Узун тумани ҳокимлиги
Халқ депутатлари Узун туман Кенгашининг қирқ олтинчи сессияси бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 27-июл куни Халқ депутатлари Узун туман Кенгашининг 46-сессияси бўлиб ўтди. Ушбу бўлиб ўтган сессияда сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, туман Кенгаши депутатлари, алоқадор корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.
Сессияни Халқ депутатлари туман кенгаши раиси Турсунов Бахром Бобохонович бошқариб борди. Кенгаш раиси кун тартибида кўрилиши белгиланган ўнта масала билан барчани таништирди.

Кун тартибидаги масалалар:

1. Узун тумани аҳолисини озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш ва ички бозорда нарх-наволарнинг барқарорлигини сақлаш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида;

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 31-мартдаги “Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора- тадбирлари тўғрисида”ги 145 – сонли қарори ижроси юзасидан туман ҳокимининг ўринбосари, Оила ва Хотин-қизлар бўлими бошлиғи С.Гулбоеванинг ҳисоботи тўғрисида

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 24-ноябрдаги “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6118-сонли Фармонининг тумандаги ижроси тўғрисида туман Мажбурий ижро бюроси раҳбари З.Рахимовнинг ҳисоботи тўғрисида;

4. Туман Ички ишлар бўлими Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси бошлиғи ўринбосари Ж.Ибрагимовнинг туманда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш юзасидан 2022-йилниг 6 ой давомида амалга оширган муайян ишлари тўғрисида ҳисоботи;

5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018-йил 12-апрелдаги “Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбияланаётган ва уй жой шароитини яхшилашга муҳтож оилаларга арзон уй-жой бериш тартиби тўғрисида”ги 285-сонли қарорининг ижроси юзасидан тумандаги “Баҳористон” маҳалла ҳудудида амалга оширилаётган ишлар юзасидан туман ҳокими ўринбосари Х.Бердимуратовнинг ҳисоботи тўғрисида;

6. Узун тумани ҳокимлиги, Халқ депутатлари Узун тумани Кенгаши ҳамда Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари туман Кенгашининг қўшма қарорини тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил

22-апрелдаги 213-Ф-сон фармойишига асосан “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Узун тумани бўлими қошида очилган “Саховат ва кўмак” жамғармасига тушган маблағларнинг сарфланиши ҳақида:

8. Узун туманидаги маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини белгилаш тўғрисида

9. Узун тумани маҳаллий буджети маблағларини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларга йўналтириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

10. 2022-йил биринчи ярим йиллик якунларига кўра жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилган маблағлар тўғрисидаги ҳисоботини тасдиқлаш ҳақида

11. Бошқа масалалар;


Сессия ишида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Б.Хасановнинг Узун тумани аҳолисини озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш ва ички бозорда нарх-наволарнинг барқарорлигини сақлаш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботи;


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 31-мартдаги “Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора- тадбирлари тўғрисида”ги 145 – сонли қарори ижроси юзасидан туман ҳокимининг ўринбосари, Оила ва Хотин-қизлар бўлими бошлиғи С.Гулбоеванинг ҳисоботи;


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 24-ноябрдаги “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6118-сонли Фармонининг тумандаги ижроси тўғрисида туман Мажбурий ижро бюроси раҳбари З.Рахимовнинг ҳисоботи;


Туман Ички ишлар бўлими Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси бошлиғи ўринбосари Ж.Ибрагимовнинг туманда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш юзасидан 2022-йилнинг 6 ой давомида амалга оширган муайян ишлари юзасидан ҳисоботлари тингланди. Шунингдек, Узун тумани ҳокимлиги, Халқ депутатлари Узун тумани Кенгаши ҳамда Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари туман Кенгашининг қўшма қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 22-апрелдаги 213-Ф-сон фармойишига асосан “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлими қошида очилган “Саховат ва кўмак” жамғармасига тушган маблағларнинг сарфланиши, Узун тумани маҳаллий буджети маблағларини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларга йўналтириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ва бошқа масалалар туман Кенгаши депутатлари томонидан атрофлича муҳокама қилиниб, туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.

 

Узун туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Халқ депутатлари Узун туман Кенгашининг 45 сессияси бўлиб ўтди

Бугун Узун туман ҳокимлигида Халқ депутатлари Узун туман Кенгашининг навбатдаги 45 сессияси ўтказилди. Унда Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, кун тартибига киритилган масалалар юзасидан масъул идора ва ташкилот раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.
Сессия ишини Халқ депутатлари Узун туман Кенгаши раиси – туман ҳокими Бахром Турсунов бошқариб борди.
Сессияда кун тартибидаги масалалар юзасидан масъулларнинг ҳисоботлари депутатлар томонидан атрофлича муҳокама қилиниб, тегишли қарор лойиҳалари қабул қилинди.

 

 

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ УЗУН ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
ҚИРҚ БЕШИНЧИ СЕССИЯСИ
КУН ТАРТИБИ


2022-йил 8-июл .                                                Узун тумани

 

1. Туман даражасидаги давлат органлари ва ташкилотларининг норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати бўйича 2022 йил 2-чорак якуни бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида туман Адлия бўлими бошлиғининг ахбороти

2. Фуқаролар ҳуқуқлари ва эркинликларини, шунингдек, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини суд йўли билан ҳимоя қилиш бўйича 2022-йил 6-ой давомида амалга оширилган ишлар юзасидан жиноят ишлари бўйича Узун туман суди раисининг ахбороти тўғрисида

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 24-февралдаги “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5006-сонли Қарорнинг ижроси юзасидан Узун туманида олиб борилган ишлар тўғрисида;

4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 31-мартдаги “Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора- тадбирлари тўғрисида”ги 145–сонлй қарори ижроси юзасидан туман ҳокимининг ўринбосари, Оила ва Хотин-қизлар ишлари бўлими бошлиғИ С.Гулбоеванинг ҳисоботи;

5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 17-февралдаги “2021-2023 йилларда Сурхондарё вилояти Узун тумани Боботоғ ҳудудини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-4995-сон Қарорининг ижроси юзасидан 2022-йил 6-ой давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида;

6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 6-ноябрдаги “Ўзбекистоннинг Янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6108-сонли Фармонининг 11-банди юзасидан, Сурхондарё вилоят Халқ таълими Бошқармасининг 2022-йил 19-майдаги 01-293-сонли хатининг ижроси тўғрисида

7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Бола ҳуқуқларининг кафолатларини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2021-йил 9-августдаги ПФ-6275-сон Фармонига асосан туманда Болалар масалалари бўйича туман комиссиясининг амалга оширилган фаолияти тўғрисида;

8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 22-апрелдаги 213-Ф-сон фармойишига асосан “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Узун тумани бўлими қошида очилган “Саховат ва кўмак” жамғармасига тушган маблағларнинг сарфланиши ҳақида

9. Бошқа масалалар;

Халқ депутатлари туман Кенгашининг Қирқ бешинчи сессияси

ИШ РЕГЛАМЕНТИ

 

1. Маърузалар учун - 10 дақиқагача

2. Сўзга чиқувчилар учун 3 дақиқагача

3. Маълумотлар учун 3 дақиқагача

Жорий йилнинг 7-июн куни Халқ депутатлари Узун тумани Кенгашининг қирқ тўртинчи сессияси бўлиб ўтди.

Ушбу бўлиб ўтган сессияда вилоят ҳамда туман Кенгаши депутатлари, алоқадор Бошқарма, корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок этди. Сессияни туман Кенгаш раиси Б.Турсунов олиб борди.

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ УЗУН ТУМАН КЕНГАШИНИНГ ҚИРҚ ТЎРТИНЧИ СЕССИЯСИ


КУН ТАРТИБИ


2022-йил 7-июн . Узун тумани


1. Маҳаллий буджет даромадлари бажарилиши ҳолати, қўшимча резервларни аниқлаш бўйича қилинган ишлар, шунингдек солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар кесимида буджетга ҳисобланган ва амалда тўланганлиги, улар бўйича солиқ қарздорлиги юзасидан 2022-йилнинг ўтган даврда амалга оширилган ишларнинг ҳисоботи тўғрисида.
2. Халқ депутатлари Узун туман Кенгашига бўшаб қолган ўринга сайланган депутатларнинг ваколатини эътироф этиш тўғрисида;
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 24-февралдаги “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5006- сонли қарорнинг ижроси юзасидан Узун туманида олиб борилган ишлар тўғрисида;
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 6-ноябрдаги “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илмфан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6108-сонли Фармонинг туманда ижроси тўғрисида.
5. Узун туманидаги Янги рўзғор маҳалласи ва Файзова маҳалласи ҳудудий чегарасини ўзгартириш ва янги маҳаллаларни ташкил этиш тўғрисида;
6. Халқ депутатлари Узун туман Кенгашининг доимий комиссиялари таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
7 Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев раҳбарлигида ўтказилган “Хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар натижадорлиги ҳамда келгусидаги устувор вазифалар, ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш, 2022-йилда меҳнат баланси ва бандлик дастурини шакллантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида” 2021-йил 14- декабрдаги 55-сон баёнининг 44-бандига мувофиқ хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича ажратилаётган кредит маблағлари тўғрисида туман тижорат банклари раҳбарларининг ҳисоботи тўғрисида;
8. Бошқа масалалар;

Халқ депутатлари туман Кенгашининг Қирқ тўртинчи сессияси


ИШ РЕГЛАМЕНТИ

  1. Маърузалар учун - 10 дақиқагача
    2. Сўзга чиқувчилар учун - 3 дақиқагача
    3. Маълумотлар учун - 3 дақиқагача

 

Маҳаллий буджет даромадлари бажарилиши ҳолати, қўшимча резервларни аниқлаш бўйича қилинган ишлар, шунингдек солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар кесимида буджетга ҳисобланган ва амалда тўланганлиги, улар бўйича солиқ қарздорлиги юзасидан 2022-йилнинг ўтган даврда амалга оширилган ишлари,

 

Халқ депутатлари Узун туман Кенгашига бўшаб қолган ўринга сайланган депутатларнинг ваколатини эътироф этилиши, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 24-февралдаги “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5006- сонли қарорнинг ижроси юзасидан Узун туманида олиб борилганлиги,

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 6-ноябрдаги “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илмфан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6108-сонли Фармонинг туманда ижроси, Узун туманидаги Янги рўзғор маҳалласи ва Файзова маҳалласи ҳудудий чегарасини ўзгартириш ва янги маҳаллаларни ташкил этилиши ҳамда Халқ депутатлари Узун туман Кенгашининг доимий комиссиялари таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги ҳисобот ва ахборотлари тингланиб, туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.

 

 

 

Узун тумани ҳокимлиги

ахборот хизмати

Аҳоли муаммолари депутатлар томонидан ўрганилмоқда...

Бугун Узун туманида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мавжуда Хасанова ва туман Кенгаши депутатлари Гулшан Чориева, Мастура Мамуржонова, Туман Кенгаш котибият мудири Ў. Ражабов лар “Дўстлик” маҳаллаларида яшовчи фуқаролар билан очиқ мулоқот ўтказди.

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мавжуда Хасанова мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида тўхталиб ўтди. Сўнг фуқароларнинг муаммоларини тинглади. Унда фуқаролар ички йўлларни таъмирлаш, ичимлик суви билан таъминлаш, ички туризмни янада ривожлантириш, нафақага чиққан ходимларнинг тиббий даволанишига кўмак бериш, уй-жойларни кадастр қилиш, аукцион орқали олган ерларни ажратиб бериш, талаба контрагини тўлаш масалалари билан мурожаат қилишди.

Учрашув давомида фуқароларнинг муаммоли масалараларига ҳуқуқий тушунчалар берилди.

Узун туманида аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳолати ўрганилди, бу борада белгилаб берилган вазифаларнинг ижроси назорат қилинди. Аҳолининг тиббий хизмат ҳақидаги фикр ва мулоҳазалари ҳам эшитилди.
Шунингдек, кекса нуроний отахон ва онахонларимиз жуда хурсандлигини, давлат эътибори ҳамда ғамхўрлигидан шод эканлигини билдиришди. Айниқса, пенсия ва нафақаларнинг 12 фоизга оширилганлиги байрам арафасида бўлганлиги уларни хурсанд қилганлигини эътироф этишди. Мурожаатлар ҳам эшитилди. Тегишлилиги бўйича масъулларга ижросини таъминлаш юклатилиб, назоратга олинди.

Денов туманида ўқув семинар бўлиб ўтди.

 

Денов туманида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси билан биргаликда халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари ҳамда котибият ходимлари фаолияти самарадорлигини янада ошириш мақсадида ўқув семинар бўлиб ўтди.

Ушбу ўқув семинарда Денов, Олтинсой, Сариосиё ва Узун туманларидан туман Кенгашлари депутатлари ҳамда котибият ходимлари иштирок этди.

Барчаси: 58 та
Рўйхатдан ўтиш
5 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси