Узун тумани ҳокимлиги
Узун туманидаги “Янги рўзғор” ва “Файзова” маҳалла фуқаролар йиғинини иккига бўлиш тўғрисида

Узун туманидаги “Янги рўзғор” ва “Файзова” маҳалла фуқаролар йиғинини иккига бўлиш тўғрисида

 

«Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги (Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 йилдаги 5 сон, 111-модда;), Ўзбекистон Республикасининг Қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 февралдаги «Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-4944-сон Фармони (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 6-сон,
69-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил
4 мартдаги «Шаҳарлар, посёлкалар, қишлоқлар ва овулларнинг маҳаллаларини тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш, уларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 48-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 10-сон,
107-модда) талабларидан келиб чиққан ҳолда, Халқ депутатлари Узун туман Кенгаши қарор қилади:

  1. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Узун туман кенгашининг тумандаги айрим маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудий чегараларини қайта кўриб чиқиш ва янги маҳалла фуқаролар йиғинларини ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
  2. Тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинларининг ҳудудий чегараларини қайта кўриб чиқиш ҳисобига янги ташкил этилаётган маҳаллалар фуқаролар йиғини ва уларнинг номи 1 иловага, бўлиниши ҳисобига ташкил этилаётган маҳалла фуқаролар йиғини чегаралари тавсифлари 2 иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3.Туманидаги маҳалла фуқаролар йиғинлари сони 51 та деб ҳисоблансин.

  1. Туман ҳокимининг ўринбосари З.Абданов ва Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи (Д.Сафарова):

янги ташкил этилган маҳалла фуқаролар йиғинларининг тўлиқ шаклланиши ва фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратилсин.

ҳудудларга ўзгартириш киритилган маҳалла фуқаролар йиғинларида аҳоли ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилсин.

  1. Туман молия бўлими (Б.Баратов):

янги ташкил этилган маҳалла фуқаролар йиғини ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш учун зарур маблағларни маҳаллий бюджетдан белгиланган тартибда ажратиш чораларини кўрсин.

  1. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман кенгаши раисининг биринчи ўринбосари (С.Гулбоева), Эр ресурслари ва давлат кадастри бўлими (Н.Қорақулов), Давлат солиқ инспекцияси (Р.Боймирзаев): мазкур қарорга асосан ҳужжатларга ўрнатилган тартибда тегишли ўзгартиришлар киритилсин.
  2. «Боботоғ тонги» газетаси таҳририяти (И.Бобокалонов)га мазкур қарорни расмий эълон қилиш тавсия этилсин.
  3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан сўнг кучга киради.
  4. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари Узун туман Кенгашининг Ижтимоий-маданий, ривожланиш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси С.Ташанов зиммасига юклатилсин.

 

 

Кенгаш раиси                                                                Б.Турсунов

 

Сурхондарё вилояти Узун туманида юридик ва жисмоний шахсларнинг қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерларига 2022-йил учун ер солиғи ставкаларини белгилаш ҳақида.
Сурхондарё вилояти Узун туманида юридик ва жисмоний шахсларнинг қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерларига 2022-йил учун ер солиғи ставкаларини белгилаш ҳақида.

Сурхондарё вилояти Узун туманида юридик ва жисмоний шахсларнинг қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерларига 2022 йил учун ер солиғи ставкаларини белгилаш ҳақида.

 

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 429 ва 437-моддаларига асосан Узун туманида юридик ва жисмоний шахсларнинг қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерларига 2022 йил учун ер солиғи ставкаларини тасдиқлаш юзасидан берган ҳисоботи тингланди ва билдирилган фикр-мулоҳазалардан келиб чиқиб, Халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади.

  1. Узун туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи (Р.Боймирзаев) Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 429 ва 437-моддаларига асосан Узун туманидаги юридик ва жисмоний шахсларнинг қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерларига 2022 йил учун ер солиғи ставкаларини тасдиқлаш юзасидан берган ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Узун туман Молия бўлими бошлиғи (Б.Баратов), туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи (Р.Боймирзаев)га:

- ер солиғининг амалдаги ставкаларига 1,07 бараварга индексатсия қилиниши бўйича таклиф киритилганлиги (юридик ва жисмоний шахсларнинг) қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун шаҳар ва туманлар кесимида, уларнинг иқтисодий ривожланишига қараб ер солиғи ставкасига 0,5 дан 2,0 гача камайтирувчи ва оширувчи коэффициентларни қўллаган ҳолда ер солиғи ставкаларини белгилаши мумкинлиги юзасидан Узун туман “Боботоғ тонги” газетаси билан ҳамкорликда чиқишни амалга ошириш орқали оммага тақдим этиш;

- белгиланган ер солиғи ставкаларига (юридик ва жисмоний шахсларнинг) қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун, уларнинг ҳудудларида жойлашган даҳа, мавзе, маҳалла, кўча кесимида 0,7 дан 3,0 гача камайтирувчи ва оширувчи коэффициентларни қўллашлари юзасидан маълумотларни таъминлаб бериш;

- электр узатиш линиялари, умумдавлат алоқа линиялари, умумий фойдаланишдаги темир йўллар, электр таъминоти қурилмалари, магистрал нефть ва газ қувурлари ҳамда шунга ўхшаш иншоотлар банд этган ерлар учун ҳар бир туман ва шаҳар учун ўртача солиқ ставкаси асосида ер участкаси жойлашган жойдаги солиқ органлари томонидан белгиланиши ва 5 январгача солиқ тўловчилар етказилишини таъминлаш;

- жисмоний шахсларнинг ер майдонлари учун олинадиган ер солиғи (туристик зоналарда жойлашган ер участкаларидан ташқари) суммаси 2021 йил учун ҳисобланган солиқ суммасининг 1,3 бараваридан ошмаслигини назоратга олиш;

- юридик ва жисмоний шахслар томонидан мавжуд ер майдонлари учун ҳисобланган ер солиқларини ўз вақтида ва тўлиқ тўлаб боришларини назоратга олиш;

- юридик ва жисмоний шахсларга ҳисобланган ер солиғи ва ундирилган солиқлари тўғрисида халқ депутатлари туман Кенгашига ахборот бериб бориш вазифаси юклатилсин.

  1. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси билан белгиланадиган солиқ ставкалари асосида (юридик ва жисмоний шахсларнинг) қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун туман ва шаҳарлар кесимида, уларнинг иқтисодий ривожланишига қараб камайтирувчи ва оширувчи коэффициентлари 1 иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  2. Туман Кенгаши депутатлари ва “Боботоғ тонги” таҳририяти муҳаррири (И.Бобоколонов)га мазкур лойиҳаларни амалга оширишдан мақсад ва унинг туман иқтисодиётини юксалтиришдаги афзалликлари тўғрисида оммавий ахборот воситалари ва интернет тармоқларида кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.

 

 

Кенгаш раиси                                                                  Б.Турсунов

Халқ депутатлари туман Кенгашининг  Ўттиз саккизинчи сессияси бўлиб ўтди.
Халқ депутатлари туман Кенгашининг Ўттиз саккизинчи сессияси бўлиб ўтди.

Халқ депутатлари туман Кенгашининг Ўттиз саккизинчи сессиясида қуйидаги масалалар кўрилди.

  1. Туман даражасидаги давлат органлари ва ташкилотларининг норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати тўғрисида;
  2. Туманда қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш юзасидан 2021 йил давомида амалга оширилган ишлар ҳақида туман прокурорининг ахбороти тўғрисида
  3. “Туман Ички ишлар бўлими бошлиғи М.Ишкараевнинг туманда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш юзасидан 2021 йил давомида амалга оширган муайян ишлари тўғрисида ҳисоботи ҳақида;
  4. “Фуқаролар ҳуқуқлари ва эркинликларини, шунингдек, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини суд йўли билан ҳимоя қилиш бўйича 2021 йилда амалга оширишга доир фаолияти юзасидан жиноят ишлари бўйича Узун туман суди раисининг ахбороти тўғрисида;
  5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2019 йил 17 январдаги 5633-сонли фармонининг тумандаги ижроси бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг Узун туманидаги Халқ қабулхонаси мудирининг ахбороти:.
  6. Ўзбекистон Республикасининг 2020-йил 23 сентябрдаги “Таълим тўғрисида”ги ЎРҚ-637-сонли Қонунининг Узун тумани халқ таълими бўлими тизимида ижроси борасида Узун туман халқ таълими бўлими мудирининг ҳисоботи тўғрисида;
  7. “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” давлат дастурининг ижроси, ёшлар муаммоларини ҳал этилишига кўмаклашиш, ёш авлоднинг истеъдоди ва қобилиятларини ривожлантириш бўйича қўшимча шароитлар яратиш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида.
  8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17 февралдаги “2021 2023 йилларда Сурхондарё вилояти Узун тумани Боботоғ ҳудудини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-4995-сон қарорларининг ижроси юзасидан 2021 йилда амалга оширилган ишлар тўғрисида;
  9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 31 майдаги ПК-5132-сонли “Ijro.gov.uz” ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш ҳақида;
  10. Бошқа масалалар;

Халқ депутатлари туман Кенгашининг Ўттиз саккизинчи сессия жараёнидан фотолавҳалар.

 

Барчаси: 39 та
Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси