Узун тумани ҳокимлиги
Ислом диний - экстремизм ва терроризмга қарши.

Инсоният яралибдики, ҳар бир шахсда ва унинг онгида дин учун ажратилган бўшлиқ мавжуддир. Инсон қайсидир динга эътиқод қилишлиги ва қайсидир диний амалларни бажаришлиги аниқ. Пайғамбар (С.А.В) айтганларидек: “Дин насиҳатдур” деганлар.

Агар инсон тўғри динга эътиқод қилар экан дунёда ҳам, оҳиратда ҳам энг тўғри насиҳатни топган бўлади.

Аллоҳ Таъоло Оли Имрон сурасининг 19-оятида баён қилганидек “Албатта, Аллоҳнинг ҳузуридаги дин Исломдир. Китоб берилганлар фақат уларга илм келгандан сўнг, ўзаро ҳасад қилишибгина ихтилоф қилдилар. Ким Аллоҳнинг оятларига куфр келтирса, бас, албатта, Аллоҳ ҳисобни тезда қилувчидир”. (Оли Имрон 19-оят)

Ана энди яқин йилларга келиб Дин сўзи, тушунчаси ёнига экстремизм, терроризм қўшимчалари пайдо бўлди. Аслида бу қўшимчаларнинг асл маъноси нима эди?

Диний экстремизм-жамият учун анъанавий бўлган диний қадриятлар ва ақидаларни рад этиш, уларга зид бўлган ғояларни алдов ва зўровонлик билан тарғиб қилишга асосланган назария ва амалиётни англатади.

Терроризм-(лотинча-“қўрқитиш”)-аҳолининг кенг қатламларида ваҳима ва қўрқув уйғотиш, жамиятда беқарорлик келтириб чиқариш орқали давлат ҳокимятини эгаллаш мақсадида қаратилган жиноий фаолиятдир.

Ҳозирги вақтга келиб глобал муаммо касб этиб Халқаро терроризм шаклини олди. Экстремизм ва терроризм бир-бири билан боғлиқ бўлган ягона жараённинг бирин-кетин ривожланадиган босқичидир.

Ҳозирда дунёда кўплаб экстремистик ва террорчи ташкилотлар мавжуд бўлиб афсуски, уларнинг муайян қисми Ислом дини ниқоби остида фаолият юритади. Улар қаторида “Ал-қоида”, “Ҳизбут-таҳрир ал-исломий” (озодлик исломий партияси, “ал-жиҳод”, “ат-такфир вал ҳижра” (такфир ва ҳижрат), “Туркистон Ислом ҳаракати”, “Исломий жиҳот иттиҳоди”, (Исломий жиҳод уюшмаси), “Катибатул Имам ал-Буҳарий” (Имом Буҳорий баталёни), “Жамоат Ансаруллоҳ” (Аллоҳнинг ёрдамчилари жамоаси), “Жабҳат ан-нусра” (Ғалаба фронти) ва “Ислом давлати” каби бузғунчи ташкилотларни санаш мумкин.

Минг афсуслар бўлсинки бундай бузғунчи, террорчи оқимлар йилдан-йилга, турли номлар билан соф Ислом дини ниқоби остида қанчадан-қанча ёшларни манқуртга айлантирмоқда.

Соф Ислом дини ўз номи билан тинчлик-тотувлик динидир.

Юрт бошимиз БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида ўз нутқларида айтганларидек: “Ислом бу тинчлик-тотувлик динидир. Ислом бу террор эмас, терроризм-бу диний терроризм эмас, халқаро терроризмдир” деб ҳақиқатни очиқ-ойдин айтдилар.

Азиз юртдошлар, мўмин-мусулмонлар биз тинч ва фаровон, диний эркинликларга эга бўлган юртда яшамоқдамиз. Эътибор берайлик ёшларимизга, фарзандларимизга, уларнинг онгини ҳар хил бузғунчи шахс ва оқимлар бузиб қўймасин. Соф Ислом динидан адаштириб онгини захарламасин.

Зеро “Қиёматда биз Аллоҳ Таъолонинг ҳузурида фарзанду-набираларимизни назорат қилиб, уларга тўғри йўлни кўрсатмаганлигимиз учун аниқ сўраламиз ва жавоб берамиз.”

 

Узун тумани “Домла Муҳаммадий” жомеъ

масжиди Имом-хатиби:  А.Зиядуллаев

1 изоҳ

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?
Аъло
7%
Яхши
6%
Қониқарли
14%
Қониқарсиз
100%
Жами: 6482 овоз берилди.

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси