Узун тумани ҳокимлиги
Пенсияга қўшиладиган устама ҳақлардан хабардормисиз?

Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисидаги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни 28-моддасига кўра, белгиланган тартибда ҳисоблаб чиқарилган пенсияларга устама ҳақлар қуйидаги миқдорларда белгиланади:

И гуруҳ уруш ногиронларига — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 150 фоизи;
ИИ гуруҳ уруш ногиронларига — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 125 фоизи;
кўзи ожизлик бўйича И гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 100 фоизи;
И гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 75 фоизи;
ИИ гуруҳ ёлғиз ногиронлиги бўлган шахсларга — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 75 фоизи;
уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахсларга — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 50 фоизи;
1941 — 1945-йиллардаги уруш даврида мамлакат ичкарисида ишлаган ва ҳарбий мажбуриятни бажарган шахсларга — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг — 30 фоизи;
вафоти ҳарбий хизмат ёки ички ишлар органларидаги, Миллий гвардиядаги хизмат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ бўлган ҳарбий хизматчиларнинг ҳамда ички ишлар органлари, Миллий гвардия ходимларининг ота-оналарига ва янги никоҳдан ўтмаган бева хотинларига (бева эрларига) — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 30 фоизи.
Ўзбекистон олдида алоҳида хизматлари бўлган шахсларга — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 100 фоизидан 150 фоизигача.
ёшидан қатъи назар имтиёзли пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга бўлган артистларга — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 75 фоизи;
театр-консерт ташкилотлари артистлари ва бадиий ходимларига, театр ва мусиқа санъати ижодий ходимлари тайёрловчи ўқув муассасаларининг профессор-ўқитувчилари ва консертмейстерларига, Вазирлар Маҳкамаси белгилайдиган рўйхатга кўра — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг — 50 фоизи.


Узун туман адлия бўлими юридик

хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи                                          У.Донияров

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси