Узун тумани ҳокимлиги
2023- йилда юртимизда аҳолини рўйхатга олиш тадбири қачон, қандай шаклда ўтказилади.
Эълонлар / 2022-04-11

Тайёргарлик босқичи аниқ ва сифатли якунига етказилгач, 2023 йилнинг ноябр ойида аҳолини рўйхатга олиш ишлари бошланади. Қарор билан белгиланган Шахсга доир маълумотларни йиғиш тартибига кўра, рўйхатга олиш ишлари икки хил усулда —қоғоз шакли ҳамда интернет тармоғи орқали амалга оширилади.

Биринчи усулда рўйхатга олувчи ходимларуйма-уй юриб, сўров ўтказади ва саволлардан иборат варақани респондентларнинг сўзлари асосида тўлдиради. Бунда рўйхатга олиш ишлари беш хил шаклдаги сўровномалар—турар жойнинг хусусиятлари ва унда яшовчилар рўйхати, шахсга оид саволнома, Ўзбекистон Республикасига вақтинча келган чет эл фуқаролари учун саволнома, аҳолининг айрим тоифаларига нисбатан шахсга доир маълумотларни йиғиш бўйича саволнома ҳамда вақтинча турган жойи бўйича Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун назорат варақаси бериш асосида ўтказилади.

Сўровномалар асосий демографик кўрсаткичлар, аҳолининг механик ҳаракати, миграцияси, миллий хусусиятлари, фуқаролиги, таълим даражаси, уй хўжалиги аъзоларининг иқтисодий ҳолати, болалар сонига оид саволлардан иборат бўлади. Яшаб турган хонадонида рўйхатдан ўтишни истамаган респондентлар учун рўйхатга олиш сўровномаларини тўлдириш уларнинг ўзлари яшаб турган маҳаллаларда ташкил этиладиган инструкторлик участкаларида амалга оширилади.Респондентлар томонидан тақдим этилган шахсга доир маълумотларнинг махфийлиги ва уларнинг мазмуни ошкор этилмаслиги рўйхатга олувчи томонидан кафолатланади.

Иккинчи усулда респондентларга қулайлик яратиш мақсадида интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали рўйхатдан ўтиш имконияти яратилади. Бунда сўровномалар аҳолининг ўзи томонидан махсус дастур орқали тўлдирилиб, белгиланган электрон манзилга жўнатилади.

—Аҳолини рўйхатга олишнинг бирламчи маълумотлари ҳудудий статистика бошқармалари ҳузурида ташкил этиладиган марказларда махсус дастурий таъминот асосида 2024 йил 1 январдан 31 декабрга қадар операторлар томонидан электрон базага киритилади, — деди Қобил Бердиқулов. —Рўйхатга олувчи ходимлар томонидан тайёрланган йиғма рўйхатлар натижалари асосида шаҳар ва қишлоқлар, шу жумладан, эркаклар ва аёллар бўйича аҳоли сони тўғрисидаги дастлабки маълумотлар эса 2024 йил 1 мартга қадар тайёрланади.Аҳолини рўйхатга олишнинг электрон маълумотлар базаси 2025 йил 1 декабргача таҳлил этилади ва якуний маълумотлар республика ҳамда ҳудудлар бўйича шакллантирилиб, расман эълон қилинади.

Мазкур вазифаларнинг бари тизимли тарзда амалга оширилгани ҳолда, рўйхатга олиш орқали республика аҳолиси ва унинг фаровонлиги тўғрисидаишончли маълумотлар тўпланади. Улар аҳоли сони, таркиби ва тақсимланиши бўйича тўлиқбазани шакллантириш билан бирга, Миллий ривожланиш стратегияларини ишлаб чиқиш,уларда фойдаланиладиган демографик ўзгаришлар тенденсиялари, меҳнат ресурслари жойлашуви ҳамда илмий тадқиқотлар олиб боришда қўл келади.

 

Ахборот хизмати

2023- йилда юртимизда ўтказиладиган аҳолини рўйхатга олиш тадбирига пухта тайёргарлик кўрилмоқда.
Эълонлар / 2022-03-29

2023- йилда юртимизда ўтказиладиган аҳолини рўйхатга олиш тадбирига пухта тайёргарлик кўрилмоқда.
Мазкур тадбир бизга нима беради?
Aҳоли сонини рўйхатга олиш мамлакатда яшовчи барчага тегишли бўлган демографик, иқтисодий ва ижтимоий маълумотларни йиғиш, умумлаштириш, баҳолаш, таҳлил ва эълон қилишнинг ягона жараёнидир. У аҳоли тўғрисидаги маълумотларнинг асосий манбаи бўлиб, келгуси 10-20 йиллик ривожланишнинг прогноз кўрсаткичларини ҳисоблаш учун ишончли пойдевор яратади. Aҳоли миграцияси тўғрисидаги маълумотлар шакллантирилади.
Ўз навбатида, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли бандлиги, аёллар ва болалар саломатлигини яхшилаш ва оилаларга ёрдам кўрсатиш бўйича дастурларни манзилли ишлаб чиқишда ахборот тарзида фойдаланилади. Aҳоли сонини ишончли ҳисоблаш бўйича расмий статистика тизимида асосий роль ўйнайди.

Aхборот хизмати

Барчаси: 22 та
Рўйхатдан ўтиш
5 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси