Узун тумани ҳокимлиги
Халқ депутатлари Узун туман Кенгашининг 45 сессияси бўлиб ўтди

Бугун Узун туман ҳокимлигида Халқ депутатлари Узун туман Кенгашининг навбатдаги 45 сессияси ўтказилди. Унда Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, кун тартибига киритилган масалалар юзасидан масъул идора ва ташкилот раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.
Сессия ишини Халқ депутатлари Узун туман Кенгаши раиси – туман ҳокими Бахром Турсунов бошқариб борди.
Сессияда кун тартибидаги масалалар юзасидан масъулларнинг ҳисоботлари депутатлар томонидан атрофлича муҳокама қилиниб, тегишли қарор лойиҳалари қабул қилинди.

 

 

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ УЗУН ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
ҚИРҚ БЕШИНЧИ СЕССИЯСИ
КУН ТАРТИБИ


2022-йил 8-июл .                                                Узун тумани

 

1. Туман даражасидаги давлат органлари ва ташкилотларининг норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати бўйича 2022 йил 2-чорак якуни бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида туман Адлия бўлими бошлиғининг ахбороти

2. Фуқаролар ҳуқуқлари ва эркинликларини, шунингдек, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини суд йўли билан ҳимоя қилиш бўйича 2022-йил 6-ой давомида амалга оширилган ишлар юзасидан жиноят ишлари бўйича Узун туман суди раисининг ахбороти тўғрисида

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 24-февралдаги “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5006-сонли Қарорнинг ижроси юзасидан Узун туманида олиб борилган ишлар тўғрисида;

4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 31-мартдаги “Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора- тадбирлари тўғрисида”ги 145–сонлй қарори ижроси юзасидан туман ҳокимининг ўринбосари, Оила ва Хотин-қизлар ишлари бўлими бошлиғИ С.Гулбоеванинг ҳисоботи;

5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 17-февралдаги “2021-2023 йилларда Сурхондарё вилояти Узун тумани Боботоғ ҳудудини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-4995-сон Қарорининг ижроси юзасидан 2022-йил 6-ой давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида;

6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 6-ноябрдаги “Ўзбекистоннинг Янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6108-сонли Фармонининг 11-банди юзасидан, Сурхондарё вилоят Халқ таълими Бошқармасининг 2022-йил 19-майдаги 01-293-сонли хатининг ижроси тўғрисида

7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Бола ҳуқуқларининг кафолатларини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2021-йил 9-августдаги ПФ-6275-сон Фармонига асосан туманда Болалар масалалари бўйича туман комиссиясининг амалга оширилган фаолияти тўғрисида;

8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 22-апрелдаги 213-Ф-сон фармойишига асосан “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Узун тумани бўлими қошида очилган “Саховат ва кўмак” жамғармасига тушган маблағларнинг сарфланиши ҳақида

9. Бошқа масалалар;

Халқ депутатлари туман Кенгашининг Қирқ бешинчи сессияси

ИШ РЕГЛАМЕНТИ

 

1. Маърузалар учун - 10 дақиқагача

2. Сўзга чиқувчилар учун 3 дақиқагача

3. Маълумотлар учун 3 дақиқагача

Жорий йилнинг 7-июн куни Халқ депутатлари Узун тумани Кенгашининг қирқ тўртинчи сессияси бўлиб ўтди.

Ушбу бўлиб ўтган сессияда вилоят ҳамда туман Кенгаши депутатлари, алоқадор Бошқарма, корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок этди. Сессияни туман Кенгаш раиси Б.Турсунов олиб борди.

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ УЗУН ТУМАН КЕНГАШИНИНГ ҚИРҚ ТЎРТИНЧИ СЕССИЯСИ


КУН ТАРТИБИ


2022-йил 7-июн . Узун тумани


1. Маҳаллий буджет даромадлари бажарилиши ҳолати, қўшимча резервларни аниқлаш бўйича қилинган ишлар, шунингдек солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар кесимида буджетга ҳисобланган ва амалда тўланганлиги, улар бўйича солиқ қарздорлиги юзасидан 2022-йилнинг ўтган даврда амалга оширилган ишларнинг ҳисоботи тўғрисида.
2. Халқ депутатлари Узун туман Кенгашига бўшаб қолган ўринга сайланган депутатларнинг ваколатини эътироф этиш тўғрисида;
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 24-февралдаги “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5006- сонли қарорнинг ижроси юзасидан Узун туманида олиб борилган ишлар тўғрисида;
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 6-ноябрдаги “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илмфан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6108-сонли Фармонинг туманда ижроси тўғрисида.
5. Узун туманидаги Янги рўзғор маҳалласи ва Файзова маҳалласи ҳудудий чегарасини ўзгартириш ва янги маҳаллаларни ташкил этиш тўғрисида;
6. Халқ депутатлари Узун туман Кенгашининг доимий комиссиялари таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
7 Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев раҳбарлигида ўтказилган “Хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар натижадорлиги ҳамда келгусидаги устувор вазифалар, ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш, 2022-йилда меҳнат баланси ва бандлик дастурини шакллантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида” 2021-йил 14- декабрдаги 55-сон баёнининг 44-бандига мувофиқ хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича ажратилаётган кредит маблағлари тўғрисида туман тижорат банклари раҳбарларининг ҳисоботи тўғрисида;
8. Бошқа масалалар;

Халқ депутатлари туман Кенгашининг Қирқ тўртинчи сессияси


ИШ РЕГЛАМЕНТИ

  1. Маърузалар учун - 10 дақиқагача
    2. Сўзга чиқувчилар учун - 3 дақиқагача
    3. Маълумотлар учун - 3 дақиқагача

 

Маҳаллий буджет даромадлари бажарилиши ҳолати, қўшимча резервларни аниқлаш бўйича қилинган ишлар, шунингдек солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар кесимида буджетга ҳисобланган ва амалда тўланганлиги, улар бўйича солиқ қарздорлиги юзасидан 2022-йилнинг ўтган даврда амалга оширилган ишлари,

 

Халқ депутатлари Узун туман Кенгашига бўшаб қолган ўринга сайланган депутатларнинг ваколатини эътироф этилиши, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 24-февралдаги “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5006- сонли қарорнинг ижроси юзасидан Узун туманида олиб борилганлиги,

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 6-ноябрдаги “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илмфан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6108-сонли Фармонинг туманда ижроси, Узун туманидаги Янги рўзғор маҳалласи ва Файзова маҳалласи ҳудудий чегарасини ўзгартириш ва янги маҳаллаларни ташкил этилиши ҳамда Халқ депутатлари Узун туман Кенгашининг доимий комиссиялари таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги ҳисобот ва ахборотлари тингланиб, туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.

 

 

 

Узун тумани ҳокимлиги

ахборот хизмати

Аҳоли муаммолари депутатлар томонидан ўрганилмоқда...

Бугун Узун туманида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мавжуда Хасанова ва туман Кенгаши депутатлари Гулшан Чориева, Мастура Мамуржонова, Туман Кенгаш котибият мудири Ў. Ражабов лар “Дўстлик” маҳаллаларида яшовчи фуқаролар билан очиқ мулоқот ўтказди.

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мавжуда Хасанова мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида тўхталиб ўтди. Сўнг фуқароларнинг муаммоларини тинглади. Унда фуқаролар ички йўлларни таъмирлаш, ичимлик суви билан таъминлаш, ички туризмни янада ривожлантириш, нафақага чиққан ходимларнинг тиббий даволанишига кўмак бериш, уй-жойларни кадастр қилиш, аукцион орқали олган ерларни ажратиб бериш, талаба контрагини тўлаш масалалари билан мурожаат қилишди.

Учрашув давомида фуқароларнинг муаммоли масалараларига ҳуқуқий тушунчалар берилди.

Узун туманида аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳолати ўрганилди, бу борада белгилаб берилган вазифаларнинг ижроси назорат қилинди. Аҳолининг тиббий хизмат ҳақидаги фикр ва мулоҳазалари ҳам эшитилди.
Шунингдек, кекса нуроний отахон ва онахонларимиз жуда хурсандлигини, давлат эътибори ҳамда ғамхўрлигидан шод эканлигини билдиришди. Айниқса, пенсия ва нафақаларнинг 12 фоизга оширилганлиги байрам арафасида бўлганлиги уларни хурсанд қилганлигини эътироф этишди. Мурожаатлар ҳам эшитилди. Тегишлилиги бўйича масъулларга ижросини таъминлаш юклатилиб, назоратга олинди.

Денов туманида ўқув семинар бўлиб ўтди.

 

Денов туманида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси билан биргаликда халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари ҳамда котибият ходимлари фаолияти самарадорлигини янада ошириш мақсадида ўқув семинар бўлиб ўтди.

Ушбу ўқув семинарда Денов, Олтинсой, Сариосиё ва Узун туманларидан туман Кенгашлари депутатлари ҳамда котибият ходимлари иштирок этди.

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги эллик иккинчи сессияси бўлиб ўтди

ХАЛҚ ДEПУТАТЛАРИ ВИЛОЯТ КEНГАШИНИНГ

ЭЛЛИК ИККИНЧИ СEССИЯСИ

КУН ТАРТИБИ

2022 йил 20 май

1. Вилоятда 2022 йилда тез тиббий ва шошилинч ёрдам хизматларини ривожлантиришга қаратилган ҳудудий дастурни тасдиқлаш тўғрисида.

Маърузачи: Т.Боболов - вилоят ҳокими

2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2022 йил 27 апрелдаги “Ҳудудларда янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишларни ўрганиш натижалари тўғрисида” КҚ-337-IV-сон қарори ижроси тўғрисида.

Маърузачилар: Вилоят ҳокимининг ўринбосари Ж.Тўраев ва Ангор (Ш.Абдуллаев), Жарқўрғон (Б.Ўроқов), Олтинсой (А.Джумаев), Сариосиё (А.Хўжақулов), Термиз (Ш.Ўринов), Қумқўрғон (Р.Гаппаров) ҳокимлари

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури ҳамда бошқа давлат дастурлари ижроси устидан назоратни кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-43-сон қарори ижроси тўғрисида.

Саноат, транспорт, қурилиш, коммунал соҳа ва аҳолига хизмат кўрсатиш масалалари бўйича доимий комиссияси

4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 мартдаги “2022-2026 йилларда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-172-сонли қарорида белгиланган ишларни амалга ошириш бўйича чора-тадбирларнинг манзилли рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида

Саноат, транспорт, қурилиш, коммунал соҳа ва аҳолига хизмат кўрсатиш масалалари бўйича доимий комиссияси

5. Сурхондарё вилояти бюджетининг жорий йил I чорак якунига кўра даромадлар режасининг ошириб бажарилган қисми ҳисобидан маблағ ажратиш тўғрисида

Маърузачи: Ж.Нормўминов - вилоят Молия бош бошқармаси бошлиғи

6. Вилоят ҳокимининг сессиялар оралиғида қабул қилинган қарорларини тасдиқлаш тўғрисида

7. Бошқа масалалар.

 

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг

Эллик иккинчи сессияси

ИШ РEГЛАМEНТИ

1. Маърузалар учун                    10 дақиқагача

2. Сўзга чиқувчилар учун            3 дақиқагача

3. Маълумотлар учун                  3 дақиқагача

Барчаси: 52 та
Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси