Узун тумани ҳокимлиги
Узун туман Адлия бўлими томонидан тумандаги “Асилбек Файзиддин 777” МЧЖ раҳбари М.Ашурованинг Узун туман Мактабгача ва Мактаб таълим бўлимидан мавжуд қарздорликни ундиришда амалий ёрдам сўраб ёзган мурожаати ўрганилиб қуйидагилар аниқланди.

Аниқланишича, “Асилбек Файзиддин 777” МЧЖ ва Узун туман “Мактабгача ва Мактаб таълим бўлими” 2023-йил 1-март куни 5-сонли шартномага асосан 15-Наргиз МТТ га 19 000 000 (ўн тўққиз миллион) сўмлик, 2023-йил 4-апрел куни 7-сонли шартномага асосан 15-Наргиз МТТ га 38 000 000 (ўттиз саккиз миллион) сўмлик озиқ-овқат махсулоти юқорида кўрсатилган шартномага асосан “Асилбек Файзиддин 777” МЧЖ томонидан 2023-йил март-апрел ойларида жами ҳисобда 57 000 000 (эллик етти миллион) сўмлик озуқ овқат махсулотлари етказиб берилган. Узун туман Мактабгача ва Мактаб таълим бўлими “Асилбек Файзиддин 777” МЧЖ томонидан озиқ овқат махсулотлари етказиб берилганлиги 2023-йил март-апрел ойлари оралиғидаги 243, 272, 244-сонли ҳисоб-фактуралар орқали қабул қилиб олган ва юқорида кўрсатилган шартномага асосан озуқ овқат махсулотлари учун 57 000 000 (эллик етти миллион) сўмлик қарздорлик тўланмаганлиги аниқланди.

Аниқланган қонунбузилиш холатлари юзасидан ва тадбиркор “Асилбек Файзиддин 777” МЧЖ раҳбари М.Ашурованинг манфааатини кўзлаб, Сариосиё туманлараро Иқтисодий судига киритилган даъво аризаси суд томонидан қаноатлантирилиб, суднинг 2024-йил 15-феврал кунидаги 4-1903-2401/43-сон Ҳал қилув қарорига асосан  “Асилбек Файзиддин 777” МЧЖ фойдасига 57 000 000 (эллик етти миллион) сўм ундиритириб берилди.

Узун туман адлия бўлими

бош маслаҳатчиси

Б.Боборажаб

Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси