Узун тумани ҳокимлиги
Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги эллик иккинчи сессияси бўлиб ўтди

ХАЛҚ ДEПУТАТЛАРИ ВИЛОЯТ КEНГАШИНИНГ

ЭЛЛИК ИККИНЧИ СEССИЯСИ

КУН ТАРТИБИ

2022 йил 20 май

1. Вилоятда 2022 йилда тез тиббий ва шошилинч ёрдам хизматларини ривожлантиришга қаратилган ҳудудий дастурни тасдиқлаш тўғрисида.

Маърузачи: Т.Боболов - вилоят ҳокими

2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2022 йил 27 апрелдаги “Ҳудудларда янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишларни ўрганиш натижалари тўғрисида” КҚ-337-IV-сон қарори ижроси тўғрисида.

Маърузачилар: Вилоят ҳокимининг ўринбосари Ж.Тўраев ва Ангор (Ш.Абдуллаев), Жарқўрғон (Б.Ўроқов), Олтинсой (А.Джумаев), Сариосиё (А.Хўжақулов), Термиз (Ш.Ўринов), Қумқўрғон (Р.Гаппаров) ҳокимлари

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури ҳамда бошқа давлат дастурлари ижроси устидан назоратни кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-43-сон қарори ижроси тўғрисида.

Саноат, транспорт, қурилиш, коммунал соҳа ва аҳолига хизмат кўрсатиш масалалари бўйича доимий комиссияси

4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 мартдаги “2022-2026 йилларда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-172-сонли қарорида белгиланган ишларни амалга ошириш бўйича чора-тадбирларнинг манзилли рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида

Саноат, транспорт, қурилиш, коммунал соҳа ва аҳолига хизмат кўрсатиш масалалари бўйича доимий комиссияси

5. Сурхондарё вилояти бюджетининг жорий йил I чорак якунига кўра даромадлар режасининг ошириб бажарилган қисми ҳисобидан маблағ ажратиш тўғрисида

Маърузачи: Ж.Нормўминов - вилоят Молия бош бошқармаси бошлиғи

6. Вилоят ҳокимининг сессиялар оралиғида қабул қилинган қарорларини тасдиқлаш тўғрисида

7. Бошқа масалалар.

 

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг

Эллик иккинчи сессияси

ИШ РEГЛАМEНТИ

1. Маърузалар учун                    10 дақиқагача

2. Сўзга чиқувчилар учун            3 дақиқагача

3. Маълумотлар учун                  3 дақиқагача

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг "Автомабил йўлларини қуриш ва улардан фойдаланишни ташкил этиш ҳамда  сифатини назоратга олишни такомиллаштириш тоғрисида" ги 427- сонли қарорларнинг тумандаги ижроси юзасидан ҳисобатлари эшитилди.

Бугун 16-май куни Халқ депутатлари Узун тумани Кенгашининг Саноат, транспорт, қурилиш, коммунал соҳа ва аҳолига хизмат кўрсатиш масалалари бўйича доимий комиссия раиси, аъзолари ҳамда халқ депутатлари туман Кенгашининг депутатлари, таклиф қилинган Узун тумани ҳокимининг қурилиш, коммуникасиялар ва комунал хўжалик, экалогия ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари А.Ишмурзоевнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг "Автомабил йўлларини қуриш ва улардан фойдаланишни ташкил этиш ҳамда  сифатини назоратга олишни такомиллаштириш тоғрисида" ги 427- сонли қарорларнинг тумандаги ижроси юзасидан ҳисобатлари эшитилиб муҳокама қилинди.

 

 

Узун тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Халқ депутатлари Узун тумани Кенгашининг қирқ учунчи сессияси бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 13-май куни Халқ депутатлари Узун тумани Кенгашининг қирқ учунчи сессияси бўлиб ўтди. Ушбу бўлиб ўтган сессияда вилоят, ҳамда  туман Кенгаши депутатлари, алоқадор Бошқарма, корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок этди. Сессия ишида туман ҳокими Б.Турсунов “2022-йил давомида соғликни сақлаш тизимида амалга ошириладиган ишлар юзасидан туман ҳокимининг ҳисоботи тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 24-ноябрдаги “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6118-сонли Фармонининг тумандаги ижроси тўғрисида туман Мажбурий ижро бюроси раҳбари З.Раҳимовнинг ҳисоботи тўғрисида;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг  2013-йил 31-январдаги  22-сонли Фермер хўжалиги ер майдонини мақбуллаштириш ва уни тугатиш тартиби тўғрисида”ги низомни тасдиқлаш ҳақидаги қарорига асосан тумандаги “ШУХ АНД БЕҲА” Агро фирма билан тузилган шартномани бекор қилиш тўғрисида;.

Узун тумани 2022-йил 1-чорак ижроси ва буджет даромадлар базасини ошириш бўйича амалга оширилган ишлар натижадорлиги тўғрисида;

Узун тумани Саховат маҳалласидаги экин ермайдонлари ҳудудидан ўтган, узоқ йиллардан буён фойдаланилмай  келинаётган, яроқсиз қувурларни демонтаж қилиш эвазига тумандаги аҳоли истеъмолчиларини ичимлик суви билан таъминлаш (полиэтилин қувур тортиш) тўғрисида ҳисобот ва ахборотлари тингланиб, туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.

 

 

Узун туман ҳокимлиги

ахборот хизмати

ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНЛАРИ РАИСЛАРИ САЙЛОВИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ЎТКАЗИШ БЎЙИЧА ЎҚУВ-СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ.

ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНЛАРИ РАИСЛАРИ САЙЛОВИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ЎТКАЗИШ БЎЙИЧА ЎҚУВ-СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ.

Жорий йилнинг май ойида Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови ўтказилади. Шу муносабат билан бугун Узун туманидаги 2-сонли касб-ҳунар мактаби фаоллар залида Фуқаролар йиғинлари раис (оқсоқол) лари сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи туман комиссия аъзолари ҳамда маҳаллалардаги ишчи гуруҳлар учун мутахассислар иштирокида ўқув-семинари ташкил этилди.

Бугунги ўқув-семинар давомида фуқаролар йиғинлари раислари сайловини қонунчилик асосида ташкил этиш ва ўтказишда маҳалладаги ишчи гуруҳларнинг ўрни, сайловга аҳолини жалб қилиш, сайлов ўтадиган объектларда хавфсизликни таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш, сайлов ўтказиладиган жойларга тиббий хизмат кўрсатилишини самарали ташкил этиш ва шу каби масалалар кўриб чиқилди.

Семинар сўнгида ишчи гуруҳ аъзолари ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислар кўмагида жавоб олишди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Сурхондарё вилояти ҳокими секторлар фаолиятини танқид қилди

Термизда Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди.

Унда Халқ депутатлари вилоят кенгаши депутатлари, вилоятдан Олий Мажлис Сенатига сайланган сенаторлар, ҳуқуқ-тартибот идоралари, вилоят ташкилот, корхона ва муассасалари раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

 

Сессияда вилоят ҳокими Тўра Боболовнинг ўзи раҳбарлик қилаётган биринчи секторда жорий йилнинг биринчи чорагида амалга оширилган ишлар, келгусидаги вазифаларга бағишланган ҳисоботи тингланиб, муҳокама этилди.

 

-Мамлакатимизда кейинги йилларда юз бераётган туб ўзгаришлар Янги Ўзбекистонни барпо этишнинг  мустаҳкам пойдеворини яратишга хизмат қилмоқда, – деди Тўра Боболов. 

– Бу жараёнда катта-кичик раҳбарларнинг халқ ичига кириб, очиқ мулоқот қилиши йўлга қўйилгани, ҳудудларни тўртта секторга бўлиб, сектор раҳбарига маҳаллаларни ҳар тарафлама ривожлантириш, мавжуд муаммоларни жойида ҳал этиб, аҳолининг турмуш даражасини юксалтиришдек муҳим вазифалар белгилаб берилгани одамларнинг бугунги ҳаётидан рози бўлиб яшашида муҳим ўрин тутмоқда.

 

Бу янгиланишларнинг бевосита иштирокчиси сифатида баъзан шу тизимлар бундан олти йилча олдинги даврда жорий этилганида бугун тадбиркорлик ҳам, халқимизнинг турмуши ҳам, мамлакатимиз иқтисодий-ижтимоий ҳаёти ҳам ҳозирги даражасидан анча юқори бўлармиди, деган ҳаёлга бораман. 

Тўғри, ўша йилларда ҳам ишламадик, демаймиз. Ишладик. Лекин, ҳозиргидек бир тизим асосида меҳнат қилмадик. Мана, эндиликда ҳоким бўладими, ташкилот раҳбари бўладими ўзига юклатилган аниқ вазифаси бор. Аҳолининг дарду-ташвишини тинглаб, улар ўртага ташлаётган масалаларни ечадиган тизим мавжуд. 

Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йилининг дастлабки чорагида бу вазифаларни бажариш учун вилоятдаги биринчи секторда қандай ишлар амалга оширилди? Қандай камчиликлар бўлди? Келгусида халқимизни рози қилиш учун яна нималар қилишимиз керак? Бугун шу ҳақда ҳисобот бериб, сизлар билан маслаҳатлашиб олмоқчиман.

Қайд этилдики, вилоятнинг биринчи секторида 176 та маҳалла бўлиб, 166 минг 211 та оилада 689 минг 920 киши истиқомат қилмоқда. Йил бошидан буён жойларда 11 та сайёр қабул ўтказилиб, аҳолининг мурожатлари тингланди. Очиқ мулоқотларда 1 минг 193 фуқаро 1 минг 428 та масалани ўртага ташлади. Уларнинг 895 таси ёки 63 фоизи ўз ечимини топди. 254 тасига асосли тушунтириш берилди. 279 таси қатьий назоратга олиниб, уларни ечиш йўллари изланмоқда.

Сайёр қабулларда мурожаат этган чин етимлар, боқувчисини йўқотган ва эҳтиёжманд оилалар фарзандларининг олий ўқув юртларидаги контракт тўловлари, даволаниши ва жарроҳлик амалиётини ўтказиши учун халқ депутатлари вилоят кенгаши қарорлари билан 700 миллион сўм маблағ ажратилди. 

Бойсун туманидаги оғир ҳудудлар – Ўрмончи, Дуоба ва Деҳиболо маҳаллаларида 20 километр масофага сув тармоғини тортиб, аҳолини тоза ичимлик сув билан таъминлаш учун Д-76 миллиметрли қувур олиб келинди. Сектордаги оғир ҳудуд тоифасига кирувчи 44 та маҳалланинг 180 километр йўлига тош-шағал ётқизилди.

 41 километр ичимлик сув тармоғи тортилиб, 77 та ичимлик сув иншооти таъмирланди. 122 километр электр узатиш тармоғи, 181 та трансформаторлар таъмирланди, янгисига алмаштирилди. 695 та таянч устун ўрнатилди. 6 километр газ тармоғи тортилиб, 976 та газ тармоғи таъмирланди. 132 минг 127 дона суюлтирилган газ баллонлари тарқатилди. Аҳолига 711 тонна кўмир маҳсулоти етказилди.

–Шу ўринда бир масалага эътиборларингизни қаратмоқчиман, – деди вилоят ҳокими. – Йилнинг дастлабки чорагида Ўзбекистон Республикасининг Президент виртуал ва Халқ қабулхоналарига аҳолидан 41 минг 724 та турли масаладаги мурожаат тушиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан сони 8 мингтага камайган бўлсада, болалар нафақаси, иш билан таъминлаш, суд қарорлари ва алимент ундируви, ички йўлларни таъмирлаш, уй-жой билан таъминлаш каби масалаларда мурожаатлар кескин ошган. Энди ҳақли савол туғилади. 

уман ва шаҳардаги секторлар раҳбарлари ҳудудларида “дардингиз нима?”, “нима муаммонгиз бор?”, деб фуқароларига юзланаяптими, ўзи? Ҳудудлар маҳаллабай ўрганилаяптими? Масалан, Денов, Бойсун, Термиз, Узун каби туманларда ўтказган оммавий қабулларда одамларнинг туман даражасида ҳал этиладиган оддий масалалар бўйича менга мурожаат этаётганини қандай изоҳлаш мумкин? 

Ҳисоботда сектор ҳудудида истиқомат қилаётган аҳолининг ҳаётдан рози бўлиб яшашига эришиш учун электр энергияси, тоза ичимлик сув, газ таъминоти, таълим, тиббиёт, бандлик ва бошқа соҳаларда юз берган янгиланишлар чуқур таҳлил қилинди. “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” га киритилган аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш, ёшлар ва аёллар муаммоларини ҳал этиш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар ижроси, келгусида амалга ошириладиган муҳим вазифалар ҳақида атрофлича маълумот берилди. 

Сессияда шунингдек, вилоят ҳаётига оид бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ, 

ЎзА мухбири

Барчаси: 58 та
Рўйхатдан ўтиш
5 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси