Мазкур доимий комиссия йиғилишида Узун тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Б.Ҳасановнинг 2023-йил “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да ижтимоий - иқтисодий ривожлантириш борасида эришилган натижалар ва 2024-йил “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” давлат дастурида белгиланган устувор вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида ҳисоботи эшитилди.
Доимий комиссия мажлисида мазкур соҳада туманда амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди
Кун тартибидаги масалалар комиссия аъзолари ва масъуллар томонидан атрофлича мухокама этилиб, халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги сессияси кун тартибига киритиш тўғрисида қарор қабул қилинди
© Узун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024