Узун тумани ҳокимлиги
БМТдаги ташаббуслар минтақада экологик барқарорликка эришиш гаровидир.

Маълумки 2021 йил 21 сентябр куни  Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев БМТнинг видеоконференция шаклида ўтказилган навбатдаги 76-сессиясида  ииштирок этди  ва нутқ сўзлади. Биз давлат раҳбарининг  мазкур маърузасини диққат билан тингладик. Давлатимиз раҳбари ушбу маърузада глобалл ҳарактердаги кўплаб конструктив ва прогрессив  ташаббусларни илгари сурди.

Мазкур ташаббуслар қаторида глобалл иқлим ўзгаришлари ва экологик хавфсизликни таъминлаш борасида фикр билдирар экан,  тинчлик, хавфсизлик ва барқарор тараққиётга трансмиллий таҳдидлар тобора кучаётганлиги, иқлим жадал ўзгараётганлиги борасида ўз хавотирларини баён этиб,  Ўзбекистон томонидан иқлим ўзгаришларига қарши кураш, атроф-муҳит ва био хилма-хилликни муҳофаза қилиш, тикланадиган энергия манбаларига ўтиш масалаларида кўрилаётган чора-тадбирларга алоҳида тўхталди. Масалан:

 - Экология борасидаги чораларнинг мантиқий давоми сифатида 2022 йили Оролбўйи ҳудудида, Нукус шаҳрида  «яшил» энергетика бўйича БМТ билан ҳамкорликда юқори даражадаги халқаро форум ўтказиш;  

 - БМТ шафелигида глобал экологик сиёсатнинг устувор йўналишларини батафсил муҳокама қилиш мақсадида 2023 йилда Ўзбекистонда Атроф-муҳит бўйича БМТнинг юқори даражадаги  Олтинчи Ассамблеясини ўтказиш;

         Юқоридаги ташаббуслардан асосий мақсад сифатида “Ассамблея иштирокчилари Орол денгизининг қуриши натижасида юзага келган, экологик офат маркази бўлган, Оролбўйи минтақасидаги оғир вазият билан бевосита танишиш ва зарур хулосалар чиқариш имкониятига эга бўладилар. Бундан ташқари, атроф-муҳит бўйича Ассамблеяда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг янги экологик сиёсати асосларини ташкил этишга қаратилган Бутунжаҳон экология Хартиясини ишлаб чиқиш ташаббусини илгари сурмоқчимиз”, - деди Ўзбекистон етакчиси.

Чунки бугунги кунда ер сайёрасида экологик мувозанат издан чиқиб бораётганлиги илмий жиҳатдан янада аниқ бўлиб бормоқда.

Инсониятнинг тараққиётга эришиш йўлида табиатга нисбатан хўжасизларча муносабатда бўлиши атроф-муҳитдаги мувозанатнинг издан чиқишига олиб келди. Бунинг салбий оқибатлари дунёнинг турли минтақаларида тез-тез юз бераётган сув тошқинлари, тўфонлар, ўрмон ёнғинлари, қурғоқчилик, музликларнинг эриши, қуш ва ҳайвон турларининг йўқолиб бораётгани, қиш кузатилмайдиган жойларда кутилмаганда қор ёғиши, аксинча, доимо совуқ об-ҳаво ҳукм сурадиган ўлкаларда ҳароратнинг илиқ келиши ва яна шунга ўхшаш кўплаб аномал ҳодисалар мисолида яққол намоён бўлмоқда.

Мутахассисларнинг фикрича, иқлимдаги ўзгаришлар дунёнинг барча океан ва қитъаларидаги табиий тизимларда сезиларли ўзгаришларга сабаб бўлмоқда. Келгуси ўн йилликдан бошлаб фасллар билан боғлиқ ноодатий жараёнлар бошланиши мумкин. Масалан, жуда қаттиқ совуқ ҳукм сурадиган қиш ўрнини бирданига жазирама ёз эгаллаши ҳеч гап эмас. Ҳатто бир кеча-кундуз оралиғида иссиқ ва совуқ ҳароратнинг алмашинуви тез-тез рўй бериши эҳтимолга яқин. Бошқачароқ изоҳланса, йил давомида фақат қиш ва ёз фасли ҳукм сурса, не ажаб. Бунинг оқибатида ҳаво таркибида атроф-муҳитга, инсон саломатлигига салбий таъсир қилувчи моддалар миқдори, уммон сувларининг эса кислоталилик даражаси ортиши тахмин қилинмоқда.

2016 йилдан 2035 йилга қадар сайёрамизда ҳарорат тахминан 0,7 даража, 2081 йилга бориб эса, 1986 — 2005 йиллардаги кўрсаткичга нисбатан қиёслаганда, қарийб 2 даража кўтарилиши кутилмоқда. Натижада доимий музликларнинг эриш жараёни тезлашиб, океанлар сатҳи юксалади. Хусусан, 2081 — 2100 йилларда уммон сувлари сатҳи 1986 — 2010 йиллардагига нисбатан 0,58 дан 0,98 метргача кўтарилади. Бу эса, ўз навбатида, тошқинлар кўпайишига, ер кўчкилари ва эрозияга, балиқлар ҳамда қуруқликдаги жонзотларнинг пала-партиш миграциясига сабаб бўлади. Иқлим ўзгариши озиқ-овқат хавфсизлигига ҳам салбий таъсир кўрсатмасдан қолмайди. Ҳисоб-китоблардан келиб чиқиб, 2050 йилга бориб, маккажўхори, гуруч ва буғдой етиштириш ҳажми 25 фоизгача қисқариши башорат қилинмоқда.

Биз хам шу ўринда гапимизни мухтасар қилиб нега давлатимиз раҳбари томонидан БМТ минбарида туриб бу каби конструктив ташаббуслар ўртага ташланаётганлигини сабабларини тушуниб етиш қийин эмас. Умуман олганда глобалл иқлим ўзгаришларини олдини олиш, Орол муаммосини ҳал этиш, минтақада экологик барқарорликни таъминлаш борасида давлатимиз томонидан бир қанча амалий ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Бироқ, бу борада ишларни янада жадаллаштириш, табиий энергия манбаларини хажмини ошириш, саноатда табиатга кам чиқинди чиқарадиган технологияларни кўламини янада ошириш, фуқаролар онгида экологик маданиятни шакллантириш, мамлкатнинг ҳар бир фуқаросида экологик масъулиятни кучайтириш  каби ишларни кун тартибидаги масала сифатида белгилашимиз муҳим аҳамиятга эга бўлади.

 

Ўзбекистон Республикаси Олий

Мажлиси Сенати аъзоси, сенатор    

А.САНГИНОВ

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси