Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 17 сентябрь кунидаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги “Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимининг янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5633-сонли фармони, 2019 йил 8 январдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4102-сонли ва 2019 йил 19 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари фаолияти билан боғлиқ низомларни тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-4197-сонли қарорларига асосан бугунги кунда:
Халқ қабулхонаси томонидан аҳолидан келиб тушаётган мурожаатларни ўз вақтида тегишли мутасадди ташкилотлар билан ўрганиш натижасида жуда кўплаб ижобий ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, жорий йилнинг январ ойидан ҳозирги кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал ва Халқ қабулхоналарига туман аҳолисидан жами 7274 та масалада мурожаатлар келиб тушган бўлиб, ушбу мурожаатларнинг 2724 таси, яъни 37,5 фоизи ижобий хал этилган бўлса, шундан 294 та масалада бевосита Узун туман Халқ қабулхонаси томонидан қабул қилиниб, 258 та, яъни 87,7 фоиз мурожаатни қаноатлантиришга эришилди. (Ижобий хал этиш даражаси 94 та 42,5 фоиз) Бу кўрсатгич 2021 йилнинг мос даврига нисбатан таҳлил қилинганда (2021 й 7339 та-2022 й 7274 та) бераётган тошириқларингизга асосан амалга оширилаётган ишлар натижасида 65 та мурожаатга камайишига эришилди.
Бундан ташқари, 2022 йил 15 январь куни “Маҳаллабай ишлаш ва камбағалликни қисқартириш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича жорий йилда амалга ошириладиган устувор вазифалар тўғрисида”ги кенгайтирилган тарзда ўтказган видеоселектор йиғилишида берган топшириқларнинг ижросини таъминлаш мақсадида йиғилиш баёнининг 17-бандига асосан тумандаги маҳаллаларда ижтимоий муҳитни яхшилаш мақсадида олис, ижтимоий аҳволи оғир ҳамда кўп миллатли маҳаллаларда маданий-маърифий тадбирлар ташкил этилиб, аҳолини тиббий кўрикдан ўтказиш ишлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, тумандаги 52 та маҳалла фуқаролар йиғини инвентаризациядан ўтказилиб, ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмаси паст бўлган 33 та маҳалла фуқаролар йиғини оғир ҳудуд сифатида танлаб олиниб, халқ қабулхонаси ташабуси билан 2 та маҳалла “Оқостона” ва “Узун қишлоқ” маҳалла фуқаролар йиғинлари “Обод қишлоқ” дастурига киритилиб, ушбу маҳаллаларни инфратузилмасини яхшилаш мақсадида кўплаб ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, ҳозирги кунда оғир ҳудуд руйхатида турган 33 та маҳалла фуқаролар йиғинидан 18 тасида Халқ қабулхонаси, туман ҳокимлиги, сектор раҳбарлари ва бошқа масъул мутасадди ташкилотлар иштирокида жами таъмирталаб ҳолатга келиб қолган 89,17 км.дан ортиқ тупроқ йўлларга тош-шағал ётқизилиб, аҳоли ҳаракатланиши учун қулай шароит яратилди.
Аҳолини қийнаб келаётган ичимлик суви билан таъминлаш масаласида туман буйича хозирда 42 метр ичимлик сув тармоғи тортилиб,12 дона сув насоси ва 15 дона сув минораси мукаммал таъмирланиб, фойдаланишга топширилди.
Электр соҳасида ҳам яроқсиз устунларни электр симлари ва трансформаторларни янгисига алмаштириш ва таъмирлаш бўйича ҳам туман бўйича жуда кўплаб эътирозлар келиб чиқаётганлиги натижасида жорий йилнинг ҳозирги кунига қадар 267+105 дона яроқсиз ёғоч устунлар ўрнига янги бетон устунлар ўрнатилиб, “Боботоғ” ҳудудига 10512,3 км.дан ортиқ электр тармоқлари (СИП провод) тортилиб, 4 дона янги юқори кучланишли ТП трансформатор ўрнатилиб, 34 дона таъмирталаб ҳолатга келиб қолган трансформаторлар мукаммал таъмирлаб берилди.
Узун тумани аҳолиси хонадонлари суюлтирилган газга мослаштирилган бўлиб, бугунга қадар туман аҳолининг 37 179 (268 473) дона маиший газ балонлари суюлтирилган газ билан тўлдириб берилиб, аҳоли эҳтиёжманд бўлган қисми ҳамда ижтимоий муассасаларга 410 тоннадан ортиқ арзонлаштирилган кўмир маҳсулоти тарқатилди.
Ҳозирги кунда туман аҳолисини рози қилиш учун юқорида келтирилган яъни тупроқ йўлларга тош-шағал ётқизиш, электр таъминотини яхшилаш, ичимлик ва оқова сув тармоқларини қуриш ва реконструкция қилиш, суюлтирилган газни аҳолига ўз вақтида етказиб бериш, барча маҳаллаларни ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, мевали ва манзарали дарахт кўчатларини ўтқизиш ишлари тизимли равишда жадал суръатда давом эттирилмоқда.
Бундан ташқари, 2021 йил 03 декабрдаги “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-31-сонли қарорингиз ижросини таъминлаш мақсадида Халқ қабулхонаси ҳар бир маҳаллада тайинланган ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчиси билан биргаликда маҳаллада аҳоли хонадонларига уйма-уй юриш орқали аҳоли муаммоларини аниқлаш, тадбиркорликни ривожлантириш, ёшларни вақтини мазмунли ўтказиш ва аҳолини камбағалликдан чиқариш мақсадида учрашувлар ўтказиб, амалий ёрдам бериш ишлари олиб борилмоқда.
Эътиборларингиз учун раҳмат.
Узун туман Халқ қабулхонаси мудири Ш.Хидиров