Узун тумани ҳокимлиги
Бор бўлинг, яхшилар: 600 тонна буғдой ортилган юк поезди Сурхондарёдан Қорақалпоғистонга йўл олди.

Бор бўлинг, яхшилар: 600 тонна буғдой ортилган юк поезди Сурхондарёдан Қорақалпоғистонга йўл олди.

 

Хабарингиз бор, бу йилги об-ҳаво қишлоқ хўжалиги учун ноқулай келганлигига қарамай сурхондарёлик миришкорлар 90,8 минг гектар майдонда ғалладан мўл ҳосил яратди. Қабул пунктларига 191 минг 116 тонна сара товар дон топширилиб, белгиланган режа мамлакатимизда биринчи бўлиб ортиғи билан уддаланди. Деҳқонларимиз меҳнатига яраша яхшигина даромад кўрди, омбори донга тўлди. Хўжалик аъзоларига, шунингдек, эҳтиёжманд оилаларга ҳам дон-дундан улашишди.

 

Топганини эл-юрт билан баҳам кўрадиган меҳр-мурувватли воҳадошларимиз шу фазилатли айём кунларида яна бир хайрли ишнинг ташаббускори бўлиб чиқишди. Вилоятимизнинг ғаллачилик йўналишидаги 8 та кластери томонидан “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”га киритилган қорақалпоғистонлик кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилаларга беғараз ёрдам сифатида 600 тонна буғдой ҳадия қилинди.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси