Узун тумани ҳокимлиги
Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгаши томонидан Узун туманида янги иш ўринларини яратиш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишлар муҳокама қилинди

Бугун, 25 октябр куни Узун тумани ҳокимлиги биноси залида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2021 йил 14 декабрь куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқларга асосан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссиянинг вилоятда янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича белгиланган вазифалар ва Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашининг 2022 йил 2 мартдаги “Вилоятда янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича белгиланган вазифалар ижроси устидан депутатлик назоратини амалга ошириш тўғрисида”ги VI-44-54-8-0-Қ/22-сонли қарорининг Узун туманидаги ижроси юзасидан йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишни Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгаши котибияти мудири С Б Абдураимов олиб бориб, жорий йилда янги иш ўринларини яратиш, амалиётда дуч келинаётган камчиликлар ва хатоликлар ҳақида сўз юритди.
Айниқса, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги иш ўринларини яратишда сохтакорликка йўл қўйилаётганлиги жиддий танқид остига олинди.

Янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишларни туман кесимида назорат қилиб бориш учун халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари маҳаллаларга бириктирилди

Шунингдек, йиғилишда Халқ депутатлари Узун тумани Кенгаши котибияти (Ў.Ражабов) га ҳар ойнинг бешинчи санасига қадар туманда янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан халқ депутатлари вилоят Кенгашига маълумот тақдим этиб бориш вазифаси юклатилди.

 

Узун туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Халқ депутатлари Узун туман Кенгаши депутатларининг 2022-йилнинг 9 ой якуни бўйича амалга оширилган ишлари юзасидан йиғилиши бўлиб ўтди.

Бунда туман Кенгаши депутатларининг сайловчилар билан учрашувлари, депутатлик сўровлари, туман Кенгашининг сессияларида иштирок этишлари ҳамда бошқа масалалар юзасидан танқидий муҳокама қилинди.

9 ой давомида амалга оширилган фаолиятга оид келтирилган барча маълумотлар атрофлича муҳокама қилинди. Уларнинг сифат даражасини ошириш борасида таклиф ва мулоҳазалар ўртага ташланди.

Шунингдек, йиғилиш давомида яна бир қатор ташкилий масалалар кўриб чиқилиб, истиқболли режалар белгилаб олинди.

САЙЛОВЧИЛАР МУРОЖААТЛАРИНИНГ АКСАРИЯТИ ЖОЙИДА ҲАЛ ЭТИЛМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати М.Г.Ҳасанова вакили С. Норқулова, ХДП Узун туман Кенгаши раиси И. Мусурманов, туман Хотин-қизлар масалалари буйича ҳоким ўринбосари С. С. Гулбоева Халқ депутатлари Кенгаши депутатлари иштирокида туман 2- касб-ҳунар мактабида сайловчилари билан учрашди.

Мулоқотда мамлакатимизда олиб борилаётган ижтимоий ислоҳотларнинг бажарилиши, Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти, Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили Давлат дастурида белгиланган вазифаларнинг 9 ой давомида бажарилиши юзасидан жамоатчиликка тушунчалар берилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонаси туман бўлими билан ҳамкорликда сайёр қабул ташкил этилди. Фуқароларнинг аксарият мурожаатлари жойида ҳал этилди. Депутат томонидан жойларга чиқиб ўрганилганда туманнинг Обизаранг маҳалла фуқаролар йиғини Ал Бухорий кўчасида яшовчи фуқаро кўчасига газ турубаларни ўтказишда амалий ёрдам сўради. Бу вазифа туман Газ таъминот бўлимига топширилди ва назоратга олинди. Эркинлик маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро Зумратой Карабаева ўз уйида мунтазам равишда жанжал бўлаётганлиги, уй-жойга муҳтожлигини билдириб, ёрдам сўради. Фуқарога белгиланган тартибда уй олиш имконияти тушунтирилди ва тегишли ташкилот ва маҳалланинг назоратига олинди.

Шунингдек, туман Кенгаши котибияти фаолиятини самарали йўлга қўйишга кўмаклашилди. Мурожаатлар тегишлилиги буйича ижро ҳокимиятига йўналтирилди.

 

“Ижтимоий ташаббус” республика кўрик танловининг туман босқичи ғолиблари тақдирландилар

 Бугун, Узун туман ҳокимлиги биносида Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси Сенати Кенгашининг 2021 йил 22 апрелдаги ҚҚ-214-IV-сонли қарорига асосан “Ижтимоий ташаббус” республика кўрик танловининг туман босқичида қуйидаги;
- “Энг яхши ижтимоий ташаббускор давлат бошқарув органи”;
- “Энг яхши ижтимоий ташаббускор нодавлат нотижорат ташкилоти”;
- “Энг яхши ижтимоий ташаббускор тадбиркорлик субекти”;
- “Энг яхши ижтимоий ташаббускор фуқаро”;
- “Энг яхши ижтимоий ташаббускор ҳокимлик” наминациялар бўйича юқори кўрсаткичларни қўлга киритган ғолиблар Халқ депутатлари туман Кенгашининг фахрий ёрлиғи ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар ҳамда кейинги босқичга иштирок этишлари учун йўлланмалар берилди.

 

 

 

 

Узун тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

 

 

 

 

Барчаси: 58 та
Рўйхатдан ўтиш
6 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси