Узун тумани ҳокимлиги
Халқ депутатлари Узун туман Кенгаши доимий комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Жорий йил 19 июн куни халқ депутатлари Узун туман Кенгаши доимий комиссиясининг навбатдаги мажлиси ўтказилди.
Мазкур доимий комиссия мажлисида Маҳаллий бюджет даромадлари бажарилиши ҳолати, қўшимча резервларни аниқлаш бўйича қилинган ишлар, шунингдек, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар кесимида бюджетга ҳисобланган ва амалда тўланганлиги, улар бўйича солиқ қарздорлиги юзасидан 2023 йилнинг ўтган давр мобайнида амалга оширилган ишлар юзасидан муҳокама этилди. Амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.

Халқ депутатлари Узун туман Кенгаши доимий комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Бугун 16-июн куни Халқ депутатлари Узун туман Кенгашининг Ёшлар сиёсати, хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари бўйича доимий комиссиясининг навбатдаги мажлиси ўтказилди.

Мазкур доимий комиссия мажлисида туманда “Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш масалалари муҳокама этилди. Амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.

Доимий комиссиясининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди.

Халқ депутатлари Узун туман Кенгашининг “Маҳаллий буджет, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, туризим, инвестициялар ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалалари” бўйича доимий комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Бугунги йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 3-декабрда “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-31-сон қарорида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш, соҳада амалга оширилган ишлар юзасидан Узун тумани Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш марказининг маъсул ходими Н.Бердиевнинг ҳисоботи муҳокама қилинди.

 

"Давлат божи тоғрисида" ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонунларни ҳар томонлама таҳлил қилиш

Жорий йилнинг 1- март куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасида қабул қилиниб, мақуллаш учун Сенатга юборилган "Давлат божи тоғрисида" ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонунларни ҳар томонлама таҳлил қилиш мақсадида Халқ депутатлари Узун туман Кенгашининг “Маҳаллий буджет, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, туризим, инвестициялар ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалалари” бўйича доимий комиссияси ҳамда туман Адлия бўлими раҳбари Абдуғаффор Шарипов томонидан муҳокама қилиниб, ўз таклиф ва мулохазаларини билдирдилар.

Доимий комиссиянинг навбатдаги йиғилиши

 Жорий йилнинг 22-декабр куни Халқ депутатлари Узун туман Кенгашининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупсияга қарши курашиш бўйича доимий комиссияси йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Узун тумани Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Дилором Сафарова Узун туманидаги маҳалла фуқаролар йиғинлари чегараларини белгилаш юзасидан ахбороти тингланди.

Барчаси: 19 та
Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси