Узун тумани ҳокимлиги
Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси конституциясида МИРАНДА қоидаларининг акс этганлиги

Таъкидлаш керакки, 2023 йилнинг 30 апрел куни мамлакатимиз ҳаётида ҳеч шубҳасиз том маънодаги улкан тарихий воқеа бўлди. Биринчи марта умумхалқ референдуми асосида янгиланган Конституциямизни қабул қилдик.

Ушбу референдумда кейинги йилларда халқимизнинг сиёсий онги ҳуқуқий маданияти ва дунё қараши нақадар юксаклигини амалда кўрсатди.

Янги таҳрирдаги конституциямизни ишлаб чиқишда нафақат миллий ва турли миллат вакилларининг этник қадриятлари акс этди балки ривожланган хорижий мамлакатларнинг тажрибаларидан хам самарали фойдаланди.

Мисол учун Ўзбекистон Республикаси конституциянинг (янги таҳрирдаги) 28-моддасида жиноят содир этганликда айбланаётган шахс унинг айби қонунда назарда тутилган тартибда ошкора суд муҳокамаси йўли билан исботланмагунча ва суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланмагунча айбсиз деб ҳисобланади. Айбланувчига ўзини ҳимоя қилиш учун барча имкониятлар таъминланиши, айбдорликка оид барча шубҳалар, агар уларни бартараф этиш имкониятлари тугаган бўлса, гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг, фойдасига ҳал қилиниши, гумон қилинувчи айбланувчи ёки судланувчи  ўзининг  айбсизлигини исботлаши шарт эмас ва исталган вақтда сукут сақлаш ҳуқуқидан фойдаланиши мумкинлиги, ҳеч ким ўзига ва яқин қариндошларига қарши гувоҳлик беришга мажбур эмаслиги, агар шахснинг ўз айбини тан олганлиги унга қарши ягона далил бўлса у айбдор деб топилиши ёки жазога тортилиши мумкин эмаслиги, озодликдан маҳрум этилган шахслар  ўзига нисбатан инсоний муомалада бўлиниши ҳамда инсон шахсига хос бўлган шаъни ва қадр қимматини ҳурмат қилиниши ҳуқуқига эга эканлиги, шахсининг судланганлиги ва бундан келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатларининг қариндошлари ҳуқуқларини чеклаш учун асос бўлиши мумкин эмаслиги ҳақидаги қоидалар мустаҳкамлаб қўйилди.

Шу сабабли ҳам мазкур қоидалар ҳам янги таҳрирдаги конституциямизда ўз аксини топди.     

 

 

    Жиноят ишлари бўйича

   Узун туман суди судяси                                        

                                                                         Аъзамберди Алиқулов

 

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси