган ҳарбий хизматчилар уйларида меҳмон бўлишиб, хонадонларнинг шароитлари билан танишишди. Замонавий лойиҳалар асосида қурилган, икки ва уч хонадан иборат бўлган бу уйларда ҳарбий хизматчиларнинг фаровон турмуш кечириши учун барча қулайликлар яратилгани эътироф этилди.

Вилоят ҳокими Узун тумани Боботоғ ҳудуди аҳолиси билан учрашди

 

Вилоят ҳокими Узун тумани Боботоғ ҳудуди аҳолиси билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Сурхондарё вилояти Узун тумани Боботоғ ҳудудида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида истиқболли инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда янги иш ўринларини яратиш, янги боғ ва узумзорларни ташкил этиш, пиллачилик ва чорвачилик озуқа базасини мустаҳкамлаш, наслчилик ишларини ва ветеринария хизматини янада ривожлантириш, шунингдек, электр энергияси таъминотини яхшилаш, тиббий ва алоқа хизматлари сифатини ошириш мақсадида “2021-2023 йилларда Сурхондарё вилояти Узун тумани Боботоғ ҳудудини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинган.

Вилоят ҳокими Тўра Боболов сектор раҳбарлари билан биргаликда Узун тумани Боботоғ ҳудудини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасидаги мазкур қарор ижросини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишди ва Боботоғ ҳудудида жойлашган 45-сонли мактаб биносида аҳоли муаммоларини ўрганиш мақсадида сайёр қабул ўтказди.

Сайёр қабулда Боботоғлик 31 нафар фуқароларнинг 52 та турли масаладаги мурожаатлари тингланди. Қабул қилинган мурожаатларнинг 14 таси шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилди ва 38 та мурожаат ижроси муддат ва қўшимча ўрганиш ҳамда маблағ талаб этганлиги сабабли масъулларга йўналтирилиб, ижроси назоратга олинди.

Қабулда иштирок этган Собир Холбоев ҳудуддаги ерлар асосан адирликларда жойлашган, сувсиз ерлар эканлигини билдириб, ер солиғи ставкаларини тушириш масаласида мурожаат қилди. Вилоят раҳбари туман ҳокими ва солиқ органи раҳбарларига ушбу масалани тегишли тартибда кўриб чиқиб, солиқ ставкаларини тушириш масаласини туман Кенгаши депутатлари муҳокамасига киритиш бўйича кўрсатмалар берди.

Учрашув сўнгида вилоят раҳбари Боботоғ ҳудудини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича дастурда белгиланган ҳудуд аҳолиси учун қулайликлар яратиш ва инфратузилмани яхшилаш борасидаги ишлар 2023 йилда ҳам давом эттирилишини маълум қилди.

Дастурда белгиланган чора-тадбирларнинг тўлиқ амалга оширилиши бўйича масъулларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар ҳамда аниқ вазифалар белгилаб берилди.

 

Давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқ қоидаларига амал қилиши талаб этилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат фуқаролик хизматчилари томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилиниб, давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг намунавий қоидалари белгиланди.

Вилоят ҳокимлигида мазкур қарор мазмуни ҳамда давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг намунавий қоидаларини кенг тарғибот-ташвиқот қилиш мақсадида видеоконфренцалоқа шаклида ўқув-семинари ўтказилди. Унда вилоят ҳокими Тўра Боболов, Адлия вазирлиги Давлат хизматлари департаменти бошлиғи Санжар Абдуллаев ва Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Сурхондарё вилояти филиали раҳбари Шерпўлат Бойқулов қатнашди. 

         

                                                                                  

Ўқув-семинарида шунингдек, вилоят ва ҳудудий студиялардан вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, шаҳар ва туманлар ҳокимлари, тармоқлар бўйича ўринбосарлари, ҳокимликлар аппарат ходимлари, вилоят бошқарма ва ташкилотлари ҳамда уларнинг туман (шаҳар) бўлимлари раҳбарлари, ўринбосарлари, кадрлар хизмати ва юридик хизматлари ва бошқа ходимлар иштирок этишди.

Семинарда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Сурхондарё вилояти филиали мутасаддилари давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг намунавий қоидалари хусусида маъруза қилишди ва қарорнинг мазмун-моҳияти билан иштирокчиларни таништиришди. 

           

                         

Давлат фуқаролик хизматчиларининг одоб-ахлоқ қоидалари, аввало, ҳар бир инсоннинг оиласидан бошланадиган одоб-ахлоқ кўринишларидир. Хушмуомалалик, ҳаллолик, ўз ишига виждонан ёндашиш, самимий ва камтарин бўлиш, белгиланган тартиб-интизомга риоя қилиш, касб этикасига амал қилиш кабилар шулар жумласидандир.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор қарорларни қабул қилишда қонунийлик, адолатлилик ва шаффофликни таъминлаши, давлат ва жамият манфаатларига зарар етказувчи, давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти самарадорлигини пасайтирадиган ҳаракатлардан тийилиши керак. Бундан ташқари, ҳар бир давлат хизматчиси ўзининг ҳатти-ҳаракати ва ахлоқи туфайли жамоатчиликнинг танқидига учрамаслик чораларини кўриши, танқид учун таъқибга йўл қўймаслиги, асосли ва конструктив танқиддан ўз фаолиятидаги камчиликлар ҳамда нуқсонларни бартараф этиш йўлида фойдаланиши лозим.     

 

Бундан ташқари, давлат хизматчилари ишдан ташқари вақтда миллий урф-одат, қадрият ва анъаналарга ҳурмат билан муносабатда бўлиш, дабдабабозлик, шуҳратпарастлик, гуруҳбозлик, маишатбозлик, ичкиликбозлик ва бошқа салбий иллатларга йўл қўймаслик, жамоат жойларида — кафе, ресторан ва бошқа кўнгилочар масканларда ўзини тутиш қоидаларига риоя этиш, атрофдагиларнинг эътиборини тортувчи ортиқча ва салбий ҳаракатларга йўл қўймасликка мажбур.

Шунингдек, хизмат гувоҳномаларини сақлаш ва фойдаланиш тартиби, хизмат автотранспорт воситаларидан хизмат фаолиятидан ташқари ҳолатларда шахсий ва бошқа мақсадларда фойдаланмаслик мажбуриятлари ҳам мавжуд эканлиги айтиб ўтилди.

Семинарда адлия вазирлиги вакили жамоатчилик, оммавий ахборот воситалари вакиллари билан муносабатларга оид одоб-ахлоқ қоидалари борасида маъруза қилди ва мазкур қарорнинг аҳамиятига тўхталиб, давлат фуқаролик хизматчилари белгиланган одоб-ахлоқ қоидаларига оғишмай амал қилиши давлат ва жамият ҳаётида муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидладилар.

Тадбирда бу каби тарғибот ишларини мунтазам олиб бориш, давлат фуқаролик хизматчиларининг одоб-ахлоқ қоидалари бўйича тушунтириш ишларини олиб бориш хусусида таклиф-тавсиялар билдирилди.

Жорий йилнинг 28 апрел куни Республика Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раисининг ўринбосари Озода Парпибоева Узун туманига ташриф буюрди

 

Республика Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раисининг ўринбосари Озода Парпибоева, вилоят ҳокимининг ўринбосари – вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Зулхумор Хидирова, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Б.Хасанов, туман ҳокимининг ўринбосари – туман Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Саломат Гулбоевалар хотин-қизлар фаолларининг ўқув семинар машғулотидан чиқишиб, Янги рўзғор маҳалласи Турсунали Хасанов кўчасида истиқомат қилувчи Лолахон Эрматова хонадонига ташриф буюришди.  Хонадонга кирганингиздан гулларнинг муаттар ифори димоққа урилади. Гўзалликдан ҳайратга тушасиз. Деярли, 2 сотихлик иссиқхонада ноёб гул турлари, митти тувакчаларда экилган гуллар инсон бахри дилини қувонтиради.Атрофга назар ташлаб, бир дона гулнинг илдиз отиб, авж олиши учун қанча машаққатли меҳнат талаб этишини ҳис қиласиз.   Гул бор жойда озодалик, илиқлик, меҳр-оқибат, қувончу шодлик, барака ҳукм суради. Уни етиштириш ҳадисини олган Лолахон опа одамлар қалбига қувонч улашиш билан бирга, рўзғорини ҳам обод этмоқда.

          Республика Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раисининг ўринбосари Озода Парпибоеванинг –“Сиз ўзингиз нуроний онахон экансиз, нозик ниҳоллар билан ишлаш сизни чарчатмайдими? деб берган саволига жавобан: – Инсон қандай касб билан шуғулланмасин, унга меҳр бермаса, шу ишни севмаса, ҳеч қандай муваффақиятга эриша олмайди, – дейди тадбиркор опа. – Гуллар билан тиллашаман, ҳар куни эрталаб улар билан саломлашаман, бу соҳанинг сир-асрорларини яхши биламан. Гул ҳам меҳримни, ширин сўзимни ҳис қилиб, яшнаётгандек туюлади. Гулхонага кирсам, барча ташвишларим унут бўлиб, бир зумда қалбим равшан тортади, чарчоқларим ёзилади. Энг муҳими, келиним билан етиштираётган гулларимиз минглаб хонадонларга хурсандчилик олиб кирмоқда, байрамларда аёлларимизнинг гулдек нозик кўнглини тоғдай кўтармоқда. Озми-кўпми, гўзалликка ҳисса қўшаётганимдан бахтиёрман. Гулчилик – санъат, шу билан бирга, даромад манбаи ҳам деди Лолахон опа гул дўкони мисолида.   


               Ҳаётининг мазмунини гул етиштириш, гўзаллик яратиш, инсонларга эзгулик улашиш деб билган Лола Эрматова каби гўзалликка ошно инсонлар меҳнати, фидокорлиги билан юртимиз янада обод ва кўркам бўлиб бораверади.


 
  Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 26 июнь куни “Республикада қўлда тўқилган  гиламчилик соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан қўлда гилам тўқиш билан шуғулланувчилар 3 нафардан кам бўлмаган иш ўрни яратиб, гилам ва ипак мато тўқиш дастгоҳини харид қилишлари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида субсидиялар ажратилиши назарда тутилган эди. Ушбу субсидия асосида Узун тумани ”Қарашиқ” маҳалласига Гилам тўқиш услуналари олиб келинди ҳамда жойлаштирилди. Мақсад, авлоддан-авлодга ўтиб келаётган жундан қўлда гилам тўқиш соҳасини ривожлантириш ушбу ноёб санъат асарини бозор талабларига уйғунлаштириш, ёшлар, аёллар ва кам таъминланган оилаларни  мазкур соҳага кенг жалб этиб, уларнинг бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартиришдир. Ҳозирги кунда хотин-қизлар гиламчилик соҳаси бўйича ўқитилмоқда.     

     Умуман, Президентимизнинг ушбу қарори республикамизнинг барча маҳаллаларида қўлда тўқилган гиламчилик соҳасини ривожлантиришда аҳамияти беқиёс.

 

Узун туман ҳокимининг қарори

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ

узун туман ҳокимининг

қ а р о р и

 

РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН СУРХАНДАРЬИНСКАЯ ОБЛАСТЬ

РЕШЕНИЕ

ХОКИМА УЗУНСКОГО РАЙОНА

 

                Узун тумани, Ўзбекистон кўчаси 7-уй, Тел:0(376)447-34-65,фах: 0 (376) 447-35-45       

   

 

 

191001,  Sariosiyo shaharchasi, M.Ulug`bek mahallasi Tel/fax: 0 (376) 487-64-64

     2022  йил 31-март                                134-8-118-Қ/22                               Узун тумани ҳокимлиги

 

Туман ҳокимининг 2021 йил 30-сентябрдаги “2022 йилда Узун туманида ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш тўғрисида”ги 143-8-118-Қ/21-сонли қарорига қўшимча ва ўзгартиришлар киритш тўғрисида

    

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21-декабрдаги “Ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигига кўмаклашиш ҳамда ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-57-сонли қарорида белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида 2022 йилда ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиш (заҳиралаш) тўғрисида қабул қилинган қарорига қўшимча равишда ногиронлиги бўлган шахслар учун иш ўринларини банд қилиш мақсадида

                                                                  ҚАРОР ҚИЛАМАН:

    1. Тумандаги мулкчилик шаклидан қатъий назар, ходимларнинг рўйхатдаги ўртача сони (иловага асосан) 20 нафар кишидан ортиқни ташкил этадиган ташкилотлар сонидан келиб чиқиб, Узун туманида ногиронлиги бўлган шахслар учун қўшимча 3 та иш ўринлари банд қилинганлиги корхона ва ташкилотлар кесимида белгиланганлиги иловага мувофиқ тасдиқлансин.
    2. Ижтимоий мухофазага муҳтож шахсларнинг кўрсатиб ўтилган тоифаси учун иш ўринлари санитария-гигиена меъёрларига ва ходим ўз меҳнат мажбуриятларини тўсиқсиз бажаришини таъминлайдиган меҳнат қилиш шароитларига мувофиқ ташкил этилсин.
    3. 2022 йилда Узун туманида ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича корхона ва ташкилотлар кесимида иш ўринларини ташкил этиш рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.
    4. Иловада коърсатилган корхона ва ташкилотлар раҳбарлари белгиланган иш ўринлари ташкил этилишини тўлиқ таъминласин.
    5. Қуйидагилар:

     ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш бўйича ушбу қарорни бажармаган, шунингдек, уларни ишга қабул қилишни асоссиз равишда рад этган корхона ва ташкилотларнинг мансабдор шахсларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маъмурий жавобгарлик белгиланиши;

     ижтимоий эҳтиёжманд аҳоли қатламларига мансуб шахсларни квоталанган иш оъринларини банд қилиб қўйиш сонидан ортиқча иш ўринлари ташкил этган корхона ва ташкилотларга – ҳар бир ходим учун 12 ой давомида ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдори 2 баравари миқдорида субсидиялар ажратилиши белгилаб қўйилсин.

    1. Туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази (А.Дўсматов) беш кун муддатда ушбу қарор иловасида кўрсатилган ташкилотлар раҳбарларининг эътиборига етказсин ва ушбу қарор бажарилиши устидан назоратни таъминласин.
    2. Ушбу қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб уч ойдан сўнг кучга кириши белгилансин.
    3. Мазкур қарор “Боботоғ тонги” газетасида эълон қилинсин ва ҳокимликнинг веб-сайтига жойлаштирилсин.
    4. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

     

                                            Туман ҳокими:         Б.Турсунов

 

 

 

 

Узун тумани ҳокимининг

                                                                                                                                2022 йил ______ мартдаги

                                                                                                                                    ______-сонли қарорига

                                                                                                                                                                    илова

 

Узун туманидаги ташкилотлар бўйича ижтимоий ҳимояга муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобат қила олмайдиган шахслар учун иш ўринларини белгилаш тўғрисида

 

Қ Ў Ш И М Ч А  Т А К Л И Ф

 

Ижтимоий мухофазага мухтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш оъринларини белгилаш таклиф этилаётган корхона ва ташкилотлар роъйхати (корхона ва ташкилотларнинг номи) 

ИНН

Штат

жадвали боўйича ходимларининг умумий

сони 

Олдинги йиллар ҳисобга олинган ҳолда таклиф киритилган санадан захирага қоъйилган иш ўринлари сони 

Келгуси йилга захирага қўйиш таклиф этилаётган иш ўринлари сони

   

шу жумладан:

 

Ногирон-ларга

Бошқа тоифа-дагиларга

 

1

Узун туман маданият ва спорт ишлари бўлими 

200504119

56

0

1

1

0

 

2

4-сонли "Баҳор" мактабгача таълим ташкилоти

207087482

26

0

1

1

0

 

4

14-сонли “Шахло” мактабгача таълим ташкилоти

207051188

22

0

1

1

0

 

 

ЖАМИ:

 

104

0

3

3

0

 

 

 

Барчаси: 58 та
Рўйхатдан ўтиш
5 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси