Халқ депутатлари Узун туман Кенгаши томонидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати М.Ҳасанованинг Узун туманида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллиги ва Обод маҳалла дастурининг ижроси юзасидан фуқаролар билан учрашувлар ташкил этилди.
Шу муносабат билан тумандаги “Янги куч” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 9-умумтаълим мактабида 25- август куни фаол хотин-қизлар,ёшлар ва бошланғич партия ташкилотлари аъзолари иштирокида “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида давра суҳбати ташкил этилди. Сўзга чиққанлар ЎзМТДП Узун туман Кенгаши ходимлари, туман Кенгаши депутатлари, Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини амалга оширишда, эришилган ютуқларни мустаҳкамлаб, туб ислоҳот жараёнларини янги босқичга кўтариш, инсон ҳуқуқ ва манфаатлари, унинг қадри, шаъни ва ғурурини етакчи ўринга олиб чиқиш устувор вазифамизга айланган. Хозирги вақтда юртимизда тинчлик ва барқарорликни сақлаш, давлатимизнинг ҳудудий яхлитлиги ва бўлинмаслиги, сарҳадларимиз дахлсизлигини таъминлаш, миллатлараро тотувлик, диний бағрикенглик ва ҳамжиҳатликни янада кучайтириш каби ғоялар илгари сурилди.