Мақола номини ўқиб “яна, яна, яна соғиндим яна...” деб,- айтилувчи қўшиқ бир ёдингизга тушиб кетмадими?
Мени ёдимга тушиб кетди...
Яқинда бир кредит низоси бўйича, давоъгар вакили жавобгарга қараб “ҳурматли жавобгар сизга ишонч йўқ кредитни олишга оласиз, тўлашга келганда, бугун-эртангиз ҳеч тугамайди, баҳонангиз кўп, аввалги кредит шартномангиз бўйича ҳам бугунги кунга қадар қарздорликни ёпмагансиз, гаровга олган мулк ҳам сотилмади.
МИБ ижрони якунламади, биз нима қилишимиз керак, банкда турган пул бировники, шу пуллар айланмасидан кредит маблағи сизга, бошқа тадбиркорларга берилади, кредит пулни қайтармасангиз, фоизи тўламасангиз, биз омонатни қандай қайтарамиз, фоизини қандай тўлаймиз, банк ишчилари ойлигни қаердан олади, ёнимиздан қоплаш имкони йўқ, 10 марта келиб, кредит сўраб, шартномани имзолагансиз ўз хохшингиз билан, қарзни тўлангда... ” деди.
Жавобгар ҳам бўш келмай деб, “атай тўламадими, карантин бўлди, ишламай қолдик, иш юришмаяпти, кредитга фоизни ҳам катта қўйиб бергансизлар, кредит ҳам кеч берилди, тўлаябман-ку имкон қадар, суд қарори ҳам чиқди аввалги кредит бўйича, суд қарори чиққандан кейин ҳам фоиз унириб олаяпсизлар, эй, банк кредитдан ютқазармиди, ғинг деганим йўқ тўлаяпман, қолганини ҳам тўлайман қочиб кетаётганим йўқ, озгина сабр қилинглар, ҳа деб судга чопиб келасизлар, оқибатда давлат божи ҳам тўлаяпман миллион-милион”, - деди.
Бир сўз билан айтганда, ақлли суд бошқаруви даркор.
Чунки, иқтисодий судларнинг вазифаси у ёзилган ёки ёзилмаганлигидан қатъий назар қўйидагиларни ҳам қабраб олиши шарт яъни, аввало, иқтисодий низоларни ҳал этиш, ана шу низоларни юзага келишидаги, иқтисодиёт ривожига, хусусий мулк, тадбиркорликка тўсиқ омилларни бартараф этиш, пировардида давлатнинг иқтисодий тараққиётига, юрт фаровонлигига эришишдир...
Таклиф:
Демак, бунинг учун биринчи навбатда қаршларни ўзгартиш лозим:
Аввало, қарздор-тадбиркор ўз қарашини, мавжуд кредит таклифи шартлари, ундан фойдаланиш жараёни уни қониқтирадими, унинг фаолиятига таъсир этувчи риск даражаси қандай, кредит фоизидан ортириб, даромад қила оладими, бунда таваккалчиликни, минимал ва максимал хавфи ҳақида бош қотириши ёки қўшиқда айтилган каби, “яна, яна, яна кредит яна...”,- деган юқори таввакалчилик, мавжуд бозор шароитида нафлийлик кам бўлган шароитда ўта тавакаллчиликка эътиборсизлик қабилда иш тутмаслиги;
Кредиторнинг қараши эса, мамлакат иқтисодий манфаатини кўзлаб, кредит таъминотни яхшилашнинг, таъминотни оширишнинг, кредит рискини камайтиригшнинг осон йўлини - қарздорнинг ҳисобидангина амалга оширишга урғу беравермасдан, янгича ёндашувларни жорий этиш, осон-содда, тез, умумочиқ кредит сиёсати, кредитор-банк ҳам аввало тадбиркорлар қатори бир тадбиркор эканлигига урғу бериб, тадбиркорлар-қарздорлар билан тенг ҳуқуқли, кредит, гаров ва бошқа таъминот шартномаларига эришиш нуқтаи назаридан қарашларни ўзгартиши; мақсадга мувофиқ.
Суд эса, жуда англо-саксон ҳуқуқ оиласи судьялари каби фактик вердиклар чиқармаса ҳам, ҳал қилув қароридан кейин киритиладиган бу фоиз ундиришга оид даъволарда қарздорнинг айби фоиз ўсишига олиб келганми ёки йўқими, кредит таъминоти – гаров мулкини реализация қилинмаслигида қарздорнинг қаршилиги борми-йўқми, ҳал қилув қароридан кейин берилган фоиз ундириш ҳақидаги даъво қарздорга нисбатан асослими, ҳақлими, адолатлими, бундан жамиятга нима наф, иқтисодиётга нима фойда, нима зиён деган жуда мушоҳадали қарашлар билан бирга, суд амалиётидан келиб чиқиб, ҳукуматга бериладиган тавсияларда ҳам ҳам номоён бўлиши;
Қонун ижодкорлари эса, судлардаги бугун кўрилаётган кредит низолари сон-саноғининг ўзи катта бир муаммо эканлигига урғу берган ҳолда ва шу асосда бу борадаги қонунчиликни таҳлил этиб, кредит низоларидан бошқа муаммолар ижтимоий масалалар келиб чиқмаслигини тезкор ва замон талабларига мос ёндашув асосида кўриб чиқиши;
Албатта ҳукумат, суд амалиётидан келиб чиқиб, кредит низоларини кўпайганлиги ортида, кредит олиш тартиб-тааомиллари содалашганлиги, осонлашганлиги, тадбиркорлик субъектлари сони бир неча баробар ортганлиги билан бир қаторда албатта, кредит низоларнинг кўплиги бу соҳада ҳали ҳамон катта-катта муаммо ва масалалар борлигини англатишини, яъни кредит, гаров ва бошқа таъминоат билан боғлиқ қонун ва қонун ости ҳужжатлари, шартномавий муносабатлар, уларга таъсир этувчи маъмурий омиллар, турли дастурлар гуруҳларга оид имтиёзлар ҳамда бошқа чора-тадбирларни инвентаризациядан ўтказиш, мониторинг асосида, шартномавий муносабатларда, имтиёзларда, тенглик, эркинлик принципларини тизимли қўллаш борасида кенг имкониятлар яратишни назарда тутувчи янги механизмларни ишлаб чиқиши, таклиф этиши мақсадга мувофиқ.
Аслида ҳам давлатимиз раҳбари томонидан кейинги беш йиллик учун белгилаб берилган беш асосий йўналишдан икки муҳим йўналишлар бўлган суд мустақиллиги, судларга ишонч ва тадбиркорлик ривожи сари белгиланган вазифалардан муддао ҳам аввало, мана шундай масалаларни ечишга қаратилгандир.
Нуриддин Муродов
Сариосиё туманлараро иқтисодий суд раиси
© Узун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024