Узун тумани ҳокимлиги
Электр тармоқларига уланиш бўйича янги тартиб белгиланди.

Ҳукумат қарори (555-сон, 31.08.2021-й.) билан Юридик ва жисмоний шахсларни электр тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

Регламентга кўра, истеъмолчи электр тармоқларига уланиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки ЯИДХП ёхуд “ЭЛЕКТР” дастурий таъминоти (Онлайн платформа) орқали рўйхатдан ўтади.

Сўровнома тўлдирилиб, тегишли маълумотлар тақдим этилади.

 Хизмат учун БҲМнинг 10 фоизи (27 минг сўм) миқдорида йиғим ундирилади. ЯИДХП орқали мурожаат этилганда йиғим миқдори 24 300 сўмни ташкил этади.

Истеъмолчилар электр тармоқларига уланиш учун Онлайн платформа орқали давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтган ҳолда мурожаат этганда йиғим ундирилмайди.

Истеъмолчи мурожаат этган кундан бошлаб 3 иш кунида электр тармоқларига уланишни рад этган тақдирда, тегишли тўлов суммаси истеъмолчига 3 иш кунида қайтариб берилади.

Уланадиган қуввати 20 кВтгача бўлган истеъмолчиларни электр тармоқларига улаш учун электр таъминоти лойиҳасини ишлаб чиқиш талаб этилмайди. Бунда ҲЕТК томонидан ишлаб чиқилган электр тармоқларига улаш схемаси электр таъминоти лойиҳаси ҳисобланади ва уни келишиш талаб этилмайди.

Уланадиган қуввати 50 кВтгача бўлган истеъмолчиларни электр тармоқларига улаш белгиланган муддатларда табақалашган бир марталик тўлов асосида амалга оширилади.

Мазкур тартиб 2022-йил 1-январдан бошлаб кучга киритилади.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?
Аъло
7%
Яхши
6%
Қониқарли
14%
Қониқарсиз
100%
Жами: 6482 овоз берилди.

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси