Узун тумани ҳокимлиги
“Аҳоли хонадонларида саноат усулида маҳсулот ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш ҳамда томорқа ва деҳқон хўжаликларида янги захираларни ишга солишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-115-сон, 05.03.2024 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра:

-туманлар экспортбоп ва сердаромад экинлар экишга, шунингдек, кичик ишлаб чиқариш ва маҳсулот етиштиришга ихтисослаштирилади;

-2024 йилда экспортбоп ва сердаромад экинлар экиш ва аҳолининг мазкур соҳада билим ва кўникмаларини ошириш учун 54 та туманда намунавий ўқув-тажриба майдонлари ташкил этилади;

-2024 йилда мева-сабзавотчиликка ихтисослашган 51 та туманда мева-сабзавотларни шок усулида музлатишни йўлга қўйиш бўйича янги лойиҳалар амалга оширилади;

-ишлаб чиқаришга оид лойиҳалар билан бир қаторда маҳсулот етиштириш билан боғлиқ лойиҳаларга, 100 миллион сўмгача гаровсиз кредитлар ажратилади;

-қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш бундан мустасно, музлатгичли омборхона, тайёр ҳолда иссиқхона, қадоқлаш, қуритиш ва қайта ишлаш цехлари аҳолига 12 ойга бўлиб тўлаш шарти билан лизингга берилади;

-ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (ишлар, хизматлар) турлари рўйхатига хонадонларда биогумус тайёрлаш фаолияти киритилади.

-Қарорга (https://t.me/huquqiyaxborot/15560) кўра, “Онлине-маҳалла” платформасининг “Аҳоли томорқаси” модулига томорқа ер эгалари томонидан етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, хонадонда мавжуд иссиқхоналар ҳамда томорқадан самарали фойдаланиш тўғрисидаги маълумотлар ҳар 6 ойда (апрел, октябр ойларида) киритилади.

-Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасининг ресурслари ҳисобидан ажратиладиган кредитлар йиллик Марказий банкнинг асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада (шундан 4 фоизи банк маржаси) қуйидагича берилади:

-чорвачилик (қорамол, қўй, эчки), балиқчилик, қуёнчилик, асаларичилик, куркачилик ва паррандачилик, биогумус ишлаб чиқариш ва “дала дўконлари”ни қуриш учун – 1 йилгача имтиёзли давр билан 3 йил муддатга;

-боғдорчилик (кўчатчилик), узумчилик (ток сўриси) ва лимончиликни ташкил этиш, иссиқхона қуриш, қишлоқ хўжалиги техникаси ва асбоб-ускуналарини харид қилиш ҳамда уларни жойлаштириш учун бино ва иншоотлар қуриш, кўчма музлаткичларни ўрнатиш, артезиан қудуқларини қазиш учун – 3 йилгача имтиёзли давр билан 7 йилгача муддатга.

-Шунингдек, 2027 йил 1 январгача мотокултиваторлар (ТИФ ТН коди – 8432 29 100 0), бир ўқли тракторлар (ТИФ ТН коди – 8701 10000 0) ва минитракторларни (ТИФ ТН коди — 8701 91 100 0 — 8701 94 100) олиб киришда божхона божининг нол ставкалари белгиланади.

 

Узун туман адлия бўлими юридик

хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи                                                      У.Донияров

Рўйхатдан ўтиш
1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси