Узун тумани ҳокимлиги
Янги Ўзбекистоннинг янги Конститутциясида белгиланган инсон ҳуқуқларига оид энг муҳим кафолатлар.

Барчамизга маълумки, 2023 йил 30-апрель куни умумхалқ референдуми асосида Ўзбекистон Республикасининг янги тахрирдаги Конституцияси қабул қилинди. Янги Конститутция 6 бўлим, 17 боб, 155 моддадан иборат бўлиб, Мамамлакатнинг бутун худудида олий юридик кучга эга ва тўғридан тўғри амал қилади.

Янги Конститутцияда инсон, унинг шаъни, қадр-қиммати энг муҳим қадрият ва дахлсиз эканлиги белгиланган.

Инсон ҳуқуқларига оид 9 та энг муҳим кафолатдан хабардормисиз?

-Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳар кимга туғилганидан бошлаб тегишли бўлади.

-Инсоннинг қадр-қиммати дахлсиздир.

-Инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликдари бевосита амал қилади ҳамда  қонунларнинг, давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахслари фаолиятининг моҳияти ва мазмунини белгилайди.

-Ҳеч кимга унинг розилигисиз қонунчиликдан белгиланмаган мажбуриятлар юклатилиши мумкин эмас, Инсонга нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чоралари мутаносиблик пинципларига асосланиши ва қонунларда назарда тутилган мақсадларга ериши учун етарли бўлиши керак.

-Ҳар ким ўз шахсига доир маълумотларнинг ҳимоя қилиниши ҳуқуқига, шунингдек нотўғри маълумотларнинг тузатилишини, ўзи тўғрисида қонунга ҳилоф йўл билан тўпланган ёки ҳуқуқий асосларга эга бўлмаган маълумотларнинг йўқ қилинишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.

-Ҳар ким мамлакат бўйлаб эркин ҳаракатланиш, турар ва яшаш жойини танлаш ҳуқуқига эга.

-Ҳар ким уй-жой дахлсизлиги ҳуқуқиад эга.

-Ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усулларда ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга.

-Шахснинг судланганлиги ва бундан келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлар унинг қариндошлари ҳуқуқларини чеклаш учун асос бўлиши мумкин эма.

Мазкур ҳуқуқлар давлатимизда инсон қадри энг муҳим экани, давлат ва жамият фақатгина шахс ва унинг манфаатлари учун ҳизмат қилиши, унинг ҳуқуқий мақоми қариндошларининг ҳуқуқларига дахл қилмаслигини, уй-жойнинг дахлсизлигини, шахс ҳақидаги маълумотларнинг ҳимояда эканлигини Конститутция даражасида ҳимоя қилинишини мустахкамлаб берди.

Судья катта ёрдамчиси:                                                 М.Йўлдошева

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
5 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси