Сурхондарё вилояти Узун туманида юридик ва жисмоний шахсларнинг қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерларига 2022 йил учун ер солиғи ставкаларини белгилаш ҳақида.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 429 ва 437-моддаларига асосан Узун туманида юридик ва жисмоний шахсларнинг қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерларига 2022 йил учун ер солиғи ставкаларини тасдиқлаш юзасидан берган ҳисоботи тингланди ва билдирилган фикр-мулоҳазалардан келиб чиқиб, Халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади.
- Узун туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи (Р.Боймирзаев) Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 429 ва 437-моддаларига асосан Узун туманидаги юридик ва жисмоний шахсларнинг қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерларига 2022 йил учун ер солиғи ставкаларини тасдиқлаш юзасидан берган ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.
- Узун туман Молия бўлими бошлиғи (Б.Баратов), туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи (Р.Боймирзаев)га:
- ер солиғининг амалдаги ставкаларига 1,07 бараварга индексатсия қилиниши бўйича таклиф киритилганлиги (юридик ва жисмоний шахсларнинг) қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун шаҳар ва туманлар кесимида, уларнинг иқтисодий ривожланишига қараб ер солиғи ставкасига 0,5 дан 2,0 гача камайтирувчи ва оширувчи коэффициентларни қўллаган ҳолда ер солиғи ставкаларини белгилаши мумкинлиги юзасидан Узун туман “Боботоғ тонги” газетаси билан ҳамкорликда чиқишни амалга ошириш орқали оммага тақдим этиш;
- белгиланган ер солиғи ставкаларига (юридик ва жисмоний шахсларнинг) қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун, уларнинг ҳудудларида жойлашган даҳа, мавзе, маҳалла, кўча кесимида 0,7 дан 3,0 гача камайтирувчи ва оширувчи коэффициентларни қўллашлари юзасидан маълумотларни таъминлаб бериш;
- электр узатиш линиялари, умумдавлат алоқа линиялари, умумий фойдаланишдаги темир йўллар, электр таъминоти қурилмалари, магистрал нефть ва газ қувурлари ҳамда шунга ўхшаш иншоотлар банд этган ерлар учун ҳар бир туман ва шаҳар учун ўртача солиқ ставкаси асосида ер участкаси жойлашган жойдаги солиқ органлари томонидан белгиланиши ва 5 январгача солиқ тўловчилар етказилишини таъминлаш;
- жисмоний шахсларнинг ер майдонлари учун олинадиган ер солиғи (туристик зоналарда жойлашган ер участкаларидан ташқари) суммаси 2021 йил учун ҳисобланган солиқ суммасининг 1,3 бараваридан ошмаслигини назоратга олиш;
- юридик ва жисмоний шахслар томонидан мавжуд ер майдонлари учун ҳисобланган ер солиқларини ўз вақтида ва тўлиқ тўлаб боришларини назоратга олиш;
- юридик ва жисмоний шахсларга ҳисобланган ер солиғи ва ундирилган солиқлари тўғрисида халқ депутатлари туман Кенгашига ахборот бериб бориш вазифаси юклатилсин.
- Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси билан белгиланадиган солиқ ставкалари асосида (юридик ва жисмоний шахсларнинг) қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун туман ва шаҳарлар кесимида, уларнинг иқтисодий ривожланишига қараб камайтирувчи ва оширувчи коэффициентлари 1 иловага мувофиқ тасдиқлансин.
- Туман Кенгаши депутатлари ва “Боботоғ тонги” таҳририяти муҳаррири (И.Бобоколонов)га мазкур лойиҳаларни амалга оширишдан мақсад ва унинг туман иқтисодиётини юксалтиришдаги афзалликлари тўғрисида оммавий ахборот воситалари ва интернет тармоқларида кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.
Кенгаш раиси Б.Турсунов