Узун тумани ҳокимлиги
Тезлик ҳаётимиз учун ҳавфли

Барчамизга маълумки автоҳалокатлар сони йилдан йилга ошиб бормоқда, йўл ҳаракати ҳавфсизлигини таъминлаш мақсадида бирқанча ислоҳатлар олиб борилмоқда, жумладан тезликни оширганлик ҳолатларини аниқловчи ва тегишли жарималар расмийлаштирувчи замонавий радарлар ва мазкур ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарликлар кучайтирилишига қарамасдан йўл транспорт ҳодисалари кўпайиб бормоқда.

Бунда энг ачинарлиси ёшлар жумладан вояга етмаганларнинг жабрланиши салбий ҳолатлардир.

Жумладан, жиноят ишлари бўйича Узун туман судида 2023 йил 23 ноябрь куни ҳайдовчининг белгиланган тезликни оширганлиги сабабли вояга етмаган шахснинг жабрланиши билан боғлиқ жиноят иши кўриб чиқилди.

2023 йил ноябрь ойининг 23 куни Жиноят ишлари бўйича Узун туман суди тумандаги “Чақар” маҳалласи биносида очиқ сайёр суд мажлисида, У.Р.га (ФИШ ўзгартирилган) Ўзбекистон Республикаси ЖК 266-моддасининг 1-қисми билан жиноят иши кўриб чиқилди.

Унга кўра, дастлабки тергов органи томонидан У.Р. 2023 йил 4 октябрь куни соат 12-45 ларда 75B ...UA давлат рақамли автомашинани Узун тумани “Обод юрт” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4Р-101-автомобиль йўлининг 135-километрида белгиланган тезликдан юқори бошқариб бораётиб, аҳоли пункти эканлиги ва йўлнинг торлигини инобатга олмасдан, автомашинани ўзига ортиқча ишониши ва бепарволик билан бошқариши натижасида йўлдан ҳаракатланиб ўтаётган 09.09.2016 йилда туғилган вояга етмаган З.Б (ФИШ ўзгартирилган)ни уриб юбориб, суд-тиббиёт экспертизасининг 14.10.2023 йилдаги 673-сонли хулосасига кўра, унинг ҳаёти учун хавфли бўлган оғир тан жароҳати олишига сабабчи бўлганликда Ўзбекистон Республикаси ЖК 266-моддасининг 1-қисми билан айблаш ҳақида жиноят иши судга юборилган.

Суд мажлиси жараёнида судланувчи У.Р. ва жабрланувчининг қонуний вакили С.Чориевалар ариза билан мурожаат қилиб, жиноят ишини ярашганликлари муносабати билан тугатишни сўради.

Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ, ярашув билан тугатилди.

Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш лозимки, биз шошилаётган манзилга 5 дақиқа бўлса ҳам кечикиб борсак ҳам ҳавфсиз тезликни оширмасдан ҳаракатланишимиз лозим. Акс ҳолда автомашинада тезликни ошириш натижасида бир лағзада бир ёки бир неча инсонларнинг ўлими билан боғлиқ йўл тарнспорт ҳодисасининг сабабчиси бўлиб қолиш мумкин. Зеро халқимизда “Юзда юрма - юзга кир” деган гап бежизга айтилмаган.

 

ЖИБ Узун туман судининг раиси

О.Жуманов

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси