Узун тумани ҳокимлиги
“Яшил” энергетикани ривожлантириш — энергетик барқарорликни таъминлаш Форумнинг устувор мақсади

Жамият ва иқтисодиёт ривожланиши бир жойда тўхтаб турмайди. Ривожланиш ва иқтисодий ўсиш энергияга бўлган эҳтиёжнинг ортишига олиб келади. Шу боис анъанавий энергия манбалари захираларининг камайиб бориши шароитида қайта тикланувчи энергия манбаларининг инсон ҳаёти ва фаолиятидаги аҳамияти, долзарблиги ортиб бормоқда.

Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш соҳаси энди-энди ривожланмоқда. Келажакда унинг самарадорлигини ошириш, экологик жиҳатдан хавфсизлигини таъминлаш учун катта миқдорда сарф-харажатлар талаб этилади. Бугунги кунда қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишнинг асосий муаммоларидан бири — олинган энергияни сақлаш ва узатиш ҳисобланади. Шу каби масалаларга ечим топиш, яшил энергетикани ривожлантириш, соҳага инновацияларни жорий этишда инвестицияларга таяниш мақсадга мувофиқдир.

Маълумки жорий йилнинг 2 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Учинчи Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этди ва нутқ сўзлади. Давлатимиз раҳбари мазкур форумдамаърузага чиқиб мамлакатимиз инвестиция сиёсати ва хорижий шериклар билан ҳамкорликнинг устувор йўналишларини белгилаб берди. Жумладан, давлатимиз раҳбари Биринчи йўналиш сифатида “яшил” энергетика. Энергетика тармоғи самарадорлигини ошириш бутун минтақамиз учун долзарблигини, бу борада мамлакатимизда 28 та лойиҳа устида ишлар давом эттирилаётганлигини, 2030 йилгача 20 гигаваттдан ортиқ қайта тикланувчи энергия қувватларини яратиш ва энергетика балансида унинг улушини 40 фоизга етказиш кўзда тутилганлигини алоҳида қайд этиб ўтди. Маълумки, Стратегик шериклар билан биргаликда йирик шамол ва қуёш электр станциялари барпо қилинмоқда, “яшил водород” ишлаб чиқариш ишлари бошланган. Ўтган йилнинг ўзида 1,4 гигаватт қувватдаги йирик шамол ва қуёш электр станциялари ишга туширилди. Бугунги кунда  Ўзбекистон Энергетика соҳасида “ACWA Power”, “Masdar”, “Total Eren”, “Voltalia”, “Ҫalɩk” ва “Aksa” каби йирик компаниялар билан ҳамкорликни йўлга қўйган. Шу ўринда давлат раҳбари энергетика йўналишидаги давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш тажрибасини ижтимоий ва бошқа инфратузилма соҳаларида ҳам кенг татбиқ этишни режалаштирганлигини таъкидлар экан, Форумда ташриф буюрган барча давлатлар етакчи компанияларини очиқ мулоқот ва амалий ҳамкорликка таклиф этди.

Давлатимиз раҳбари Форум доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2 май куни учинчи Тошкент халқаро инвестиция форумида қатнашиш учун мамлакатимизга келган Саудия Арабистони энергетика вазири шаҳзода Абдулазиз бин Салмон Ол Сауд бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Мамлакатимизда энергетика тармоғини ривожлантиришга энг кўп инвестиция киритган “ACWA Power” компанияси билан самарали ҳамкорлик қилинаётгани таъкидланди.

Бу галги форум доирасида “яшил” энергетика, инфратузилма, соғлиқни сақлаш ва фармацевтика соҳаларида 18 миллиард долларлик лойиҳаларни амалга ошириш бўйича битимлар имзоланади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 3 май куни Кўксарой қароргоҳида учинчи Тошкент инвестиция форуми доирасида Хитойнинг етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашув ўтказди.

“CAMCE” корпорацияси раиси Ван Бо билан Тошкент шаҳрида Олимпия шаҳарчаси қурилиши ҳамда энергетика, саноат ва инфратузилма соҳаларидаги лойиҳалар портфелини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Мамлакатимизда фаолият юритишда катта тажриба тўплаган компания йирик лойиҳаларни молиялаштириш, қуриш ва эксплуатация қилишнинг бутун занжирини қамраб оладиган ечимларни тақдим этишга ихтисослашган.

“Goldwind” Цао Чжиган билан компаниянинг Ўзбекистонда “яшил” энергетикани ривожлантиришдаги иштироки истиқболлари кўриб чиқилди. Компания шамол энергетикаси технологияларини ишлаб чиқишга ихтисослашган бўлиб, жаҳондаги етакчи шамол турбиналари ишлаб чиқарувчиси ҳисобланади. Шамол электр станциялари қисмларини ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва жорий лойиҳаларни жадаллаштиришга келишиб олинди.

“China Southern Power Grid” билан Бухоро вилоятида шамол электр станциялари, бутун мамлакат бўйлаб гидроаккумуляция станциялари ва юқори кучланишли линиялар қуриш лойиҳалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистонда электр ҳисоблагичлар ишлаб чиқариш бўйича “Holley Group” компанияси муваффақиятли ишлаётгани қайд этилди. Тошкент вилоятида технопарк қуриш ва унга Хитойнинг йирик компанияларини жалб қилиш юзасидан келишувга эришилди.

         Форум доирасида экологик соф қайта тикланувчи энергия манбаларини кенг қўллаш ҳисобига электроэнергия соҳасида янги ишлаб чиқариш қувватларини изчил яратиш ва мавжудларини модернизация қилиш йўналишида ҳам самарали келишувлар амалга оширилганлигини алоҳида таъкидлаб ўтишимиз керак. Жумладан 1-май куни “O‘zbekgidroenergo” AJ да Бирлашган Aраб Aмирликларининг энергетика, хусусан, қайта тикланувчи енергия манбаларини яратиш бўйича нуфузли “Abu Dhabi Future Energy Company – Masdar” компанияси (“MASDAR”) ижрочи директори Муҳаммад Жамил ал-Рамаҳи бошчилигидаги делегация вакиллари ўртасида ҳамкорлик учрашуви бўлиб ўтди. Шу ўринда  биз келишув олиб бораётган компания ҳақида қисқача тўхталиб ўтсак.“MASDAR” компанияси 2018-йилдан бери Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган ва мамлакатимиз энергетика саноатида БAAнинг энг йирик инвестори ҳисобланади. Бугунги куда (“MASDAR”) компаниясининг Ўзбекистонга киритган умумий инвестиция миқдори 2 млрд. AҚШ долларидан ошади.

Компания 2006-йилда ташкил топган бўлиб, қайта тикланувчи энергия лойиҳаларини амалга ошириш бўйича 40 дан ошиқ давлатларда 30 млрд. AҚШ доллари миқдоридаги инвестиция лойиҳаларини самарали амалга оширмоқда.

Хабарингиз бор, 2024-йил 14-март куни пойтахтимизда ўтказилган “Гидроэнергетика. Марказий Осиё ва Каспий” саккизинчи халқаро конгресси доирасида “O‘zbekgidroenergo” AJ ҳамда “MASDAR” компанияси ўртасида ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланган эди.

Мазкур шартномада “O‘zbekgidroenergo” AJ ва “MASDAR” ўртасида 500 МВт қувватга эга Қорақалпоғистон Республикаси Тахтакўпир туманида Каратерен GTES қурилиши ва Жиззах вилояти Фориш туманида 300 МВт қувватга ега Aйдаркўл GES қурилиши лойиҳалари кўзда тутилган.

Лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш бўйича Россиянинг “Гидропроект институти” ОAЖ компанияси ғолиб деб топилиб мазкур компания билан тегишли шартнома тузилди.

“Гидропроект институти” ОAЖ томонидан 2024-йил 1-ноябргача лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқишни якунлаш режалаштирилган бўлиб, ўрнатилган тартибда “MASDAR ” компаниясига топшириладиган бўлди.

Учрашувда томонлар Aйдаркўл ва Каратерен GTES лойиҳалари бўйича тендер натижалари ва техник-иқтисодий асослари, асосий жиҳатлар хусусида музокара олиб бордилар. Шунингдек, Ўзбекистон Республикасида ва трансчегаравий ҳудудларда гидроэнергетика соҳасида истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш, хусусан, Тожикистон Республикаси чегара минтақасида жойлашган “Зарафшон дарёсида Яван гидроэлектр стансиясини қуриш” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида ҳамкорлик қилиш юзасидан фикр-мулоҳаза алмашилди.Тошкентда ўтказилган мазкур форум жуда самарали ва амалий руҳда ўтганлигиниалоҳида эътироф этишимиз лозим. Қисқача айтганда Форумда “Яшил” энергетикани ривожлантириш — энергетик барқарорликни таъминлаш устувор йўналиш сифатида муҳим аҳамиятга эга бўлганлигини айтишимиз мумкин.

 

Ўзбекистон Республикаси Олий

Мажлиси Сенати аъзоси, сенатор

А.САНГИНОВ

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси