2022 йил 13 март куни Узун тумани Ҳокимият биноси мажлислар залида
Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов Украина давлатидан қайтиб келган (эвакуация қилинган) узунликлар билан учрашди.
28 февралдан 11 мартга қадар авиарейслар орқали 769 нафар сурхондарёликлар ватанига қайтарилгани, Улар орасида 68 нафар Узун тумани фуқаролари ҳам борлигини ва бу 68 нафар фуқародан 47 нафари эркак, 7 нафари аёллар, қолган 14 нафари вояга етмаганлар эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Қайтиб келган фуқаролардан, Украина давлатига 52 нафари ишлаш учун, 2 нафари ўқиш мақсадида боришган.
Қайтиб келган вояга етмаганларни 5 нафарини боғча ёшидагилар, 9 нафарини мактаб ёшдагилар ташкил этган.
Вилоят ҳокими Тўра Боболов Украина давлатидан қайтиб келган фуқаролар билан юзма-юз мулоқат қилди, уларнинг дардларини тинглади. Улар инсон қадри улуғланаётган шундай жаннатмакон юртда яшаётганидан беҳад мамнунлигидан Президентимизга раҳматлар айтиб, кўз ёшларини яшира олмадилар. Мурожаатидан келиб чиқиб, уларнинг бандлигини таъминлаш, фарзандларини умумтаълим мактаблари ҳамда мактабгача таълимга қамраб олиш ва бошқа муаммоларини ҳал этиш мақсадида мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.
Учрашувда қатнашган Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Абдувоҳид Исмоилов ҳам фуқароларнинг мурожаати юзасидан 3-сектор рахбарига вазифалар юклади.
Маълумот учун: қайтиб келган фуқароларни 49 нафари тиббий кўрикдан ўтказилган (тиббий кўрикдан ўтмаганлар 17 нафар).
Қайтиб келган 36 нафар фуқаролар билан туман Бандликка кўмаклашиш маркази ходимлари иш билан таъминлаш мақсадида суҳбат олиб борилган.
Ҳозирги кунда Украина давлатидан қайтиб келган фуқароларни 1 нафари Россия Федерациясига ишлаш мақсадида кетган, 4 нафари Республикамизни бошқа вилоят ва шаҳарларига ишлашга кетган, 3 нафари Сариосиё туманида яшайди.
Украина давлатидан қайтиб келган фуқаролар Секторлар кесимида
1-сектор – 4 нафар
2-сектор – 49 нафар
3-сектор – 3 нафар
4-сектор – 12 нафар
Бугунги кунда Узун туманида яшовчи фуқаролар орасида 3 нафар фуқаро Польша ва Украина давлатида қолмоқда. Шундан, 2 нафари Польша давлатидан олиб келиниши кутилмоқда.
1 нафари Украина давлатида озодликдан маҳрум этилганлиги сабабли жазо муддатини ўтамоқда (безорилик билан).


