Узун тумани ҳокимлиги
Аҳолини роъйхатга олиш тартиби, моҳияти ва унинг истиқболлари

Аҳолини рўйхатга олиш якунларига қараб ўтмиш ваҳозирги давр ҳақида фикр ва мулоҳазалар юритиш ҳамдакелажакни прогноз қилиш мумкин бўлади.

Қатор ҳолатларда аҳолини рўйхатга олишаҳолинингёши, жинси, миллий таркиби, маълумот даражаси, никоҳҳолати, бандлиги ва бошқа тавсифлари ҳақида маълумотларолишнинг ягона манбаи бўлиб хизмат қилади.

Аҳолини рўйхатга олишбу мамлакат аҳолисинингмуайян вақтдагифотосурати”ни олиш имконини берувчиумумдавлат миқёсидаги кенг кўламли тадбир бўлиб, аҳолитўғрисидаги ишончли ахборот манбаи ҳисобланади.

Бу тадбирга нафақат статистика органлари ходимлари, балки республиканинг бошқа давлат ва хўжалик бошқарувиорганлари ҳам аҳолини рўйхатга олиш ишларида бевоситаиштирок этадилар. Жумладан:

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри бўйича давлат қўмитасиаҳолини рўйхатга олиш тадбирини ўтказиш учун зарурбўлган миқдорда картографик материалларнинг (шаҳар вақишлоқ аҳоли пунктларининг схематик режаси, маъмурийтуманлар харитаси) тайёрланишини таъминлайди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар МаҳкамасиҳузуридагиЎзархивагентлиги аҳолини рўйхатга олишварақаларини ва бошқа ҳужжатларни сақлаш бўйичаишларни мувофиқлаштиради, шунингдек, аҳолини рўйхатгаолишнинг йиғма ҳужжатларини қайта ишлангандан сўнгдоимий сақланишини юритади.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигиқуйидагиларни амалга оширади:

аҳолини рўйхатга олишга жалб этилган шахсларнинг тўлиқхавфсизлиги ва рўйхатга олиш материалларинингсақланишини таъминлайди;

рўйхатга олишни ўтказиш даврида аҳолини рўйхатга олишорганларининг бинолари ва юкларини қўриқлашни амалгаоширади;

аҳолини рўйхатга олиш органлари билан биргаликда, рўйхатга олишни ўтказиш учун зарур маълумотларниберишдан бош тортган ёки корхона ва ташкилот ҳудудигакиритишга тўсқинлик қилган шахсларга нисбатан маъмурийтаъсир чоралари кўриши мумкин.

Бундан ташқари, Қорақалпоғистон РеспубликасиВазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳарҳокимликлари, туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларизиммаларига ҳам бир қатор вазифалар юклатилган бўлиб, улар қуйидагиларни амалга оширадилар:

рўйхатга олиш тадбирига жалб этилган шахсларнинг ўқишива ишлаши учун яроқли бўлган мебеллар ва алоқавоситалари билан жиҳозланган вақтинчалик бинолар ҳамдааҳолини рўйхатга олиш варақалари ва бошқа ҳужжатларнивақтинчалик сақлаш учун қўриқланадиган биноларажратади;

аҳолини рўйхатга олиш участкаларини зарур транспорт ваалоқа воситалари билан таъминлайди;

давлат кадастри ва давлат статистика органлари биланбиргаликда, доимий яшовчи аҳоли сонини кўрсатган ҳолдааҳоли пунктларининг тўлиқ рўйхатини тузадилар.

Аҳолини рўйхатга олиш тадбирига тайёргарлик кўришва ўтказиш бўйича алоҳида ишлар жалб этилган пудратташкилотлари томонидан маҳсулотлар ва хизматлар сотиболиш бўйича ўтказилган танлов асосида бажарилади, яъни: аҳоли ўртасида ахборот-тушунтириш ишларини ўтказиш; картографик материалларни чоп этиш; рўйхатга олишматериалларини чоп этиш; моддий-техник таъминлаш; рўйхатга олиш материалларини ташиш; технологик-лойиҳаишларини ўтказиш ва дастурий таъминотни ишлаб чиқиш; рўйхатга олиш варақалари маълумотларини киритиш, автоматлаштирилган ҳолда қайта ишлаш ва бошқалар.

Аҳолини рўйхатга олиш тадбирига тайёргарлик кўришва ўтказишга кўмаклашиш учун зарур ҳолларда қўшимчаравишда бошқа вазирликлар, идоралар, ташкилотлар, юридик ва жисмоний шахслар жалб этилиши мумкин.

Хўш, республикамизда аҳолини рўйхатга олиштадбирини ўтказиш бизга нима беради?

Биринчидан, маълум бир санада аҳолининг аниқ сони(ёши ва жинси таркиби, фуқаролиги, миллий таркиби (кенгқамровли), барча аҳоли пунктлари бўйича сони, оилавийаҳволи, маълумот даражаси, уй-жой билан таъминланганликдаражаси, меҳнат ресурслари, иқтисодий фаол аҳоли, аҳолибандлиги (касби ва мутахассислиги) ва ишсизлиги, даромадолиш манбалари, ногиронлиги бўйича батафсил маълумотолинади.

Иккинчидан, аҳоли жон бошига макроиқтисодийкўрсаткичларни ҳисоблашда (ялпи ички маҳсулот, аҳолидаромадлари, саноат маҳсулоти ҳажми, истеъмолмаҳсулотлари ҳажми, аҳолига кўрсатиладиган хизматларҳажми, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари) ишлатилади.

Учинчидан, аҳоли миграцияси тўғрисидагимаълумотлар шакллантирилади.

Тўртинчидан, Республика ва ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли бандлиги, аёллар ваболалар саломатлигини яхшилаш ва оилаларга ёрдамкўрсатиш бўйича дастурларни манзилли ишлаб чиқишдаахборот сифатида фойдаланилади.

Бешинчидан, статистика идоралари томонидан ташкилэтиладиган танлама кузатувларни ташкил этишдамаълумотлар базаси сифатида қўлланилади.

Олтинчидан, Миллий барқарор ривожланишмақсадларини амалга ошириш кўрсаткичларинишакллантириш ва мониторингини юритишда хизматқилади.

Еттинчидан, аҳоли пунктларининг инфратузулмасинияхшилашда, меҳнат ресурсларидан фойдаланиш важойлаштириш бўйича қисқа, ўрта
ва узоқ муддатли прогнозлар, дастурларни ишлаб чиқишдафойдаланилади.

Саккизинчидан, Халқаро ташкилотлар вафойдаланувчилар томонидан амалга ошириладигантаҳлиллар учун кенг қамровли ахборотлар манбаиҳисобланади.

Бундай маълумотлар ижтимоий-иқтисодий жараёнларнипрогноз қилиш, бандлик соҳасидаги сиёсатни белгилаш, ижтимоий сиёсат ва аҳоли саломатлиги бўйича дастурларнияратишда, шунингдек давлат ҳокимияти органларинингвазифаларини бажариши, фан ва жамиятни ахборот билантаъминлаш учун зарурдир.

Узун туманстатистикабоълими​​

Рўйхатдан ўтиш
5 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси