Узун тумани ҳокимлиги
Узун туманида жорий йил 9 ой якунлари бўйича "Аёллар дафтари" платформаси доирасида амалга оширилган ишлар

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 март “Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 145-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳамда ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир, ишсиз ва ижтимоий фаол бўлмаган хотин-қизлар билан “Аёллар дафтари”ни юритиш орқали ишлаш тизимини янада такомиллаштириш, уларни ижтимоий-ҳуқуқий, психологик, тиббий ва моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида 2022 йил 27 апрелда Халқ депутатлари туман Кенгашининг VI-42-51-8-118-К/22-сонли қарорига асосан 3-босқич “Аёллар дафтари”га 3310 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар киритилган.
Шундан, 1-тоифа-Ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизлар–1631 нафарни, 2-тоифа-Тадбиркорлик қилиш истагида бўлган эҳтиёжманд 133 нафар, 3-тоифа-Боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизлар 632 нафарни, 4-тоифа-Ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II-гуруҳ ногиронлиги бўлган, шунингдек, тезкор тиббий муолажага муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар 538 нафарни, 5-тоифа-Уй-жойга муҳтож эҳтиёжманд 9 нафарни, 6-тоифа-Қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзанди мавжуд эҳтиёжманд хотин-қизлар 367 нафарни ташкил этади.
1-тоифа-Ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизлар 1631 тани ташкил этиб, шундан 145 нафари доимий ишга, (Зарафшон текстиль фабрикасига 16 нафар, тиббиёт бирлашмасига 4 нафар, мактабгача таълим ташкилотига 8 нафар, мактабга 10 нафар, банкга 1 нафар, ахборот кутубхона марказига 1 нафар, ободонлаштириш бўлимига 1 нафар, бандликка кўмаклашиш марказига 1 нафар, 103 нафар фермер хўжаликларига) 143 нафари вақтинчалик (жамоат) ишларига, 15 нафари касб-ҳунарга ўқитилган, 15 нафарига бошқа ташкилотлар жамғармаси ҳисобидан субсидия ажратилиб, банд қилинган (маҳаллабай агентлик, фермерлар кенгаши ва ҳоказолар), 1313 нафари ўзини ўзи банд қилганларини ташкил этади. Шунингдек, вақтинчалик банд қилинганларга ҳоким ёрдамчилари томонидан субсидиялар ажратилиши ва ўз ҳоҳишларига кўра, шартнома асосида пахта теримига жалб этиш чоралари кўрилмоқда.
Шунингдек, тикувчиликни ташкил этиш учун “Нурли келажак” маҳалласидан 6 нафарига “Янги йўл” маҳалласидан 1 нафарига, “Янги ҳаёт” маҳалласидан 1 нафарига жами 8 та тикув машинкалари “Аёллар дафтари” жамғармаси ҳисобидан ажратилиб берилиб, уларнинг бандликлари таъминланди.
II. тоифа-Тадбиркорлик қилиш истагида бўлган эҳтиёжманд хотин-қизларнинг 133 нафарига тижорат банклари томонидан 1 млрд. 410 млн. 800 минг сўм имтиёзли кредит маблағлари ажратилиб берилган. Шундан 1-сектор бўйича 39 нафар хотин-қизларга 293 млн. 500 минг сўм, 2-сектор бўйича 34 нафарига 353 млн. 900 минг сўм, 3-сектор бўйича 38 нафарига 522 млн. 100 минг сўм, 4-сектор бўйича 22 нафарига 241 млн. 300 минг сўм ажратилган.
III.тоифа-Боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизларнинг 624 нафаридан 1-сектор бўйича 173 нафарига 200 млн. 820 минг сўм, 2-сектор бўйича 212 нафарига 244 млн. 440 минг сўм, 3-сектор бўйича 170 нафарига 197 млн. 340 минг сўм, 4-сектор бўйича 70 нафарига 81 млн. 240 минг сўм, жами 723 млн. 840 минг сўм берилган.
Шундан 66 нафарига 39 млн. 600 минг сўм “Саховат ва кўмак” жамғармаси томонидан ажратилган.
3.1. тоифа Боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд уй-жойи таъмирланадиган “Мустақиллик” маҳалласидан Холиқова Зайнаб,, “Янги йўл” маҳалласидан Қурбонова Ойсоат Хуррамовна, “Хурсанд” маҳалласидан Оролова Гулшан Мусурмановна, “Ўзбекистон” маҳалласида яшовчи Тажибаева Насиба Намазовналарга уй-жойини таъмирлаш учун ҳар бирига 6 млн. сўмдан жами 24 млн. сўм “Аёллар дафтари” жамғармасидан ажратилиб, ҳозирги кунда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
4-тоифа Ижтимоий ёрдамга муҳтож бўлган I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган, шунингдек, тезкор тиббий муолажага эҳтиёжманд хотин-қизларнинг 531 нафарга 307 млн. 020 минг сўм “Аёллар дафтари” жамғармаси ҳисобидан берилган.

4.1-тоифа Ижтимоий ёрдамга муҳтож бўлган I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган уй-жойи таъмирланадиган “Деҳқон” маҳалласидан Совупова Мавлуда Худойшукуровна, “Узун қишлоқ” маҳалласидан Абдурахмонова Раъно Алмасовна, “Ёшлик” маҳалласидан Норқуловқа Сайёра Сатторовналарга уй-жойини таъмирлаш учун ҳар бирига 6 млн. сўмдан жами 18 млн. сўм қурилиш ташкилотига қурилиш материаллари олиш учун ўтказилиб берилган.

5-тоифа Уй-жойга муҳтож хотин-қизлар 9 нафари “Аёллар дафтари”га киритилган бўлиб, шулардан 7 нафарига уй-жойларини бошланғич тўловлари учун 35 млн. 500 минг сўмдан, бир нафарига 24 млн. 500 минг сўмдан жами 273 млн сўм Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 285-сон қарори бўйича бошланғич тўловлари тўлаб берилган. Бир нафари “Обизаранг” маҳалласида яшовчи фуқаро Ахмедова Санобар Давлатмуродовага уй-жойини қуриш учун 9 млн. сўм “Аёллар дафтари” жамғармасидан уй-жой қуриши учун қурилиш материаллари сотиб олиш учун қурилиш ташкилотига ўтказилиб берилган.
6-тоифа Қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзанди мавжуд эҳтиёжманд хотин-қизларнинг 367 нафарига 540 минг сўмдан жами 198 млн. 180 минг сўм “Аёллар дафтари” жамғармаси ҳисобидан берилган.

3-босқич “Аёллар дафтарига” киритилган хотин-қизларнинг 1539 нафарига 1 млрд. 300 млн. 400 минг сўм маблағ ажратилган.

Барчаси: 11 та
Рўйхатдан ўтиш
3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси