Узун тумани ҳокимлиги
ЁШЛАРГА ЕР АЖРАТИШ ОРҚАЛИ УЛАРНИНГ ДАРОМАДЛАРИ ОШИРИЛАДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 5 апрелдаги
ПҚ-153 сонли Қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ;

- туман ҳокимликлари захирасидаги 60 минг гектар ер майдони   электрон онлайн аукцион савдоларига қўйилиб, деҳқон хўжаликларини ташкил этиш учун устувор равишда ёшларга ижарага берилади ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришдан сотишгача бўлган занжирни қамраб олувчи янги тизим жорий этилади,

- ер майдонини ижарага бериш бўйича электрон онлайн аукцион савдолари “Е-аукцион” электрон савдо платформаси орқали “маҳалла еттилиги” нинг тавсияси билан шакллантириладиган рўйхатга киритилган ёшлар ўртасида ўтказилади,

- ер майдонларини ижарага бериш бўйича электрон онлайн аукцион савдолари ғолибларига ер участкаси нархини 10 йил муддатга тенг улушларда фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилади;

-закалат пули базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида белгиланади;

-сабзавот, картошка, полиз экинлари, гул, кўкатлар, маккажўхори дони, дуккакли ва мойли экинлар етиштиришга суғориладиган экин майдонлари;

боғдорчилик-узумчилик йўналишлари учун кўп йиллик дарахтзорлар ёки самарасиз боғлар ер майдонлари;

доривор ўсимликлар етиштириш, чорвачилик йўналишлари учун чорва озуқаси экинларини етиштиришга мўлжалланган, лалми, бўз, яйлов ва янги ўзлаштирилган ер майдонлари 30 йил муддатгача кичик лотларда “бир массив - бир маҳсулот” тамойили асосида ижарага берилади.

Бунда, электрон онлайн аукцион савдоларида 1 нафар талабгор иштирок этган тақдирда, истисно тариқасида, аукцион ўтказилган ҳисобланади ҳамда ушбу имтиёзли шартлар асосида ўтказиладиган аукцион савдоларида ёшларга ер майдонини фақат бир маротаба ижарага олишга рухсат берилади.

 

 

 

“Электрон онлайн аукционларни ташкил этиш”

 АЖ Сурхондарё вилояти вакили                                      Л.Ғоибов

 

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси