Узун тумани ҳокимлиги
2023 йилда Аҳолини рўйхатга олиш тадбири ўтказилади
Эълонлар / 2022-05-16

2023- йилда юртимизда аҳолини рўйхатга олиш тадбири Қачон, қандай шаклда ўтказилади.

Тайёргарлик  босқичи аниқ ва сифатли якунига етказилгач, 2023 йилнинг ноябр ойида аҳолини рўйхатга олиш ишлари бошланади. Қарор билан белгиланган Шахсга доир маълумотларни йиғиш тартибига кўра, рўйхатга олиш ишлари икки хил усулда —қоғоз шакли ҳамда интернет тармоғи орқали амалга оширилади.

Биринчи усулда  рўйхатга олувчи ходимлар уйма-уй юриб, сўров  ўтказади ва саволлардан иборат варақани респондентларнинг сўзлари асосида тўлдиради. Бунда рўйхатга олиш ишлари беш хил шаклдаги сўровномалар—турар жойнинг хусусиятлари ва унда яшовчилар рўйхати, шахсга оид саволнома, Ўзбекистон Республикасига вақтинча келган чет эл фуқаролари учун саволнома, аҳолининг айрим тоифаларига нисбатан шахсга доир  маълумотларни йиғиш бўйича саволнома ҳамда вақтинча турган жойи бўйича Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун назорат варақаси бериш асосида ўтказилади.

Сўровномалар асосий демографик кўрсаткичлар, аҳолининг механик ҳаракати, миграцияси, миллий хусусиятлари, фуқаролиги, таълим даражаси, уй хўжалиги аъзоларининг иқтисодий ҳолати, болалар сонига оид саволлардан иборат бўлади. Яшаб турган хонадонида рўйхатдан ўтишни истамаган респондентлар учун рўйхатга олиш сўровномаларини тўлдириш уларнинг ўзлари яшаб турган маҳаллаларда ташкил этиладиган инструкторлик участкаларида амалга оширилади.Респондентлар томонидан тақдим этилган шахсга доир маълумотларнинг махфийлиги ва уларнинг мазмуни ошкор этилмаслиги рўйхатга олувчи томонидан кафолатланади.

Иккинчи усулда респондентларга қулайлик яратиш мақсадида интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали рўйхатдан ўтиш имконияти яратилади. Бунда сўровномалар аҳолининг ўзи томонидан махсус дастур орқали тўлдирилиб, белгиланган электрон манзилга жўнатилади.

—Аҳолини рўйхатга олишнинг бирламчи маълумотлари ҳудудий статистика бошқармалари ҳузурида ташкил этиладиган марказларда махсус дастурий таъминот асосида 2024 йил 1 январдан 31 декабрга қадар операторлар томонидан электрон базага киритилади, — деди Қобил Бердиқулов. —Рўйхатга олувчи ходимлар томонидан тайёрланган йиғма рўйхатлар натижалари асосида шаҳар ва қишлоқлар, шу жумладан, эркаклар ва аёллар бўйича аҳоли сони тўғрисидаги дастлабки маълумотлар эса 2024 йил 1 мартга қадар тайёрланади.Аҳолини рўйхатга олишнинг электрон маълумотлар базаси 2025 йил 1 декабргача таҳлил этилади ва якуний маълумотлар республика ҳамда ҳудудлар бўйича шакллантирилиб, расман эълон қилинади.

Мазкур вазифаларнинг бари тизимли тарзда амалга оширилгани ҳолда, рўйхатга олиш орқали республика аҳолиси ва унинг фаровонлиги тўғрисидаишончли маълумотлар тўпланади. Улар аҳоли сони, таркиби ва тақсимланиши бўйича тўлиқбазани шакллантириш билан бирга, Миллий ривожланиш стратегияларини ишлаб чиқиш,уларда фойдаланиладиган демографик ўзгаришлар тенденсиялари, меҳнат ресурслари жойлашуви ҳамда илмий тадқиқотлар олиб боришда қўл келади.

Ахборот хизмати

Эълонлар / 2022-05-11

Ҳурматли тадбиркорлар!
Эълонлар / 2022-05-01

Тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, эркин фаолият юритишларини таъминлаш ва тадбиркорлик ривожи йўлидаги тўсиқ ва ғовларни бартараф этиш иқтисодий барқарорликка эришишнинг муҳим омилларидан биридир.
Шу боис бугун мамлакатимизда тараққиёт локомативи, юрт таянчи бўлган сиз тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва фаолиятларингизни ривожлантириш учун барча имконият ва шароитларни яратиш устувор вазифалардан бири саналади.
Айни мақсадда бир қатор солиқ имтиёзлари ҳам тақдим этилган бўлиб, бу юртимиз ишбилармонларига фаолиятларини ривожлантириш ва янада кенгайтириш имконини бермоқда.
Ўзбекистон Республикасининг 2022-йил 11-мартдаги "Солиқ маъмуриятчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-758-сонли қонуни билан Солиқ кодексига бир қанча ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.
Сурхондарё вилоятининг Узун тумани Боботоғ ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021йил 17 февралдаги “2021-2023 йилларда Сурхондарё вилояти Узун тумани Боботоғ ҳудудини ижтимоий-иқтисодий рибожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бўйича янгидан ташкил этилган хўжалик юритувчи субектларга ва якка тартибдаги тадбиркорларга белгиланган солиқ ставкаларига нисбатан 50 фоиз камайтирилган солиқ ставкалари бўйича тўлайди. ъ
Таъкидлаш жоизки, бу каби солиқ имтиёзлари тадбиркорларга маблағларини тежаш ва тежалган маблағни фаолиятлари ривожига сарфлаш имконини беради.
“Солиқчи-тадбиркорга кўмакчи” тамойили асосида Сурхондарё вилояти Узун тумани давлат солиқ хизмати органлари ходимлари томонидан жорий йилнинг апрел ойи давомида кўплаб ишлар амалга оширилди:
- 106 та тадбиркорлик субектининг 117 дан ортиқ муаммолари ўрганилиб, уларнинг 88 таси бевосита солиқ ходимлари кўмагида ҳал этилди;
- Солиқ ходимлари томонидан олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида 76 та корхонадаги 103 нафар норасмий ишловчи фуқароларнинг фаолияти қонунийлаштирилди;
Бундан ташқари, тадбиркорлик субектлари иштирокида 3 маротаба учрашувлар ўтказилиб, солиқ қонунчилигидаги янгиликлар ҳамда ҳисоботларни тўлдириш ва топшириш тартиблари ҳақида батафсил маълумотлар берилди.
Шамсиддин Қосимов, Сурхондарё вилояти Узун тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи

“Ташаббусли бюджет” ижроси назоратда
Эълонлар / 2022-04-29

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5072-сонли қарори ҳамда соҳага доир бошқа қонун ҳужжатлари ижроси юзасидан “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали фуқаролар томонидан билдирилган таклифлар асосида 2022 йил апрель ойида Узун тумани бўйича жами 10 та лойиҳалар ғолиб деб топилди.

Лойиҳаларни амалга ошириш бўйича туманда 2021 йил якунига кўра шаклланган қўшимча маблағлар ҳамда 2022 йилнинг 01 январь ҳолатига шаклланган эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан “Фуқаролар ташаббуси бюджети” жамғармасига жами 5,6 млрд.сўм маблағ ажратилди.

Лойиҳа ташаббускорлари томонидан киритилган 10 та лойиҳани ёқлаб фуқаролар томонидан жами  19853 та овоз  шакллантирилган.

Улардан 3 млрд. 66 млн сўмлик 4 та туман ҳудудидаги ички йўлларни таъмирлаш, 1 млрд. 940 млн сўмлик 5 та умумтаълим мактабларини таъмирлаш ва моддий техника базасини мустахкамлаш ҳамда жиҳозлашга, 600 млн. сўмлик 1 та мактабгача таълим ташкилотларни таъмирлаш  ишларини бажариш юзасидан лойиҳаларини ташкил этади.

Ҳозирда, мазкур лойиҳалар ижроси юзасидан лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқиш ва тегишли экспертизадан ўтказиш ишлари бошлаб  юборилган бўлиб, жараёнлар туман  прокуратураси, туман молия бўлими ва бошқа тегишли ташкилотлар вакиллари иштирокидаги ишчи гуруҳлар томонидан алоҳида назоратга олинган.

Узун туман прокурорининг
ёрдамчиси Ф.А.Зикиров

2023 йилда аҳоли рўйхатдан ўтказилади
Эълонлар / 2022-04-25

2023- йилда юртимизда аҳолини рўйхатга олиш тадбири Қачон, қандай шаклда ўтказилади.

Тайёргарлик  босқичи аниқ ва сифатли якунига етказилгач, 2023 йилнинг ноябр ойида аҳолини рўйхатга олиш ишлари бошланади. Қарор билан белгиланган Шахсга доир маълумотларни йиғиш тартибига кўра, рўйхатга олиш ишлари икки хил усулда —қоғоз шакли ҳамда интернет тармоғи орқали амалга оширилади.

Биринчи усулда  рўйхатга олувчи ходимлар уйма-уй юриб, сўров  ўтказади ва саволлардан иборат варақани респондентларнинг сўзлари асосида тўлдиради. Бунда рўйхатга олиш ишлари беш хил шаклдаги сўровномалар—турар жойнинг хусусиятлари ва унда яшовчилар рўйхати, шахсга оид саволнома, Ўзбекистон Республикасига вақтинча келган чет эл фуқаролари учун саволнома, аҳолининг айрим тоифаларига нисбатан шахсга доир  маълумотларни йиғиш бўйича саволнома ҳамда вақтинча турган жойи бўйича Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун назорат варақаси бериш асосида ўтказилади.

Сўровномалар асосий демографик кўрсаткичлар, аҳолининг механик ҳаракати, миграцияси, миллий хусусиятлари, фуқаролиги, таълим даражаси, уй хўжалиги аъзоларининг иқтисодий ҳолати, болалар сонига оид саволлардан иборат бўлади. Яшаб турган хонадонида рўйхатдан ўтишни истамаган респондентлар учун рўйхатга олиш сўровномаларини тўлдириш уларнинг ўзлари яшаб турган маҳаллаларда ташкил этиладиган инструкторлик участкаларида амалга оширилади.Респондентлар томонидан тақдим этилган шахсга доир маълумотларнинг махфийлиги ва уларнинг мазмуни ошкор этилмаслиги рўйхатга олувчи томонидан кафолатланади.

Иккинчи усулда респондентларга қулайлик яратиш мақсадида интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали рўйхатдан ўтиш имконияти яратилади. Бунда сўровномалар аҳолининг ўзи томонидан махсус дастур орқали тўлдирилиб, белгиланган электрон манзилга жўнатилади.

—Аҳолини рўйхатга олишнинг бирламчи маълумотлари ҳудудий статистика бошқармалари ҳузурида ташкил этиладиган марказларда махсус дастурий таъминот асосида 2024 йил 1 январдан 31 декабрга қадар операторлар томонидан электрон базага киритилади, — деди Қобил Бердиқулов. —Рўйхатга олувчи ходимлар томонидан тайёрланган йиғма рўйхатлар натижалари асосида шаҳар ва қишлоқлар, шу жумладан, эркаклар ва аёллар бўйича аҳоли сони тўғрисидаги дастлабки маълумотлар эса 2024 йил 1 мартга қадар тайёрланади.Аҳолини рўйхатга олишнинг электрон маълумотлар базаси 2025 йил 1 декабргача таҳлил этилади ва якуний маълумотлар республика ҳамда ҳудудлар бўйича шакллантирилиб, расман эълон қилинади.

Мазкур вазифаларнинг бари тизимли тарзда амалга оширилгани ҳолда, рўйхатга олиш орқали республика аҳолиси ва унинг фаровонлиги тўғрисидаишончли маълумотлар тўпланади. Улар аҳоли сони, таркиби ва тақсимланиши бўйича тўлиқбазани шакллантириш билан бирга, Миллий ривожланиш стратегияларини ишлаб чиқиш,уларда фойдаланиладиган демографик ўзгаришлар тенденсиялари, меҳнат ресурслари жойлашуви ҳамда илмий тадқиқотлар олиб боришда қўл келади.

Ахборот хизмати

Барчаси: 22 та
Рўйхатдан ўтиш
1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси