Узун тумани ҳокимлиги
Сурхондарё вилояти Узун туманининг 2024 йилги маҳаллий буджетини тасдиқлаш тўғрисида
2023 йил 4 чорак якунларига кўра ташаббусли бюджетлаштириш натижалари бўйича маълумот
"Инвестиция дастури доирасида туманда амалга оширилаётган ишларнинг 9 ойлик якунлари таҳлили" тўғрисида

Ҳурматли брифинг иштирокчилари!

Сизларга маълумки мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан тараққий этиши, барқарор иқтисодий ўсишга эришиши, аҳоли даромадларининг ошиши, турмуш шароитининг яхшиланиши аксарият ҳолатларда миллий иқтисодиётнинг турли соҳа ва тармоқларига жалб этилаётган инвестиция маблағларининг ҳажми ва таркибига боғлиқ. Мухтасар қилиб айтганда, инвестиция иқтисодиётнинг ҳаракатлантирувчи кучи – драйверидир. Шундай экан, ҳар бир мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланиш стратегиясининг устувор йўналиши миллий иқтисодиётга кўпроқ инвестиция маблағларини жалб этишга қаратилиши керак.
Юқоридагилардан келиб чиқиб бугунги кунда туманимизда хам ушбу йўналишда бир қатор аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб вазифалар белгилаб олинган.
Хусусан, Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси йиғилишининг 87-сон баёнига асосан сон йиғилиши баёнига асосан Узун туманида 2022 йил Ҳудудий инвестиция дастури доирасида қиймати 290,6 млрд. сўмлик 50 та ҳудудий инвестиция лойиҳаларини амалга оширилиши ва 645 та янги иш ўринлари яратилиши белгилаб олинган.
Жумладан соҳалар кесимида
- Саноат йўналишида 202,0 млрд.сўмлик 15 та лойиҳа, 334 та янги иш ўринлари,
- Қишлоқ хўжалигида 52,6 млрд.сўмлик 20 та лойиҳа 182 та янги иш ўринлари,
- Хизмат кўрсатишда йўналишида 35,5 млрд.сўмлик 15 та лойиҳа 129 та янги иш ўринлари ҳисобланади.
Бугунги кунда мазкур ҳудудий инвестиция дастури доирасида саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш йўналишларида амалда қиймати 113,6 млрд. сўм бўлган 46 та лойиҳалар амалга оширилиб 386 та мавсумий ва доимий иш ўринлари яратилди.
Тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш юзасидан туманимизда фаолият олиб бораётган 40 та хорижий ва қўшма корхоналар билан мунтазам хамкорликда амалий ишлар олиб борилмоқда ва туманимизга 9 ой якуни билан 4,2 млн доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб қилинган.
Хусусан, Афғонистонлик инвестор томонидан туманда қиймати 3,0 млн долларлик Уй жойлар қуриш лойиҳаси амалга оширилмоқда ва ушбу лойиҳага бугунги кунда 2,1 млн доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб қилинди.Яна бир Афғонистон корхонаси томонидан қиймати 2,0 млн доллар бўлган Ўсимлик ёғи ишлаб чиқариш ва Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш нуқталарини ташкил этиш лойиҳаси доирасида ҳам бугунги кунда амалий ишлар олиб борилмоқда.Жорий йил якуни билан туманимизда жами 5,6 млн доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб қилишни режалаштирганмиз.
Булардан ташқари махаллий саноатни ривожлантириш мақсадида бугунги кунда мавжуд имкониятларимизни тўлиқ қайта кўриб чиқиб туманнинг табиий, иқтисодий меҳнат ресурсларидан келиб чиқиб “Ўсиш нуқталари”ни аниқлаб олдик ва маҳаллий саноатнинг асосий “драйвер соҳалари” сифатида қурилиш материаллари саноати, мебельсозлик саноати ва металлургия саноати тармоқларини белгилаб олдик, ушбу йўналишларда аниқ чора тадбирлар ишлаб чиқилиб вазифалар белгилаб олинган.
Жумаладан 2021 йил 21 июндаги “Республика ҳудудларида мебелсозлик саноатини ривожлантиришга қаратилган чора тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5155-сон қарорига асосан 2,0 гектар майдонда ташкил этилган кластер усулида мебель махҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган кичик саноат зонаси, лойиха йўналишлари асосида 12 та лотларга ажратилиниб мулк хуқуқи асосида электрон онлайн-аукцион савдосига чиқарилган. Бугунги кунда мазкур худудда ишлаб чиқариш фаолиятларини бошлашлари учун тумандаги мебельчилик сохасида кўп йиллик тажрибага эга тадбиркорларни жалб қилиш чоралари кўрилмоқда.Келгусида мазкур худудга 12 та истиқболли лойихаларни жойлаштириш орқали йиллик 9,0 млрд сўмлик мебель ва унинг бутловчи қисмларини ишлаб чиқарилишини йўлга қўйишни режалаштирганмиз. Бундан ташқари туманда 5,0 гектар майдонда кичик саноат зона ва 3,0 гектар майдондаги ёшлар кичик саноат зоналари хам жами 60 та лотларга ажратилиниб электрон онлайн-аукцион савдосига чиқарилган бўлиб ушбу лотларга ҳам истиқболли лойиҳаларни жойлаштириш орқали саноат ишлаб чиқариш ҳажмини кескин оширишни режа қилганмиз.

Қўшимча тарзда туманимизнинг 3 та худудида ғишт ва кафел ишлаб чиқариш учун яроқли бўлган 1322 минг куб метр ҳажмга эга маҳсус тупроқ қатлами мавжудлиги аниқланган бўлиб мазкур заҳира асосида туманда йирик кафел ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш имкониятлари устида амалий ишлар олиб борилмоқда.
Юқоридагилардан ташқари бугунги кунда туманнинг Боботоғ ҳудудидаги мис ва кумуш қазилма бойликлари заҳираси мавжудлиги аниқланган 5190 гектар майдонга эга 4 та ер қаъри участкалари давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан геологик қидирув ишларини олиб бориш учун аукцион савдоларига қўйилган бўлиб ушбу ҳудудлар тадбиркорлик субъектлари томонидан сотиб олинган.Мазкур ҳудудларда дастлабки ҳисоб китобларга кўра 550 минг 400 тонна мис ва 1 минг 700 тонна кумуш заҳиралари мавжудлиги таҳмин қилинмоқда. Келгусида ушбу йўналишда хам техник-иқтисодий асосланган ва пухта ишланган янги истиқболли лойиҳа таклифларини тайёрлаб молиялаштириш учун Халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари маблағларини жалб қилишни режалаштирганмиз.

Эътиборларингиз учун рахмат!

 

Узун туман ҳокимининг ўринбосари,

туман инвестиция ва ташқи савдо

бўлими бошлиғи Ш. Мақсудов

"Аҳоли мурожаатлари ва уларни ўрганиш бўйича амалга оширилган ишлар" тўғрисида очиқ мулоқот

Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 17 сентябрь кунидаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги “Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимининг янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5633-сонли фармони, 2019 йил 8 январдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4102-сонли ва 2019 йил 19 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари фаолияти билан боғлиқ низомларни тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-4197-сонли қарорларига асосан бугунги кунда:

Халқ қабулхонаси томонидан аҳолидан келиб тушаётган мурожаатларни ўз вақтида тегишли мутасадди ташкилотлар билан ўрганиш натижасида жуда кўплаб ижобий ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг январ ойидан ҳозирги кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал ва Халқ қабулхоналарига туман аҳолисидан жами 7274 та масалада мурожаатлар келиб тушган бўлиб, ушбу мурожаатларнинг 2724 таси, яъни 37,5 фоизи ижобий хал этилган бўлса, шундан 294 та масалада бевосита Узун туман Халқ қабулхонаси томонидан қабул қилиниб, 258 та, яъни 87,7 фоиз мурожаатни қаноатлантиришга эришилди. (Ижобий хал этиш даражаси 94 та 42,5 фоиз) Бу кўрсатгич 2021 йилнинг мос даврига нисбатан таҳлил қилинганда (2021 й 7339 та-2022 й 7274 та) бераётган тошириқларингизга асосан амалга оширилаётган ишлар натижасида 65 та мурожаатга камайишига эришилди.

Бундан ташқари, 2022 йил 15 январь куни “Маҳаллабай ишлаш ва камбағалликни қисқартириш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича жорий йилда амалга ошириладиган устувор вазифалар тўғрисида”ги кенгайтирилган тарзда ўтказган видеоселектор йиғилишида берган топшириқларнинг ижросини таъминлаш мақсадида йиғилиш баёнининг 17-бандига асосан тумандаги маҳаллаларда ижтимоий муҳитни яхшилаш мақсадида олис, ижтимоий аҳволи оғир ҳамда кўп миллатли маҳаллаларда маданий-маърифий тадбирлар ташкил этилиб, аҳолини тиббий кўрикдан ўтказиш ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, тумандаги 52 та маҳалла фуқаролар йиғини инвентаризациядан ўтказилиб, ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмаси паст бўлган 33 та маҳалла фуқаролар йиғини оғир ҳудуд сифатида танлаб олиниб, халқ қабулхонаси ташабуси билан 2 та маҳалла “Оқостона” ва “Узун қишлоқ” маҳалла фуқаролар йиғинлари “Обод қишлоқ” дастурига киритилиб, ушбу маҳаллаларни инфратузилмасини яхшилаш мақсадида кўплаб ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, ҳозирги кунда оғир ҳудуд руйхатида турган 33 та маҳалла фуқаролар йиғинидан 18 тасида Халқ қабулхонаси, туман ҳокимлиги, сектор раҳбарлари ва бошқа масъул мутасадди ташкилотлар иштирокида жами таъмирталаб ҳолатга келиб қолган 89,17 км.дан ортиқ тупроқ йўлларга тош-шағал ётқизилиб, аҳоли ҳаракатланиши учун қулай шароит яратилди.

Аҳолини қийнаб келаётган ичимлик суви билан таъминлаш масаласида туман буйича хозирда 42 метр ичимлик сув тармоғи тортилиб,12 дона сув насоси ва 15 дона сув минораси мукаммал таъмирланиб, фойдаланишга топширилди.

Электр соҳасида ҳам яроқсиз устунларни электр симлари ва трансформаторларни янгисига алмаштириш ва таъмирлаш бўйича ҳам туман бўйича жуда кўплаб эътирозлар келиб чиқаётганлиги натижасида жорий йилнинг ҳозирги кунига қадар 267+105 дона яроқсиз ёғоч устунлар ўрнига янги бетон устунлар ўрнатилиб, “Боботоғ” ҳудудига 10512,3 км.дан ортиқ электр тармоқлари (СИП провод) тортилиб, 4 дона янги юқори кучланишли ТП трансформатор ўрнатилиб, 34 дона таъмирталаб ҳолатга келиб қолган трансформаторлар мукаммал таъмирлаб берилди.

Узун тумани аҳолиси хонадонлари суюлтирилган газга мослаштирилган бўлиб, бугунга қадар туман аҳолининг 37 179 (268 473) дона маиший газ балонлари суюлтирилган газ билан тўлдириб берилиб, аҳоли эҳтиёжманд бўлган қисми ҳамда ижтимоий муассасаларга 410 тоннадан ортиқ арзонлаштирилган кўмир маҳсулоти тарқатилди.                                                                           

Ҳозирги кунда туман аҳолисини рози қилиш учун юқорида келтирилган яъни тупроқ йўлларга тош-шағал ётқизиш, электр таъминотини яхшилаш, ичимлик ва оқова сув тармоқларини қуриш ва реконструкция қилиш, суюлтирилган газни аҳолига ўз вақтида етказиб бериш, барча маҳаллаларни ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, мевали ва манзарали дарахт кўчатларини ўтқизиш ишлари тизимли равишда жадал суръатда давом эттирилмоқда.

Бундан ташқари, 2021 йил 03 декабрдаги “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-31-сонли қарорингиз ижросини таъминлаш мақсадида Халқ қабулхонаси ҳар бир маҳаллада тайинланган ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчиси билан биргаликда маҳаллада аҳоли хонадонларига уйма-уй юриш орқали аҳоли муаммоларини аниқлаш, тадбиркорликни ривожлантириш, ёшларни вақтини мазмунли ўтказиш ва аҳолини камбағалликдан чиқариш мақсадида учрашувлар ўтказиб, амалий ёрдам бериш ишлари олиб борилмоқда.

 

Эътиборларингиз учун раҳмат.

Узун туман Халқ қабулхонаси мудири Ш.Хидиров

Туманда қонун устуворлигини таъминлашда 2022 йил давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида

Барчамизга маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018-йил 13-апрелдаги ПФ-5415-сон “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳамда ушбу санадаги ПҚ-3666-сон “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан, адлия бўлими томонидан 2022йил
ИИИ-чорак давомида асосий вазифаларидан келиб чиқиб, тасдиқланган иш режа ва қўшимча чора-тадбирларга кўра, давлат органлари ва ташкилотлари туман бўлинмаларининг норма ижодкорлиги фаолияти ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиётининг ҳолатини ўрганиш, таҳлил этиш юзасидан қуйидаги ишлар амалга оширилди.
1.Давлат органлари ва ташкилотлари туман (шаҳар) тузилмаларининг қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини ташкил этиш бўйича фаолиятига услубий раҳбарлик қилиш ва мувофиқлаштириш бўлиб, мазкур вазифадан келиб чиқиб туман адлия бўлими томонидан жорий йилда 20 та ўрганиш ва 61 маротаба мониторинг ўтказилди, ўрганиш ва мониторинглар жараёнида аниқланган қонун бузилиш ҳолатларига йўл қўймаслик, уларнинг содир этилишига кўмакловчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисидаги 343 та тақдимномалар ташкилотларга киритилди, 1514 та қонун бузилишлар аниқланиб,133 та масъул ходимлар интизомий жазога тортилди.
Улардан маъмурий жавобгарликка тортиш ҳақида 18 та маъмурий таклифлар киритилди, бундан ташқари 307 та огоҳномалар киритилди.
Фуқароларнинг манфаатини кўзлаб судларга 65 та аризалар киритилди ва 775 млн 500 минг сўм ундириш ҳақида суднинг қарорлари қабул қилинди.
2.Қабул қилинаётган қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини туманлар тузилмаларидаги ижрочиларга етказиш, “Республика-вилоят-туман-маҳалла” принсипи бўйича ҳуқуқий тарғибот ва аҳолининг ҳуқуқий саводсизлигига барҳам бериш борасида, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва суд органлари билан биргаликда чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича.
Бўлимнинг иш режасига асосан сайёр қабуллар ташкиллаштирилиб фукароларнинг мурожаатлари ўрганилмоқда.
Жумладан, Туман адлия бўлими томонидан 2022 –йилнинг январ-сентябр ойлари давомида тумандаги 10 дан ортиқ ҳамкор ташкилотлар маъсул ходимлари иштирокида жойларда 2236 маротаба манзилли ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказилди.
Жумладан, 1190 марта Оммавий ахборот, ВЕБ-сайт ва бошқа электрон ахборот воситалари орқали чиқишлар қилинди, шундан тумандаги 14 марта маъруза, 316 та давра суҳбати ва 13 та семинар ўтказилди ҳамда қабул қилинган янги қонун ҳужжатлари мазмун-моҳияти билан таништирилди.
Қабул қилинаётган қонун ҳужжатларини туман тузилмаларига етказиш амалиёти йўлга қўйилди, уларнинг моҳиятини тушунтириш бўйича ҳар ҳафта “Ҳокимлик соати” да Адлия вазирлиги томонидан ўтказилаётган брифинг материалларидан фойдаланган ҳолда маърузалар қилинмоқда.
Барча ўтказилган тадбирлар тафсилотлари тўғрисидаги маълумотлар мунтазам равишда адлия бўлимининг “Фаcебоок” ва Узун туман адлия бўлими ижтимоий тармоғида очилган гуруҳларга жойлаштирилиб, ушбу гуруҳ иштирокчилари сонини кўпайтириш чоралари кўрилмоқда.
Шунингдек, “Узун туман адлия бўлими” телеграмм канали орқали жамиятимиздаги ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятини ошириш ва қонунга хурмат руҳида тарбиялаш мақсадида Қонунчиликка киритилган янгиликлар ва қонун ҳужжатларини мазмун моҳиятини аҳолига тушунарли тилда етказиб берилмоқда.

Бундан ташқари, адлия бўлими томонидан Адлия вазирлигидан электрон шаклда келиб тушган 892 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шу жумладан 50 та Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, 282 та Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари, 357 та Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари тумандаги давлат органлари ва ташкилотларининг тумандаги 21 та тузилмаларига электрон шаклда етказилиши йўлга қўйилди.
3.Туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари ва халқ депутатлари Кенгашларининг қарорларини қонун ҳужжатларига, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мақсад ва вазифаларига мувофиқлиги нуқтаи назаридан ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бўйича;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018-йил 13-апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида ”ПҚ-3666-сон қарорига асосан 2018-йил 1-майдан бошлаб барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ишлаб чиқувчи ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталига жамоатчилик муҳокамаси ўтказилиши учун жойлаштирилиши лозимлиги, ҳуқуқий экспертиза якуни бўйича ҳудудий адлия органларининг ижобий хулосаси мавжудлиги маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилишнинг мажбурий шарти этиб белгиланган.
Шунга кўра, ҳокимлик ва Кенгаш томонидан юборилган 16 та қарор лойиҳаси, туман адлия бўлими томонидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиб ижобий хулоса берилган.
4.Ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш ва таҳлил қилиш, унинг барқарорлиги ва бир хиллигини таъминлаш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири томонидан 2019-йил 13-сентябрда тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Бош вазирнинг Тадбиркорлар мурожаатларини – кўриб чиқиш бўйича котибияти кўмагида “Адлия тадбиркорга дўст” лойиҳасини амалга ошириш бўйича сўровномалар ўтказилиб келинмоқда.
Бундан ташқари, бўлим томонидан контрафакт товарларни сотувга чиқармаслик, тарози ўрнатиш ва товарларни тўлови учун чек бериб бориш ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқи тушунтириш мақсадида 40 дан ортиқ тадбиркорлик субъэктлари билан тарғибот тадбирлари олиб борилди.
Туман адлия бўлими томонидан ҳуқуқни қўлаш амалиёти ўрганилиб қонунчиликка 42 та таклифлар киритилди ва вилоят адлия бошқармасининг қонунчиликка берилган таклифларни ўрганиш ишчи гуруҳига етказилди.
6. Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, ўз ваколатлари доирасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш;
Туман адлия бўлимига 2022-йил 1- октябр ҳолатига 148 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шундан ушбу мурожаатларнинг 114 таси қаноатлантирилди, 34-тасига белгиланган тартибда ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Мурожаатлар юзасидан фуқароларнинг манфаатини кўзлаб 43 та ариза Сариосиё туман фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судига киритилди ва суд томонидан барчаси қаноатлантирилиб, 649 млн 500 минг сўм фуқароларга тўлаб бериш ҳақида қарор қабул қилинишига эришилди.
Туман ФХДЁ бўлими томонидан 9 ой мобайнида 3717 та туғилиш расмийлаштирилиб шундан, 40 та муддати ўтказилиб расмийлаштирилган, 52 та бола ўлик туғилган, перинатал ўлим 2та, ёлғиз она 65 та ва оталикни белгилаш 186 та. Шундан суд қарорига асосан расмийлаштирилганлар йўқ.

Узун туман адлия бўлими Давлат хизматлари маркази томонидан ўтган 2022-йил ўтган 9 ой мобайнида тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича жисмоний шахслар томонидан жами янгидан 809 та тадбиркорлик субъектлари жумладан 398 та деҳқон хўжалиги рўйҳатдан ўтказилди. Шунингдек, 2022-йилнинг 9 ойи мабойнида жисмоний шахсларнинг 24 таси қайта рўйхатдан ўтган 58 таси фаолиятини вақтинча тўхтатган 2 таси эса фаолиятини бутунлай тугатган. Ҳозирда Узун туманида жами 4771 та жисмоний шахс кўринишидаги тадбиркорлик субъэктлари фаолият юритмоқда. 2022-йилнинг 9 ойида 165 та юридик шахс давлат рўйҳатидан ўтган бўлса шуларнинг 36 таси оилавий корхоналар, фермер хўжаликлари 7 та, 79 та масъулияти чекланган жамияти ва 1 та ишлаб чиқариш кооперативизиммасигатўғрикелади. Шу билан бирга 2022 йилнинг 9 ойида 105 та юридик шаҳс қайта рўйхатдан ўтказилди. Бугунги кунда Узун туманида 3432 ортиқ юридик шахс фаолият юритиб келмоқда. 2022 йилнинг биринчи чорагида Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 21-августдаги 704-сон қарорига асосан тугатилган тадбиркорлик субъэктлари 34 тани ташкил этади.
Узун туманида Давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида 2022-йилнинг 9 ойи бўйича 22285 та давлат хизматлари кўрсатилган бўлса шулардан 2298 таси рад этилган, 2627 таси кўриб чиқиш жараёнида, 17211 таси ижобий ҳал этилган, шулардан энг кўп келиб тушаётган хизматлардан болани давлат мактабгача таълим муассасига жойлаштириш хизмати бўйича 6396та, кадастр паспортини шакллантириш хизмати бўйича 1154 та, кўчмас мулк объэктларига бўлган хуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш 908 та, нафақа тайинлаш 2146, ЭРИ калитларни бериш бўйича 8457 тани ва бошқа хизматларни кўрсатишга тўғри келади.
Узун туман адлия бўлимлари томонидан давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида давлат органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини назорат қилиш бўйича 35 та қонун бузилиш ҳолатлари бўйича 11 та тақдимнома ва 2 та маъмурий ҳуқуқ бузарилик юзасидан таклифлар киритилиб, маъмурий жавобгарликка тортилди.
Юридик хизмат кўрсатиш маркази томонидан жорий йилгнинг 9 ой мобанида 11157 та хужжатлар келиб тушган. Шундан, 8 087 таси буйруқлар (шундан 988 тасининг камчиликлари мавжуд бўлганлиги сабабли қайтарилган) 3 070 таси шартномавий муносабатларга оид ҳужжатлар, (шундан 445 тасининг камчиликлари мавжуд бўлганлиги сабабли қайтарилган). Чунки туман ташкилотлари меҳнат кодекс талаблари ва бошқа қонун хужжатларига риоя қилмасдан буйруқ ва шартномаларни расмийлаштиришда қонун бузилиш ҳолатларни олди олинмоқда.
Юридик хизмат кўрсатиш маркази томонидан олиб борилган мониторинглар давомида 191 та тақдимнома ташкилотларга киритилди ва ушбу ташкилотларнинг масъул ходимлари интизомий жавобгарлик катортилди.
Ҳурматли матбуот анжумани иштирокчилари
Юқорида қайд этилганларга кўра, давлат органлари ва ташкилотларининг тумандаги барча тузилмалари қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини ташкил этишда тегишли қонун ҳужжатлари талабларига қатъий риоя қилинишини таъминлашга эътиборни қаратишлари лозимдир.
Шунингдек, қабул қилинаётган қонунлар ва бошқа қонун ҳужжатлари, юртимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг мазмуни ва аҳамиятини тумандаги тузилмаларнинг ижрочилари ҳамда қуйи тузилмаларига етказиш ҳамда аҳоли ўртасида тушунтиришишларни ташкил этишда, тузилмаларнинг ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилишида ушбу тузилмалар туман адлия бўлими билан ҳамкорлик қилишнинг самарали механизмларини кенгайтириш чоралари кўрилиши мақсадга мувофиқ бўлади.
Соҳани янада такомиллаштириш учун бор куч-ғайратимизни ишга солиш бўйича барча чораларни кўрамиз.

Эътиборларингиз учун раҳмат!

Бўлим бошлиғи У. Донияров

Барчаси: 11 та
Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси