Узун тумани ҳокимлиги
Сурхондарё вилояти ҳокими секторлар фаолиятини танқид қилди

Термизда Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди.

Унда Халқ депутатлари вилоят кенгаши депутатлари, вилоятдан Олий Мажлис Сенатига сайланган сенаторлар, ҳуқуқ-тартибот идоралари, вилоят ташкилот, корхона ва муассасалари раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

 

Сессияда вилоят ҳокими Тўра Боболовнинг ўзи раҳбарлик қилаётган биринчи секторда жорий йилнинг биринчи чорагида амалга оширилган ишлар, келгусидаги вазифаларга бағишланган ҳисоботи тингланиб, муҳокама этилди.

 

-Мамлакатимизда кейинги йилларда юз бераётган туб ўзгаришлар Янги Ўзбекистонни барпо этишнинг  мустаҳкам пойдеворини яратишга хизмат қилмоқда, – деди Тўра Боболов. 

– Бу жараёнда катта-кичик раҳбарларнинг халқ ичига кириб, очиқ мулоқот қилиши йўлга қўйилгани, ҳудудларни тўртта секторга бўлиб, сектор раҳбарига маҳаллаларни ҳар тарафлама ривожлантириш, мавжуд муаммоларни жойида ҳал этиб, аҳолининг турмуш даражасини юксалтиришдек муҳим вазифалар белгилаб берилгани одамларнинг бугунги ҳаётидан рози бўлиб яшашида муҳим ўрин тутмоқда.

 

Бу янгиланишларнинг бевосита иштирокчиси сифатида баъзан шу тизимлар бундан олти йилча олдинги даврда жорий этилганида бугун тадбиркорлик ҳам, халқимизнинг турмуши ҳам, мамлакатимиз иқтисодий-ижтимоий ҳаёти ҳам ҳозирги даражасидан анча юқори бўлармиди, деган ҳаёлга бораман. 

Тўғри, ўша йилларда ҳам ишламадик, демаймиз. Ишладик. Лекин, ҳозиргидек бир тизим асосида меҳнат қилмадик. Мана, эндиликда ҳоким бўладими, ташкилот раҳбари бўладими ўзига юклатилган аниқ вазифаси бор. Аҳолининг дарду-ташвишини тинглаб, улар ўртага ташлаётган масалаларни ечадиган тизим мавжуд. 

Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йилининг дастлабки чорагида бу вазифаларни бажариш учун вилоятдаги биринчи секторда қандай ишлар амалга оширилди? Қандай камчиликлар бўлди? Келгусида халқимизни рози қилиш учун яна нималар қилишимиз керак? Бугун шу ҳақда ҳисобот бериб, сизлар билан маслаҳатлашиб олмоқчиман.

Қайд этилдики, вилоятнинг биринчи секторида 176 та маҳалла бўлиб, 166 минг 211 та оилада 689 минг 920 киши истиқомат қилмоқда. Йил бошидан буён жойларда 11 та сайёр қабул ўтказилиб, аҳолининг мурожатлари тингланди. Очиқ мулоқотларда 1 минг 193 фуқаро 1 минг 428 та масалани ўртага ташлади. Уларнинг 895 таси ёки 63 фоизи ўз ечимини топди. 254 тасига асосли тушунтириш берилди. 279 таси қатьий назоратга олиниб, уларни ечиш йўллари изланмоқда.

Сайёр қабулларда мурожаат этган чин етимлар, боқувчисини йўқотган ва эҳтиёжманд оилалар фарзандларининг олий ўқув юртларидаги контракт тўловлари, даволаниши ва жарроҳлик амалиётини ўтказиши учун халқ депутатлари вилоят кенгаши қарорлари билан 700 миллион сўм маблағ ажратилди. 

Бойсун туманидаги оғир ҳудудлар – Ўрмончи, Дуоба ва Деҳиболо маҳаллаларида 20 километр масофага сув тармоғини тортиб, аҳолини тоза ичимлик сув билан таъминлаш учун Д-76 миллиметрли қувур олиб келинди. Сектордаги оғир ҳудуд тоифасига кирувчи 44 та маҳалланинг 180 километр йўлига тош-шағал ётқизилди.

 41 километр ичимлик сув тармоғи тортилиб, 77 та ичимлик сув иншооти таъмирланди. 122 километр электр узатиш тармоғи, 181 та трансформаторлар таъмирланди, янгисига алмаштирилди. 695 та таянч устун ўрнатилди. 6 километр газ тармоғи тортилиб, 976 та газ тармоғи таъмирланди. 132 минг 127 дона суюлтирилган газ баллонлари тарқатилди. Аҳолига 711 тонна кўмир маҳсулоти етказилди.

–Шу ўринда бир масалага эътиборларингизни қаратмоқчиман, – деди вилоят ҳокими. – Йилнинг дастлабки чорагида Ўзбекистон Республикасининг Президент виртуал ва Халқ қабулхоналарига аҳолидан 41 минг 724 та турли масаладаги мурожаат тушиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан сони 8 мингтага камайган бўлсада, болалар нафақаси, иш билан таъминлаш, суд қарорлари ва алимент ундируви, ички йўлларни таъмирлаш, уй-жой билан таъминлаш каби масалаларда мурожаатлар кескин ошган. Энди ҳақли савол туғилади. 

уман ва шаҳардаги секторлар раҳбарлари ҳудудларида “дардингиз нима?”, “нима муаммонгиз бор?”, деб фуқароларига юзланаяптими, ўзи? Ҳудудлар маҳаллабай ўрганилаяптими? Масалан, Денов, Бойсун, Термиз, Узун каби туманларда ўтказган оммавий қабулларда одамларнинг туман даражасида ҳал этиладиган оддий масалалар бўйича менга мурожаат этаётганини қандай изоҳлаш мумкин? 

Ҳисоботда сектор ҳудудида истиқомат қилаётган аҳолининг ҳаётдан рози бўлиб яшашига эришиш учун электр энергияси, тоза ичимлик сув, газ таъминоти, таълим, тиббиёт, бандлик ва бошқа соҳаларда юз берган янгиланишлар чуқур таҳлил қилинди. “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” га киритилган аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш, ёшлар ва аёллар муаммоларини ҳал этиш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар ижроси, келгусида амалга ошириладиган муҳим вазифалар ҳақида атрофлича маълумот берилди. 

Сессияда шунингдек, вилоят ҳаётига оид бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ, 

ЎзА мухбири

Халқ депутатлари Узун туман Кенгашининг 42 сессияси бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 20 апрел куни Халқ депутатлари Узун туман Кенгашининг навбатдаги қирқ иккинчи сессияси бўлиб ўтди. Унда Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, кун тартибига киритилган масалалар юзасидан масъул идора ва ташкилот раҳбарлари  ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

 Сессия ишини Халқ депутатлари Узун туман Кенгаши раиси ўринбосари–  Тошбоев Бўри Ишмаматович бошқариб борди.

Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар киритилди:

  1. Узун туман адлия бўлими бошлиғи У. Дониёровнинг 2022 йил I-чорак давомида давлат органлари ва ташкилотлари туман тузилмаларининг норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати тўғрисидаги ахбороти тўғрисида.
  2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 ноябрдаги ПФ-6108-сонли Фармонининг 11-банди ижроси юзасидан Сурхондарё вилоят халқ таълими бошқармасининг хатига асосан тумандаги 9,30,34,61-сонли умумтаълим мактабларига мактаб директори лавозимига номзодларни тавсия этиш тўғрисида;
  3. Узун тумани “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида 2023-йилда қурилиш ва ободонлаштириш ишлари амалга ошириладиган қишлоқлар тўғрисида.
  4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 17-февралдаги “2021-2023-йилларда Сурхондарё вилояти Узун тумани Боботоғ ҳудудини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-4995-сон Қарорининг ижроси юзасидан 2022-йилнинг I-чорагида амалга оширилган ишлар тўғрисида

 5.Бошқа масалалар. 

Сессия ишида туман Адлия бўлими бошлиғининг туман даражасидаги давлат органлари ва ташкилотларининг норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати тўғрисида ахбороти,

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 6-ноябрдаги ПФ-6108-сонли Фармонинг 11-бандига асосан Сурхондарё вилоят Халқ таълими Бошқармасининг томонидан туманидаги 9,30,34,61-сонли умумтаълим мактабларига мактаб директори лавозимига тавсия этиш учун юборилган номзодларнинг умумтаълим мактабларида таълим сифатини юқори даражага олиб чиқиш бўйича 3 йиллик дастурлари юзасидан ҳисоботлари,

“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида 2023-йилда қурилиш ва ободонлаштириш ишлари амалга ошириладиган қишлоқларни белгилаш,

Боботоғ ҳудудини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан амалга оширилган ишлар,

Туман Кенгаши депутатлари С.Гулбоева ҳамда, С.Мусурмоновларнинг бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан, ўз аризаларига биноан депутатлик ваколатини муддатидан илгари тугатиш,

“Бола ҳуқуқларининг кафолатларини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига асосан туманда болалар масалалари бўйича туман комиссия томонидан амалга оширилган ишлар,

2022 йилнинг 1-чораги давомида маҳаллий бюджети даромадлар режасининг белгиланган прогноз кўрсаткичларидан орттириб бажарилган қисми ҳисобидан маблағ ажратиш,

2022 йил март ойида ўтказилган биринчи босқичда жамоатчилик фикри асосида шаклланган тадбирларни кўриб чиқиш ва молиялаштириш бўйича тумандаги мутасадди раҳбарларнинг ҳисобот ва ахборотлари тингланди.        

           Музокараларда сўзга чиққанлар сессия кун тартибидаги масалалар юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирдилар.

  Сессияда кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Халқ депутатлари туман Кенгашининг доимий комиссияси йиғилиши бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 19-апрел куни Халқ депутатлари Узун тумани Кенгашининг "Ахборот сиёсати ва маҳаллий давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари" бўйича доимий комиссиялари йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Узун туман ҳокимининг ўринбосари оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Саломат Гулбоева, Халқ депутатлари Узун туман Кенгаши доимий комиссия раисаси Сафаргул Ражабова ҳамда аъзолари иштирок этдилар.

Кун тартибида: Ўзбекистон Республикаси Президентининг " Хотин қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлари тўғрисида"ги масалалари бўйича сўз юритилди.

Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Саломат Гулбоева йиғилишни очиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7-мартда қабул қилган “Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига кўра, хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш, уларнинг тадбиркорлик ташаббусларини янада қўллаб-қувватлаш, меҳнат фаолиятини рағбатлантириш ва одил судловга эришиш даражасини ошириш бўйича амалга оширилган ишлар хусусида гапирди.


2019-йил 1-майдан:
• аёллар меҳнатини муайян соҳа ёки касбларда қўллаш бўйича тақиқлар бекор қилинганлиги;
• тавсиявий характердаги аёллар соғлиғига салбий таъсир этиши мумкин бўлган соҳа ёки касблар рўйхати тасдиқланганлиги;
• бола парваришлаш таътилининг камида уч ойи ота томонидан фойдаланилган тақдирда, ота ёки онадан бирига Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 234-моддаси тартибида қўшимча бир ой нафақа тўланадиган бола парваришлаш таътили берилиши;
• икки ёшга тўлмаган фарзандини тарбияловчи ота-оналарнинг бирига уларнинг иш пайтидаги дам олиш ва овқатланиш, болани овқатлантириш учун бериладиган танаффуслар ҳисобидан иш берувчи билан келишган ҳолда кун давомида фойдаланиладиган танаффус вақтини белгилаш ҳуқуқи бериланганлиги;
• аёлларнинг пенсия ёшига тўлганлиги ёки қонун ҳужжатларига мувофиқ ёшга доир давлат пенсиясини олиш ҳуқуқи вужудга келганлиги сабабли улар билан тузилган номуайян муддатли меҳнат шартномасини 60 ёшга тўлгунга қадар ёки муддатли меҳнат шартномасини муддати тугагунга қадар иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш тақиқланганлиги;
• эркак ва аёллар ҳуқуқлари тенглигининг бузилиши билан боғлиқ ишларнинг судларда кўриб чиқилишида аёлларга адвокатлар томонидан кўрсатиладиган юридик хизмат учун ҳақ уларнинг хоҳишига кўра давлат ҳисобидан қопланишини ҳамда нодавлат нотижорат ташкилот мақомига эга бўлган «Хотин-қизлар тадбиркорлик марказлари» ташкил этилишини ва ушбу марказга бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан ҳамкорликда узоқ муддат бола парваришлаш таътилида бўлган, мушкул иқтисодий аҳволга тушган аёлларни меҳнат бозорида талаб этилаётган касблар бўйича қайта тайёрлаш ва уларнинг ишга жойлашишига кўмаклашиш; тадбиркорлик билан шуғулланиш истагини билдирган аёлларни марказларга жалб этиш ва тадбиркорлик фаолиятини ташкил этишга кўмаклашиш ва бошқа вазифалар юклатилганлигини айтиб ўтди.

Маълумот учун марказни сақлаш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва асосий вазифалари билан боғлиқ бўлган харажатлар Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фондига тижорат банкларига имтиёзли кредит ажратиш учун берилган ресурслардан ҳисобланган фоиздан келиб тушган маблағлар (банк маржасидан ташқари) ҳамда халқаро ташкилотлар грантлари маблағлари ҳисобидан молиялаштирилишини, тадбиркорлик билан шуғулланиш истагини билдирган хотин-қизлар туман ҳокими ва туман хотин-қизлар қўмитаси томонидан шакллантириладиган рўйхат асосида махсус ўқитиш дастури бўйича ўқитилишини ҳамда ушбу махсус ўқитиш дастурларини муваффақиятли ўзлаштирган хотин-қизлар орасидан тегишли туман Хотин-қизлар қўмитаси раиси тавсиясига кўра тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун 3 йилдан кўп бўлмаган муддатга 6 ойлик имтиёзли давр ва йиллик 8 фоиз ставкада имтиёзли кредитлар ҳудудларда аҳоли бандлигини таъминлаш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришни кредитлаш тартиблари асосида ажратилиши хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан тижорат банкларига ҳар йили ажратиладиган 100 миллиард сўм ресурс маблағлари ушбу имтиёзли кредит маблағларининг манбаси этиб ҳисобланишини айтиб ўтди. Мазкур ресурс маблағларининг камида 50 фоизи қишлоқ жойларида истиқомат қиладиган хотин-қизларнинг бизнесини ривожлантиришга йўналтирилишини таъкидлаб, Хотин-қизлар қўмитаси кредит олиш учун тавсия бериш жараёни адолатли ва шаффофлигини таъминловчи тартиб асосида берилишини яна бир бор таъкидлади.


Халқ депутатлари Узун туман Кенгаши доимий комиссия раисаси Сафаргул Ражабова сўзга чиқиб, “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуининг ижро этилишини жойларда ўрганиб, муҳокама қилиш, ахборот сиёсати, очиқлик ва ошкораликни таъминлашга оид қонун ҳужжатлари, давлат дастурларининг рўёбга чиқарилиши устидан тизимли депутатлар назоратини амалга ошириш ҳамда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун мансабдор шахсларга нисбатан чоралар кўриш таклифини илгари сурди.
Йиғилиш якунида доимий комиссия йиғилиш қарори қабул қилинди ва навбатдаги сессияга киритиш учун қуйидагилар;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7-мартда қабул қилган “Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси устидан қатий назоратни ўрнатиш,
«Хотин-қизлар тадбиркорлик марказлари»фаолияти юзасидан тегишли тартиб-тамойил асосида ташкил этилиши,
ахборот сиёсати, очиқлик ва ошкораликни таъминлашга оид қонун ҳужжатлари, давлат дастурларининг рўёбга чиқарилиши устидан тизимли депутат назоратини амалга ошириш,
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун мансабдор шахсларга нисбатан чоралар кўриш каби масалалар тавсия этилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати тизимини янада такомиллаштириш

тўғрисида

           Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2019-йил 27-июндаги ПҚ-4366-сон қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 26-октябрдаги 01-07/1-2195-сон йиғилиш баёни ижросини таъминлаш, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ва фуқаролар ўртасида сифатли мулоқотни йўлга қўйиш, жамоатчиликка ислоҳотларнинг мақсади, вазифалари ва натижалари ҳақида тезкор, холис ва тўлиқ ахборот етказиш, жамоатчилик билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ва ахборот хизматлари фаолиятининг самарадорлигини тубдан яхшилаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 22, 24-моддаларига асосан халқ депутатлари вилоят Кенгаши қарор қилади:

  1. Сурхондарё вилоятидаги маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг оммавий ахборот

воситалари билан ҳамкорлик ва аҳолини хабардор қилиш соҳасидаги фаолияти етарли даражада ташкил этилмаганлиги эътироф этилсин.

  1. Қуйидагилар:

            Сурхондарё вилояти ҳокимлигида 7 та ва туман (шаҳар) ҳокимликларида 3 та ходимлардан иборат матбуот хизмати фаолияти 1- ва 2-иловаларга мувофиқ ташкил этилсин;

          ички имкониятлар етарли бўлмаган ҳолатларда, ахборот хизматлари учун керакли мутахассислар шартнома асосида жалб этилсин;

         матбуот хизмати ходимларига вилоят, туман (шаҳар) ҳокимликлари ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари татбиқ этилсин.

  1. Ташкилий-кадрлар гуруҳи (Ф.Менглиев) бир ҳафта муддатда:

         вилоят ҳокимлиги Ахборот хизматини журналистика ва ахборот-технологиялари соҳасида етук билим ва тажрибага эга бўлган кадрлар билан тўлдирсин;

Ахборот хизмати ходимларининг вазифалар тақсимотини ишлаб чиқсин.

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2019-йил 27-июндаги ПҚ-4366-сон қарорига асосан вилоят, туман (шаҳар) ҳокимликларининг ахборот хизматлари раҳбарлари:

             бир вақтнинг ўзида тегишли ҳокимнинг Матбуот котиби ҳисобланиб, ахборот сиёсати масалалари бўйича ҳокимнинг маслаҳатчиси мақомига эга бўлади ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шартларига кўра ҳоким ўринбосарига тенглаштирилиши;

            тегишлича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ёки унинг ҳудудий бўлинмалари хулосасини ҳисобга олган ҳолда лавозимга тайинланиши;

           ҳар уч йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида аттестациядан ўтиши белгилаб қўйилганлиги инобатга олинсин.

  1. Қуйидагилар вилоят ва туман (шаҳар) ҳокимликлари Ахборот хизматининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

       ҳокимлик фаолияти ҳақида оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар, ҳокимликнинг расмий веб-сайти, шунингдек, бошқа ахборот ресурслари орқали, шу жумладан, матбуот анжуманлари, брифинглар, медиатурлар ташкил этиш йўли билан аҳолига мунтазам, тўлиқ ва тезкор равишда ахборот тақдим этиб бориш;

        мамлакатимизнинг ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий тараққиёти жараёни ҳақида ахборот бериш ва ёритиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

ҳокимлик ҳақида ижтимоий сўровлар ўтказиш ва бошқа шаклларда жамоатчилик фикрини ўрганиш;

         ахборот сиёсати соҳасида зиммасига юкланган вазифаларни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан самарали амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш;

         оммавий ахборот воситалари билан самарали ҳамкорлик қилиш, ахборот хизматлари билан доимий ишловчи журналистлар ва блогерлар доирасида тезкор маълумотларни тарқатиш;

          мунтазам равишда оммавий ахборот воситаларида тегишли ҳокимларнинг чиқишларини ташкил этиш;

         танқидий ва кенг муҳокама қилинаётган ахборот хуружларига тезкор муносабат билдириш, оммавий ахборот воситалари ва интернет тармоғида тегишли ҳокимлик фаолиятига алоқадор ахборотни тарқатиш бўйича ишларни ташкил қилиш;

         ҳокимлик тўғрисида жамоатчилик фикрини, миллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларининг позициясини ўрганиш, долзарб таклифлар ишлаб чиқиш ва улар тўғрисида тегишли ҳокимлик раҳбариятига ахборот бериб бориш;

        ҳокимлик фаолиятига алоқадор матнли, фото, аудио ва видеоматериаллардан иборат маълумотлар базасини шакллантириш ва янгилаб бориш.

  1. Вилоят Молия бош бошқармаси (Ж.Нормуминов) ҳокимлик ахборот хизматига

шартнома асосида жалб этиладиган мутахассисларнинг ойлик иш ҳақи ва бошқа мажбурий тўловлар учун маҳаллий буджетнинг қўшимча манбалари ҳамда қонунчиликда таъқиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан маблағлар ажратиш чорасини кўрсин.

  1. Туман (шаҳар) ҳокимликлари ахборот хизматига шартнома асосида жалб этиладиган

мутахассисларнинг ойлик иш ҳақи ва бошқа мажбурий тўловлар учун тегишли туман (шаҳар) маҳаллий буджетларининг қўшимча манбалари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан маблағлар ажратиш тавсия этилсин.

  1. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Ишлар бошқармаси (И.Умматов)га:

         вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати ходимларининг ойлик иш ҳақларини ўз вақтида тўлаш;

         ахборот хизматларини замонавий моддий-техника воситалари, телевизор, фото ва видео ёзиб олиш воситалари, зарур дастурий маҳсулотлар билан таъминлаш ҳамда юқори тезликдаги интернетдан фойдаланиш имкониятини яратиш топширилсин.

  1. Юқорида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан ҳар чорак якунида тегишли мансабдор шахслар томонидан халқ депутатлари вилоят Кенгашига ёзма ҳисобот киритиб борилсин.
  1. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Маҳаллий буджет, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, туризм, инвестициялар ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси (И.Ёқубов) зиммасига юклатилсин.
  1. Мазкур қарор қабул қилинган кундан кучга киради.

 

Сессия раиси                                                        Чориев А. Р.

 

Бугун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси томонидан онлайн амалий семинар машғулоти ўтказилди.

Бугун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси томонидан Хотин-қизлар муоммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда “Аёллар дафтари” нинг 3-босқичи амалга ошириладиган ишлар юзасидан онлайн амалий семинар машғулоти ўтказилди.

Туман студиясидан Ёшлар сиёсати , хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари бўйича доимий комиссия раиси Н.Исматова ва аъзолари Ш.Хўжамқулова, С.Ражабова ҳамда З.Иминовлар қатнашдилар.

Барчаси: 39 та
Рўйхатдан ўтиш
1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси