Узун тумани ҳокимлиги
Тумандаги фаолият юритаётган корхона ва ташкилотлар диққатига!

Тумандаги фаолият юритаётган корхона ва ташкилотлар, мактаблар, мактабгача таълим муассасалари ҳамда бошқа муассасалар диққатига!

 

Узун туман статитика бўлими маъмурияти, корхона ва ташкилотларни 2021 йил март ойи учун “12-korxona shakli” (ойлик) (Ташкилот фаолияти тўғрисида) шаклдаги Давлат статистика хисоботини 2021 йил 5-апрелдан, Мактаблар, мактабгача таълим муассасалар ва бошка муассасалари эса, 1-mehnat (чораклик) “Меҳнат ҳисоботи тўғрисида”ги Давлат статистика хисоботини жорий йилнинг 1-чораги учун 2021 йилнинг 6-апрелдан кечиктирмай статистика органига электрон шаклда тақдим этишлари шарт.

Юқорида қайд этилган чораклик ҳисоботларини электрон тақдим этиш бўйича тушунтиришларни давлат статистика қўмитасининг www.stat.uz расмий сайти ёки жойлардаги туманлар, шаҳар статистика бўлимлари мутахассислари орқали олишларингиз мумкин.

Мансабдор шахсларнинг давлат статистика кузатувини олиб бориш учун зарур бўлган хисобот ва бошқа маълумотларни тақдим этмасликда ифодаланган давлат статистика ҳисоботларини тақдим этиш тартибини бузиши, ҳисобот маълумотларини бузиб кўрсатиши ёки ҳисоботларни тақдим этиш муддатларини бузиши Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 215-моддасида белгиланган жавобгарликка сабаб бўлишини огоҳлантирамиз.

Ҳисоботларни ўз вақтида ва сифатли тақдим этишингизни сўраймиз.

Узун тумани статистика бўлими маъмурияти                                                                                     Мурожаат учун телефон (76) 447-71-51

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси