Узун тумани ҳокимлиги
Ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш

Ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, улар онгида адолат ва қонун устуворлиги ғояларини синдириш, ёшларнинг дунёқарашини ошириш ва уларни суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳақида тушунчаларини ижобий тарафга ўзгаришига туртки бўлиш ҳақида интеркатив усула(қизиқарли)ўзаро мулоқот шаклида семенар ўтказилди

Раислик этувчи фуқаролик ишлари бўйича Сариосиё туманлараро суди раиси М.Э.Номозов ўз маърузасида, Мустақиллик йилларида мамлакатимизда ёшларни ватанпарварлик, миллий анъана ва қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, маънавий етук ва жисмонан соғлом баркамол авлодни вояга етказиш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида муайян ишлар амалга оширилганлигини  билдирди. Яқинда, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Республикамиздаги университет ва мактабларда ёшлар билан учрашув ўтказди. Ёшлар орасида “Мен Сизнинг ёнингизда туриб, камарбаста бўламан!” деб кўзи ёниб турган, билимли, жасоратли йигит-қизлар сўзга чиқиб ўз фикр ва таклифларини билдирдилар. Президентимиз ёшларга “Етакчиликнинг, ўз ортидан эргаштиришнинг энг тўғри йўли шахсий ўрнак ва намуна бўлишдир” деган сўзлари барча ёшларимиз амал қилиши лозимлиги  ҳақида айтиб ўтди.Шунингдек маърузачи суд раиси М.Э.Номозов ёшларга мурожаат қилиб, ёшлар ҳаётидаги муаммолар, долзарб вазифалар муҳокама қилиниб, бугунги кунда ёшларга дуч келаётган муаммолар ва уларни бартараф этиш ҳақида нутқ сўзлади.Шу билан бирга юртимизда ёш раҳбарларни саралайдиган, уларнинг лаёқатига мос лавозимларни таклиф этадиган самарали механизм яратиш бу давлатимиз раҳбарининг энг асосий мақсади эканлигини эслатиб ўтди.

Суд раиси М.Э.Номозов ўз маърузасини давом этиб,  глобаллашув шароитидаги хавф-хатарлар ва мафкуравий хуружлар ҳақида сўз борар экан, маърифатпарвар бобомиз Фитратнинг “Бу дунё кураш майдонидир. Соғлом тан, ўткир ақл ва яхши ахлоқ бу майдон қуролидир”, деган сўзларини ёдга олди. Ёшлар билан учрашувларидан руҳланган ҳолда тизимида ишлаётган ходимларҳам таълим муассасаларида таълим  олаётган ҳамда корхона ва ташкилотларда меҳнат қилаётган ёшлар билан учрашувлар ўтказиш юзасидан керакли тавчиялар берилди. Шундай учрашувларни ташкил этиш мақсадида бугунги учрашув ва тарғибот машғулотлари айнан шу мақсадларга ташкил қилинганлиги ва ёшларимизнинг билимли, ақлли, соғлом ҳамда ватансеварлик туйғулардан бой бўлишлари учун барча шарт-шароитлар яратиб беришни эслатиб ўтди. Шундан сўнг йиғилишда раислик этувчи Ш.Юсупов бугунги кунда коллежда 400 та нафар битирувчи талабалар таҳсил олаётган бўлиб, улардан 80 нафардан ортиғи ўқитувчи мураббий ҳамда техник ходимлари  билан биргаликда учрашувда иштирок этиб келаётганлигини билдирди.

Учрашув давомида асосан бугунги кунда Президентимиз томонидан илгари сурилган “Ёшлар сиёсати” га оид масалалар борасида сўз юритилиб, талабаларга батафсил тушунчалар берилди. Мулоқот тарзида ўтказилган учрашувда коллежда хизмат олиб борилаётган ходимлар ва бошқа талаба ва ўқитувчи мураббийлари томонидан берилган “Ёшлар келажагимиз” давлат дастури орқали ёки бошқа соҳадаги имтиёзли кредитлар ажратилиши, тадбиркорликни йўлга қўйиш, битирувчиларнинг ишга жойлашиши қандай тарзда амалга оширилиши каби ва бошқа саволларга суд раиси томонидан жавоблар ва кўрсатмалар беришди.  Учрашув якунида ўзининг намунали ўқиши ва хулқи билан ёшлар масалаларини тарғиб қилишда қўшаётган ҳиссалари учун коллежнинг бир қатор талаба ёшлари устозлар томонидан тақдирланди.Маъруза якунлангач суд раиси М.Э.Номозов техникумнинг талаба ёшларининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, улар онгида адолат ва қонун устуворлиги ғояларини синдириш, ёшларнинг дунёқарашини ошириш ва уларни суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳақида тушунчаларини ижобий тарафга ўзгартириш юзасидан интеркатив усула (қизиқарли) ўзаро мулоқот шаклидаги семенар жараёнда  йиғилиш иштирокчилари томонидан берилган савол-жавобларга жавоб берилди ҳамда ёшларга бугунги кунда суд соҳасида қилинаётган ислоҳотлар ҳақида гапириб ўтди.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси