Бугун, Узун тумани ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари Узун туман Кенгашининг навбатдаги 50 сессияси бўлиб ўтди.
Сессияда Халқ депутатлари вилоят ва туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, ташкилот ва муассасалар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
Сессия ишини Халқ депутатлари Узун туман Кенгаши раиси ўринбосари – Тошбоев Бўри Ишмаматович бошқариб борди.

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ УЗУН ТУМАН КЕНГАШИНИНГ ЭЛЛИГИНЧИ СЕССИЯСИ КУН ТАРТИБИ
2022 йил 2 ноябр соат 10:00
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 17-январдаги “Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5633-сонли Фармонининг ижроси юзасидан Узун тумани Халқ қабулхонасининг 2022-йилнинг 3-чорагида олиб борган фаолияти якуни бўйича ахбороти
Маърузачи: Узун тумани Халқ қабулхонаси - Ш.Хидиров
2 Туманда 2022-йил ИИ босқич жамоатчилик фикри асосида берилган таклифларга Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлигининг openbudget.uz расмий веб сайти орқали туманда истиқомат қилувчи фуқаролар томонидан онлайн овоз бериш жараёни якунлари бўйича Узун тумани Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Д.Сафарованинг ҳисоботи тўғрисида..
Маърузачи: Туман маҳалла ва нуронийларни қўллаб қувватлаш бўлими бошлиғи Д.Сафарова
3. Фуқаролар ҳуқуқлари ва эркинликларини, шунингдек, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини суд йўли билан ҳимоя қилиш бўйича 2022-йил 9-ой давомида амалга ишлар юзасидан жиноят ишлари бўйича Узун туман суди раисининг ахбороти тўғрисида
Маърузачи: жиноят ишлари бўйича Узун туман суди раиси О.Жуманов
4. Ўзбекистон Республикасининг “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги Қонунинг 15-моддаси ижроси юзасидан, туман Ички ишлар бўлими бошлиғининг 2022-йилнинг 14-октябр кунидаги 26/1522-сонли хатига асосан тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинларига профилактика инспекторларини лавозимга тасдиқлаш учун номзодларни тавсия этиш тўғрисида
Маърузачи: маҳалла фуқаролар йиғинларига профилактика инспекторларини лавозимга тасдиқлаш учун номзодлар Қудратов Зухриддин Маманазар ўғли, Холёров Самариддин Исоқ ўғли, Эшниёзов Дилмурод Холмурод ўғли, Абдукаримов Абдурашид.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 6-ноябрдаги ПФ-6108-сонли Фармонинг 11-банди ижроси юзасидан Сурхондарё вилоят Халқ таълими Бошқармасининг хатига асосан туманидаги умумтаълим мактабларига мактаб директори лавозимига номзодларни тавсия этиш тўғрисида;
Маърузачи: Сурхондарё вилоят Халқ таълими Бошқармаси томонидан кўрсатилган номзодлар
6 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 2022-йил 7-июндаги 312-сонли “Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорнинг ижроси бўйича туманда амалга оширилган ишлар юзасидан туман ҳокими ўринбосари З.Абдановнинг ҳисоботи тўғрисида.
Халқ депутатлари Узун туман Кенгашининг Таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича доимий комиссияси муҳокама қилинган
7 Узун туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг тиббиёт муассасалари фаолиятининг самарадорлигини ошириш юзасидан 2022-йилнинг 9 ой давомида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботи тўғрисида
Халқ депутатлари Узун туман Кенгашининг Таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича доимий комиссияси муҳокама қилинган
8. Узун туманда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашишда “Жиноятга қарши курашиш ҳақиқати ва адолати” тизими асосида олиб борилаётган ишлар аҳволи юзасидан туман Ички ишлар бўлими бошлиғи М.Ишкараевнинг ҳисоботи тўғрисида
Халқ депутатлари туман Кенгашининг Қонунийликни таъминлаш ва коррупсияга қарши курашиш бўйича доимий комиссиясида муҳокама қилинган
9. 2022-йилнинг ИИИ-чораги давомида Узун туман маҳаллий буджети даромадлар режасининг белгиланган прогноз кўрсаткичларидан ортириб бажарилган қисми ҳисобидан маблағ ажратиш тўғрисида
Халқ депутатлари туман Кенгашининг Маҳаллий буджет, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, туризм, инвестициялар ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссиясида муҳокама қилинган
10. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2021-йил 14-декабрда ўтказилган “Хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар натижадорлиги, келгусидаги устувор вазифалар ҳамда ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш, 2022-йилда меҳнат баланси ва бандлик дастурини шакллантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида”ги видеоселектор йиғилишининг 55-сонли баёнига асосан туманда амалга оширилган ишлар юзасидан Туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи ўринбосари Ҳ.Саидовнинг ҳисоботи.
Халқ депутатлари туман Кенгашининг Маҳаллий буджет, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, туризм, инвестициялар ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссиясида муҳокама қилинган
11. Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Бердиев Қудрат Холматовичнинг ўз аризасига биноан депутатлик ваколатини муддатидан илгари тугатиш тўғрисида.
12. Узун туманидан “openbudget.uz” ахборот порталига жами 2000 дан ортиқ “овоз” тўплаб, ғолиб бўлмаган лойиҳаларга маблағларни йўналтириш ва молиялаштириш бўйича манзилли рўйхатни тасдиқлаш тўғрисида.
13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 30-декабрдаги “Республикада кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, дарахтлар муҳофазасини янада самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-46-сонли Фармонининг ижроси бўйича туманда олиб борилаётган ишлар юзасидан туман ҳокими ўринбосари Х.Бердимуратовнинг ҳисоботи тўғрисида.
14. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларидан самарали фойдаланиш, ҳудудларни ихтисослаштириш, бўш турган, захирадаги ва келгусида захирага олинадиган ер майдонларини қишлоқ хўжалиги корхонаси ёки фермер хўжалиги ташкил этиш учун очиқ электрон танловга чиқариш бўйича тайёрланган лойиҳаларни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш тўғрисида
Халқ депутатлари туман Кенгашининг аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология бўйича доимий комиссиясида муҳокама қилинган
15. Халқ депутатлари Узун туман Кенгашида бўшаб қолган ўринларга сайлов ўтказиш тўғрисида
16. Халқ депутатлари Узун туман Кенгашининг 2022-йил 8-февралдаги ВИ-39-20-8-118-К/22-сонли қарорининг 6-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида.
17. Куз-қиш даврида истеъмолчиларни энергия ресурслари билан таъминлаш, мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш юзасидан кўрилган чоралар бўйича туман ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Х.Бердимуратовнинг ҳисоботи
Халқ депутатлари туман Кенгашининг Саноат, транспорт, қурилиш, коммунал соҳа ва аҳолига хизмат кўрсатиш масалалари бўйича доимий комиссиясида муҳокама қилинган
18. Бошқа масалалар.



Сессия ишида депутатлар томонидан кун тартибидаги 17 та масала кўриб чиқилди.
Сессияда кун тартибидаги масалалар юзасидан масъулларнинг ҳисоботлари тингланди ва уларнинг ҳисоботлари депутатлар томонидан атрофлича муҳокама қилиниб, тегишли қарор лойиҳалари қабул қилинди.
Узун тумани ҳокимлиги ахборот хизмати